islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Yanvar 16, 2020

Day

Ал-Азҳар университети профессори томонидан маҳорат дарслари

Жорий йилнинг 16 январь куни Миср Араб Республикаси Ал-Азҳар университети Усулуд дин кафедраси мудири, ҳадис илми фанлари доктори, профессор Маҳмуд Абдуллоҳ Абдурраҳмон Абдулҳалим Ўзбекистон Халқаро ислом академиясида маҳорат дарслари ўтиб берди. Маҳорат дарсида “Бугунги кунда ҳадисларни тўғри тушунишнинг аҳамияти” ва “Мусулмон дунёсида ҳадис илмини ўрганишдаги метод ва ёндашувлар” мавзуларидан маъруза қилинди. Маҳорат дарсини Ўзбекистон Мусулмонлари идораси тасарруфидаги масжид имомлари, Тошкент ислом институти ўқитувчилари, Халқаро ислом академияси устоз ва магистрлари тинглашди. “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси Хомидов Фарҳоджон 258

Диний соҳа раҳбарлари Тошкент ислом институти талабалари билан учрашди

Юртимизда ёшларнинг интеллектуал ва ижодий салоҳиятини мустаҳкамлаш, уларнинг мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга дахлдорлигини ошириш борасида улкан ишлар олиб борилмоқда. Зеро, замонавий билим ва кўникмаларга эга, мамлакатнинг муносиб келажаги учун жавобгарликни ўз зиммасига ола биладиган баркамол, мақсадга интилувчан ва серғайрат ёшларни тарбиялаш бугуннинг энг муҳим вазифаларидан биридир. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2019 йил 27 декабрь куни Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги мактабда ёшлар билан учрашувида билдирилган фикр-мулоҳазаларни халқимиз, хусусан ёшларимизга етказиш мақсадида Дин ишлари бўйича қўмита раиси А.Ахмедов ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси У.Алимов Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтига ташриф буюрдилар. Бу ерда таҳсил олаётган талабалар билан суҳбат ўтказдилар. Очиқ мулоқот тарзида ўтган учрашувда глобаллашув шароитидаги хавф-хатарлар ва мафкуравий хуружлар борасида сўз кетганда Президентимиз томонидан келтирилган маърифатпарвар бобомиз Фитратнинг “Бу дунё кураш майдонидир. Соғлом тан, ўткир ақл ва яхши ахлоқ бу майдон қуролидир”, деган сўзлари ёдга олинди. Мамлакатимиз аҳолисининг 31 фоизи, ёки 10 миллион нафари  30 ёшгача бўлган ёшлардир. Уларнинг таълим олиши, касб-ҳунар эгаллаши учун замонавий шароит ва имкониятлар яратилган. Шу билан бирга, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказишни ташкил этиш долзарб масала ҳисобланади. Ёшлар қанчалик маънавий баркамол бўлса, турли ёт иллатларга қарши иммунитети ҳам шунча кучли бўлади. Институт талаба-ёшлари билан ўтган мулоқотда ана шу фикр-мулоҳазалар алоҳида тилга олиб ўтилди. Атрофимизда содир бўлаётган ҳодисаларга хотиржамлик ва лоқайдлик билан эмас, балки ҳушёрлик билан қараш зарур. Юртбошимизнинг: “Барчамизга аён бўлиши керакки, қаердаки бепарволик ва лоқайдлик ҳукм сурса, энг долзарб масалалар ўзибўларчиликка ташлаб қўйилса, ўша ерда маънавият энг ожиз ва заиф нуқтага айланади. Ва аксинча – қаерда ҳушёрлик ва жонкуярлик, юксак ақл-идрок ва тафаккур ҳукмрон бўлса, ўша ерда маънавият қудратли кучга айланади” деган сўзлари ёшларга атрофлича етказилди. Учрашувда ёшлар ҳаётидаги муаммолар, долзарб вазифалар муҳокама қилинди. 136

