islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Yanvar 2020

Month

Президентимиз Мурожаатномаси илм-маърифат тарқатишга мустаҳкам замин бўлади

24 январь куни муҳтарам Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномалари бугунги кундаги вазиятни теран таҳлил қилиб, яқин келажакка аниқ вазифаларни белгилаб берувчи ва чуқур мушоҳадали нутқ бўлди. Маънавий ҳаётимизда муҳим воқеа бўлган – Мурожаатномада Ислом динининг асл моҳияти, илм-маърифат, меҳр-оқибат ва диний бағрикенглик тамойилларини ўзида мужассам этадиган улкан ишларга омил бўлади. Айниқса, муҳтарам Президентимиз Мурожаатномаларида 2020 йил – “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”, деб эълон қилиниши эзгу мақсадларимизга эришишда мустаҳкам замин бўлади. Давлатимиз Раҳбари халқимизнинг дунёқараши, тафаккури талаб ва эҳтиёжлари бутунлай ўзгарганини таъкидлаб, шарқ донишмандларининг “Энг катта мерос – бу яхши тарбия. Энг катта қашшоқлик эса –  бу билимсизлик” деган ҳикматларини доимо ёдда сақлаш муҳимлигини алоҳида қайд этдилар. Аллоҳ таолога шукрки, муҳтарам Юртбошимизнинг ғамхўрликлари ва саъй-ҳаракатлари ила ёшларни илм-маърифатли, одоб-ахлоқли этиб тарбиялашга жуда катта эътибор қаратилмоқда. Айниқса, йигит-қизларимиз илм-маърифат эгаллаши учун барча имкониятларни яратиб беришга катта урғу берилди. Бундай улкан эътибор ва ғамхўрлик натижасида фарзандларимиз илм-маърифат соҳаларида улкан ютуқ ва муваффақиятларга эришадилар, инша Аллоҳ. Мурожаатномада “Бешикдан то қабргача илм изла” деган ҳикматга мос равишда олий маълумот оламан, ўз устимда ишлаб, илмли бўламан, деган, юрагида ўти бор жўшқин ёшларимизнинг таҳсил олиши учун ҳамма қулайликларни яратишга катта урғу қаратилди. Ҳақиқатан, ёшлар илм-маърифат эгаллашлари, замон мураккабликларига жавоб берадиган фарзандлар бўлишлари, юксак маънавиятли, маърифатли авлод бўлиб вояга етишлари учун муносиб шароит ҳозирлаш ҳар қачонгидан ҳам долзарб бўлмоқда. Албатта, фарзандларда бундай фазилатларни шакллантиришда, ҳеч шубҳасиз, маҳалладаги меҳрли муҳитнинг таъсири жуда катта. Бинобарин, маҳалла мўйсафидлари, имом-домлалар ва тарбия ишига мутасадди бўлганлар бу ишга алоҳида диққат қаратишлари жуда ҳам муҳим бўлмоқда. Давлатимиз раҳбарининг Мурожаатномасида айнан шу масалаларга бор куч-қувватимизни сарфлашга алоҳида эътибор қаратдилар. Дарҳақиқат, Президентимиз Мурожаатномада бугунги кундаги энг долзарб масалаларга тўхталдилар. Хусусан, таълим соҳаси ҳақида гапираркан, Давлатимиз раҳбари таълим сифатини халқаро талаблар даражасига кўтариш мақсадида қатор чора-тадбирлар ишлаб чиқилишини алоҳида қайд этди. Дарҳақиқат, бу ишларда яхши натижаларга эришиш учун ёшларни тани соғлом, ақли ўткир, хулқини гўзал қилиб тарбиялаш лозимдир. Шундагина, Юртбошимиз орзу қилганларидек ёшларимиз орасидан хоразмийлар, берунийлар, улуғбеклар, бухорийлар, термизийлар, насафийлар етишиб чиқади, иншо Аллоҳ. Муборак динимизда ёшларнинг одоб-ахлоқли бўлиши, илм олиши энг муҳим шартлардан ҳисобланади. Ислом тарихининг саодат асридан бошлаб ёш авлод тарбиясига жуда катта аҳамият бериб келади. Фарзанд Аллоҳ таоло ато этган улуғ неъмат бўлиши билан бирга масъулияти жуда катта омонат ҳамдир. Жондан азиз болаларимизни гўзал хулқли, дину диёнатли, ҳалол-пок, оиласи, Ватанига садоқатли этиб тарбиялаш эса ушбу неъматнинг олий шукронаси ҳисобланади. Фарзандларни ёшлик чоғидан бошлаб илму маърифатга қизиқтириб, ўргатиб бориш лозим. Зеро, ҳадиси шарифларда қуйидагича марҳамат қилинади: “Илм Чин-Мочин (Хитой)да бўлса ҳам, уни излаб топиб, эгаллангиз. Зеро, илмни талаб қилиш ҳар бир мусулмонга фарздир. Илм-фаннинг қайси соҳасига бўлса ҳам ўқиб-ўрганиб, маълумот ҳосил қилган киши, албатта, ўзи, оиласи, халқи ва Ватани учун манфаат келтирадиган инсонлар қаторидан жой олади. Она-Ватанимиз тараққиёти, халқимизнинг бахт-саодати йўлида ёшларимизни илму фан ва касбу ҳунарли бўлиб етишишлари йўлида давлатимиз томонидан қилинаётган ғамхўрлик билан бирга бу борадаги ота-оналар ва таълим-тарбия ишига мутасаддиларнинг доимий ҳаракатлари ҳам ғоят аҳамиятлидир. Ёшлар тарбияси ҳар доим долзарб масаласи бўлиб келган. Чунончи, эртамизнинг қандай бўлиши бугунги ёшларнинг ҳар томонлама баркамол бўлиб улғайишига боғлиқ. Бугун тарбия борасида имом-хатиблар, ўқитувчи мураббийлар, маҳалла фаоллари янада фаолроқ ишлашларига тўғри келмоқда. Шу боис, ҳар бир фарзанднинг қалбини илм-маърифат нури...

