Абу Бакр Жассос фикрини қувватлаб, саҳоба ва тобеинларнинг “суҳт” сўзи маъноси ҳақида айтган фикрларини келтиради: Абу Бакр Жассос поранинг ҳаромлиги ҳақида далилларни келтиргач, унинг турлари борасида тўхталади ва пора икки қисмга бўлинади дейди: – ҳукм чиқаришда пора олиш ва бериш; – ҳукм чиқаришдан бошқа ўринларда пора бериш ва олиш. Муаллиф ушбу таклифини бундай изоҳлайди: “Ҳукм чиқаришда пора бериш берувчига ҳам, олувчига ҳам ҳаромдир”. :قال سبحانه وتعالى: {يَأْخُذُونَ عَرَضَ هَٰذَا الْأَدْنَىٰ} “…улар мана бу тубаннинг ўткинчи (матоҳи)ни оларлар ва «бизни кечирилади», дерлар”. Ҳолбуки ундай эмас. Аъроф сурасидаги 10 оятни Имом Бағавий пора бериш деб тафсир қилган. Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни 3-моддасида асосий тушунчалар берилган бўлиб, унда коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ва манфаатлар тўқнашувига доир тушунчаларга таъриф берилган, яъни коррупция – шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини, ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, худди шунингдек бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этишидир. Коррупцияга қарши курашда юқори натижаларга эришган Швеция, Сингапур, Гонконг, Португалия каби давлатларнинг тажрибасини ўрганиш шуни кўрсатадики, коррупцияни юзага келтирувчи омилларни бартараф этиш коррупцияга қарши курашда муҳим ўрин эгаллайди. Сингапур давлати 1965 йил мустақилликка эришгач коррупция даражаси энг юқори бўлган давлатлар қаторида турар эди. Лекин бу иллатга қарши ўтказилган бир қатор тадбирлар бу давлатда коррупциянинг минимал даражага тушишига олиб келди. Биринчи навбатда бу ерда бюрократик жараёнлар енгиллаштирилиб суд тизимининг мустақиллиги оширилди (судьяларнинг даромадлари ва имтиёзларини ошириш эвазига). Шу билан бирга коррупция жиноятлари учун санкциялар оғирлаштирилиб, фуқароларга коррупцияга қарши жиноятларни тергов қилишда ҳамкорлик қилишда бош тортганлиги учун жуда катта молиявий санкциялар белгиланди. Тарихдан мисол. Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу эса бу каби қабиҳ ишни қилганга Аллоҳга тавба қилиш кераклиги, халқ ҳам бу каби нопок ишни қилувчини ошкора қилишлиги, чунки одамларнинг сукут сақлаши унинг гуноҳ ишига иқрори бўлишлиги, шу билан маънавий-ҳиссий ёмонлик барчага тарқалишини айтиб ўтган. Ҳазрати Усмон розияллоҳу анҳу даврида Зоби ибн Ҳорис деган шахс порахўрлик қилганда қамоқ жазоси таъйинлади. Бир қатор давлат идораларида оммавий “тозалашлар” ўтказилиб бу жараёнлар телеканаллар орқали бутун мамлакатга намойиш қилинди. Юқорида санаб ўтилган омилларнинг ҳаммаси Сингапурни қисқа муддатларда коррупция даражаси энг паст мамлакатлар рўйхатида илғор давлатлар қаторига олиб чиқди. Шунингдек, давлат хизматчисининг аҳлоқ стандартларига риоя этишини қаттиқ назорат остига олиш ҳам Сингапур давлатида коррупцияга қарши курашда муҳим дастаклардан бири бўлиб хизмат қилади. 9 декабрь БМТ томонидан бутун дунёда коррупцияга қарши кураш куни деб эълон қилинган. Коррупсияни йўқ қилишда молиявий шаффофликни талаб этади Иймон заифлиги: Яъни Аллоҳ таолодан қўрқмаслиги, Аллоҳни яхши танимаслиги, ҳаётидаги қадрият ва диний мезони бузилгани. Иқтисодий: Тангликдан вужудга келади. Ишсизлик, ойлик маошни пастлиги ва ҳ.