islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Yanvar 2020

Month

Қуръони карим ва ҳадиси шарифлардан ҳукм олишда араб тили қоидаларининг ўрни (учинчи мақола)

Усул уламолари якдил тўхтамга келган ушбу қоида ва қўлланмаларга лафзларни далолат қилишида, улар омм, мутлақ, муштарак бўлса қандай ифода беришида, қандай лафзларни таъвил қилиш мумкин, қандайларида мумкин эмаслигида, асосий эътибор ҳукмдаги лафзнинг омм бўлиши, сабабнинг хослигида эмаслиги, боғловчи ва боғланмишни қайси ўринда қай маънода қўлланиши, буйруқ феъли вожибни тақозо қилишида ва бундан бошқа шаръий матнларни тўғри фаҳмлашда риоя қилинади. Қуйида ушбу усулий-луғавий қоидалардан баъзи мисоллар билан танишиб чиқамиз. Араб тилидаги калималар маънога далолат қилиши жиҳатидан тўрт қисмга: хос, ом, муштарак ва муаввалларга бўлинади. Машҳур аллома Абул Баракот Насафий ўзининг “Манорул-анвор” асарида хосни таърифлаб, шундай деган: أَمَّا الْخَاصُّ: فَكُلُّ لَفْظٍ وُضِعَ لِمَعْنىً مَعْلُومٍ عَلَى الإِنْفِرَادِ ، وَهُوَ إِمَّا أَنْ يَكُونَ خُصُوصَ الْجِنْسِ ، أَوْخُصُوصَ النَّوْعِ ، أَوْخُصُوصَ العَيْنِ ؛ كَإِنْسَانٍ وَرَجُلٍ وَزَيْدٍ . “Хос – ёлғиз, маълум маъно учун қўйилган барча лафздир. У “Инсон”, “Эркак киши”, “Зайд” (мисолларидек) хос жинсга ё навга ёки муайян нарсага далолат қилади”. Уламолар иттифоқига биноан, хос лафз ўзи қайси маъно учун луғатга киритилган бўлса, модомики, ўша лафзни бошқа бир маънога буриш, ундан бошқа бир маънони ирода қилиш маъносига далил бўлмаса ўша ягона маънонинг ҳақийқатини қатъий ифода этади. Бу борада имом Насафий шундай дейди: وَحُكْمُهُ: أَنْ يَتَنَاوَلَ الْمَخْصُوصَ قَطْعاً ، وَلاَ يَحْتَمِلُ البَيَانَ لِكَوْنِهِ بيِّناً “Хоснинг ҳукми: хосланмишни қатъий ўз ичига олиши ва ўзи ойдин бўлгани сабабли баёни тафсирни эҳтимол қилмайди” . Масалан: Аллоҳ таоло Қуръони каримда қасам ичиб, уни бузиб қўйган киши адо этиши лозим бўлган каффоротни баён қилиб, ўн кишини тўйдириши ёки кийим-бош олиб бериши ёки битта қул озод қилиши лозимлигини айтган ва бунинг давомида: فَمَنْ لَمْ يَجِدْ فَصِيَامُ ثَلَاثَةِ أَيَّامٍ «…кимки топа олмаса уч кун рўза тутишдир», – деган («Моида» сураси, 89-оят). Ушбу ояти каримадаги «саласату» лафзи хосдир. Мана шу лафз қатъий ва очиқ-ойдин «учта» деган маънони билдиради. У учни ифода қилиш учун луғатга киритилган ва бошқа ҳеч қандай маъно бериши мумкин эмас. Хоснинг ҳукмидан келиб чиқиб шуни айтиш мумкинки, хабари воҳид ва қиёс зонний далил бўлгани сабабли далолат қилган маъносига хос каби амал қилишни вожиб қилмайди. Агар хабари воҳид ёки қиёсдан олинган ҳукм Қуръондаги хосдан келиб чиққан ҳукмга қарама-қарши чиқса, бу пайтда иккаласига амал қилиш имкони бўлса, амал қилинади. Агар мумкин бўлмаса, хоснинг ўзига амал қилиниб, хабари воҳид ва қиёс тарк қилинади. Чунки хос қатъий ҳукмни, хабари воҳид ва қиёс бўлса, зонний ҳукмни ифодалайди. وَالْمُطَلَّقَاتُ يَتَرَبَّصْنَ بِأَنْفُسِهِنَّ ثَلَاثَةَ قُرُوءٍ “Талоқ қилинган аёллар ўзларига қараб, уч қуруъ муддати (ўтишини) кутиб ўтирадилар…” . Ҳанафий мазҳаби уламоларига кўра ушбу ояти каримдаги “قُرُوءٍ” лафзидан ҳайз ирода қилинсагина, хос далолат қилган маънога амал қилиш мумкин бўлади. Чунки, “ثلاثة” лафзи, ўзи далолат қилган ягона маънода қўлланган бўлиб, “учта жуздан таркиб топган саноқ”, яъни “уч” ни ифодалайди. Агар “قُرُوءٍ” лафзидан Имом Шофеъий роҳимаҳуллоҳ ирода қилганидек, покликлар ирода қилинса хос далолат қилган маъно (яъни уч)га амал қилишнинг имкони бўлмай қолади. Чунки суннатга мувофиқ талоқ қилиш хотин киши ҳайздан пок бўлган вақтида амалга оширилади. Агар ҳайздан пок бўлган вақтида талоқ қилинса, бу вақт кейинги икки поклик вақти билан бирга эътиборга олинса, идда, покликнинг ярми (яъни талоқ воқеъ бўлган поклик) ва ундан кейинги комил икки покликдан иборат бўлиб қолади. Бунга эса, “уч поклик...