“Хожа Бухорий” ўрта махсус ислом билим юртида «Хатмул кутуб» тадбири

“Албатта, биз уни арабча Қуръон қилдик. Шоядки, ақл юритсангиз”. (Зухруф 3-оят) “Хожа Бухорий” ўрта махсус ислом билим юртининг жонкуяр ёш педагогларидан Алибек домла Тўхтаевнинг саъй – ҳаракати билан 1-курс А гуруҳида қўшимча ўқув машғулотлари ўтказилиб, 2019-2020 ўқув йилининг биринчи ярим йиллигида талабалар сарф, шифоҳия ва мабдаъ ул-қироат китобларини тўлиқ хатм қилдилар. Шу муносабат билан жорий йилнинг 23 январь куни билим юртида «Хатмул кутуб» тадбири бўлиб ўтди. Унда билим юрти мудири Ў. Ғузаров, ўқув ишлари бўйича мудир ўринбосари Ў.Маҳмудовлар иштирок этишди. Билим юрти мудири Ў.Ғузаров гуруҳ талабаларини «Хатмул кутуб» муносабати билан муборакбод этиб, Республикамизда сўнг шарқ тилларини, хусусан, араб тилини ўрганишга катта аҳамият берила бошлангани, ҳозирги кунда араб тили мамлакатимиздаги бир қанча олий таълим даргоҳларида ҳам ўқитилиб келинаётгани шунингдек, араб тилига ихтисослашган мактаблар ҳам мавжудлигини айтиб, талабаларга араб тилини мукаммал ўрганиш лозимлигини таъкидлади. Шундан сўнг гуруҳ талабаларига устозлари бошчилигида эзгу анъанани давом эттирган ҳолда араб тилининг отаси ҳисобланмиш Дурусун наҳв китобидан дарс бошладилар. Билим юрти мудири Ў.Ғузаров табаррукан мазкур китобни ўқиб бошлаб бердилар. Тадбир сўнгида хатми Қуръон ўқилиб, билим юртида хизмат қилган марҳум устозлар ва китоблар муаллифининг ҳақларига бағишланди. Шунингдек, билим юрти мудири томонидан мазкур гуруҳ талабаларига китоблар ҳадя қилиниб, кейинги ўқишларида Аллоҳ таоло мададкор бўлишини тилаб дуолар қилинди. Маълумот учун: Бугунги кунга келиб араб ва унга яқин тилда мулоқот қилувчилар сони 300 миллионни ташкил этади. Улардан 240 миллиони учун араб тили она тилидир, 50 миллион киши эса иккинчи тил сифатида ишлатади. Бутун дунё мусулмонлари учун араб тили Қуръон тили бўлиб ҳисобланади. Хозирги кунда араб тили Республикамизнинг Тошкент Давлат Шарқшунослик институтида, Ўзбекистон халқаро ислом академиясида, Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институтида ва ўрта махсус Ислом билим юртларида асосий фан сифатида ўқитилса, Ўзбекистон Миллий университети ва Жаҳон тиллари университетининг барча факультетлари, Тошкент Давлат педагогика университетининг филалогия ва тарих факультетларида ҳам ўқитилиб келинмоқда. Шунингдек, араб тилига ихтисослашган мактаблар ҳам мавжуд. Манба: @xojabuxoriy 230