к. Очкўзлик, эгаистлик. Мансабидан бойлик орттириш йўлида фойдаланиш каби. Дарҳақиқат, Коррупция – мамлакат тараққиётига тўсиқ бўладиган иллат. Нафақат мамлакат балки, ҳар қандай жамиятнинг иқтисодий, ижтимоий, маънавий ҳаётига хавф соладиган, қолаверса, мамлакат тараққиётига тўсиқ бўладиган иллатдир. Маънавий-маърифий ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими услубчиси Аҳрорбек Мадаипов 643
Маълумки, Қуръони карим оятлари араб тилида нозил бўлган бўлиб, 10 дан ортиқ оятда бу борада алоҳида урғу берилган. Жумладан Қуръони каримнинг Иброҳим сурасида шундай дейилади: وَمَا أَرْسَلْنَا مِنْ رَسُولٍ إِلَّا بِلِسَانِ قَوْمِهِ لِيُبَيِّنَ لَهُمْ “Қайси миллатга уларга бизнинг ҳукмларимизни яхши баён қилиб берсин, деб пайғамбар юборсак ўша миллат тилида сўзлашганини юбордик”. Шу каби Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳадиси шарифлари араб тилидадир. Чунки соф араб қабилаларидан бўлганлар. Ушбу икки манба – Қуръони карим ва ҳадиси шарифдан чиқадиган ҳукмларни тўғри тушуниш учун араб тили қоидаларига, араб луғатларининг маънога якка ёки жумла ҳолида далолат қилиш йўл-йўриқларига риоя этиш лозим. Бунда, айниқса, шаръий илмлар ҳамда фатво бериш соҳалари бўйича шуғулланувчилар учун муҳим экани аввалдан таъкидлаб келинган. Машҳур саҳоба Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу: “Қуръонни ёд олишни таълим олганингиз каби уни тил қоидаларини ҳам ўрганинглар”, деган. Машҳур араб тилшунос олимларидан Ибн Фарис эса: “Араб тилини билишлик Қуръон, суннат ва фатво ишларига алоқаси бўлган ҳар бир кишига вожибдир. Зеро улардан бирортаси араб тилидан беҳожат эмас”, деган. Саҳобалар ва тобеинлар динда турли фирқаларга бўлиниш ва диндан чиқиб кетишнинг асосий сабабларидан бири араб тили қоидаларини пухта билмаслик оқибатида Қуръони карим ва суннати набавийяни нотўғри тушунилганини таъкидлаб ўтганлар. Машҳур тобеинлардан Ибн Шиҳоб Зуҳрий: “Одамлар араб тилини билмаганлари сабабли Қуръонни кўп оятларини нотўғри тафсир қилиб, адашмоқдалар”, – деган. Абу Айюб Сахтиёний эса: “Ироқдагиларнинг аксари араб тилини оз билганликлари сабабли зиндиқ бўлдилар”, – деган. Шунинг учун ҳам Ислом уламолари араб тили луғат қоидалари ҳамда ундаги сўзлар ва ибораларнинг тузилиш услубларини чуқур ўрганиб, бир қанча қоидаларни ишлаб чиқдилар. Айнан ушбу луғавий ва усулий қоидаларга риоя қилинган ҳолдагина шаръий манбалардан ташкил топган ҳукмлар тўғри фаҳмланади. Шунингдек, ушбу қоидалардан Қуръон ва ҳадислардаги махфий маъноларни аниқлашда, оятлар ва ҳадислар ўртасидаги сиртдан қараганда маълум бўладиган зиддиятни кўтаришда, мумкин бўлганларини таъвил қилишда ва улардан ҳукмлар чиқаришга боғлиқ бўлган бундан бошқа тартибларга риоя этишда фойдаланилади. Ушбу қоида ва қўлланмаларнинг асоси тил уламолари ишлаб чиққан қоидалардан ташкил топган бўлиб, улар ҳеч қандай диний тусга, маънога эга эмас. Тошкент ислом институти ўқитувчиси Абдулатиф Турсунов 536