عَنْ عَبْدِ الرّحْمَنِ بنِ أَبِي بَكْرَةَ عَنْ أَبِيهِ: “أَنّ رَجُلاً قَالَ يَا رَسُولَ الله أَيّ النّاسِ خَيْرٌ؟ قَالَ مَنْ طَالَ عُمُرهُ وَحَسُنَ عَمَلُهُ. قَالَ فَأَيّ النّاسِ شَرّ؟ قَالَ: مَنْ طَالَ عُمُرهُ وَسَاءَ عَمَلُهُ”. Абдураҳмон ибн Абу Бакра розияллоҳу анҳудан, у отасидан ривоят қилади: “Бир киши: “Эй, Аллоҳнинг Расули! Инсонларнинг қайсиниси афзал” – деди. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Умри узоқ бўлиб, амали чиройли бўлгани” – дедилар. У: “Инсонларнинг қайсиниси ёмон” – деди. У зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Умри узоқ бўлиб, амали ёмон бўлгани” – дедилар”. Имом Термизий ривояти. Саҳобий розияллоҳу анҳумлар Ислом шарафига эришгач, дин ва дунёси учун муҳим бўлган амалларга алоҳида эътибор берганлар. Ҳар икки дунёлари учун фойдали нарсаларни билиб ўрганиб уларга амал қилишга ҳамда зарарли нарсалардан хабардор бўлиб, улардан узоқ бўлишга интилганлар. Уларнинг мана шу қизиқиш ва интилишлари уларни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга “Энг афзал амал қайси?”, “Кимга кўпроқ яхшилик қилай?”, “Нима қилсам жаннат аҳлидан бўламан?”, “Жаннатга сабаб бўладиган амаллар қайсилар?”, “Инсонларнинг энг яхшиси ким?” каби саволларни беришга ундар эди. Пайғамбаримиз солаллоҳу алайҳи ва саллам ҳар бир саҳобийнинг ёши, ҳолати, имкониятига қараб ёки Исломга янги кирганлигини ҳисобга олган ҳолда жавоб берар эдилар. Ушбу ҳадисда ҳам бир саҳобий Пайғамбаримиздан “Энг яхши инсон қандай бўладию, ёмон инсон қандай бўлиши” ҳақида сўради. Пайғамбаримиз унга жавобан узоқ умр кўриб ўша узоқ умри давомида яхши солиҳ амалларни кўп-кўп қилиб, натижада савобларини кўпайтириб олган киши инсонларнинг энг яхшиси бўлишини айтдилар. Ўз ўрнида узоқ умр кўришдек имкониятдан тўғри фойдаланмасдан бутун умрини ёмонлик билан ўтказган инсон энг ёмон инсон бўлиб қолишини таъкидладилар. Пайғамбаримиз ушбу жавоблари билан инсон ҳаётининг мазмунини белгилаб бердилар. Дарҳақиқат инсон ҳаётга келар экан қачон, қаерда, қайси ҳолатда вафот этишини билмайди. Зеро, узоқ ёки кам умр кўриш Аллоҳдан бўлиб, инсоннинг ихтиёрида бўлмаган ишдир. Чунки умрлар Аллоҳнинг қўлидадир. Инсоннинг имконида бори эса, ўша умрида яхши амал қилиб қолишидир. Чунки Аллоҳ таоло инсонга ақл берган, китоблар нозил қилган, Пайғамбарлар юборган, далилларни баён қилган. Ҳар бир инсоннинг солиҳ амал қилишга имконияти бор. Шу билан бирга Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам баъзи солиҳ амаллар инсоннинг умри узайишига сабаб бўлишини айтганлар. Анас ибн Молик Пайғамбаримиздан ривоят қилган ҳадисда: “Ким ризқи кенг умри узоқ бўлишини хуш кўрса қариндошларига яхшилик қилсин” – дейилган. (Имом Бухорий ривояти). Инсонларнинг яхшиси умри узоқ бўлиб, амали гўзал бўлгани экан, доимо, Аллоҳдан умри узоқ, амали солиҳ бўлган бандалардан қилишини сўраши лозим. Мана шундан яхши амалларсиз кўрилган узоқ умрда инсон учун яхшилик йўқлиги маълум бўлади. Чунки гоҳо узоқ умр инсон учун ёмон ва зарар бўлиб қолиши мумкин. Шу сабабдан баъзи уламолар Аллоҳдан қуруқ узоқ умр эмас, балки тоат ибодатда яхши амаллар узра ўтадиган узоқ умрни сўраши лозим бўлади, дейишган. Тийбий раҳматуллоҳу алайҳ инсон умридаги лаҳзаларни тижоратчининг сармоясига ўхшатиб шундай дейди: Албатта, лаҳзалар ва вақтлар тижоратчининг сармоясига ўхшайди. Тижоартчи фойда кўрадиган ишларида тижорат қилади. Сармояси қанча кўп бўлса, кўрадиган фойдаси ҳам шунча кўп бўлади. Ҳудди шу каби инсон ҳам умридан яхши амаллар қилиб фойдаланиб қолса, муваффақиятга эришади. Ким (вақтини) сармоясини зое қилса, фойда кўрмай очиқ зиёнда қолади. Мусулмон инсон ўлимни орзу қилмайди. Чунки у ўзига берилган узоқ умрни яхши савобли ишлар қилишга имконият деб қабул қилади....