Мурожаатнома – институт жамоаси эътиборида

Сўнгги йилларда Президентимиз томонидан, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 93-моддасида берилган ваколатдан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатнома йўллаш анъанага айланди. Шунга кўра, 2020 йилнинг 24 январь куни Президент парламентга ўз мурожаати билан чиқди. Президент мамлакат қонунчилик органига йўллаган мурожаатида ўтган йилни сарҳисоб қилди ва яқин келажакда Республикани ривожлантиришнинг асосий йўналишларини белгилаб берди. Жорий йилнинг 25 январь куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2020 йил 23 январдаги 209-сонли хати ижроси юзасидан Тошкент ислом институти ўқитувчи, ишчи-ҳодим ва талабаларга Президент Ш.Мирзиёевнинг Парламентга мурожаатномаси видеотасвири намойиш этилди. Мурожаатномада Президентимиз томонидан ўтган йил давомида амалга оширилган ишлар, жорий ва келгуси йилларга мўлжалланган устувор йўналишлар, давлатимиз ички ва ташқи сиёсати учун асосий вазифалар баён этилиб, долзарб қонунчилик ташаббуслари илгари сурилди. Шунингдек, 2020 йил номи ҳам эълон қилиниб, жорий йил мамлакатимизда Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили бўлди. Мурожаатномада Президентимиз томонидан билдирилган фикр-мулоҳазалар чуқур мазмун ва катта аҳамиятга эгалиги, барча соҳаларга алоқадорлиги билан ТИИ жамоасида катта қизиқиш уйғотди. Маънавият, маърифат ва иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлими бошлиғи А.Олимов 161

