islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Oktabr 16, 2019

Day

ЗАМОНАВИЙ ҲАЁТДА ЯНГИ ТАФСИРИ ИРФОН

Давлатимиз раҳбари томонидан 2019 йилнинг 19 март куни ўтказилган йиғилишда бешта энг муҳим ташаббусни илгари сурган эди. Мазкур ташаббуснинг тўртинчи бандида мамлакатимиз ёшларини кенг тафаккурли, билимли ва баркамол қилиб тарбиялаш, маънавиятини юксалтириш, аҳоли, айниқса ёшлар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича долзарб вазифалар белгиланган эди. Мазкур ташаббусга асосан ҳамда октябрь ойи Тошкент ислом институтида “Қуръон ва тафсир” ойлиги муносабати билан, Ахборот-ресурс маркази ва “Таҳфизул-Қуръон” кафедраси ҳамкорликда жорий йилнинг 16 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратларининг қаламига мансуб “ТАФСИРИ ИРФОН” Қуръони карим маноларининг ўзбекча таржима ва тафсири китобининг тақдимоти бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий маслаҳатчиси Абдулҳаким қори Матқулов, “Таълим ва кадрлар тайёрлаш бўлими” мудири Салоҳиддин Шерхонов, Тошкент ислом институти ректори Уйғун Ғафуров, проректор Жаҳонгир Мелиқўзиев, матбуот котиби Аброр Мухтор Алий, “Таҳфизул-Қуръон” кафедраси мудири Жаҳонгир қори Неъматов, ўқитувчилар Яҳё қори Абдураҳмонов, Исломхон қори Убайдуллаев, “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси ўқитувчиси Абдулазим Сайидаҳмедов, ЎМИ кутубхона мудири Камолиддин Маҳкамов, ТИИ АРМ мудири Ўткир Собиров ва 3-курс талабалари иштирок этди. Тақдимот Қуръони карим тиловати ва хайрли дуолар билан бошланди. Тақдимотда сўзга чиққанлар, “Тафсири Ирфон” китобининг бугунги воқеаликка мос, халқчил, барча учун тушунарли, соддадиллик, юксак илмий маҳорат билан баён этилганлигини таъкидлаб ўтдилар. Муаллиф томонидан замонавий ҳаётда дуч келиши мумкин бўлган муаммоли масалаларга ечимларни оддий ва содда усулда, таъсирчан етказишга ҳаракат қилинганлиги таъкидлаб ўтилди. Мазкур китоб тафсир илми бобида келгусида илм аҳлининг йўриқномаси бўлиши билан бирга ҳалқимиз, хусусан ёшларимиз ўртасида уларни баркамол авлод бўлиб шакилланишида муҳим аҳамият касб этади. Дарҳақиқат, тафсир илмига оид китоблар жуда ҳам кўп. Ҳар замон, макон, халқ, миллат, элат, мазҳаб ва йўналишнинг ўз тафсири бор. Бутун дунёнинг, айниқса, мусулмон оламининг Қуръони каримга бўлган чексиз қизиқиши уламоларни доимо уни ўрганишга, унинг тафсирини ёзишга чорлаб келган. Қадимдаёқ тафсирлар ва муфассирлар ҳақида алоҳида катта-катта китоблар битилган. Бинобарин, “Тафсир” сўзи луғатда “баён қилиш”, “очиб бериш” ва “равшан қилиш” маъноларини англатади. Аммо уламолар истилоҳида қуйидагича таърифланади: “Тафсир – инсон қудрати етгунча Қуръони каримдаги Аллоҳнинг муродини ўрганадиган илмдир”. Бу улуғ илм Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида юзага келган. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, қадимдан Мовароуннаҳрда “Итқон”, “Тафсири Нўъмоний”, “Тафсири Тибён”, “Тафсири Мавлоно Чархий” каби маҳаллий тилларда таълиф қилинган кўплаб тафсирлар мавжуд. Улар тожик, ўзбек, татар ва бошқа тилларда ёзилган. Бугунги кунда мазкур машҳур тафсир китоблариларнинг мамлакатимиз кутубхона ва музейларида, Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги кутубхонада ҳам мавжуддир. Бу китоблардан бугун уламоларимиз ва талабаларимиз илм йўлида кенг фойдаланмоқда. Тафсир илмининг мақсади талабаларимизга жамият ва инсон маънавий ҳаётининг муҳим ва асосий қисми бўлган Қуръон ва унинг таълимоти, тафсир илми тарихи тўғрисида илмий-назарий тушунчалар бериш, уларни диний бағрикенглик руҳида тарбиялаш, тафсир ва унинг турлари, таълимоти, йўналиши хақида тўғри илмий хулосалар чиқара оладиган дунёқарашни шакллантириш. Тафсир илми, унинг ва мазмун-моҳиятини талабалар онгига етказиш уларни соғлом тафаккур ва эзгулик ғоялари билан тарбиялашдан иборатдир. Шунга асосан бугун аҳли илм китобхонлар ўртасида кенг миқиёсда тақдимоти бўлиб ўтаётган “Тафсири Ирфон” китоби халқимиз хусусан ёшларимиз, илми толибларимиз учун дастури амал бўлиб хизмат қилишига ишонамиз. Тадбир сўнгида Аллоҳ таолодан муфтий ҳазратларининг илм йўлида қилган энг улуғ эзгу ишларинининг савобидан у киши томонидан ўтган аждодларининг руҳониятларига етказишини сўраб дуои хайрлар қилинди. Аллоҳ у...