Лаънатланган тоифалар (2-мақола)

Абу Бакр Жассос фикрини қувватлаб, саҳоба ва тобеинларнинг “суҳт” сўзи маъноси ҳақида айтган фикрларини келтиради: Абу Бакр Жассос поранинг ҳаромлиги ҳақида далилларни келтиргач, унинг турлари борасида тўхталади ва пора икки қисмга бўлинади дейди: – ҳукм чиқаришда пора олиш ва бериш; – ҳукм чиқаришдан бошқа ўринларда пора бериш ва олиш. Муаллиф ушбу таклифини бундай изоҳлайди: “Ҳукм чиқаришда пора бериш берувчига ҳам, олувчига ҳам ҳаромдир”. :قال سبحانه وتعالى: {يَأْخُذُونَ عَرَضَ هَٰذَا الْأَدْنَىٰ} “…улар мана бу тубаннинг ўткинчи (матоҳи)ни оларлар ва «бизни кечирилади», дерлар”. Ҳолбуки ундай эмас. Аъроф сурасидаги 10 оятни Имом Бағавий пора бериш деб тафсир қилган.  Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни 3-моддасида асосий тушунчалар берилган бўлиб, унда коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ва манфаатлар тўқнашувига доир тушунчаларга таъриф берилган, яъни коррупция – шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини, ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, худди шунингдек бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этишидир. Коррупцияга қарши курашда юқори натижаларга эришган Швеция, Сингапур, Гонконг, Португалия каби давлатларнинг тажрибасини ўрганиш шуни кўрсатадики, коррупцияни юзага келтирувчи омилларни бартараф этиш коррупцияга қарши курашда муҳим ўрин эгаллайди. Сингапур давлати 1965 йил мустақилликка эришгач коррупция даражаси энг юқори бўлган давлатлар қаторида турар эди. Лекин бу иллатга қарши ўтказилган бир қатор тадбирлар бу давлатда коррупциянинг минимал даражага тушишига олиб келди. Биринчи навбатда бу ерда бюрократик жараёнлар енгиллаштирилиб суд тизимининг мустақиллиги оширилди (судьяларнинг даромадлари ва имтиёзларини ошириш эвазига). Шу билан бирга коррупция жиноятлари учун санкциялар оғирлаштирилиб, фуқароларга коррупцияга қарши жиноятларни тергов қилишда ҳамкорлик қилишда бош тортганлиги учун жуда катта молиявий санкциялар белгиланди. Тарихдан мисол. Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу эса бу каби қабиҳ ишни қилганга Аллоҳга тавба қилиш кераклиги, халқ ҳам бу каби нопок ишни қилувчини ошкора қилишлиги, чунки одамларнинг сукут сақлаши унинг гуноҳ ишига иқрори бўлишлиги, шу билан маънавий-ҳиссий ёмонлик барчага тарқалишини айтиб ўтган. Ҳазрати Усмон розияллоҳу анҳу даврида Зоби ибн Ҳорис деган шахс порахўрлик қилганда қамоқ жазоси таъйинлади. Бир қатор давлат идораларида оммавий “тозалашлар” ўтказилиб бу жараёнлар телеканаллар орқали бутун мамлакатга намойиш қилинди. Юқорида санаб ўтилган омилларнинг ҳаммаси Сингапурни қисқа муддатларда коррупция даражаси энг паст мамлакатлар рўйхатида илғор давлатлар қаторига олиб чиқди. Шунингдек, давлат хизматчисининг аҳлоқ стандартларига риоя этишини қаттиқ назорат остига олиш ҳам Сингапур давлатида коррупцияга қарши курашда муҳим дастаклардан бири бўлиб хизмат қилади. 9 декабрь БМТ томонидан бутун дунёда коррупцияга қарши кураш куни деб эълон қилинган. Коррупсияни йўқ қилишда молиявий шаффофликни талаб этади Иймон заифлиги: Яъни Аллоҳ таолодан қўрқмаслиги, Аллоҳни яхши танимаслиги, ҳаётидаги қадрият ва диний мезони бузилгани. Иқтисодий: Тангликдан вужудга келади. Ишсизлик, ойлик маошни пастлиги ва ҳ.к. Очкўзлик, эгаистлик. Мансабидан бойлик орттириш йўлида фойдаланиш каби. Дарҳақиқат, Коррупция – мамлакат тараққиётига тўсиқ бўладиган иллат. Нафақат мамлакат балки, ҳар қандай жамиятнинг иқтисодий, ижтимоий, маънавий ҳаётига хавф соладиган, қолаверса, мамлакат тараққиётига тўсиқ бўладиган иллатдир. Маънавий-маърифий ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими услубчиси Аҳрорбек Мадаипов   218

