islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Yanvar 2020

Month

Бугуннинг имоми қандай эканидан бехабарларга!

Шу кунларда интернет тармоқларида “Янги Ўзбекистоннинг янги имомлари қандай бўлиши керак?” номли мақола эълон қилинди. Дастлаб ушбу мавзунинг ёритилишида юртимиздаги ўзгаришларга жонкуярлик борга ўхшайди. Лекин теранроқ мутолаа қилувчи муштарий маълумотлар фақат бир ёқлама экани, муаллиф республикадаги сўнгги йилларда диний соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлардан бехабарлиги намоён бўлади. Аввал, ушбу мавзуга қўл урган муаллифнинг иш тажрибаси, маълумоти, салоҳияти ва диний соҳадан қанчалик хабардор экани билан қизиқдик. Маълум бўлишича, у Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, Деҳли университетида, АҚШнинг Шимолий Каролина университетида таълим олган. Хориждаги ташкилотларда фаолият олиб борган. “ВВС”, “Озодлик” дастурларида ҳам чиқишлар қилган. Энди бир ўйлаб кўринг? Сўнгги йиллардаги янгиланишларни ҳис этмаган, аксар умрини чет элда ўтказган ва бугунги кунда кечаётган жараёнларни ич-ичидан билмаган инсон қандай қилиб, юртнинг бугуни ҳақида холис фикр айтиши мумкин. Таъкидлаш зарурки, диний соҳа ўта нозик ва ҳассос бўлгани туфайли диний қадриятларга ҳурмат билан муносабатда бўлиш лозим. Уларга нисбатан кўр-кўрона муносабатда бўлишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Ҳар бир кишининг ўз соҳаси бор. Ўша соҳа доирасида хизмат қилса, аввало ўзига фойдали бўлади. Қолаверса бошқалар учун ҳам керакли мутахассис бўлади. Аммо, ўз доирасидан чиқса, аввало ўзига, қолаверса атрофидагиларга нохолис маълумот билан зарар етказади. Шу ўринда соҳадан бехабар муаллифга қуйидагиларни билдириб қўйишни лозим топдик: Биринчи, мақолада “Бугунги мадрасалар дунёвий илмларни бера олмайди”, дея иддао қилинган. Айтиш мумкинки, юртимиздаги диний таълим муассасаларида диний фанлар билан бир қаторда ижтимоий-иқтисодий ва табиий фанлар ҳам ўқитилиб келинади. Жумладан, Ўзбекистон тарихи, фуқаролик жамияти, математика, информатика ва ахборот технологиялари, география, педагогика, психология, мантиқ, оила психологияси, ҳуқуқшунослик, фалсафа, иқтисодиёт каби фанлар ўқув дастурига