Тақиқланган ташкилотларга адашиб кириб қолган 11 нафар фуқаро жавобгарликдан озод этилди

Жорий йилнинг 15 январь куни Бош прокуратурада Бош прокурор раислигида Террористик, экстремистик ёки бошқа тақиқланган ташкилот ва гуруҳлар таркибига адашиб кириб қолган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича Республика идоралараро комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 19.09.2018 йилдаги “Террористик, экстремистик ёки бошқа тақиқланган ташкилот ва гуруҳлар таркибига адашиб кириб қолган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини жиноий жавобгарликдан озод этиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-5542-сонли Фармони ижроси юзасидан тақиқланган ташкилотлар таркибига адашиб кириб қолган 12 нафар фуқароларнинг жиноий жавобгарликдан озод этиш ҳақида тақдим этилган мурожаатлари кўриб чиқилди. Йиғилишда комиссия ва ишчи гуруҳ аъзолари, яъни Олий суд раиси ўринбосари, Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари, Республика маҳаллар кенгаши раиси ўринбосари, Ёшлар иттифоқи марказий кенгаши раисининг биринчи ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси ўринбосари, Ташқи ишлар вазирининг маслаҳатчиси, Дин ишлари бўйича қўмита раисининг ўринбосари, Мусулмонлар идораси, ДХХ, ИИВ ва Бош прокуратуранинг тегишли бошқарма ва тармоқ бошлиқлари ҳамда масъул ходимлари қатнашдилар. Йиғилишда комиссия аъзолари бир овоздан тақиқланган ташкилотлар таркибига адашиб кириб қолган 11 нафар фуқароларни жиноий жавобгарликдан озод этиш ҳақида хулосалар қабул қилинди, 1 нафар фуқаронинг мурожаатини қўшимча ўрганиш учун ишчи органга қайтариш ҳақида овоз берилди. Маълумот учун: Комиссияга жорий йилнинг 1 январь кунига қадар жами 70 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, уларнинг 18 таси Фармон талабларига мос келмаган, 20 таси комиссияда муҳокама қилинган (10 таси жавобгарликдан озод этиш ва 4 тасини рад этиш ҳақида хулоса қилинган, 6 таси қўшимча ўрганишга қайтарилган), 32 таси қолдиқда қолган. Жиноий жавобгарликдан озод қилинган 11 нафар фуқароларни Ўзбекистонга қайтариш, ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш, шу жумладан, уларнинг бандлигини таъминлашга кўмаклашишга қаратилган ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш ҳақида топшириқлар берилди. Йиғилишда комиссия ва ишчи гуруҳ аъзоларининг келгуси вазифалари белгилаб олинди. Манба: @uzbprokuratura 191

