Кейинги пайтларда диний соҳа ҳамда диндорларнинг ижтимоий фаолияти оммавий ахборот воситалари, хусусан, ижтимоий тармоқларда кенг ёритилмоқда. Аммо дунёда дин билан боғлиқ таҳдид ва хавотирлар кучайиб бораётган бугунги шароитда мазкур соҳа ОАВ да қай даражада холис ва профессионал ёритиляпти? Журналистлар ушбу соҳадан қанчалик хабардорлар? Қандай қилиб ОАВ орқали экстремистик гуруҳларнинг бузғунчи ғоялари тарқалишини олдини олиш мумкин? Ахборот-технологиялари шиддат билан ривожланаётган бугунги кунда чиндан ҳам аксарият фуқаролар, айниқса, ёшлар учун турли веб-сайтлар, ижтимоий тармоқлар, веб-каналлар диний маълумотлар олишда асосий манбага айланди. Бу эса ўз навбатида бузғунчи ғоялар таъсирининг оммавий ахборот воситалари орқали кириб келиши хавфини кучайтиряпти. Бу ҳолат ҳар биримиздан турли экстремистик гуруҳларнинг ОАВ имкониятларидан фойдаланган ҳолда фуқароларнинг онгини заҳарлашларига йўл қўймаслигимиз, уларга қарши ахборот курашининг янги инновацион усулларидан самарали фойдаланишимиз зарурлигини кўрсатмоқда. Таъкидлаш жоизки, ОАВ орқали бузғунчи ғоялар тарқалишининг олдини олишда журналистлар, айниқса, блогерлар яъни фуқаролик журналистикаси вакилларининг “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни ҳамда соҳани тартибга солувчи бошқа ҳужжатлардан хабардор бўлишлари жуда муҳимдир. Чунки, ушбу ҳужжатлар давлатимизнинг дунёвий асосларини мустаҳкамлаш ва муқаддас динимиздан ғайрли мақсадларда фойдаланишларига йўл қўймасликлари учун умуминсоний қарашлар тизимини белгилаб беради. Тан олишимиз керакки, айрим журналистларнинг диний тушунчалари етарли даражада эмаслиги, улар томонидан диний таълимотни тўғри тарғиб қилиш, анъанавий динни турли оқимлардан фарқини кўрсатиб бериш, фуқароларни бузғунчи ғоялар таъсиридан ҳимоя қилишда тўлақонли фаолият юритишларига тўсқинлик қиляпти. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, айрим гуруҳларнинг сиёсат билан дин ажралмасдир, ижтимоий ҳаётнинг барча соҳалари ислом дини қоидалари асосида бошқарилиши керак, деган демократия тамойилларига зид даъволари ҳам жамиятда бирёқлама кайфиятни келтириб чиқармоқда. Ваҳоланки, Конституциямизнинг 61-моддасида “Диний ташкилотлар ва бирлашмалар давлатдан ажратилган ҳамда қонун олдида тенгдирлар. Давлат диний бирлашмаларнинг фаолиятига аралашмайди”, – деган норма қатъий белгилаб қўйилган. Аммо диннинг давлатдан ажратилгани унинг жамиятдан ажратилганини билдирмайди. Мазкур демократик назария, бир томондан, динни ундан сиёсий мақсадларда фойдаланишга уринишлардан ҳимоя қилса, бошқа томондан, уни мутаассиблик ва жаҳолатда айблашларидан асрайди. Маълумки, давлатни идора қилиш, жамиятни бошқариш диннинг эмас, балки сиёсий раҳбарларнинг вазифасидир. Диний раҳбарлар эса кишиларни ислом қадриятлари асосида тарбиялаб, жамият олдида турган долзарб вазифаларни амалга ошириш, ҳаётий масалаларни ҳал этишда давлатга ёрдам беришлари лозим. Бир сўз билан айтганда, давлат фуқароларнинг диний эътиқод ва ҳақ-ҳуқуқларини қанчалик ҳурмат қилса, диндорлар ҳам давлат қонунлари ва сиёсатига шу даражада эҳтиром кўрсатишлари талаб этилади. Оммавий ахборот воситалари вакиллари эса мана шундай тартиб-қоидалар асосида ўз фаолиятларини йўлга қўйишлари, жамиятнинг иқтисодий, сиёсий ва маънавий ҳаёти мутаносиб ривожланиши сабабларини аҳолига холис тушунтиришлари керак. Шуни ёдда тутиш керакки, биринчидан, биз дунёвий давлатда яшаяпмиз, унинг эса ўзига яраша қонун-қоидалари бор. Иккинчидан, ҳар қандай жамиятда келиб чиқаётган диний низолар аксарият ҳолларда экстремистик гуруҳлар томонидан уюштириляпти. Шунинг учун ҳам журналистлар, айниқса, блогерларимиз бирон-бир маълумот ёки ахборот тарқатишдан олдин уни чуқур танқидий-таҳлил қилиб, лозим бўлса дин соҳаси вакиллари билан маслаҳатлашган ҳолда чоп этсалар мақсадга мувофиқ бўларди. Чунки кейинги пайтларда дин мавзусида ҳақиқатдан йироқ бўлган кўплаб маълумотлар чоп этилаётгани кузатилмоқда. Ана шундай бир пайтда баъзи журналистларнинг тажовузкор ва тасдиқланмаган маълумотларни эълон қилаётганларидан кўз юмиб бўлмайди. Гарчи улар қасддан тарқатилмаётган бўлса-да, кўп ҳолларда аҳоли томонидан ҳақиқат сифатида қабул қилинмоқда ва бу айрим ОАВда, айниқса, блогерлар томонидан ижтимоий тармоқларга жойлаштирилмоқда. Энг ачинарлиси, мазкур материалларнинг айрим шахслар томонидан қасддан, ўз...