киритилган. Иккинчи, муаллиф яна “Қани эди улар бу илмларни хориждаги нуфузли олий ўқув юртларида ўқиса…” деган гапни ёзишдан аввал имомлар фаолиятига доир хабарларни кўздан кечирса яхши бўлар эди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва ал-Азҳар университети томонидан имзоланган ҳужжатга асосан масжидларда меҳнат қилаётган имомлар Миср давлатидаги малака ошириш курсларида таълим олади. Имомларга ал-Азҳар университетининг фазилатли шайхлари, таниқли уламолари ва етук олимлари томонидан диний фанлар бўйича ўқув машғулотлари олиб борилади. Шунингдек, ушбу ҳужжатга асосан диний таълим муассасалари талабалари ҳам ал-Азҳар университетида таҳсил олишлари назарда тутилган. Учинчи, диёримиздаги масжидлар имом-хатиблари томонидан АҚШ, Россия, МДҲ, Шарқий Осиё ва қўшни мамлакатлардан келган таклифлар асосида ушбу минтақалардаги маҳаллий аҳоли ҳамда меҳнат мигрантларининг диний-маърифий эҳтиёжларини таъминлаш ва соф Ислом маърифатини тарқатиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Бундан кўринадики, имом-хатибларимиз ушбу ҳудудлардаги мўмин-мусулмонларнинг илм-маърифатларини янада ошириш учун жуда ҳам зарурдир. Тўртинчи, биргина 2019 йил давомида имом-хатиблар томонидан 61 мингдан зиёд маърифий тадбир ўтказилгани, телевидениеда 1500 та, радиода 600 та, матбуотда 1000 та, Интернетда 17500 та чиқиш қилинганги бу борада нақадар самарали ишлар бажарилгани, натижа эса имом-хатиблар фаолияти жамият билан чамбарчас боғлиқ эканини яққол ифода этади. Шунингдек, ўтган йилнинг ўзида 3000 нафар ушбу соҳа вакилининг билим ва кўникмалари оширилгани соҳадаги ўзгаришлар замон талабларига мос ҳолда кетаётганини билдиради. Бешинчидан, аксар уламолар ва имом-домлалар юртимиз ҳамда хориждаги нуфузли олий даргоҳларни тамомлаганларини алоҳида қайд этиш керак. Масалан, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Термирхон ўғли ҳазратлари Марокашнинг “Каравийн” дорилфунунида, биринчи ўринбосар Ҳомиджон Ишматбеков Саудия Арабистонидаги Мадина ислом университетини таҳсил олганлар. Яна бир ўринбосар Иброҳимжон Иномов Россия Федерациясидаги Омск давлат университетининг Юридик факультетини тугатган. Тошкент шаҳар бош имом-хатиби...