Аллоҳ таоло макон ва тарафдан холидир

Агар тарихга назар ташлайдиган бўлсак, саодат асрида ва унга яқин даврларда Аллоҳ таолони барча айбу-нуқсонлардан поклаб ёд этилганига, У зотнинг сифатлари истеъмол қилинганидан ортиқ баҳс қилинмаганига гувоҳ бўламиз. Аммо кейинчалик пайдо бўлган карромия ва мушаббиҳа каби фирқалар Аллоҳ таолонинг сифатлари ҳақида турли бузуқ даъволарни кўтариб чиқишган. Уларнинг бузуқ даъволаридан бири Аллоҳ таолога макон нисбатини бериш бўлган. Шундан кейингина Аллоҳ таолонинг маконлардан пок экани ҳақида чуқур баҳс қилишга эҳтиёж туғилган. Мазкур фирқаларнинг даъволарига аҳли сунна вал жамоа уламолари Қуръон ва суннат асосида кескин раддиялар берганлар. Ушбу масала бўйича Аҳли сунна ва адашган фирқалар орасидаги  фарқлар қуйидагича бўлган: Карромия ва Мушаббиҳа фирқалари: Аллоҳ таоло махсус маконда яъни Аршда, дейишган. Нажжория фирқаси: Аллоҳ таоло барча маконда, дейишган. Муътазилийлар: Аллоҳ таоло барча маконда, лекин зоти эмас, балки илми барча маконда, дейишган. Аҳли сунна вал жамоа: Аллоҳ таоло бирор маконда ўрин олишдан пок, дейишган. Машҳур ватандошимиз Умар Насафий роҳматуллоҳи алайҳ “Ақоид” номли асарларида бу ҳақида қуйидагича ёзганлар: و لا يتمكن فى مكان У зот бирор бир маконда ўрин олмайди. Яъни бирор макондан ўрин олиш бошқа маконга нисбатан узоқда бўлиш ҳисобланади. Бир-биридан узоқ яқин масофада бўлиш эса жисмларнинг хусусиятлардир. Ўнг, чап, тепа, паст, олди, орқа томонларнинг бирортаси Аллоҳ таолони ўз ичига қамраб ололмайди. Чунки борлиқдаги барча нарсаларни, олти тарафларни ҳам, Аллоҳ таоло йўқдан бор қилган. Йўқдан бор қилинган нарсалар эса уларни яратган Зотни ўз ичларига ололмайди. Аллоҳ таоло бундай нуқсонли хусусиятлардан покдир. Демак Аҳли сунна ва мазкур адашган фирқалар орасидаги асосий фарқ, “Аллоҳ таоло макондан пок”, деб эътиқод қилиш лозимлигида бўлган. Шунга кўра, агар мазкур фирқаларнинг гаплари таъвил қилиш имкони бўлмайдиган даражада очиқ-ойдин айтилса, масалан, “Аллоҳ осмонда жойлашган”, ё “Арш устига ўрнашган” дейилса, Аллоҳ таолога нуқсонни нисбат бериш деб қаралган. Нуқсонни нисбат бериш эса билиттифоқ куфр саналган. Аммо кейинчалик аҳли суннага нисбат берилганлар ичидан ҳам, “Аллоҳ таоло макон олмасдан осмонда”, дейдиганлар пайдо бўлган. Энди бу тоифа билан олдиндан “Аллоҳ таоло бирор тарафда бўлишдан пок” деб эътиқод қилиб келган аҳли сунна жумҳури орасидаги фарқ янада нозиклашган: Аҳли сунна жумҳури: зоҳиран юқорига далолат қиладиган оят ва ҳадислар муташобиҳдир, улардан Аллоҳ таолонинг осмонда эканини билдириш ирода қилинган деб жазм қилинмайди, балки нима ирода қилинганини Аллоҳ ва Расулига ҳавола қилинади, дейишган. “Аллоҳ осмонда” дейдиганлар: “Қуръон, суннат ва саҳобаларнинг сўзлари Аллоҳ таолонинг буюклигига мос равишда осмонда эканига ҳужжатдир, дейишган. Аҳли сунна жумҳури: “Аллоҳ таолони бирор тарафда дейиш У зотга нуқсонли сифатни нисбат бериш бўлади”, дейишган. “Аллоҳ осмонда” дейдиганлар: Аллоҳ таолони макон олмасдан осмонда дейиш, нуқсонли сифатни нисбат бериш ҳисобланмайди, дейишган. Бу тоифанинг келтирган далил ҳужжатларига аҳли сунна жумҳури бирма-бир батафсил  жавобларини берганлар. Уларнинг айримлари қуйидагилардир: “Аллоҳ таоло макон олмасдан осмонда” дейдиганларнинг далили: إِلَيْهِ يَصْعَدُ الْكَلِمُ الطَّيِّبُ Унга хуш каломлар юксалур.[1] Яъни, хуш каломларнинг Унга кўтарилиши, У зотнинг юқорида эканига далолат қилади. Аҳли сунна жумҳурининг жавоби: Ушбу оятда Аллоҳ таолонинг таолонинг самода, ё юқорида эканига далил йўқ, балки хуш каломларнинг қабул қилинишига далил бор. Чунки юксалиш каломлар тўғрисида ҳақиқий маънода ишлатилмайди, балки жисмларда ҳақиқий маънода ишлатилади. “Аллоҳ таоло макон олмасдан осмонда” дейдиганларнинг далили: إِنِّي مُتَوَفِّيكَ وَرَافِعُكَ إِلَيَّ Мен сени вафот эттирувчи ва Ўзимга кўтарувчиман.[2] Яъни, Аллоҳ таоло Ийсо алайҳиссаломни Ўзига кўтарувчи эканини...