51. Имом Абу Абдуллоҳ Фахриддин Муҳаммад ибн Умар ибн Ҳусайн Розий раҳматуллоҳи алайҳи (606-ҳижрий санада вафот этганлар.) «Тафсирул кабир» ёки «Мафотиҳул-ғайб» номли тафсирларида қуйидаги оятни шундай тафсир қилганлар: وهو العلي العظيم (سورة البقرة – 255) – لا يجوز أن يكون المراد منه العلو بالجهة والمكان У – олий ва буюкдир (Бақара сураси, 255-оят). У зотнинг Алий эканидан, тараф ва макон жиҳатидан баланддалиги ирода қилинган бўлиши жоиз эмас. 52. Қози Исмоил ибн Иброҳим Шайбоний раҳматуллоҳи алайҳи (629-ҳижрий санада вафот этганлар) ўзларининг «Ал-баён эътиқоду аҳлис-суннати вал-жамоа» китобида айтадилар: ومن أول حمل الاستواء على الاستيلاء Истивога энг аввало, эгаллади деган маъно берилади. 53. Шайх Сайфиддин Омадий Ҳанбалий Шофеий раҳматуллоҳи алайҳи (631-ҳижрий санада вафот этганлар) «Абкорул-афкор» китобида ёзадилар: أن تفسير الاستواء بالاستيلاء من أحسن التأويلات وأقربها Истивони эгаллаш деб тафсир қилиш таъвилларнинг энг гўзали ва энг яқинидир. 54. Мулла Сирожиддин Жавоҳирбек ибн Сулаймон Муршид раҳматуллоҳи алайҳи (634-ҳижрий санада вафот этганлар) қуйидагича ёзганлар: فالله موجود قبل الزمان والمكان وهو خالق الزمان والمكان ولا يحتاج إلي الزمان والمكان فهو مستو على العرش بلا كيف وما له من مكان ولا يجري عليه زمان ولا يقال متى كان وكيف وأين ولا يقال في كل مكان بل يقال الله موجود بلا كيف ولا مكان ولا زمان Аллоҳ таоло замон ва макондан олдин ҳам мавжуд эди. У зот замонни ҳам, маконни ҳам яратган. У зот замонга ҳам, маконга ҳам муҳтож бўлмайди. У зот «қандай»сиз Аршга истиво қилган. У зот маконсиздир. У зотга замон ҳам жорий бўлмайди. У зот қачон, қандай, қаерда бўлган дейилмайди. Ва ҳамма ерда деб ҳам айтилмайди. Балки, Аллоҳ «қандай»сиз, маконсиз, замонсиз мавжуддир деб айтилади («Тавҳиду Мавлоно» китобидан). 55. Фақиҳ ва наҳв олими Абу Амр Усмон ибн Умар ибн Ҳожиб Моликий раҳматуллоҳи алайҳи (646-ҳижрий санада вафот этганлар) «Амолий»да айтадилар: فإنما أتى ب“على“ لما في الاستواء من معنى الاستيلاء ألا ترى إلى قوله تعالى: ثم استوى على العرش (سورة الفرقان – 59) وقول الشاعر: قد استوى بشر على العراق يريد بذلك علو القهر Истиво ҳақидаги гапда «алаа» билан келса, эгаллаш маъносида бўлади. Аллоҳ таолонинг «Сўнгра Аршга истиво қилди» деган оятига ҳамда шоирнинг «дарҳақиқат, Бишр Ироққа истиво қилди» деган сўзига қаранг, бу билан ҳукмронликнинг юксаклигини ирода қилади. 56. Шайхул-Ислом Муфтий Абу Муҳаммад Иззуддин Абдулазиз ибн Абдуссалом Суламий Шофеий раҳматуллоҳи алайҳи (660-ҳижрий санада вафот этганлар) ўзларининг «Ал-ишора илал-ийжоз» китобида айтадилар: استواؤه على العرش وهو مجاز عن الاستيلاء على ملكه وتدبيره إياه Аллоҳ таолонинг Аршга истиво қилиши У зотнинг Аршга подшоҳ экани ва уни фақат Ўзи тадбир қилишига биноан, эгаллаш деган маънодан мажоздир. 57. Муфассир алломалардан Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Аҳмад Қуртубий Андалусий раҳматуллоҳи алайҳи (671-ҳижрий санада вафот этганлар) «истиво» оятининг тафсирида айтадилар: إذا وجب تنزيه الباري سبحانه عن الجهة والتحيز فليس بجهة فوق عند العلماء المتقدمين والمتأخرين لأنه متى اختص بجهة يلزم أن يكون في مكان أو حيز و يلزم المكان والحيز: الحركة والسكون للمتحيز والتغير والحدوث Мутақаддим ва мутааххир уламолар наздида, модомики Борий сунҳанаҳуни тараф ва чегараланишдан пок деб билиш вожиб экан, демак (истивонинг маъноси) юқори тараф эмас. Чунки У зот тараф билан хосланса, бирор макон ёки чегаранинг ичида бўлиши лозим бўлиб қолади. Бирор макон ёки чегаранинг устида бўлиш эса...