islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Iyul 2019

Month

Тошкент ислом институтига 2019-2020 ўқув йили учун абитуриентлардан қанча ҳужжат қабул қилинди?

Тошкент ислом институтида 2019-2020 ўқув йили учун абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилиш бўйича қабул ҳайъати 2019 йил 15 июндан 15 июль кунига қадар фаолият олиб борди. Қабул жараёнларида 226 та абитуриентдан (шундан 184 нафари ўғил болалар, 42 нафари аёл-қизлар) аризалар қабул қилинди. 217

ДИҚҚАТ ЭЪЛОН: Тошкент ислом институтига 2019-2020 ўқув йили учун кириш имтиҳонлари ўтказиладиган жойлар ва саналар маълум бўлди

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтига 2019-2020 ўқув йили учун кириш имтиҳонлари ўтказиладиган жойлар ва саналар маълум бўлди. Маълумки, кириш имтиҳонлари Араб тили (ижодий), Ақоид ва фиқҳ ҳамда Ўзбекистон тарихи (тест) фанларидан бўлиб ўтади. Шунга кўра, Араб тили фанидан ижодий имтиҳон 2019 йил 19 июль куни соат 07:00 да Тошкент ислом институти биносида бошланади. (Манзил: Тошкент, Олмазор тумани, Зарқайнар 18-берк кўча, 47-уй. Мўлжал: Ҳазрати Имом мажмуаси) Ақоид ва фиқҳ ҳамда Ўзбекистон тарихи фанларидан тест синовлари 2019 йил 20 июль куни соат 07:00 да Ўзкўргазмасавдо биносида бошланади. (Манзил: Тошкент, Шайхонтаҳур тумани, Беруний шоҳ кўчаси, 41-уй. Мўлжал: Беруний метро бекати). Хабарингиз бор, Тошкент ислом институтида 2019-2020 ўқув йили учун абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилиш бўйича қабул ҳайъати 2019 йил 15 июндан 15 июль кунига қадар фаолият олиб борди. Қабул жараёнларида 226 та абитуриентдан (шундан 184 нафари ўғил болалар, 42 нафари аёл-қизлар) аризалар қабул қилинди. Эслатиб ўтамиз, имтиҳон кунлари абитурентлар ўзлари билан паспорт ҳамда қабул ҳайъати рухсатномасини олиб келишлари шарт! Мурожаат учун телефон: +998712272347 Қўшимча маълумотлар телеграм каналида: @islaminstitutuz 318

Саудия Арабистони зиёратчилар учун смарт-картани ишга туширди

Саудия Арабистони Ҳаж ва Умра вазирлигининг дастлабки пилот лойиҳасида биринчи 25,000 зиёратчилар юқори технологик электрон карточкаларга эга бўлишади. Карталар зиёратчиларнинг шахсий маълумотларини, уларнинг соғлиғини, ҳаж мавсумининг жойи ва санаси ҳақида маълумот беради. Бундан ташқари, улар зиёратчиларнинг муқаддас Макка ва Мадина шаҳарларида мусулмонларнинг оқимини кузатиб бориш учун кузатув қурилмаси билан жиҳозланади. Бу ҳақда Саудия Арабистони ахборот агентлиги Asharq Al-Awsat хабар бермоқда. Саудия Арабистони Ҳаж ва Умра вазирлигининг бош режалаштириш ходими Амр ал-Мадд бу лойиҳа “ақлли” ҳажни ташаббускорлигини тадбиқ этишнинг тажриба босқичи эканлигини ва дастурни ишга туширишнинг мақсадга мувофиқлигини ўрганиш зарурлигини таъкидлади. Вазирлик вакилининг сўзларига кўра, яқин орада ушбу маълумотни сақлаш технологияси билан жиҳозланган карталар 200 мингга яқин зиёратчилар учун ишлаб чиқарилишини эълон қилди, аммо уларда жойни кузатиш функцияси бӯлмайди, деб хабар беради islam.ru Таржимон:  2-курс талабаси Хамидуллаева Фаридахон Шухрат қизи 188

Симферополда ёш мусулмонлар оромгоҳи очилди

2019 йил 15 июл куни Симферопол шаҳрида Каменка микрораёнидаги масжидда болаларга “Илм Боғчаси” номли ёш мусулмонлар оромгоҳи ишга тушади ва унга 6 ёшдан 15 ёшгача бўлган болалар таклиф этилади. Лагер 2019 йил 15 июлдан 4 августгача ишлайди. Очилиш соатлари 09:00 дан 15:00 гача. Ислом ўқитувчилари болаларга дин асосларини, араб алифбосини ўргатишади ва ўқув-тарбия усуллари, алоҳида ёндошув, тўғри келадиган ахборот ва ўйинларини танлаш орқали болалар учун қулай бўлган шаклда Қуръонни ўқитишади. Бундан ташқари, фикрлаш ва эътиборни кучайтирадиган машқлар, сийрат ва одоб бўйича дарслар ҳам ўтказилиши режалаштирилмоқда. Болалар учун барча керакли шариат аҳкомларини ўргатишади – таҳорат ва намоз. Дастур бӯйича шунингдек, ташқи ўйинлар, спорт мусобақалари ва танловлар ўтказилади. Асосий вазифа – фарзандларни Ислом руҳида тарбиялашдир. Қрим ва Севастопол шаҳарларининг мусулмонлар диний идораси томонидан жўнатилган ўқитувчилари болалар билан шуғулланадилар. Болалар ва қизлар учун алоҳида синфлар мавжуд бўлади, деб хабар беради islam.ru 361
1 2 3 4 5 8