Қуръони карим ва ҳадиси шарифлардан ҳукм олишда араб тили қоидаларининг ўрни (иккинчи мақола)

Маълумки, Қуръони карим оятлари араб тилида нозил бўлган бўлиб, 10 дан ортиқ оятда бу борада алоҳида урғу берилган. Жумладан Қуръони каримнинг Иброҳим сурасида шундай дейилади: وَمَا أَرْسَلْنَا مِنْ رَسُولٍ إِلَّا بِلِسَانِ قَوْمِهِ لِيُبَيِّنَ لَهُمْ “Қайси миллатга уларга бизнинг ҳукмларимизни яхши баён қилиб берсин, деб пайғамбар юборсак ўша миллат тилида сўзлашганини юбордик”. Шу каби Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳадиси шарифлари араб тилидадир. Чунки соф араб қабилаларидан бўлганлар. Ушбу икки манба – Қуръони карим ва ҳадиси шарифдан чиқадиган ҳукмларни тўғри тушуниш учун араб тили қоидаларига, араб луғатларининг маънога якка ёки жумла ҳолида далолат қилиш йўл-йўриқларига риоя этиш лозим. Бунда, айниқса, шаръий илмлар ҳамда фатво бериш соҳалари бўйича шуғулланувчилар учун муҳим экани аввалдан таъкидлаб келинган. Машҳур саҳоба Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу: “Қуръонни ёд олишни таълим олганингиз каби уни тил қоидаларини ҳам ўрганинглар”, деган. Машҳур араб тилшунос олимларидан Ибн Фарис эса: “Араб тилини билишлик Қуръон, суннат ва фатво ишларига алоқаси бўлган ҳар бир кишига вожибдир. Зеро улардан бирортаси араб тилидан беҳожат эмас”, деган. Саҳобалар ва тобеинлар динда турли фирқаларга бўлиниш ва диндан чиқиб кетишнинг асосий сабабларидан бири араб тили қоидаларини пухта билмаслик оқибатида Қуръони карим ва суннати набавийяни нотўғри тушунилганини таъкидлаб ўтганлар. Машҳур тобеинлардан Ибн Шиҳоб Зуҳрий: “Одамлар араб тилини билмаганлари сабабли Қуръонни кўп оятларини нотўғри тафсир қилиб, адашмоқдалар”, – деган. Абу Айюб Сахтиёний эса: “Ироқдагиларнинг аксари араб тилини оз билганликлари сабабли зиндиқ бўлдилар”, – деган. Шунинг учун ҳам Ислом уламолари араб тили луғат қоидалари ҳамда ундаги сўзлар ва ибораларнинг тузилиш услубларини чуқур ўрганиб, бир қанча қоидаларни ишлаб чиқдилар. Айнан ушбу луғавий ва усулий қоидаларга риоя қилинган ҳолдагина шаръий манбалардан ташкил топган ҳукмлар тўғри фаҳмланади. Шунингдек, ушбу қоидалардан Қуръон ва ҳадислардаги махфий маъноларни аниқлашда, оятлар ва ҳадислар ўртасидаги сиртдан қараганда маълум бўладиган зиддиятни кўтаришда, мумкин бўлганларини таъвил қилишда ва улардан ҳукмлар чиқаришга боғлиқ бўлган бундан бошқа тартибларга риоя этишда фойдаланилади. Ушбу қоида ва қўлланмаларнинг асоси тил уламолари ишлаб чиққан қоидалардан ташкил топган бўлиб, улар ҳеч қандай диний тусга, маънога эга эмас. Тошкент ислом институти ўқитувчиси Абдулатиф Турсунов 147

Ислом ва санъат (иккинчи мақола)

