Кўчиб келган уйлари маҳалладаги бир бой қурган каттакон уйнинг соясида қолган, хом ғишт ва лойдан қурилган иккита хонадан иборат эди. Қўшни уйнинг баландлигидан уларнинг уйига қуёш ҳам, ёруғлик ҳам тушмас эди. Ҳовлининг бир четидан эни икки қарич, чуқурлиги бир бармоқчалик келадиган кир сувли бир ариқ оқиб ўтар эди. Ариқ Солиҳиядаги Туро деган жойдан бу ергача узоқ йўлдан одамларнинг барча «хайр-эҳсон»ларини оқизиб келар эди. Чироқлари эса учинчи навли керосин лампа бўлиб, у ҳам дам ёритса, дам қорайиб қолар эди. Уйнинг шифти бироз лой аралаштирилган тахтадан бўлиб, устида мушук юрса, ғичирлаб титрар, бир қатра ёмғир ёғса, хонани сувга бўктирар эди. Кенгчиликда ўсган, кўзаларда сут ичиб юрган болакайлар ёнма-ён қилиб ёзилган тўртта тўшак устида ётишар эди. Тўшакнинг тагида на ётоқ, на гилам бор эди. Уларнинг онаси ҳам худди сенга ўхшар эди, унча-мунча она кўтара олмайдиган машаққатни зиммасига олиб, болаларини деворларни қоплаган тахта кана-ю, хонани тўлдирган чивинлар галасидан, шифтдан томадиган сувдан ҳимоя қилиб, кечаларини бедор ўтказар, кўз ёшлари билан эса қалбидаги ёнғинга барҳам беришга ҳаракат қилар эди. Бу она зор-зор йиғлаб, аввал ўтган бахтиёр ва фаровон кунларни эслар, ҳозирги аҳволи ҳақида тафаккур қилар, эрининг уйини тўлдириб юрган, у вафот этгач эса, унинг фарзандларидан воз кечиб юборган бой-бадавлат қариндошларни эслар эди. Бундай қариндошларнинг айримлари уларнинг бой қўшниларини ҳайит билан табриклаш учун келиб, уларга эса парво ҳам қилмай, ҳатто эшикларини ҳам қоқмай кетган эди. Хуллас, бу онага ўша пайтда Мисрда яшайдиган биргина укасидан бошқа ҳеч ким ёрдам бермади. Аммо уканинг ҳам шароити оғир бўлиб, имкон топганда бироз пул юборар эди, холос. Ҳа, синглим, ҳолат тахминан шундай ёки ундан ҳам баттарроқ эди. Шунга қарамай, катта ўғил ҳам, укалари ҳам ўқишга, илм олишга жиддий бел боғлашди. Шаҳар атрофини инқилобчилар эгаллаган, марказ эса французлар қўлида эди. Болалар ҳар куни Тавба жомеъ масжидининг қаршисидаги уруш истеҳкомлари оралаб ўтиб, ўлим билан юзма-юз келиб, мактабга қатнашар эди. Хуллас, она ҳам, болалар ҳам сабр қилишди, Аллоҳга ва Унинг фазлига ишонишди. Натижада Аллоҳ ҳам уларга ёрдам берди, кўп яхшиликларга муваффақ қилди. Синглим, бу фарзандларнинг келажаги қандай бўлганини айтиб берайми? Иккинчи ўғил маҳкамада қози, ҳам адиб, ҳам шоир бўлиб етишди. Учинчиси эса университетда профессор, математика фанлари доктори деган унвонга Сурияда биринчи бўлиб эришган етук мутахассис бўлди. Тўртинчиси ҳам даъватчи, ҳам адиб, ҳам мударрис бўлди. Тўнғич ўғилнинг учта укаси ҳам илмли, ўқимишли, етук инсон бўлиб етишди. Аммо унинг ўзи ҳақида бирон нарса дея олмайман. Чунки менинг у ҳақдаги гувоҳлигим қабул қилинмайди. У туну кун мен билан, мендан асло ажралмайди. Ҳар сафар ойнага қараганимда уни кўраман. Унинг исми ҳам меники билан бир хил. Мен бу воқеани сенга тасалли бўлсин, кўнглингга хотиржамлик берсин деб? кийим ҳам, егулик ҳам топа олмаётган бу фарзандларингни ҳали бойларнинг фарзандлари ҳавас қиладиган келажак кутаётганига ишонишинг учун айтдим. Фарзандларингга айтадиган гапим шу: чиройли кийимингиз, янги китобингиз ёки пулингиз бўлмаса, асло тушкунликка тушманг, хижолат бўлманг. Чунки аксар етук инсонлар камбағал одамларнинг фарзандларидан етишиб чиққан. Ушбу сатрларни ёзаётган камина бу борада намуна бўлишга ярайдиган етук инсонлардан бўлмаса-да, у ҳам ўрта мактабга отасининг эски чопонини кесиб, онаси тикиб берган жулдур кийимда қатнаган, ҳуқуқ институтининг шартнома пулини тўлай олмай қолганда баъзи соҳиби эҳсонлар ёрдам берган оддий бир одам...