ИСЛОМ – КОРРУПЦИЯГА МУРОСАСИЗ ДИН

Ислом дини жамиятда соғлом муҳитни шакллантиришни ҳамиша диққат марказига қўйгандир. У ўзининг бу олий мақсад йўлида халқ орасидаги барча жабҳадаги иллат ва камчиликларнинг олдига қатъий тўсиқлар қўйган. У ҳар қандай ишни жорий қилишда ўзининг ҳикматли йўли – бир иллатдан қайтарса, унинг муқобилида бир неча тўғри ва савобли амалларни таклиф этиш услубини қўллайди. Зеро, инсон табиати ҳамиша қайтариққа дуч келаверишни хушламайди. Шунинг учун қайси бир йўл ёки таълимотда буйруқдан қайтариқ кўп бўлса, унинг эртанги куни таназзулдан бошқа нарса бўлган эмас. Ислом динида қайтарилган иллатлардан бири корупциядир. Бу сўзнинг араб тилидаги луғавий шакли “فساد”, “رشوة” бўлади. Бу сўзлар коррупция маъносига қўшимча равишда бузилиш, низом-тартиб бузилиши ва айниш каби маъноларни ҳам англатади. Коррупциянинг истилоҳий маъноси “Ҳақли бўлмаган ҳолда бирор нарса ёки ишни ўз фойдасига ҳал қилишга уриниш”дан иборатдир. Маълумки, ҳар бир атаманинг луғавий ва истилоҳий мазмуни орасида ўзаро боғлиқлик бўлади.  Дарҳақиқат, бу сўзларнинг луғавий ва истилоҳий маъноларида ўзаро боғлиқлик   мужассам: у шундан иборатки, бу ишга фақат ва фақат фитрати-соғлом инсоний табиати бузилган, табиатида айниш-эврилиш пайдо бўлган кишиларгина қўл урадилар!.. Афсуски, баъзи пасткаш кимсалар бу разил ишнинг номини “ўзбекчилик” деб атаб, ўзининг бу беписанд таъбири билан бутун Ўзбек миллати номига ўчмас доғ тушираётганини, наҳотки англамаётирлар?! Бу иллатнинг боиси нафси бадини қондириш учун “самимий таниш-билиш ва ака-укачилик”ка қўл уришдан ўзга нарса эмаслиги ҳаммага маълум… бу нарса ҳар қачон адолат мезони оёғига болта урган, жамиятда тенгсизлик урчишига асосий қўштирноқ ичидаги “омил” бўлгани сир эмас. Таниш-билишчиликка Исломнинг муносабати қандай? Бу саволга жавобни саҳобалар ҳаётида бўлиб ўтган айнан шунга ўхшаш воқеага Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг муносабатларидан билиб оламиз: Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: Қурайш қабиласини бани Махзум уруғидан ўғирлик қилиб қўйган бир аёл (Фотима бинт Абул Асад) нинг жазоланиш масаласи ташвишга солиб қўйди. Улар (ўзаро маслаҳатлашиб): “Бу борада Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан ким гаплашиб кўради?”, дедилар ва “Буни фақат ва фақат бир киши – Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг энг суюкли (набирасидек суюкли) кишиси Усома ибн Зайд  журъат қилиши мумкин, деган хулосага келдилар. Сўнг Усома бу борада у зотга сўз очмоқчи бўлган эди, у зот “Эй Усома, Аллоҳнинг ҳад (аниқ жазо тайинлаган ўрин)ларидан бирида орага туш(иб, у жазони бекор қилишга урин)моқчимисан?!”, дея дарғазаб бўлиб, ўринларидан турдилар ва (барча саҳобалар қаршисида), хутба қилиб: “Сизлардан олдинги умматлар (бани Исроил – яҳудий миллати)нинг ҳалокатига сабаб бўлган нарса (иллат) шу эдики, уларнинг орасидан бирор обрўли киши ўғирлик қилса, уни тек қўйишар(жазога тортмас), мабодо, заиф-бечораҳол киши ўғирлик қилиб қўйса, унга муқаррар жазони қўллар эдилар. (Яъни, айнан шу адолатсизлик, таниш-билишчилик ва коррупционерликка берилишлари ўз бошларига уларни дунё саҳнасидан йўқ қилувчи илоҳий жазо-ҳалокатга гирифтор қилган!). Аллоҳга қасамки, (мен ҳаргиз бундай адолатсизликка йўл қўймагайман.   Яъни ана у ўғирлик қилиб, сизлар уни ҳимоя қилмоқчи бўлаётганингиз – Абул Асаднинг қизи Фотима эмас, фаразан), агар Муҳаммаднинг қизи (ўз жигарим, суюклигим) Фотима ўғирлик қилса, сўзсиз, унинг қўлини ҳам кесаман(яъни агар мен сизнинг таклифингизга кўра, адолатсизликка йўл қўйсам, Аллоҳнинг улкан жазосига мубтало бўлишдан қўрқаман. Шунинг учун мен ўз яқинимнинг бу дунёдаги ҳимояси учун ҳам адолатсизликка қўл урмагайман. Зеро, киши яқинига ёрдам бериш учун ноҳақликка қўл урса, ўша яқин кишиси ҳам уни Қиёмат кунида Аллоҳ таолонинг жазосидан қутқара...

КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИМИЗ

Сўнгги йилларда юртимизда коррупцияга қарши курашиш йўналишида муҳим ташкилий-ҳуқуқий ислоҳотлар амалга оширилди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев томонидан жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш давлат сиёсатининг асосий йўналишларидан бири деб белгиланди. Жумладан, жорий йилда Олий Мажлисга мурожаатномада таъкидланганидек: “Афсуски, жамиятимизда коррупция иллати ўзининг турли кўринишлари билан тараққиётимизга ғов бўлмоқда. Бу ёвуз балонинг олдини олмасак, ҳақиқий ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини яратиб бўлмайди, умуман, жамиятнинг бирорта тармоғи ривожланмайди”. Дарҳақиқат, бугунги кунда коррупция иллати баъзи жамиятлар тараққиётига катта тўсиқ бўлаётгани, тарихда эса, айрим давлатлар шу бало туфайли инқирозга юз тутгани маълум. Шу сабабдан, коррупцияга қарши курашиш дунё миқёсида глобал муаммолардан бирига айлангани ҳеч кимга сир эмас. Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида ҳам Коррупцияга қарши курашиш чора-тадбирлари доирасида жорий йил 30 январь куни Олий маъҳад профессор-ўқитувчи ва ишчи-ходимлари учун “Коррупцияга қарши курашиш – барчамизнинг бурчимиз!” шиори остида давра суҳбати ташкил этилди. Мазкур тадбирнинг юқори савияда ва мазмунли ўтиши учун Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Академияси қошидаги Коррупцияга қарши курашиш илмий-таълим маркази бошлиғи, юридик фанлар доктори, профессор Баҳодир Исмаилов таклиф этилди. Соҳа мутахассиси тадбир қатнашчиларига коррупциянинг хавф-хатарлари, ушбу иллатга имконият яратувчи сабаблар, шарт-шароитлар ва оқибатларни бартараф этиш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлиги ҳақида маъруза қилди. Шунингдек, маърузачи ўз чиқишида аҳолининг барча қатлам вакиллари, хусусан, келажак эгалари бўлган ёшларнинг коррупцияга қарши муросасиз руҳда таълим-тарбия олиши муҳим аҳамиятга эгалигини ҳамда ушбу иллатга қарши курашиш – барчамизнинг бурчимиз эканини алоҳида таъкидлади. Ҳозирда коррупцияга қарши курашиш мақсадларига фақат ташкилий-ҳуқуқий воситалар билан эришиб бўлмаслигини ҳаётнинг ўзи кўрсатмоқда. Ўйлаймизки, жамият кушандаси бўлган ушбу иллатга қарши курашда нафақат давлат ташкилотлари, балки, жамият ва умуман барча фуқароларимиз масъулдир. Зеро, Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек: “Коррупцияга қарши курашишда аҳолининг барча қатламлари, энг яхши мутахассислар жалб қилинмас экан, жамиятимизнинг барча аъзолари, таъбир жоиз бўлса, “ҳалоллик вакцинаси” билан эмланмас экан, ўз олдимизга қўйган юксак марраларга эриша олмаймиз. Биз коррупциянинг оқибатлари билан курашишдан унинг барвақт олдини олишга ўтишимиз керак”. Шундай экан, давлат ва жамоат ташкилотлари бу балони олдини олиши ва унга қарши курашда ҳамжиҳат бўлиши самарали натижаларга эришишнинг энг мақбул йўли бўлиб ҳисобланади. Ж.Мелиқўзиев, ТИИ проректори 126