Меъморлик. Бу санъат турининг пайдо бўлиши инсоннинг турар жойга бўлган эътиёжидан келиб чиққан. Ва одам эстетик табиати уни тобаро гўзаллаштириб боришни талаб этган. Кейинчалик жозибали бўлиш саройлар, масжидлар, хизмат биноларида акс этган. Мисол учун, Испаниядаги Ал-Ҳумо масжиди, Олмониядаги Кёлн жомеъси, Хивадаги Нуриллавой саройи ва бошқалар шулар жумласидандир. Кўргазмали-амалий санъат. У қадимдан, ҳунармандчилик ривожланиб бориши билан кундалик турмуш эҳтиёжи учун қўлланилдиган ашёларни безаш, меъморий иншоотларни турли нақшлар ва кошинлар воситасида гўзаллаштириш орқали эстетик завқ беради. Мисол учун XVIII- XIX асрлардаги Бухоро-Қўқон услубида нақшланган гўзал мис қумғонлар маънавий қадрият ва санъат даржасига олиб чиқилган. Рассомлик санъати. Бу қадимги тош асрида ғорлар деворига ишланган расмлардан кўриш мумкин. Мусаввирликда дунёнинг кўриниб турган ранго-ранг бойлигини алоҳида сезгирлик ва эркинлик билан акс эттиради. Кейинчалик постимпрессионизм (лот. пост — кейин ва импрессионизм) — 19-аср охири — 20-аср бошларида франсуз рассомлик санъатидаги асосий йўналишлар (неоимпрессионизм, кубизм, фовизм, наби ва бошқалар)нинг шартли умумлашма номи. Нисбий тасаввурларга мурожаат этар эканмиз, дарҳол санъатнинг табиатга тақлидчилик принципларига тўқнаш келамиз. Зеро, жонсиз табиатга боғлиқ бўлган санъатни ислом қораламайди.  حَدَّثَنَا عَبْدُ اللَّهِ بْنُ عَبْدِ الوَهَّابِ ، حَدَّثَنَا يَزِيدُ بْنُ زُرَيْعٍ ، أَخْبَرَنَا عَوْفٌ ، عَنْ سَعِيدِ بْنِ أَبِي الحَسَنِ ، قَالَ : كُنْتُ عِنْدَ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُمَا ، إِذْ أَتَاهُ رَجُلٌ فَقَالَ : يَا أَبَا عَبَّاسٍ ، إِنِّي إِنْسَانٌ إِنَّمَا مَعِيشَتِي مِنْ صَنْعَةِ يَدِي ، وَإِنِّي أَصْنَعُ هَذِهِ التَّصَاوِيرَ ، فَقَالَ ابْنُ عَبَّاسٍ : لاَ أُحَدِّثُكَ إِلَّا مَا سَمِعْتُ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ : سَمِعْتُهُ يَقُولُ : مَنْ صَوَّرَ صُورَةً ، فَإِنَّ اللَّهَ مُعَذِّبُهُ حَتَّى يَنْفُخَ فِيهَا الرُّوحَ ، وَلَيْسَ بِنَافِخٍ فِيهَا أَبَدًا فَرَبَا