ОГОҲЛИК – ДАВР ТАЛАБИ Бугун биз шундай даврда яшаяпмизки “фалон киши коинотда яшаш учун жой буюртма қилибди, фалон компания у номдаги энг юқори технологияларга эга маҳсулотини тақдимот қилибди, буниси қуёш нури билан ҳаракатланадиган учар машина ишлаб чиқибди”, деса ҳеч ким ажабланмай қўйди. Лекин дунёнинг фалон мамлакатида террорчилик хуружи кузатилибди деса, ер юзидаги етти миллиарддан зиёд одам юрагини ҳовучлайдиган бўлиб қолди. Энг ёмони, сайёрамиз аҳолисининг аксарияти террорни ҳали-ҳануз дин билан ёнма-ён ишлатмоқда. Қўли қонга ботган, на дини, на миллати, на виждони бор разил кимсалар – террорчилар ўлдирса ҳам, қайсидир жойни портлатса ҳам, қаёққадир ўт қўйса ҳам энг улуғ калима – “Аллоҳу акбар”ни талаффуз қилаётгани диндан бехабар кишиларнинг ана шундай хулосага келишига сабаб бўлаётгандир. Хўш, аслида ҳам шундайми? ИСЛОМ – ТИНЧЛИК ДИНИ Бугун кўпчилик ўйлаганидек, Ислом қўпорувчилик дини эмас, балки тинчлик динидир. Динимиз тинчлик, хотиржамлик, ҳузур-ҳаловат, сулҳ ва омонлик каби маъноларни англатади. Бу номни Аллоҳ таолонинг Ўзи танлаган. Зотан, Буюк Раббимизнинг гўзал исмларидан бири ҳам “Ас-салом”дир. “Ислом” сўзи “итоат ва бўйсуниш”, “ихлос ва турли офатлардан саломат бўлиш” ҳамда “сулҳ ва омонлик” деган маъноларни билдиради. Бу динни Пайғамбарнинг ўзлари танлаган эмас, балки уни Аллоҳ таоло ихтиёр қилган. Ислом, бу – Аллоҳ ягона деб эътиқод қилиб, унга бўйсунмоқлик ва бутун қалб билан унга ихлос қилмоқлик демакдир. Бу дин шундайки, ҳатто бошқа динларни ҳам инкор этувчи шахсларга нисбатан ширинсуханлик билан чиройли муомала қилишга ундайди. Мусо ва Ҳорун алайҳимассаломга ўзини Худоман, деб даъво қилган Фиръавнга ҳам Аллоҳ таоло юмшоқ ва мулойим сўз билан гапиришга буюрди: “(Эй, Мусо!) Сен ўзинг ва биродаринг (Ҳорун) Менинг оятларимни (одамларга) олиб борингиз ва Мени зикр қилишда сустлик қилмангиз! Иккингиз Фиръавннинг олдига борингиз, чунки у(“Мен – худоман”), деб ҳаддидан ошди. Бас, унга юмшоқ сўз айтингиз! Шояд, у эслатма олса ёки (ҳалок қилишимдан) қўрқса” (Тоҳо сураси, 44-оят). Ва ҳолбуки, Худойи таоло қодир эди Мусо алайҳиссаломга: “Эй, Мусо, Фиръавнни олдига борганингизда асонгизни ушланг, аждаҳога айланиб Фиръавнни ютиб юборсин” дейишликка. Лекин Худойи таоло Ўзининг энг улуғ пайғамбарларидан бири бўлган, Аллоҳ таоло билан воситасиз гаплашган, Қуръони Каримда у кишининг номлари 136 марта зикр этилган, алоҳида бир Муқаддас китоб нозил қилинган, севимли пайғамбарларидан битталари бўлган бўлсалар-да ширин сўз ва мулойимлик ила муносабат қилишни амр-фармон қилади. Ислом террорни, фасод ва бузғунчиликни бутунлай қоралайди, лаънатлайди. Аллоҳ таоло Қуръони каримда Ер юзида бузғунчилик қилмасликни буюриб: “Аллоҳ эса, фасодни (бузғунчиликни) ёқтирмайди” (Бақара сураси, 205-оят), шу суранинг 60-оятида эса: “Аллоҳнинг ризқидан еб-ичингиз, Ер юзида бузғунчилик қилмангиз!”