Самарқанд Имом Мотуридий таълимотига бағишланган халқаро анжуман мезбони бўлади

Шонли тарихимиздан маълумки, Мовароуннаҳрдан нафақат ислом цивилизацияси, балки жаҳон илм-фани тараққиётига беқиёс ҳисса қўшган кўплаб буюк мутафаккир ва алломалар етишиб чиққан. Истибдод даврида улардан кўпининг номини тилга олиш ҳам мумкин эмасди. Айниқса, мусулмон дунёсида барчага маълум ва машҳур зотларни уларни етиштирган она халқининг ўзи – ўзбеклар танимаслиги жуда аянчли ҳолат эди. Шукрки, Истиқлол йилларида миллий қадрият, урф-одат ва анъналаримизни тиклаш, улуғ алломалар меросини ўрганиш ишлари давлат сиёсати даражасига кўтарилди – муқаддас қадамжолар таъмирланиб, ободонлантирилмоқда, янги илмий-тадқиқот муассасалари очилиб, энг сўнгги техника ва технологиялар билан жиҳозланмоқда. Хусусан, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ҳам янгидан бунёд этилган ёш илмий-тадқиқот муассасасидир. Унга Президент Шавкат Мирзиёев қанчалик аҳамият қаратишини оддий бир далил билан изоҳлаш мумкин – давлатимиз раҳбари турли халқаро ташкилотларнинг юксак минбарларидан туриб, динлараро ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, маърифат ва маданиятларни бойитиш масалалари бўйича тизимли мулоқотни йўлга қўйишда ушбу Марказ самарали платформа бўлиб хизмат қилишини таъкидлаб келмоқда. Нуфузли хорижий меҳмонларнинг Ўзбекистонга ташрифи дастурига, албатта, Имом Бухорий ёдгорлик мажмуаси зиёрати билан бирга Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази фаолияти билан танишув тадбири ҳам киритилмоқда. “Ғарбда – Рим, Шарқда – Самарқанд”, деган нақл “Рўйи замин сайқали” бўлган бу шаҳар фақат кўплаб йирик давлатлар пойтахти бўлганинигина англатмайди. Бу таъриф Самарқанд кўплаб ҳукмдорлар орзусидаги пойтахт, шу билан бирга, улуғ аллома ва мутафаккирларни етиштирган, уларнинг хоки пойи учун муқим маконга айланган замин бўлганини ҳам ифода этади. Самарқанд чин маънода ер юзининг безаги, кўркидир. Жорий йил ўтказиладиган “Имом Абу Мансур Мотуридий ва мотуридия таълимоти: ўтмиш ва бугун” мавзуидаги халқаро анжуманга мезбон этиб айнан Самарқанд белгиланганида ҳам ушбу шаҳарнинг жаҳон илми ва тарихида ўзининг мумтоз ўрнига эгалиги ва мусулмон маданияти дурдоналаридан бири эканига, қадимда унинг аҳли ва меҳмонлари қолдирган мероснинг беқиёслигига ишорат намоён бўлади. Самарқанднинг танланиши Имом Мотуридийнинг табаррук мақбараси жойлашган бу шаҳарда энг ноёб ва бетакрор маънавий-руҳий муҳит мавжудлиги билан ҳам асосланади. Конференция мотуридийлик таълимотининг туб мазмун-моҳиятини очиб бериш, Имом Мотуридий меросини ўрганиш ва унинг ислом цивилизацияси ривожига қўшган бебаҳо ҳиссасини халқаро миқёсда тарғиб этиш каби ишлар қамровини янада кенгайтириш мақсадида ташкил этилмоқда. Бугунги кунда юртимиздаги турли илмий-тадқиқот марказлари, қўлёзма фондлари, музей ва кутубхоналарда 100 мингдан ортиқ нодир қўлёзма ва тошбосма асар сақланмоқда. Улар асосан Имом Бухорий, Имом Мотуридий, Имом Термизий, Ҳаким Термизий, Абу Муин Насафий каби алломаларнинг асарларидир. Уларни сифатли сақлаш ва кенг тадқиқ этиш керак. Бундан ташқари, Ўзбекистон ва хорижий тадқиқот марказлари фондларида қандай асарлар сақланаётганини ўрганишни замоннинг ўзи тақозо этмоқда. Бугунги кунда барча қўлёзма фондлар ўзидаги манбаларни каталоглаштирмоқда. Қайси фонд ва марказда қандай қўлёзмалар мавжудлиги тўғрисида аниқ маълумотга эга бўлиш мақсадга мувофиқ. Шу маънода, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис палаталарига навбатдаги Мурожаатномасидаги ташаббуслар бошқа соҳалар қаторида илм аҳли учун ҳам айни муддао бўлди, десак, айни ҳақиқатни айтган бўламиз. Давлатимиз раҳбарининг Ўзбекистонда илм-фанни янада равнақ топтириш, ёшларимизни чуқур билим, юксак маънавият ва маданият эгаси этиб тарбиялаш, рақобатбардош иқтисодиётни шакллантириш борасида бошлаган ишларимизни жадал давом эттириш ва янги, замонавий босқичга кўтариш мақсадида юртимизда 2020 йилга “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”, деб ном бериш тўғрисидаги таклифи олқишлар билан қарши олингани бежиз эмас. Зеро, Ўзбекистонни ривожланган мамлакатга айлантиришдек улуғ мақсадга фақат жадал ислоҳотлар қаторида, илм-маърифат ва инновация билан эришиш мумкин....