Мамлуклар Арабистон ярим оролини, айниқса Маккаю Мадина ва уларнинг орасидаги Ҳижозни назорат қилардилар. Милодий 1279, ҳижрий 678 йилда Мамлук султони Мансур Қалавун ҳукмронлиги даврида Пайғамбар алайҳиссалом қабри устига ёғочдан гумбаз қурилган бўлиб, дастлаб рангсиз, кейинчалик оқ ва кўк рангларга бўялди. 1481 йилда масжидда кучли ёнғин содир бўлганидан сўнг, гумбаз ёниб кетади. Шу каби офатлар сабаб гумбаз бузилиб кетмаслиги учун мақбара устига ғиштли иншоот қурилди ва гумбаз усти ёғочнинг ўрнига қўрғошин плиталари билан қопланади. Ўша йили масжид, жумладан Пайғамбар алайҳиссалом мақбараси мамлук султони Абулносир Сайфуддин бошчилигида кенгайтирилди. Ҳозирги кўринишдаги гумбаз 1818 йилда Усмонли Султон Маҳмуд II томонидан қурилган. Гумбаз илк бор 1837 йилда яшил рангга бўялган. Яшил гумбаз ҳозирги давргача Пайғамбар алайҳиссалом қабрини атрофдаги кумуш рангдаги бошқа мақбаралардан ажратиб туради. Яшил гумбаз учидаги олтиндан тайёрланган бўлак Усмонли Султон Абдулҳамид буйруғи билан ўрнатилган. Усмонлилар тасарруфида Арабистон ярим ороли, Фаластин, Шом-Сурия, ҳозирги Ливан ва Иордания бор эди. Улар 1517 йилдан бошлаб Биринчи Жаҳон уруши тугагунига қадар, 1918 йилгача ҳукмронлик қилдилар. Сауд оиласининг биринчи ҳумкдори, Саудия давлатини тузишда дастлабки қадамни қўйган Сауд ибн Абдулазиз 1805 йилда Мадинани эгаллаб олганида, унинг тарафдорлари Мадинадаги деярли барча мақбара ва гумбазларни вайрон қилдилар. Масжидун Набавийдаги олтин безаклар қўпориб олинди, аммо Пайғамбар алайҳиссалом мақбараларидаги гумбаз конструкцияси жуда пишиқ ва мустаҳкам ишланганлиги сабабли уни бузишга эриша олмадилар. Шунга ўхшаш воқеалар 1925 йилда Саудия қўшинлари томонидан қайта содир этилди ва бу сафар ҳам бузишга муваффақ бўлмадилар. Тhe Independent нашрининг ёзишича, 2007 йилда Саудия Арабистони бош муфтийси томонидан маъқулланган ва Саудия Ислом ишлари вазирлиги томонидан нашр этилган рисолада “яшил гумбаз бузилиши ва масжиддаги учта қабр текисланиши” ҳақида айтилганди. Ўша йили Британиянинг change.org сайтида гумбазни бузилишига қарши мусулмонлар томонидан петиция эълон қилинган эди. Бироқ, бу хабарнинг тўғри ёки нотўғрилиги ҳақида бирор бир асос мавжуд эмас, мақбаралар бузилиши тўғрисида эса бошқа бирор бир ишончли нашр ёзмади. Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси ўқитувчиси Пўлатхон Каттаев 384
Баъзи саҳобаларга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларнинг тириклик вақтларидаёқ жаннатий бўлишларини хабар берганлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир ҳадисларида уларнинг ўнтасини номма-ном санаганлар. “Ашараи мубашшара” (башорат берилган ўн киши) номи билан машҳур бўлган саҳобалар қуйидаги зотлардир: عَنْ عَبْدِ الرَّحْمَنِ بْنِ عَوْفٍ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: « أَبُو بَكْرٍ فِى الْجَنَّةِ وَعُمَرُ فِى الْجَنَّةِ وَعُثْمَانُ فِى الْجَنَّةِ وَعَلِىٌّ فِى الْجَنَّةِ وَطَلْحَةُ فِى الْجَنَّةِ وَالزُّبَيْرُ فِى الْجَنَّةِ وَعَبْدُ الرَّحْمَنِ بْنُ عَوْفٍ فِى الْجَنَّةِ وَسَعْدٌ فِى الْجَنَّةِ وَسَعِيدٌ فِى الْجَنَّةِ وَأَبُو عُبَيْدَةَ بْنُ الْجَرَّاحِ فِى الْجَنَّةِ ». رَوَهُ التِّرْمِذِيُّ. Абдураҳмон ибн Авф разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Абу Бакр жаннатда бўлади, Умар жаннатда бўлади, Усмон жаннатда бўлади, Али жаннатда бўлади, Талҳа жаннатда бўлади, Зубайр жаннатда бўлади, Абдураҳмон ибн Авф жаннатда бўлади, Саъд жаннатда бўлади, Саийд жаннатда бўлади, Абу Убайда ибн Жарроҳ жаннатда бўлади”, дедилар”. Термизий ривоят қилган. Имом Бухорий ривоят қилган бошқа бир ҳадисда эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Фотима розияллоҳу анҳога бундай деганлар: أَمَا تَرْضَيْنَ أَنْ تَكُونِى سَيِّدَةَ نِسَاءِ أَهْلِ الْجَنَّةِ “Жаннат аҳли аёлларининг саййидаси бўлишингизга рози бўлмайсизми?!” Имом Насоий ривоят қилган ҳадисда эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам набиралари Ҳасан ва Ҳусайн розияллоҳу анҳумолар ҳақида шундай деганлар: أَنَّ الْحَسَنَ وَالْحُسَيْنَ سَيِّدَا شَبَابِ أَهْلِ الْجَنَّةِ “Албатта, Ҳасан ва Ҳусайн жаннат аҳли йигитларининг саййидларидир”. Хулоса шуки, ҳадиси шарифларда номлари айтилган саҳобаларни жаннатий деб эътиқод қилинади. Номлари айтилмаган саҳобалар ҳақида эса жаннатий бўлишлари бошқалардан кўра кўпроқ умид қилинади. Мулла Али Қори раҳматуллоҳи алайҳ “Фиқҳул акбар”нинг шарҳида жаннатий деб эътиқод қилинадиган инсонлар ҳақида қуйидагиларни ёзган: “Билгинки, инсонларни жаннатий дейиш ҳақида салаф уламоларнинг уч хил қавллари бор: 1. Пайғамбарлардан бошқа ҳеч кимни жаннатий демаслик. Бу қавл Муҳаммад ибн Ҳанафия ва Авзоъийлардан нақл қилинган. Аслида бу гап ҳеч қандай низо бўлмаган қатъий ҳукмдир; 2. У ҳақида насс келган барча мўминларни жаннатий дейиш. Бу гап кўплаб уламоларнинг қавлидир. Аммо бу қавл зонний (яъни қатъий бўлмаган) ҳукм ҳисобланади; 3. Мўминлар гувоҳлик берган кишиларни ҳам жаннатий дейиш. Бунинг далили Имом Бухорий ва имом Муслимларнинг саҳиҳларида келган қуйидаги ҳадисдир: “Жаноза олиб ўтилди, одамлар уни яхши одам бўлганини айтдилар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Вожиб бўлди”, дедилар. Бошқа бир жаноза олиб ўтилганда унинг ёмон одам бўлганини айтдилар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Вожиб бўлди”, дедилар. Шунда Умар розияллоҳу анҳу: “Эй Аллоҳнинг Расули, нима вожиб бўлди?” деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизлар яхши хислатларини айтган кишига жаннат вожиб бўлди, сизлар ёмон хислатларини айтган кишига дўзах вожиб бўлди, сизлар Аллоҳнинг ердаги гувоҳларисиз”, дедилар. Бу қавл зоҳир эътиборига кўра кўпроқ умид қилиш маъносидаги ҳукм ҳисобланади. Тошкент ислом институти ўқитувчиси Абдулқодир Абдур Раҳим 340
Қарийб бир аср ҳукмронлик қилган коммунистик тузум ноҳақликлар ва зулм-истибдод ўчоғи бўлди. Ватанини, муқаддас динини, имонини ҳимоя қилганларни босмачилар, “ҳукумат” одамларида шубҳа туғдирганлар ватан душманига чиқарилди, бошқа хил айблар қўйилиб, бадном қилинда ва қатл қилинди. Шукроналар бўлсинки, ҳақиқат қарор топди. Мустақиллик учун асрлар бўйи курашиб келган ота-боболаримизнинг орзулари рўёбга чиқди. Аллоҳ таоло истиқболи порлоқ бўлган истиқлолимиз туфайли эркимизни қўлимизга берди. Миллий қаҳрамонларимиз, олиму-фузалолар номи улуғланмоқда. Шу қатори тарих бизни инсоният тақдирини ҳал этган Иккинчи жаҳон уруши йилларидан қанчалик йироқлаштирса, немис-фашист босқинчилари