Тавбанинг шартлари

Инсон борки хатодан холи эмас. Хато қилган киши эса дарҳол хатосидан тавба қилиши, уни кечиришини Аллоҳ таолодан сўраши керак. Оламлар Робби Қуръони Каримда биз бандаларини тавба қилишга буюриб, шундай марҳамат қилган: يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا تُوبُوا إِلَى اللَّهِ تَوْبَةً نَّصُوحاً عَسَى رَبُّكُمْ أَن يُكَفِّرَ عَنكُمْ سَيِّئَاتِكُمْ وَيُدْخِلَكُمْ جَنَّاتٍ تَجْرِي مِن تَحْتِهَا الْأَنْهَارُ “Эй иймон келтирганлар! Аллоҳга холис тавба қилинглар! Шоядки Роббингиз гуноҳларингизни ювса ва сизни дарахтлари остидан анҳорлар оқиб турган жаннатларга киритса…” (Таҳрим сураси, 8-оят). Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам “Одам боласининг барчаси хато қилувчидир. Хато қилувчиларнинг яхшиси тавба қилувчилардир” деб марҳамат қилганлар. Уламоларимиз тавба ҳақида келган барча оят ва ҳадисларни ўрганиб чиққанларидан сўнг тавба тўғри бўлиши учун унинг бир неча шартлари борлиги баён қилганлар. Гуноҳдан тўхташ. Банданинг тавбаси тўғри бўлиши учун у аввало қилиб турган гуноҳидан тўхташи керак. Масалан, номаҳрам билан телефонда ишқий суҳбатлар қилаётган одам шу гуноҳдан тавба қилиши учун дарҳол бу суҳбатни тўхтатиши керак. Агар “Бу гуноҳимдан тавба қилдим” десаю аммо суҳбатни давом эттирса, унинг тавбаси тўғри бўлмайди. Надомат қилиш. Гуноҳни тўхтатгандан сўнг энди шу гуноҳни қилиб қўйгани учун пушаймон бўлиши, “Эй Роббим, мен бу гуноҳни енгил санаб эмас, нафсимнинг сўзига кириб қилиб қўйдим. Аслида номаҳрам аёл билан ишқий суҳбат қилганимга афсусдаман” деб, қалбида пушаймонликни ҳис қилиши керак. Агар гуноҳни қилганидан сўнг қалбидан шу ишига нисбатан надомат бўлмаса, тавбаси тўғри бўлмайди. Гуноҳга асло қайтмаслик. Банданинг тавбаси тўғри бўлиши учун у ҳеч қачон тавба қилган гуноҳига қайтмаслиги керак. Агар “Тавба қилдим” десаю аммо яна ўша суҳбатига қайтса ёки бошқа номаҳрам аёл билан гаплашишни бошласа, унинг тавбаси тўғри бўлмайди. Ушбу айтилган шартлар агар банданинг гуноҳи Аллоҳ таолонинг ҳаққига тегишли ишларда бўлса, масалан, намоз ўқимаган бўлса, ароқ ичган бўлса, зино қилган бўлса, номаҳрамлардан кўзини, тилини тиймаган бўлса, ана шунда мазкур шартларни адо этиб тавба қилиши керак. Бордию гуноҳ бандаларнинг ҳаққига тегишли бўлса, масалан, бировнинг пулини олиб қўйган, ўғирлаган бўлса, унда қуйидаги шарт ҳам қўшилади. Ҳақларни эгаларига қайтариш. Айтиб ўтганимиздек, агар гуноҳ банданинг ҳаққига тегишли ишларда бўлса, бировнинг ҳаққини олиб бориб бериш билан тавба тўғри бўлади. Аммо ҳақни эгасига қайтармай, “Тавба қилдим” деса, у ҳолда тавба тўғри эмас. Аввал бировнинг ҳаққини олиб бориб берилади, унинг розилиги олинади, кейин “Эй Роббим, мен фалончининг ҳаққини олган эдим. Бугун ўша ҳақни қайтариб бердим. Ўзинг кечиргин, мағфират қилгин” десангиз, шунда тўғри тавба қилган бўласиз. Бировларнинг ҳаққи деганда фақат моддий ҳақлар эмас, маънавий ҳақларни ҳам тушуниш керак. Масалан, бировни ғийбат қилиш, камситиш, алдаш кабилар бировнинг ҳаққини маънавий тарзда ейиш ҳисобланади. Бунда ҳам киши ўша одамнинг олдига бориб, “Мен сизни ғийбат қилгандим. Мени кечиринг, мендан рози бўлинг” деб, ғийбатини қилган кишининг розилигини олиши керак. Умрининг охиригача бошқаларни ҳам гуноҳдан қайтариш. Аҳли илмлардан баъзилари тавбанинг тўғри бўлиши учун ушбу сўнгги шартни ҳам қўшганлар. Демак, айтилган барча шартларни амалга ошириб тавба қилингандан сўнг банда то умрининг охиригача бошқаларни ҳам гуноҳ-маъсиятлардан қайтариб юриши, одамларни фақат тўғри йўлга, яхшиликка чорлаши лозим бўлади. Аллоҳ таоло барчамизни холис тавба қилувчи бандаларидан айласин! Интернет маълумотлари асосида Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади Манба: muslim.uz 189
1 2