islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Aprel 19, 2020

Day

МУҲАММАД АЛАЙҲИССАЛОМНИ ЯХШИ КЎРИШНИНГ АҲАМИЯТИ (биринчи мақола)

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўриш ҳақида сўз кетар экан, аввало, бу муҳаббат иймон тақозоси экани таъкидланади. Яъни, Ислом динини бино деб тасаввур қилинадиган бўлса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўриш ўша бинони тутиб турадиган пойдевор мақомидаги тушунча ҳисобланади. Бу ҳақида у зотнинг ўзлари шундай хабар берганлар: عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَى اللهُ عَلَيهِ وَ سَلَّمَ: « لاَ يُؤْمِنُ أَحَدُكُمْ حَتَّى أَكُونَ أَحَبَّ إِلَيْهِ مِنْ وَلَدِهِ وَوَالِدِهِ وَالنَّاسِ أَجْمَعِينَ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизлардан бирингиз токи мен унга боласидан, отасидан ва барча инсонлардан севикли бўлмагунимча мўмин бўла олмайди”, дедилар”. Муслим ривоят қилган. Дунёда ҳеч бир инсон Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламчалик яхши кўрилиб, мақтов билан ёд этилмаган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг доимий мақталган, улуғланиб мадҳ этилган зот эканликлари Муҳаммад деб номланишларида ҳам ўз аксини топган. У зотни Аллоҳ таолонинг Ўзи улуғлаб мадҳ этган, фаришталар ҳам, пайғамбарлар ҳам мадҳ этганлар, ер юзидаги барча ақли бор инсонлар доимо у зотни мақтаб мадҳ этиб келганлар. Чунки у зотнинг сифатлари дўсту душман ҳамманинг ҳузурида энг мақтовли сифатлар бўлган. Бу ҳақда қуйидагича хабар берилган: عَنْ أَبِى سَعِيدٍ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَى اللهُ عَلَيهِ وَ سَلَّمَ: « أَنَا سَيِّدُ وَلَدِ آدَمَ يَوْمَ الْقِيَامَةِ وَلاَ فَخْرَ ». رواه البخاري. Абу Саиддан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ўзини мақташ эмас-у, мен қиёмат кунидаги Одам боласининг саййидиман”, дедилар”. Бухорий ривоят қилган. Тошкент ислом институти ўқитувчиси Абдулқодир Абдур Раҳим 277

Беркинмачоқ

Кунларнинг бирида Акмал исмли болакай дўстлари билан бирга беркинмачоқ ўйнаётган эди. Ўйин бошланган, болаларнинг барчаси беркиниш учун ҳар томонга тарқалиб кетишар эди. Акмал беркиниш учун йўл четидаги катта каштан дарахти ортидан жой топди. Шерикларини қидириб топиш вазифаси юклатилган болакай уни бу ердан топиб олиши қийин эди. Шу пайт оппоқ соқолли нотаниш бир киши каштан дарахти ортида беркиниб турган Акмални олдига келди ва: “Ўғлим, сендан бир манзилни сўрамоқчиман”,-деди. Акмал тезда ортига ўгирилди-да отахонга қараб кўрсатгич бармоқларини бурни устига қўйиб: “жим, жим!” – деди. Нима учун жим туриш кераклигини билмаган қария ҳайрат билан Акмалга эътироз билдириб деди: “Нега мен жим туришим керак ўғлим?! Сенга савол бердим, билсанг жавоб бер, билмасанг ўзинг жим бўл! Ҳақиқатдан ҳам, бу шаҳарлик болалар қандайдир ғалатида!” Болаларни қидириб топаётган бола кекса отахон дарахтнинг ортидаги ким биландир гаплашаётганини кўриб, дўстларидан бири ўша ерга яширинганини сезди ва оёқ учида юриб дарахт томонга яқинлаша бошлади. Бу вақтда тоқати тоқ бўлган қария ортига қайтиб кетишга чоғланди ва деди: “Афсус, бу болаларга Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қуйидаги сўзларини ўргатишмаган экан: من هدى زقاقا كان له مثل عتق رقبة “Ким бир кишига йўл кўрсатиб юборса унга қул озод қилиш мислича савоб бўлади” (Термизий, Бирр 37). Акмал қариянинг бу гапларини эшитиб ўзидан уялиб кетди. Ўйинни ҳам унутди. Отахоннинг ёнига келиб қилган иши учун узр сўради ва уни қўлларидан тутиб керакли манзил томон етаклаб кета бошлади. Рус тилидан Оҳунжон Ахмад ва Муаттар Абдулқаюм таржимаси 267