Кексалар уйига кетмоқ истайман

Кўча дарвозасин очаман аста Ҳовлига сўнгги бор қарайман ҳаста Армон қуйилиб келар нафасга Кексалар уйига кетмоқ истайман Кетишим охирги чора бўлса ҳам “Тўхтанг!” деб биров эргашмаса ҳам Фарзандларим ўзларин тергашмаса ҳам Кексалар уйига кетмоқ истайман Айбдор ўзим, қилмасман гина Уларни қарғамай кетдим жимгина Мендек хор бўлмасинлар кексалигида Кексалар уйига кетмоқ истайман *** Эрка қиз, якка қиз, бадавлат эдим Хушбичим, тантиқ, сарвқомат эдим Талабим талаб, турардим оёғим тираб Истаги муҳайё шоҳсифат эдим Болалик ўтиб, келди ўсмирлик Эркалик тугамас, чиқардим қилиқ Кеч қолиш, алдаш, беъмани юриш Ота-онамга не бўлса, қилардим “тортиқ” “Шунча йил кўнглингга қараб Худодан тинмай инсофинг сўраб Қадамингни ўйлаб бос”, – дея Ота-онам турар йиғлаб-қалтираб Тергаш, уришиш бермади фойда Шай бўлдим маишат урчиган жойда Дугона эмас, шайтонлар билан Қариндош-уруғни қилдим шарманда Совчи узилди, кўнгил совуди Саёқ қиз хабари овоза бўлди Насиҳат, одоб учиб самога Ота-онам қадди букилди Ўзим топганим совчи юборди Сайру саёҳат ахийри оила бўлди Қайнона-қайнота вафот этган уйимиз Ҳар куни, кун ора жанжалга тўлди Аразлаб кетаман, яна қайтаман Ота-онам юрагин эзиб айтаман: “Бўлди, бошқа тоқат йўқ, – Ажрашаман энди, уйга қайтаман Икки қизим, эгизакларим Уларни ҳатто кўрмади кўзим Оила устуни қулади, кетди Бош-қош бўлдим ажримга ўзим Бошим очиқ, хулқим ёмон Янада ўзимни қилдим намоён Қизларим онамда, хизматкордек Уларга қарарди, меҳри бепаён Пишир-куйдир, юв-тозала Тушди унга бир йўла Мен пул топсам бўлдида Мендан фақат пул сўра! Боғча-мактабга бориш Отамга бўлди юмуш Қизларимдан бехабар Ит ётиш, мирзо туриш Дарс қилдириш уларга Одоб бериш уларга Мен ишимдан ортмасдим Гап эшитиш ҳам уларга Ўзим эзганим камдек Ўзим куйдурганимдек Қизларим бўлди бебош Мендан нусха олгандек Бобо-буви йўқ ҳурмат Русий мактаб, рус сифат Ўзбекчани эплолмай “дедул”, “бабул” дер фақат Тор шим, калта-култа Талаб қиларди эрта Бошланғичда ўқибоқ Йигити келди уйга Онам Худо зор қилди Йиғлаб дилни тор қилди Отам тинмай гапириб Одамни безор қилди Гаплар қулоққа кирмай Ҳали тўққизга кирмай Қизларим сурбет бўлди Гап қайтарарди тинмай Аввал ёш деб уршмадим Ҳатто бир бор чертмадим Ота-онам борку деб Тарбияни бермадим Касал бўлдим бир куни Туролмадим тўшакдан Қизлар юрар бепарво Фарқим йўқдек эшакдан Бир бақирдим, чақирдим Касаллигим уқтирдим Жаҳл, зардалар қилиб Битта тарсаки урдим Жазаваси қўзиди Тўтидай сайраб кетди Қўлларин пахса қилиб “Мама, заткнис!” деди Бир челак совуқ сувни Устимдан тўкиб солди Бир ҳафта гаплашмасдан Роса ўчини олди Хуллас ўтар кунларим Жанжал, жаҳл, муаммо Бедор чиқар тунларим: Чора борми, эй, Худо? Бетарбия, беодоб Қизларим аччиқ зардоб Ота-онам ҳам ўтди Умрини қилдик хароб Суянчиғим қолмади Ишонганим қолмади Қизларим онасига Асло қулоқ солмади Ёшлик шамолдек елди Маишат бошни еди Қилган барча хатолар Қайтиб ўзимга келди Сиғмай қолдим уйга ҳам Ортиқчаман, биламан Ичкуёвлар ўғилмас Ёвдек қарар, сезаман Ўтирсам ўпоқ бўлдим Душману нифоқ бўлдим Ҳамманинг кўз ўнгида Бемани сўроқ бўлдим Овқат малол, зардалик Совуқ, захархандалик Жойим ҳам бир чеккада Вайрона, шармандалик Кутмагандим улардан Хафа бўлдим қизимдан Пушаймондан йўқ фойда Юришмоқда изимдан *** Кўча дарвозасин очаман аста Ҳовлига сўнгги бор қарайман ҳаста Армон қуйилиб келар нафасга Кексалар уйига кетмоқ истадим Тошкент ислом институти ўқитувчиси Саидакбарова Нилуфар 232
1 2 3 4 5 6 17