islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
May 2, 2020

Day

ДИНИМИЗ АҲКОМЛАРИ-МУҲАММАД АЛАЙҲИССАЛОМНИНГ ШАФОАТЛАРИ (еттинчи мақола)

8. Гуноҳи кабира қилган умматлари учун қиладиган шафоатлари. Бунинг далили ушбу ҳадисдир: عَنْ جَابِرِ بنِ عَبْدِ الله قال: قال رَسُولُ الله صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : « شَفَاعَتِي لاِهْلِ الكَبَائِرِ مِنْ أُمّتِي ». رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Умматимдан аҳли кабоирларга шафоатим бордир”, дедилар”. Термизий ривоят қилган. Сўфи Оллоҳёр бобомиз Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларини сўраб дуо қилишни шундай таълим берган: Илоҳи, лутф қил ҳасратли соатҲабибингдин насиб этгил шафоат. * * * Айурма яхшиларни(нг) орасидинЙироғ этма ҳабибинг қорасидин.Яъни, эй Аллоҳ, қиёмат кунидаги ҳасратли вақтларда бизларни Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларидан баҳраманд этгин, яхши зотлар билан бирга қилгин, ўша кунда бизларни Муҳаммад алайҳиссалом ёнларидан асло айирмагин. Тошкент ислом институти ўқитувчиси Абдулқодир Абдур Раҳим 306

«Синовлар халқни бирлаштирмоқда»-Тошкентдан Сирдарёга ёрдам жўнатилди

2 май куни Тошкентда бир нечта кўнгилли гуруҳлар Сардобадаги сув тошқини сабаб эвакуация қилинган ватандошларимизга кўмак юборишди. Илк ёрдам карвони Hayatt Regency меҳмонхонаси ёнидан 10 га яқин юк машиналарида жўнаб кетди. Фото: KUN.UZ Ёрдам карвони ташкил этилаётганлиги ҳақида кеча хабар берган эдик. Ушбу жараёнда бевосита иштирок этган мухбиримиз, синовлар халқни бирлаштираётганлиги, кўплаб юртдошларимиз ушбу хайрия акциясида фаол иштирок этаётганлигини маълум қилди. Ёрдам карвонига мингдан ортиқ кўнгилли фуқароларимиз ўз ҳиссаларини қўшишди. Кўнгиллилар турли хил буюмлар, озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-кечаклар, идиш-товоқлар, болалар ўйинчоқларини олиб келишди. Улар сирдарёлик юртдошларимизга бир оз бўлса-да далда бўлишни мақсад қилишган. Ушбу кўнгиллилар ёрдам карвонига ўз ҳиссасини қўшган сўз устаси Шукурулло Исроилов бу синовлар халқни бирлаштираётганлигини, сирдарёлик юртдошларимизни халқимиз ҳамиша қўллаб-қувватлашини билдирди. Ёрдам карвонини кузатишга келган Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев халқнинг оғир кунида ташаббус кўрсатаётган барча фуқароларимизга ўз миннатдорчилигини айтиб ўтди. Олиб келинган барча маҳсулотлар санитария-гигиена қоидалари асосида юк машиналарига жойланди. Юк машиналари эса ЙҲХХ билан биргаликда Сирдарёга жўнаб кетди. Кун.уз 298

Президент талафот етган тўғонга борди

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Сирдарё вилоятида юз берган фавқулодда вазият сабабли ушбу ҳудудда бўлиб турибди. Сардоба сув омбори тўғонининг очилиши кутилмаган офат, эл бошига тушган яна бир синов бўлди. Давлатимиз раҳбари бошчилигида халқимиз бирлашиб, саросимага тушмай, сабр-матонат ва меҳнат билан тез фурсатларда унинг оқибатларини бартараф этишга киришди. Ҳукумат комиссияси тузилиб, бу борадаги ишларга барча куч ва воситалар сафарбар этилди. Сув босган маҳаллалар аҳолиси хавфсиз ҳудудларга эвакуация қилинди, бошпана ва озиқ-овқат билан таъминланди. Юзага келган талафотларни бартараф этиш ишлари бугун ҳам давом этмоқда. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, ҳуқуқ-тартибот идоралари, қурилиш-таъмирлаш ташкилотлари ва маҳаллий ҳокимликлар ўзаро мувофиқ ҳаракат қилиб, турмуш шароитларини тиклаш чораларини кўрмоқда. Таъкидлаш жоизки, бу ерда тиклаш ишлари куну тун ташкил қилинган, юзлаб қурилиш ва бошқа махсус техникалар тинимсиз ишламоқда. Сув иншоотларига ихтисослашган юқори малакали муҳандислар, бошқа туташ соҳа ва тармоқлар ишчи ва экспертлари жалб этилган. Президентимиз Шавкат Мирзиёев бугун Сардоба сув омборига бориб, тўғонни тиклаш бўйича амалга оширилаётган ишларни кўздан кечирди. Мутахассислар билан атрофлича муҳокама қилган ҳолда, дамбани мустаҳкамлаш бўйича қатор кўрсатмалар берди. 265

Китоб ўқиганда уйқу босишни қандай енгса бўлади?