Тил-миллатнинг кўзгуси

Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги Қонуни қабул қилинганининг ўттиз йиллигини кенг нишонлаш бўйича амалга ошириладиган тадбирлар режасига мувофиқ Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи З.Суярова ва куратор С.Валиева бир гуруҳ талаба қизларда буюк боболаримизни ёд этиш, уларнинг ибратли ҳаёти ва фаолияти, илмий ижодий меросини чуқур ўрганиш ёшларимиз қалбида аждодларимиз руҳига эҳтиром, туйғуларини уйғотиш мақсадида, 2019 йилнинг 15 октябрь куни Алишер Навоий номидаги Давлат адабиёт музейига экскурция уюштирди. Музей ходимаси “Музей 1968 йили Алишер Навоийнинг 525 йиллик юбилейи муносабати билан ташкил этилган бўлиб, у шу чоққача халқимизнинг кўп асрлик адабий меросини жамлаш, уни муҳофаза қилиш, тарғиб этиш ва тадқиқ қилишда катта ишларни амалга ошириб келмоқда. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Алишер Навоий номидаги Давлат адабиёт музейи ўзбек халқ оғзаки ижоди дурдоналари, ёзма адабиётининг энг қадимги давридан шу кунгача бўлган тарихий тараққиёт босқичларини чуқур тадқиқ қилиш ва уни турли экспозициялар кўринишида тарғиб қилиш орқали ёшларимизнинг маданий-маърифий савиясини юксалтиришга хизмат қиладиган илмий муассаса ҳисобланишини таъкидлаб ўтди. Музейда буюк шоир ва мутафаккир, сўз мулкининг султони бўлмиш А.Навоий ҳаёти ва ижодига оид кўргазмали материаллар, экспонатлар жойлаштирилган. Улар талаба қизларда катта таассурот қолдирди. Бу музей халқимиз ҳаётида, айниқса ёшлар маънавий дунёқарашини шакллантириш, уларда аждодларига нисбатан меҳр, ифтихор туйғуларини шакллантиришга хизмат қилади. Музейдан олинган таассурот, билимлар талаба қизлага эстетик ҳамда маънавий завқ бағишлади. Талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи З.Суярова 547