БАХТЛИ ОИЛАДА – БАХТЛИ АВЛОД УЛҒАЯДИ

2019 йил 27 декабрь куни муҳтарам президентимиз бошчиликларида Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги мактабда ёшлар маънавиятини юксалтиришга бағишлаанган йиғилишда баркамол авлод таълим-тарбияси борасида қилинаётган кенг кўламли ишлар баробарида ҳал этилиши лозим бўлган масалар тўғрисида ҳам сўз борди. Айниқса, ёшлар ўртасидаги ҳуқуқбузарлик, жиноятчилик ва оилавий ажралишларнинг олдини олиш масаласига алоҳида тўхталинди. Шу муносабат билан, ёшларни оилага тайёрлаш, оилавий ажримларнинг олдини олишдаги ишларни янада такомиллаштириш борасида тизимли вазифаларни йўлга қўйиш мақсадида таълим муассасалари мударриса ва талабалари ўртасида мазкур йўналишдаги ишларни жадаллаштириш мақсадида Тошкент ислом институти талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи З.Суярова, АРМ кутубхоначиси И.Акмалова, устозлар Н.Саидакбарова ва Ҳ.Зоирова ҳамда 1-курс 103-гуруҳ талаба қизлари билан Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, оила илмий амалий марказига ташриф буюрди. У ерда марказ раҳбари М.Маҳмудхўжаева билан “Бахтли оилада – бахтли авлод улғаяди” мавзусида суҳбат бўлди. Ҳар қандай инсонда энг аввало, оила тинч бўлса, кайфияти яхши бўлади, иши унумли, бошлаган ишининг натижаси кўнгилдагидек бўлади. Чунки инсон ҳақиқий халоватни биринчи навбатда ўз оиласидан олади. Оиладаги катталар орасидаги муносабатлар унда вояга етаётган фарзандларга жуда катта таъсир кўрсатади. Носоғлом муҳитга эга оиладан носоғлом, тарбиясиз фарзандлар етишиб чиқади. Оила катталари, эр-хотин фарзанд тарбиясидек масъулиятли ишга ҳар томондан жиддий қарасаларгина, ўз оилаларида доимо тинч, хотиржам турмушни таъминлашга ҳаракат қиладилар. Бунинг учун эр ҳам, хотин ҳам ўзининг оиладаги ўрнини яхши билиши, ўз масъулиятини ҳис қилиши керак. Ахир, бежизга айтишмайди, оилани тарбия ўчоғи деб. Мана шундай рисоладагидек оилаларнинг кўпайиши бугунги кунда оила қуриш ёшида бўлган ёш йигит-қизларимизнинг олган таълим-тарбияси, уларнинг оила ҳақидаги билимларни қай даражада билишларига, оилавий муносабатларга қай даражада жиддий қарашларига кўп жиҳатдан боғлиқ. Ушбу давра суҳбати мана шундай долзарб мавзу юзасидан бўлиб ўтди. Марказ раҳбари М.Маҳмудхўжаева ёшларимизни оилавий муносабатларга тайёрлаш, оиланинг оғир-енгилига жиддий қараш, сабр-тоқатли, кези келганда бардошли бўлиш нақадар муҳим эканлигини давра суҳбати иштирокчиларига қизиқарли тарзда тушунтиришга ҳаракат қилди. Суҳбатнинг ўта жиддийликдан бироз чекланиб, эркак ва аёл, қиз ва йигит орасида бўладиган ҳаётий муносабатларга тааллуқли турли ривоят-афсоналар билан ҳамоҳангликда олиб борилиши ёшларни қизиқтириб қўйди. Суҳбат марказ раҳбари М.Маҳмудхўжаева ва талаба қизларнинг қизғин савол-жавоби тарзида якунланди. Суҳбатда иштирок этган институт ҳодимлари қизиқарли суҳбат учун ўз миннатдорчиликларини билдирдилар. Тошкент ислом институти талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи З.Суярова 317

Шавкат Мирзиёев Биринчи Президентимиз хотирасига ҳурмат бажо келтирди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 30 январь куни Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди. Мамлакатимизнинг Биринчи Президенти Ислом Каримов мустақил Ўзбекистонга асос солган, халқимиз меҳрини қозонган, халқаро миқёсда тан олинган давлат ва сиёсат арбоби эди. Президент Шавкат Мирзиёевнинг эътибори ва тегишли қарори билан унинг хотираси абадийлаштирилди, ҳурмати жойига қўйилди. Биринчи Президентимиз таваллуд топган 30 январь кунини нишонлаш эзгу анъанага айланди. “Бу санани муносиб ўтказиш бизнинг ўз тарихимизга, мустақиллигимизга бўлган ҳурматимизни, халқ, миллат сифатидаги маданиятимиз ва савиямизни намоён этади” деган эди давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев. Қуръони каримдан тиловат қилинди. Ислом Каримовнинг серқирра фаолияти, олижаноб инсоний фазилатлари ёдга олинди. Гул қўйиш маросимида Президент Администрацияси, парламент палаталари ва ҳукумат аъзолари, илм-фан ва маданият намояндалари, зиёлилар, шаҳар жамоатчилиги иштирок этди. Биринчи Президентимизнинг Самарқанд ва Қарши шаҳарларидаги ҳайкаллари пойига ҳам гуллар қўйилди. Манба: president.uz 115
1 2 3 17