Қуйидаги саҳобалар энг кўп ҳадис ривоят қилган саҳобалар ҳисобланади:1. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу – 5374 та ҳадис ривоят қилган;2. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу – 2630 та ҳадис ривоят қилган;3. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу – 2286 та ҳадис ривоят қилган;4. Оиша розияллоҳу анҳо – 2210 та ҳадис ривоят қилган;5. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу – 1660 та ҳадис ривоят қилган;6. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу – 1540 та ҳадис ривоят қилган. “Абодила” (Абдуллоҳ исмли саҳоба)ларАбдуллоҳ исмли саҳобалар 300 га яқин бўлган. Лекин ҳадис илмида “Абодила”лар деганда асли исмлари Абдуллоҳ бўлган қуйидаги саҳобалар кўзда тутилган бўлади: 1. Абдуллоҳ ибн Умар;2. Абдуллоҳ ибн Аббос;3. Абдуллоҳ ибн Зубайр;4. Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос ёки Абдуллоҳ ибн Масъуд.Ушбу зотлар энг охири вафот этган ва кейингилар уларнинг илмларига ниҳоятда муҳтож бўлиб қолган олим саҳобалар ҳисобланади. Шунга кўра бу зотлар бошқалардан “Абодила” номи билан ажралиб турган. Агар бу зотлар бир фатвога иттифоқ бўлсалар, “бу Абодилаларнинг сўзи” дейилган. Тошкент ислом институти ўқитувчиси Абдулқодир Абдур Раҳим 2 146
9 май — Хотира ва қадрлаш куни Ҳаёт кутилмаган воқеаларга бой. Фақат хайрли кунларни кўп қилгин, деб Аллоҳдан сўраш керак. Мамлакатимиз ўтган асрнинг 90-йилларида мустақил бўлгач, жуда кўп соҳаларда, айниқса вазифалари аввалги Марказдан туриб белгиланган вазирликлар ва идоралар соҳасида кадрлар танқислиги билиниб қолди. Ана шу соҳалардан бири – Ташқи ишлар вазирлиги, яъни дипломатия соҳаси эди. Хуллас, 1993-йилнинг октябрида Францияга Олий даражадаги ташрифда таржимонлик вазифасини бажарганимдан сўнг, Ташқи ишлар вазирлигига ишга ўтиш учун танловга таклиф қилиндим. Тест-танловда юқори натижа кўрсатганим сабабли, мустақил Ўзбекистоннинг Ташқи ишлар вазирлиги тарихида илк Биринчи котиб даражасини олишга муяссар бўлдим ва Европа бошқармасида ишлай бошладим. Республикамизда элчихоналар очилаётган пайт, хорижда дипломатик ваколатхоналаримиз ташкил қилинмоқда, делегацияларнинг, лойиҳаларнинг саноғи йўқ. Ўша пайтда кўпчилик дипломатларимиз ишлаб туриб, ушбу соҳани эгалладилар. 1997-йилнинг июнь ойида кутилмаганда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинландим. Албатта, Ташқи ишлар вазирлигида орттирган тажрибам Қўмитанинг ташқи алоқаларини ривожлантириш, халқаро диний вазиятга баҳо бериш жараёнларида жуда қўл келди. Айтиш керакки, 90-йилларнинг охирида Республикада диний вазият ўта мураккаб кечмоқда эди. Ушбу мураккаб вазиятнинг асосий сабабларидан бири