Албатта уйқучиликнинг сабаблари кўп: чарчоқ, касаллик, соф ҳаво (кислород) етишмаслиги, қорин очлиги (бу яхши баҳона эмас) ва ҳоказо. Лекин узоқ вақт китоб ёки узун мақолаларни ўқиш кўникмаси яхши шаклланмаган кишиларда юқоридаги сабабларсиз уйқуга элтаверади. Буни қандай енгиш мумкин?Ўқиш – бу ақлий меҳнат (айниқса уқиб, тушуниб, фикрлаб, баҳслашиб, ўрганиб ўқиш). Ақлий меҳнат инсон организмида энг кўп қувват ейдиган жараён. Мия (нафс, денг) ортиқча энергия сарф бўлишига йўл қўймайди. Агар ҳозир ва бу ерда ақлий меҳнат қилишга ўткир заруратни кўрмаса, мия бу ишингизни блоклашга уринади:Музлатгич томон юргазиб юборади;Ҳожатга бирдан чақириб қолади;Эшматга чатда жавоб беришни эсга солади;Томорқада ер чоптиргиси келади;Идиш товоқ ювиш ва мебель суришга иштиёқни кучайтиради;Фейсбук/телеграмга тортиб қолади, ёки…Уйқу гормонларини қўзғатади.Бир сўз билан, ақлий зўриқишни сезиб қолган миянгиз энергия асраш режимини ёқиб олади.Агар жуда кучли мотивация бўлса: масалан, “ҳозир ва бу ерда” китоб ўқишга зарурат ўткир бўлса миянгиз фаоллик режимини ёқиб, сизни ҳозироқ ўқишга мажбурлайди. Аммо бундай ҳолат оз бўлади. Ҳозирги ишингиз билан оладиган фойда ўртасидаги вақт оралиғи узунлиги ўртача мия учун энг кам инобатга оладиган омил. Жисмоний иш ёки ақлий меҳнатдан мия биринчисини танлайди. Уйқу учинчи танлов бўлса, албатта уйқуни танлайди.Узоқ вақт давомида китобга ўқиш кўникмаси бор одамларда узун матнларни ўқишдан эринмасликларига сабаб – уларнинг мияси бу ишдан қўрқмайди, аксинча ўқишдан пайдо бўладиган лаззат гормонларидан бўлмиш дофаминни ишлаб чиқариб, ундан роҳат олади. Мия лаззатни яхши кўради ва ундан энергия сарфини аямайди. Ундан ташқари кўп қайтарилган иш миянинг кўникма тармоқларини бақувватлаштирган бўлади, импульслар тез ўтиши осонлашган, ва шунинг учун ҳам унчалик қувват кўп талаб қилинмайди.(шу жойига келиб, ухлаб қолмаган бўлсангиз, аҳвол унчалик ёмонмас).Хўп, мияжонимизни ақлий заҳматга ўргатиш учун нима қилиш керак?Биринчидан, ўқинг! Уйқу босяптими, мудраб олинг. Бир икки варрақ ўқишингиз билан ухлаб қолсангиз, уйқуда бўладиган миянинг “орқа фон ақлий жараёнлари” ишга тушади. Яъни, сиз англамаган ҳолда оз бўлсада янги олинган маълумотлар миянинг бошқа тармоқлари билан алоқа ўрната бошлайди. Ақлий меҳнатда уйқунинг роли жуда катта!Иккинчидан,ўқиш жараёнида қанча вақтда ухлаб қолаётганингизни ёзиб боринг! Бу сизга мотивация бўлади. Чунки ҳар сафар ўқиш даври уйқугача узайиб бораётганини кўрасиз. Кўникма қанча кўп қайтарилса унинг нейрон толалари шунчалик бақуватлашиб боради.Учинчидан, ўқишни бошлашдан олдин шу чорак соат, ярим ёки бир соат ичидан қанча масофа, яъни бетларни босиб ўтишни олдиндан белгилаб, ўзингиз билан мусобақалашинг. Масофа ўтилгач ўзингизни бирон ширинлик билан мукофотланг! Мия мукофот лаззатини яхши эслаб қолади ва кейинги сафар ўзингизни ўқишдан тўсмайди ва аксинча бу ишга ундайди (“помодорро” техникаси энг зўр услуб). Рўза вақтда ширинликни қўлингизга олиб ифторликка тайёрлаб қўйинг, миянгиз сизга ишонади, кейин унутмасангиз, бас.Тўртинчидан, ўқиш жараёнида муаллиф билан суҳбатлашинг: баҳслашинг, қулоқ солинг, саволлар беринг.Бешинчидан, ўқишдан мақсадни аниқ белгиланг ва уни ёзиб қўйинг. Кўпинча мақсадни топиш қийин бўлиши ўқишдан тўсиб қўйиш мумкин. Мияни меҳнат қилмаслиги учун баҳона яратмаслик керак. Тезда мақсад қўя олмасангиз, қуйидаги савол-вазифалар қўл келади:– Китоб/китобнинг бобини, қисмини/мақолани ўқиб бўлиб учта (бешта) энг муҳим фойдали ҳулосалар нима бўлади?– Ўқилган материал ҳақида фейсбукдаги “Китобхонлар давраси” гуруҳида нима ёза оламан?– Ўқиётган материал ҳақида отам, дўстим, душманимга нима айта оламан?– Муаллифга нима деб хат ёзишим мумкин?(уйғоқмисизлар?).Содда қилиб айтганда миянгиз парвойини қўзғайдиган қизиқиш ва енгил безовталикни уйғотадиган мақсад ва вазифаларни белгишингиз керак. Бу вазифалар сизнинг ҳаётингиз, манфаатларингиз ва машғулотларингизга қанчалик...
1 2 3