Меҳрибон ва раҳмли бўлган Зот Аллоҳ таолога беҳисоб ҳамду-саноларимиз, суюклигимиз, икки олам Сарвари Муҳаммад Мустафо соллалоҳу алайҳи васалламга чексиз салоту-дурудларимиз бўлсин! Биз бу мақолада Набий соллалоҳу алайҳи васалламга саловот айтиш мавзусини кенгроқ ёритишга ҳаракат қилдик. Меҳрибон Роббимиз Аллоҳ таолодан бу мақоламизни манфаатли қилишини, уни ёзиш жараёнида йўл қўйилган хато ва камчиликларни афв этиб, даргоҳида ҳусни мақбул айлашини ўтиниб қоламиз. “Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Набийга саловот айтурлар. Эй, иймон келтирганлар! Сиз ҳам унга саловот айтинг ва салом юборинг”. (Аҳзоб сураси, 56-оят) Аллоҳ таоло тарафидан бўлган саловот раҳматдир. Бандалар тарафидан бўлган саловот дуодир [1]. Фаришталар тарафидан бўлган саловот бу уларнинг Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам учун у зотга лойиқ нарсани – Аллоҳ таолонинг раҳматини сўраб қиладиган дуоларидир. Шунда Аллоҳ таоло тарафидан бўлган раҳмат устига фаришталарнинг яна раҳмат сўрашлари Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга бериладиган раҳмат борлиқдаги барча нарсани қамраб оладиган раҳмат эканини келтириб чиқаради. Натижада Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айни раҳмат манбасига айландилар [2]. Фаришталар ва мўминларнинг Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтишларининг ҳикмати ана шу иш билан шарафланишларидир. Чунки улар бу иш билан Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бандалар зиммасидаги баъзи ҳақларини адо этган бўладилар. Расулуллоҳ алайҳиссалоту вассаломга саловот айтиш кайфияти Аллоҳ азза ва жалла бизга бу саловотнинг кайфиятини Ўз Китобида баён қилиб бермади. Аллоҳ уни Расули соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тиллари орқали бизга баён қилиб берди. [3] Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтиш кайфияти борасида бир неча ҳадислар ривоят қилинган. Биз бу ўринда бу ҳадисларнинг иккитасини келтириш билан кифояланамиз. Амр ибн Сулайм Зуроқийдан ривоят қилинади: “Менга Абу Ҳумайд Саъийдий ўзининг Набий алайҳиссаломга шундай дегани хабарини берди: “Эй Аллоҳнинг Расули! Биз сизга қандай саловот айтамиз?” У зот: “Аллоҳумма солли ъалаа Муҳаммад ва азважиҳи ва зуррийятиҳи. Кама соллайта ъалаа али Иброҳима. Ва барик ъалаа Муҳаммад ва азважиҳи ва зуррийятиҳи. Кама барокта ъалаа али Иброҳима. Иннака Ҳамидум-Мажийд.” (Молик, Бухорий, Муслим ривояти). (Маъноси: Аллоҳим, Муҳаммадга, у зотнинг аёлларига ва фарзандларига Иброҳимнинг оиласига саловот айтганингдек саловот айтгин. Ҳамда Муҳаммадга ва у зотнинг аёлларига ва зурриётларига Иброҳимнинг оиласига барака берганиндек барака бергин! Сен Ҳамийд (Барча мақтовлари ила мақталган) ва Мажийд (шон-шуҳрат ва қадри баланд ва чексиз) Зотсан.) Абдурраҳмон ибн Абу Лайлодан ривоят қилинади: “Менга Каъб ибн Ужра розияллоҳу анҳу йўлиқди ва шундай деди: “Мен Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитган бир ҳадя (яъни ҳадис)ни сенга тортиқ қилайми?”. Мен: “Албатта”, дедим. У зот: “Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан савол сўраб, “Эй Аллоҳнинг Расули, сиз – аҳли байтга саловот айтиш қандай бўлади? Батаҳқиқ, Аллоҳ сизга қандай салом йўллашимизни ўргатди”, дедик. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳумма солли ъалаа Муҳаммад ва ъалаа аали Муҳаммад. Кама соллайта ъалаа Иброҳима ва ъалаа аали Иброҳим. Иннака Ҳамидум-Мажийд. Аллоҳумма барик ъалаа Муҳаммад ва ъалаа аали Муҳаммад. Кама барокта ъалаа Иброҳима ва ъалаа аали Иброҳим. Иннака Ҳамидум-Мажийд, денглар”, дедилар.” (Муттафақун алайҳ фақат Имом Муслим икки ўриндаги “ъалаа Иброҳима” ни келтирмаган.) Юқорида ўтган икки ва бундан бошқа ҳадислардаги “аали Муҳаммад” (Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оилалари) борасида уламолар турли хил фикрлар билдиришган. Улардан баъзилари “аали Муҳаммад”дан мурод закот олишлари ҳаром қилинган Бану Ҳошим ва Бану Мутталиб каби Расулуллоҳ алайҳиссолату вассаломнинг авлодлари”, дейишса, баъзилари “Ҳар бир тақводор банда ёки жамики уммат”, деганлар.[4]...
Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Маҳмуд Абу Мансур Мотуридий Аҳли сунна вал жамоанинг икки йирик ақидавий мактабидан бири Мотуридийлик йўналишининг асосчисидир. Имом 240/850 йилда туғилган. У “Имомул Ҳуда-Тўғри йўлга бошловчи”, “Аламатул ҳуда-Тўғри йўл байроқдори” ва “Имомул мутакаллимийн-Калом илми олимлари пешвоси” унвонлари билан танилган. Баъзи тарихчилар уни машҳур саҳоба Абу Айюб Холид ибн Зайд Ансорий авлоди эканлигини айтадилар. У муътазилалар билан баҳс-мунозара олиб бориб, Ўрта Осиёда ўша даврда кенг тарқалган бошқа адашган фирқаларга раддиялар берган. У адашган фирқаларнинг иддаоларидан Аҳли сунна вал жамоа ақидасини ҳимоя қилди. Устозлари: Имом Мотуридийнинг устозлари забардаст имомларга, Имом Абу Ҳанифанинг шогирдлари Абу Юсуф Ансорий ва Муҳаммад Шайбонийларга бориб етади. Ва бошқа силсила орқали Имом Мотуридийнинг шайхи ақида илмини тўғридан-тўғри имом Абу Ҳанифадан олган. Шунинг учун имомнинг ақида усули Имом Абу Ҳанифа ёндошувларига асосланган. Имом Абу Ҳанифанинг ақидага оид китобидаги эътиқодий масалаларни ҳар томонлама ўрганиб, ўз замонаси талабларига биноан тушунтириб берди. Имом Мотуридийнинг илм олишдаги силсиласи қуйидагича: 1-йўл: Имом Абу Мансур Мотуридий→ Абу Наср ал-Иёзий ва Абу Бакр Аҳмад Журжоний → Абу Сулаймон Журжоний → Имом Муҳаммад Шайбоний ва Қози Абу Юсуф → Имом Абу Ҳанифа → Ҳаммод ибн Абу Сулаймон – Имом Наҳаий → Алқама ибн Қайс → Абдуллоҳ ибн Масъуд. 2-йўл: Имом Абу Мансур Мотуридий → Нусайр ибн Яҳё Балхий ва Муҳаммад ибн Муқотил Розий → Ҳаким ибн Абдуллоҳ Балхий ва Абу Муқотил Ҳафс ибн Салом Самарқандий → Имом Ҳамбу Ҳама Абу Сулаймон → Иброҳим ан-Наҳаий → Алқама ибн Қайс → Абдуллоҳ ибн Масъуд. Шайхлари: Абу Бакр Аҳмад Журжоний Муҳаммад ибн Муқотил Розий (248 ҳ. / 862 м.) Абу Наср Аҳмад бин Аббос ал-Иёзий (268 ҳ. / 881 м.) Нусайр ибн Яҳё Балхий (268 ҳ. / 881 м.) Шогирдлари: Абул Қосим Ҳаким Самарқандий (342 ҳ. / 953 м.) Абу Бакр Муҳаммад ибн Наср ал-Иёд (361 ҳ. / 971 м.) Абу Аҳмад ибн Абу Наср ал-Иёзий Абу Муҳаммад ибн Мусо Паздавий (390 ҳ. / 1000 м.) Абул Лайс Бухорий (373 ҳ. / 984 м.) Абул Ҳасан Али ибн Саид Рустуғфаний (345 ҳ. / 956 м.) Китоблари: Китобут Тавҳид. Ақидату Имоми Аби Мансур ал-Мотуридий (Шарҳ Тожуддин Субкийнинг “Сайфул ал-машъур фий Шарҳи Ақидати Аби Мансур” деб номланган китоби Истанбулда араб ва турк тилларида босилган. Китобнинг имомга тегишли эканлиги тўғрисида ихтилоф мавжуд) Ар-Радду ала аваилил адилла лил Каъбий Радду таҳзибил жадал лил Каъбий Радду ваъийдил фуссақ лил Каъбий Ар-Радду алал Қарамита Китабул жадал Баян ваҳмил Муътазила Таъвилатул Қуръон (Таъвилату Аҳли Сунна) Шарҳу Фиқҳил Акбар Маъхозуш шароиъ Радду китабил имоми ли Равафиза Китабул мақолат фил калом Радду усулил хомса ли Аби Муҳаммад Ал-Бахилий Рисала фил иман Рисала фима ла яжузул вақфу алаиҳи фил Қуръон Китабул усул Олимлар томонидан Имом Мотуридий тўғрисида айтилган мақтовли сўзлар шунчалик кўпки, уларнинг ҳаммасини бу ерда санаб ўтишнинг иложи йўқ. Аслида, бу сўзларсиз ҳам Аҳли сунна вал жамоа имомларининг кўпчилиги унинг Ақида мактабига эргашиб, уни ўзларининг етакчиси сифатида танлаганликлари Имом Мотуридийни эътироф этиш учун етарли омил бўла олади. (давоми бор…) Тошкент шаҳар “Мўйи муборак” жоме масжиди имом-хатиби Луқмон Аблақулов 424