миллий диний етакчиларнинг деярли йўқлигида эди. Иккинчи томондан, хориждан “сизларга динни ўргатамиз” дея сон-саноқсиз даъватчи гуруҳлар кириб келмоқда эдилар. Аслини олганда, Имом Бухорий, Имом Термизий, Мотуридий, Насафий, Замаҳшарийдек буюк уламолар авлодларини исломга ўргатиш, уларга ислом динидан маъруза ўқиш мантиқан нотўғри эди. Турли оқимларга мансуб даъватчилар ва хорижда турли мазҳабларга оид таълимотларни ўрганиб қайтган айрим ёшларимизнинг қарашлари асрлар мобайнида Имом Аъзам Абу Ҳанифа (р.а.) асос солган Ҳанафия мазҳаби ва мотуридия ақидаси асосида ислом дини амалларини бажариб келган халқимизнинг қарашлари билан ҳамоҳанг бўла олмади. Ушбу ҳолат имом домлаларнинг қарашларида ҳам акс этиб, жамиятдаги барқарорлик ва осойишталикка раҳна сола бошлади. Ушбу зиддиятларнинг натижаси ўлароқ 1999 йил воқеалари юз берди. Мамлакатимиз мусулмонларига асл ислом динининг мазмун-моҳияти, мазҳаблар орасидаги фарқ, исломда вассатия (мўътадиллик), табаррук динимиз учун ёт ва хатарли оқимлар, мусулмоннинг мусулмондаги ҳақлари ва бошқа ўта муҳим мавзуларни халққа тушунтириб бера оладиган, ҳамма тан оладиган, диний ва дунёвий илмларни чуқур эгаллаган, нотиқ, дипломат инсон кераклиги вақт ўтган сари аён бўлиб бораверди. Пировардида, 1993 йилдан буён хорижда истиқомат қилиб келаётган таниқли ватандошимиз Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф (р.а.) ҳазратлари Ўзбекистонга қайтиб келишга таклиф қилиндилар. Вазиятни тўғри англаган Шайх ҳазратлари розилик бердилар ва 2001 йилда Ватанга қайтдилар. Шу санадан эътиборан иккимизнинг ижодий ва инсоний ҳамкорлигимиз бошланди. Айтиш жоизки, 1993-2001 йиллар орасида хорижда Шайх ҳазратлари жуда унумли ижод қилгандилар. Ҳозир халқимиз севиб мутолаа қилаётган “Тафсири Ҳилол” ва “Ҳадис ва Ҳаёт” йирик тўпламли асарлар Маккаи Мукаррамада ва Ливияда яратилган. 2002-йилда яна бир кутилмаган ва хайрли воқеа юз берди, мен Дин ишлари бўйича қўмитага раис этиб тайинландим. Марҳум Шайх Ҳазратлари ёзган китобларни нашр эта бошладик. Фахр билан айта оламанки, ушбу донишманд инсоннинг босилган ҳар бир китобларини қўлёзмалик ҳолатидаёқ ўқиганман, у ёки бу жойларини муҳокама қилган жойларимиз ҳам бўлган. Ҳар бир учрашувимизда у кишидан узр сўраб, мен бир ўқувчи сифатида айрим жойларини ўзим учун аниқлаб олмоқчиман, дея зарур аниқлашлар ва изоҳларни сўраб олардим. Қувайт давлати ташаббуси билан тузилган “Осиё мусулмонлари қўмитаси” жамғармасининг Ўзбекистон бўлимини биргаликда ташкил қилдик ва натижада 2005-йилга қадар ушбу жамғарма бир неча юз етим болалар, шунингдек Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги Тошкент ислом институти...