الرَّجُلُ رَبْوَةً شَدِيدَةً ، وَاصْفَرَّ وَجْهُهُ ، فَقَالَ : وَيْحَكَ ، إِنْ أَبَيْتَ إِلَّا أَنْ تَصْنَعَ ، فَعَلَيْكَ بِهَذَا الشَّجَرِ ، كُلِّ شَيْءٍ لَيْسَ فِيهِ رُوحٌ ، قَالَ أَبُو عَبْدِ اللَّهِ : سَمِعَ سَعِيدُ بْنُ أَبِي عَرُوبَةَ ، مِنَ النَّضْرِ بْنِ أَنَسٍ ، هَذَا الوَاحِدَ وَفِي رِوَايَة مُسلم والإسماعيلي بِلَفْظ: فَاصْنَعْ الشّجر ومالا نفس لَهُ. Жони йўқ нарсаларнинг суратларини олди-сотти қилиш ва шунга оид макруҳ саналган ишларҳақидаги 104-боб. Саъид ибн Абу Ҳасан айтади: “Ибн Аббос розияллоҳу анҳумонинг ҳузурида эдим. Тўсатдан бир киши келиб: “Эй Абу Аббос! Мен ҳам бир инсонман, тирикчилигим фақат қўл меҳнатидан, мен мана бу суратларни чизаман”, деди. Шунда Ибн Аббос: “Мен сенга фақат Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сўзлаётганларини эшитганимнигина айтиб бераман. У зотнинг “Ким бирор сурат чизса, то унга жон киритмагунича Аллоҳ уни азоблайди. Ҳолбуки у ҳеч қачон жон кирита олмайди”, деяётганларини эшитганман”, деди. Ҳалиги киши қаттиқ ҳансираб, юзи сарғайиб кетди. Шунда у (Ибн Аббос): “Шўринг қурсин! Агар шуни қилишдан бошқага кўнмасанг сенга мана бу дарахт, ҳар қандай жони йўқ нарсалар(ни чизиш мумкин)”, деди”. Имом Бухорий ривояти. Имом Муслимда эса “дарахт ва жонсиз нарсалар чизиш” деган сўз келади. Бир йўл тўсилса бошқа йўл пайдо бўлади. Содда қилиб айтилганда жонли нарсаларни расмини чизиш ман қилинганда, жонсиз нарсаларни шундай тасвирландики лол қолмасдан илож йўқ. Демак, рассомчиликда юзага келган йўл дин-диёнатга тўғри келиши керак эди. Натижада китобот ва хаттотлик санъати ҳам ривожланди. Китобхонликда сийрат ва тасаввур ҳақидаги мавзулар ривожланди. Мисол Имом Термизийнинг “Шамоили Муҳаммадия” ва олимларнинг ҳаёт тарзига оид китобларни ҳам келтириш мумкин. Уларда инсон ва...

Лаънатланган тоифалар

Коррупция дунё миқёсида ҳал этилиши лозим бўлган глобал муаммолардан биридир. Коррупция – (лот. Corrumpere) бузмоқ яъни “пора бериб сотиб олиш” маъносини англатади...- ТИИ битирувчиси Аҳрорбек Мадаипов
1 2 3 4 17