Ўзбекистон диний-маърифий муассасалари ва Миср Араб Республикасининг Ал-Азҳар мажмуаси ўзаро ҳамкорлигида “Имом Абу Мансур Мотуридий ва мотуридия таълимоти: ўтмиш ва бугун” мавзусидаги халқаро конференция ўтказилиши режалаштирилган. Анжуманни ўтказишдан асосий мақсад: Имом Мотуридий меросини янада чуқур ўрганиш, мотуридийлик таълимотининг бузғунчи оқимларга қарши моҳиятини очиб бериш ҳамда Ўзбекистоннинг “Буюк алломалар юрти” сифатидаги Ислом цивилизациясига қўшган бебаҳо хиссаси ва мавқеини жаҳон миқёсида кенг тарғиб этиш. Конференцияни ўтказиш жойи: Самарқанд шаҳри (Ўзбекистон) Конференцияни ўтказиш муддати: 3-5 март 2020 йил Конференция қуйидаги шўъбаларда фаолият олиб боради: 1. Мотуридия таълимоти ва ҳозирги замон. 2. Замонавий давлат шароитида диний қадриятларни асраб-авайлаш ва ривожлантириш. Биринчи шўъба калом илмининг Мовароуннаҳрга кириб келиши ва ривожланиш тарихи, Абу Мансур Мотуридий ҳаёт йўли ва унинг асарларида кўтарилган мавзулар таҳлилига бағишланади. Шунингдек, Имом Мотуридийдан кейинги даврда мотуридия таълимоти ривожланиш даражаси ва мовароуннаҳрлик мотуридийшунос мутакаллим олимлар ҳаёти, мотуридия таълимоти ривожига қўшган ҳиссалари ҳамда уларнинг бугунги кундаги аҳамиятини ўз ичига олади. Иккинчи шўъбада замонавий мусулмон жамиятларида ёшлар ва хотин-қизлар билан боғлиқ долзарб масалалар, улар орасида мутаассиблик ҳолатларининг олдини олиш чора-тадбирлари изланади, Ўзбекистон ва хорижий тажриба ўрганилади, ўзаро уйғунлик йўллари аниқланади, ўз навбатида, Ўзбекистонда диний-маърифий соҳа бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар тарғиб қилинади. Анжуманда иштирок этиш, мақола ва маъруза тақдим қилиш шартлари: Мақолалар ўзбек, араб, рус, инглиз тилларида топширилиши мумкин. Конференция натижаси бўйича илмий мақолалар тўплами нашр этилади. Мақолалар бир нусхада босма ва электрон шаклда тақдим қилинади. Чет эллик иштирокчиларнинг мақола ва маърузалари электрон тарзда қабул қилиниши мумкин. Мақола матни MS Office дастурининг WORD 97, 2003 муҳарририда, Times New Roman шрифти, 14 кегел катталиги, 1,5 интервалда бўлиши лозим. Мақола матнлари таҳрир қилинган ҳолда А4 ҳажмдаги қоғозга, юқоридан ва пастдан 2,5 см., чапдан 3 см., ўнгдан 1,5 см. жой қолдириб расмийлаштирилади. Маърузачининг исми фамилияси, илмий даража ва унвони (ўнг юқори бурчак, курсивда, 10 кегель катталигидаги шрифт, 1 интервал) биринчи қаторда, ташкилот, лавозим, шаҳар ва мамлакат номи иккинчи қаторда, мулоқот телефонлари жой коди билан электрон манзил учинчи қаторда кўрсатилади. Сўнгра 1 интервал қолдириб, мақоланинг номи бош ҳарфлар билан ёзилади. Асосий матн 1,5 интервалли қаторларда ёзилади. Манзилимиз: Тошкент шаҳар, Абдулла Қодирий 11 (почта индекси: 100011), Ўзбекистон халқаро ислом академияси. Телефон: (71) 244-00-56, Факс: (71) 244-00-65, е-mail: conference@iiau.uz, imammaturidicon@gmail.com Конференция мавзуси, илмийлик ва нашр этиш талабларига жавоб бермайдиган мақолалар чоп этилмайди. Мақолалар 2020 йил 15 февралга