устидан қозонилган ҳарбий сиёсий, маънавий ғалаба, бу ғалабани таъминлаган жангоҳлардаги қаҳрамонликлар, мамлакат ичкарисидаги меҳнат жасоратларининнг куч ва салмоғи шунчалик ошаверади. Кўп миллатли ҳамдўстлигимизнинг бирлиги, қудрати, оммавий халқ қаҳрамонлигининг шуҳрати, улуғворлиги келажак авлодларимизнинг хотирасида абадий сақланиб қолаверади. Бу қаҳрамонона кунларнинг шуҳратини ҳеч ким ҳеч қачон унутмайди. У тарих саҳифасига олтин ҳарфлар билан ёзилгандир. Уруш келтирган талофатлар қай даражада эканини, унда тўкилган қон, кўз ёшлари, ғам-ташвишларни ҳеч нарса билан ўлчаб, тенглаштириб бўлмаса керак. Эндигина бир дунё орзу-умидлар билан турмуш қуриб, уруш туфайли ҳаёт лаззатидан маҳрум бўлган куёв ва келинчакларнинг ҳижрон дардларини, яккаю ёлғиз ўғлидан жудо бўлган ота-оналарнинг, отасидан айрилган гўдакларнинг кўз ёшларини нима билан ўлчаш мумкин? Уруш 27 миллионга яқин кишининг ҳаётига зомин бўлди. Бундан ташқари миллионлаб ярадорлар, контузия бўлганларнинг ҳам саноғи йўқ. Қардошлик мозорларига дафн этилган номаълум жангчилар, уруш чорраҳаларида дом-дараксиз йўқолган, лекин ор-номусини, шон-шарафини йўқотмаган содиқ кишилар ҳам оз эмас эди. Ғалабани таъминлашга ҳаётнинг барча жабҳа соҳа вакиллари жалб қилинди. Жумладан, маҳаллий матбуот, радио ва алоқа воситалари ҳам ўз ҳиссаларини қўшдилар. Республика, вилоят, шаҳар ва район газеталари, радио алоқа воситалари юртимиз фарзандларининг жангоҳларда кўрсатаётган қаҳрамонликлари ҳақида ва уларнинг жанговар хатларини “фронтдан хатлар” (письмо с фронта) рукни остида ва фронт орқасидаги астойдил меҳнат қилаётган ёшлар, хотин қизлар, қариялар тўғрисида хабарлар бериб, кенг меҳнаткаш оммасини ватанпарварлик руҳида тарбиялашда жуда катта ишлар қилди. Ҳар кун эрталаб юзлаб кишилар радиокарнайлар атрофида Совинформбюронинг ахборотини сабрсизлик билан кутар ва тинглар эдилар. Мард ўзбек ўғлонларидан 120 мингдан зиёди кўрсатган қаҳрамонликлари учун орден ва медаллар билан мукофотланди. Шулардан 32 киши учала даражадаги Шуҳрат ордани билан тақдирланди. 280 киши Севет Иттифоқи Қаҳрамони деган юксак унвонга сазовор бўлди. Бугун биз уруш қаҳрамонлари кўрсатган мислсиз жасоратларни мадҳ этиш билан бирга фронтдан қайтиб келмаганларнинг, ота-боболари дитёрини, ўз ватанини ҳимоя қила туриб, мардларча ҳалок бўлганларнинг хотирасини, айрим сабабларга кўра бедарак йўқолганлар номини ҳурмат билан тилга оламиз. Кейинги пайтларда юртимизнинг ана шу мард ўғлонлари хотирасини абадийлаштириш юзасидан кўламдор ишлар амалга оширилди. Айниқса, республикамиз мустақилликка эришгач, ўтган олтмиш йил мобайнида ватан душмани номини олган, ҳеч қандай сабабсиз сибир ўрмонларида, турмаларда, концлагерларида ва меҳнат колонияларида ҳалок бўлганлар номини тиклаш юзасидан кўплаб амалий ишлар қилинди. Бугунги кунда урушда қаҳрамонлик кўрсатиб, ҳалок бўлган жангчиларга она қишлоқларида ёдгорликлар ўрнатилди ва номлари зарҳал ҳарфлар билан битилди. Руҳларига бағишлаб Қуръони каримлар тиловат қилинди. Йиллар ўтган сайин уларнинг муборак номлари қалблардан қалбларга, диллардан дилларга ўтаверади, тарих саҳифаларида абадул абад қолажак! Тошкент ислом институти талабаси Аллаберган Рузметов 299