Ўрганувчи, мустақил ёки репетитор билан ёки курсларга қатнаб ўрганадими, деярли бир ҳолатга тушаверади. Аввалроқ ёдлаганларини янгилари билан ўчиргандек, барча машқлари бекордек, билганлари ҳеч қачон амалга чиқмайдигандек туюлади. Бу ҳолат онгнинг иштирокисиз мияда бўладиган фаолият ҳақида билмасликдан бўлади.Ўқувчининг асосий вазифаси кўпроқ ўқиш, тез-тез ёдлаш, давомий машқ қилишдан иборат. Яна соғлом озуқа, етарли уйқу билан таъминлаш ҳам ўрганувчининг зиммасида. Миянинг эса ўз иши бор, унга аралашвермаслик керак.Таҳсил бесамара кўриниб келиб, бирданига киши тушида хорижий тилида гапириб юборади; ўнгида ҳам кутилмаган вазиятда қийин матнни ўқиб ё эшитиб худди ўз она тилидек тушунаётганидан хайратга тушади; ўзини “билмасвой” деб юрган вақтида атрофидагилар тилни билишини эътироф қилиб қолишади. Бу марра қачон эгалланиши жуда кўп индивидуал омилларга боғлиқ, лекин ўрганувчи бунга бир неча бор «муваффақиятсизликларни» кечиб ўтиб етиша олади.Хотира жавонларига билим бирликларининг тахланиши миянинг иши дедик. Бу жараён учун маълум вақт керак. Машқингиз қанчалик интенсив ва давомий бўлса онг-ости мия жараёнлари шунчалик фаол бўлади. Хатто, ва айниқса уйқу вақтида мия ҳужайралари ўртасидаги алоқалар мустаҳкамланиб боради. Буни сиз ҳис қила олмаслигиз сабабидан “ўргана олмаяпман” деган хато фикр онгингизда ўрнашиб, билим олишдан тўхтаб қоласиз. Демак, тил ўрганишда қуйидагиларга аҳамиятли бўлиш керак:Биринчидан, машқларингиз дарҳол самарама бермаётганини нормал ҳолат, деб билиб, “ўргана олмаяпман” деган фикр туғилиши билан унинг хатолигини англанг.Иккинчидан, эътиборни тилни ўзлаштириб олишга эмас ТИЛ ЎРГАНИШ ОДАТИЙ КЎНИКМАСИНИ ШАКЛЛАНТИРИШГА ҚАРАТИНГ. Бир кун ҳам янги сўз, грамматик қоида, машқ қилмаслик билан ўтмасин. Озгина бўлсин-у, лекин бардавом бўлсин. Ҳар куни. Майли хафтасига 2-3 кун бир соат вақт ажратинг. Лекин кунига ҳеч бўлмаса 10-20 минут аяманг. Кўникма ҳосил бўлиши учун 30 кун, унинг яхши ўрнашиши учун яна 30 кун кетдади дейишади. Жами 60 кун. Бир кун ўтказиб юборсангиз ўттиз кунликни бошидан бошланг. Чунки, сизда ТИЛНИ ЎРГАНМАСЛИК кучли кўникмаси енгиш зарур. Тилни ўрганиб бориш одатини ҳосил қилиш жуда осон. Дейлик, ҳали бирон курсга қатнашни бошламадингиз, кўникмани эса пайдо қилиш керак. Мактаб бошланғич синфларининг инглиз (немис, испан, араб) тилидан эскириб кетган дарслигини топинг. Ҳар куни уйдан чиқаётганингизда бир саҳифасини йиртиб олинг. Уйда ўтириб иккала бетини ўқиб чиқинг, ҳар сатрни ўқиганингзда кўзни қоғоздан узиб бир икки қайтаринг. Кифоя. Қоғозни чўнтакка солиб ишингизга равона бўлинг. Йўлда, тушликда, вақт пайдо бўлди дегунча ҳалиги варақни яна ўқиб чиқинг. Дафтарча тутиб унга янги сўзлар, ибораларни кўчириб ёзсангиз зўр бўлади. Уйга қайтиб бу саҳифани ҳохласангиз ташлаб юборинг, ҳохласангиз сақлаб қўйинг, лекин эртасига эски китобнинг янги саҳифасини йиртиб олинг. Муҳими нафсга ҳеч бир малоллик келмасин ва эътибор давомийликда бўлсин. Бир ойда деярлик 60 бет ўқиб қўясиз. “Эсимда қолмади барибир” деманг. Хотирадан ўчмаганини аниқ билмайсиз.Тил ўрганишни одатга айлантирсангиз чет тилини чўнтагимга жойладим деб ҳисоблайверинг. Жамшид Муслимов, блогер-иқтисодчи 304