қадар қабул қилинади. INFORMATION LETTER International scientific-practical conference on the subject of “Imam Abu Mansur Moturidi and the teachings of moturidia: the past and the present” An international conference on the topic “Imam Abu Mansur Moturidi and the teachings of moturidia: the past and the present” will be held in cooperation with religious educational institutions of Uzbekistan and Al-Azhar complex of the Arab Republic of Egypt. The main purpose of the conference: Further study of Imam Moturidi’s scientific heritage, to reveal the essence of the teachings of moturidia against destructive sects, throughout the world promotion of the invaluable contribution to Islamic civilization of Uzbekistan as the “Country of Great Scholars”. Place of the conference: Samarkand, Uzbekistan Date of conference: March 3-5, 2020 The conference will be held in the following departments: Teachings of moturidia and modernity. Preservation and development of religious values in the modern state. The first branch is devoted to the analysis of the arrival and development of Kalam in Movarounnahr and topics raised in the works...
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун 20 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси биринчи мажлисида қилган чиқиши давомида Ислом дини аҳкомларига нотўғри ёндошиб, диний мутаассибликка берилиб кетиш ҳолатлари рўй бераётганини айтиб ўтди. Президент айниқса Қашқадарё вилоятидаги вазиятдан ташвишда эканини таъкидлаб, XI-XII асрларда яшаб, ижод қилган аллома Абул Муин Насафий меросини ўрганишга чақирди. «Охирги вақтларда Қашқадарёда турли иллатлар кўпайиб кетди. Илгари ҳеч бундай бўлмаган, мен ҳайронман. Энди савол пайдо бўлади: муқаддас Ислом динини ўргатиш учун керакли ишларни амалга оширдикми? Қашқадарёда бирорта муқаддас қадамжо борми? Биз бундай жойга етарлича эътибор бердикми? Қашқадарё ҳокимидан шу ҳақда сўрадим ва «бор», деган жавоб олдим. Сўрасам, қайсидир жойда бир дарахт бор экан ва улар зиёратга бориб, ўша дарахтга латта боғлаб қайтар экан. Хўш, дарахтга латта боғлашда қандай илм бор экан? Биз ўша жойни ўргандик, ҳеч қандай муқаддас нарса йўқ. Қарши шаҳрида Насафий бобомизнинг ёдгорлиги бор (Абул Муин Насафий зиёратгоҳи — таҳририят изоҳи). Энди савол пайдо бўлади: бобомизнинг илмини етарлича ўрганганмизми? Бирор университетда бир соат бўлса ҳам унинг китобларидан дарс ўтилганми? Йўқ. Алломамиз бундан минг йил олдин айнан динда тўғри йўлдан адашганлар ҳақида китоблар ёзиб кетган. Бу китобларни биз ўқиганмизми? Йўқ. Мисрдаги катта-катта университетларда Насафийнинг китоблари ўрганилар экан», — деди Шавкат Мирзиёев. 275
Муртазо аз-Забидий раҳимаҳуллоҳ номи билан шуҳрат қозонган аллома Абулфайз Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Абдурраззоқ ал-Ҳусайний аз-Забидий (1145-1205 ҳ./1732-1790 м.) раҳимаҳуллоҳ таниқли тилшунос, муаррих ва ҳадисшунос олим ҳисобланади. Ҳиндда туғилган, Яманда ўсган, Мисрда яшаган. Унинг ўз давридаги шуҳрати шу даражага етганки, “Кимки Муртазо аз-Забидийни зиёрат қилиб, дуосини олмасдан ҳажга борса, ҳажи мукаммал бўлмайди”, дейишган. У зот Мисрда вафот қилганлар. Муртазо