деб марҳамат қилган. Моида сурасининг 32-оятида эса: “Бирор жонни ўлдирмаган ёки Ерда (бузғунчилик ва қароқчилик каби) фасод ишларини қилмаган инсонни ўлдирган одам худди ҳамма одамларни ўлдирган кабидир. Унга ҳаёт бахш этган (ўлимдан қутқариб қолган) одам эса барча одамларни тирилтирган кабидир”, деб марҳамат қилинган. Муфассирларнинг таъкидлашларича, аслида ушбу оят ҳукми Исроил авлодига қарата айтилган бўлса-да, бироқ у барча мусулмонлар учун ҳам тегишлидир. Оятнинг тақозо этишига кўра, Ер юзида фитна-фасод, бузғунчилик, қотиллик, қўпорувчилик, қароқчилик каби разил ишларни қилган кимсалар қилмишларига яраша жазога тортилиши керак. Ҳадиси шарифларда: “Ким бир аҳдлашган жонни ўлдирса, жаннатнинг ҳидини ҳам ҳидлай олмайди. Албатта, унинг ҳиди қирқ йиллик масофадан келиб туради” (Имом Бухорий ва Имом Термизий ривояти); “Ҳақиқий мусулмон унинг қўлидан ва тилидан бошқа мусулмонга озор...
Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муасасасида яна бир ўқув йилининг биринчи ярим йиллиги ниҳоясига етай деб қолган бўлсада, дарслар устозларнинг билим беришдаги муҳаббатлари ва талабаларнинг илмга чанқоқликлари сабаб қизғин давом этмоқда. Айниқса, араб тили ойлиги маносабати билан ўтказилган мусобақа, маънавий-марифий тадбирлар ва бирин кетин бўлиб ўтаётган очиқ дарслар орқали таълим муассасасининг илмий ҳаёти янада ранг-баранг тус олмоқда. Мана шундай очиқ дарслардан бири 12 декабр куни ушбу муассасада амалиёт ўтаётган Тошкент ислом институти 4-курс толибаси Нигматова Моҳира томонидан 3-курс талаба қизлари иштирокида ташкил қилинди. Очиқ дарс “Таҳрим сурасининг дастлабки оятлари” мавзусида бўлиб, унда Таҳрим сурасининг нозил бўлиш сабаблари, сура ҳақида умумий маълумотлар, аввалги уч оятнинг маънолар таржимаси ва уларнинг тафсири ўрганилди. Дарсда “тушунчалар таърифи”, “блиц-сўров” каби интерфаол методлардан фойдаланилди. Янги мавзу слайд намойиши, “идрок харитаси” орқали тушунтирилиб, Таҳрим сураси ҳақидаги тарқатма материаллар тарқатилди. Дарсда талабалар гуруҳларга ажратилиб, мусобақа тарзида олиб борилди. Дарс сўнггида ғолиб гуруҳ эълон қилиниб, талабалар баҳоланди ва уйга вазифалар топширилди. Тошкент ислом институти талабаси Моҳира Нигматова Манба: Xadicha.uz 297
Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида “Миллий тикланиш” партиясининг Олмазор туман кенгаши депутати Ж.Холиқов ва Ўзбекистон Миллий университети журналистика факультети кафедра мудири Т.Эшбеков иштирокида талабалар билан жорий йилги Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман-шаҳар кенгашларига сайловлар 22 декабрь санасида бўлиб ўтиши ҳамда сайлов компанияси ҳақида давра суҳбати ташкил этилди. Шунингдек, бу йилги сайловда қандай ўзгаришлар юз бериши мумкинлиги тўғрисидаги саволларга жавоб берилди. Жумладан бутун Республика бўйича сайловчиларнинг ягона электрон рўйҳати шакллантирилгани, сайлов участкалари ҳақида маълумотлар бир базада жамланиши, имконияти чекланган фуқаролар учун шароитлар яратилгани, ногиронлиги бўлган шахслар ҳам тенг ҳуқуқлилик асосида сайловларда қатнашиши, халқаро матбуот маркази ишга туширилгани, ҳатто жазони ўташ муассасаларидаги шахслар ҳам сайловда иштирок этиши ҳақида айтиб ўтилди. Суҳбат сўнгида талабалар ўзлари қизиқтирган саволларга етарлича жавоб олдилар. Маънавият маърифат ва иқтидорли ёшлар билан бўлими бошлиғи А.Олимов 452