аз-Забидий раҳимаҳуллоҳнинг 50 дан ортиқ муҳим асарлари мавжуд. Луғатга оид “Тож ал-арус” асари ўн жилдни ташкил қилади. Имом Ғаззолий раҳимаҳуллоҳнинг “Эҳё ал-улум ад-дин” асарига битган шарҳи “Иттиҳоф ас-садот ал-муттақин” деб аталган бўлиб, у ҳам 10 жилд қилиб нашр қилинган. Ҳанафий мазҳабининг далилларига бағишланган икки жилдли асари “Уқуд ал-жавоҳир ал-мунифа фий адиллати мазҳаби ал-Имом Аби Ҳанифа” деб аталган. Муртазо аз-Забидий раҳимаҳуллоҳ “Иттиҳоф ас-садот ал-муттақин” асарида аҳли суннат ва жамоат деганда айнан ашъарийлик ва мотуридийлик тушунилишини бу тариқа таъкидлаганлар: إذا أطلق أهل السنة و الجماعة فالمراد بهم الأشاعرة و الماتريدية “Қачон аҳли суннат ва жамоат дейилса, улардан мурод ашъарийлар ва мотуридийлардир!” (Муртазо аз-Забидий. Иттиҳоф ас-садот ал-муттақин. 2-жилд. – Б. 6). Абулҳасан ал-Ашъарий раҳимаҳуллоҳ ва Абу Мансур ал-Мотуридий раҳимаҳуллоҳнинг бидъатчи эмасликларини, уларнинг йўллари салафи солиҳларнинг йўлларига мувофиқ экани зикр қилинган: و ليعلم أنّ كلّاً من الإمامين أبى الحسن و أبى منصور رضى الله عنهما و جزاهما عن الإسلام خيرا لم يبدعا من عندهما رأيا و لم يشتقا مذهبا إنما هما مقرران لمذاهب السلف مناضلان عما كانت عليه أصحاب رسول الله صلى الله عليه و سلم و ناظر كلّ منهما ذوى البدع و الضلالات حتى انقطعوا و ولوا منهزمين “Билинсинки, ҳар икки нафар имом Абулҳасан ал-Ашъарий раҳимаҳуллоҳ ва Абу Мансур ал-Мотуридий раҳимаҳуллоҳ – ислом динидан бу икки зот мукофатлансин – ҳеч бирлари бирор бир фикрни бидъат қилиб айтмаганлар, ўзларича бирор бир янги мазҳаб ҳам тузмаганлар. Бу икки зот ўтган салафи солиҳларининг мазҳабида мустаҳкамдирлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобалари юрган йўлда юргувчидирлар. Бу икки зотнинг ҳар бири бидъатчилар ва адашганлар билан мунозара қилганлар. Ҳатто бидъат аҳли ва залолатга кетганларнинг йўлларини кесиб ташлаганлар ва орқасига қарамай қочишларига мажбур қилганлар” (Муртазо аз-Забидий. Иттиҳоф ас-садот ал-муттақин. 2-жилд. – Б. 7). Бошқа бир ўринда Муртазо аз-Забидий раҳимаҳуллоҳ бундай деганлар: و المراد بأهل السنة هم الفرق الأربعة المحدثون و الصوفية و الأشاعرة و الماتريدية “Аҳли суннадан мурод тўрт мазҳабга эргашганлар, муҳаддислар, сўфийлар, ашъарийлар ва мотуридийлардир!” (Муртазо аз-Забидий. Иттиҳоф ас-садот ал-муттақин. 2-жилд. – Б. 86). Хуллас, бугунги кунда аҳли суннат ва жамоат деганда анъанавий тўрт мазҳаб – ҳанафийлик, моликийлик, шофеъийлик, ҳанбалийликка сидқидилдан амал қилувчилар, эътиқодда эса айнан ашъарийлик ва мотуридийликка ишонувчилар тушунилади. Бундан бошқа йўл бидъат ва залолатдир! Ашъарийлик ва мотуридийликни аҳли суннат ва жамоатдан оғишган деб сафсата сотишнинг ўзи жуда катта адашувдир. Минг йиллик мусулмонлар ҳаққи-ҳурмати, биз асрлар давомида ашъарий ва мотуридий бўлиб келган мусулмонлар юрган йўлдан, бутун ислом оламига устоз бўлган аллома бобокалонларимиз эргашган ашъарийлик ва мотуридийлик эътиқодий таълимотидан четлашмаслигимиз керак. Парвардигори олам бизни ҳанафий ва мотуридий ҳамда нақшбандий қилиб қўйганига беҳад шукрлар айтамиз ҳамда бизни бу йўлдан айирмаслигини сўраймиз! Аллоҳ адашганларга инсоф-у тавфиқ берсин! Ҳамидуллоҳ Беруний 350