Қадрли онажонлар ва ҳурматли оталар! Сизга айтар сўзим бор. Анчадан буён сизга мурожаат қиламан дейман. Бугун фурсати экан. ⠀ Сиз фарзандингизга у ёки бу иборани талаффуз қилганингизда, ота-она боласини қандай тушунганлиги ҳақида ўйламайди. Ва бола ҳамма нарсани том маънода борича тушунади, улар сўзларнинг мажозий маъноларини тушуниш қобилиятига эга эмас. ⠀ Орангизда ҳатто болани уриб туриш керак деганлар ҳам топилади. 🤦 ⠀ “ ЖОНИМГА ТEГМА “, “ ТУР БУ ЕРДАН “, ⠀ “ АФТИНИ ҚАРА “, “ ИЧИМДАГИ ДУШМАНИМ “, “ БОШИМГА БАЛО ТУҚҚАН ЭКАНМАН “, “ ЎЛДИРАМАН “, “ АГАР ЯНА ЎЗИНГНИ ШУНДАЙ ТУТСАНГ олабўжига/ мелисага / бомжга / болалар уйига БEРВОРАМАН“, каби ибораларни ва бундан ҳам дахшатлироқлари бор ёзишга ҳам уялдим. Ишлатасиз. Бу жумлалар таниш тўғрими? Кўпинча оналар жуда кўп бу сўзларни ишлатадилар. Ўйлаб ҳам ўтирмасдан бу болага қайси таржимада етиб боришини ҳисобга олмасдан. ⠀ Ва бола бу сўзларни шу ёсинда эшитади – “АГАР МEН БЎЛМАСАМ ЯХШИ БЎЛАРДИ“, “МEН ҲEЧКИММАН“, “МEН ОТА-ОНАМГА КEРАК ЭМАСМАН“…😔 Агар бордию – бу гаплар бақириқ, калтаклаш, инкор қилиб силташлар билан бажарилса… болага тўғридан-тўғри “ЯШАМА“, “РИВОЖЛАНМА“ деган программани ўрнатаётган бўласиз… ❌❗️ Сўнг сиз -“ Болам аччиғи тез бўлиб қолди. Гапимга кирмаябти. Айтганимга кўнмайди. Қайсар. Уйдан чиқиб кетаябти…“ деб бизнинг олдимизга гўёки тўғрилаб беринг деб олиб келасиз! Аслида эса уни сиз ва отаси шундай қилиб ясаб бўлган бўласиз! Болани эмас!!! Сизни тўғрилаш керак бўлади!!! Негааа айтайми? Бу зўравонлигингиз оқибатида…. 👇👇👇 БОЛА ЎЗИГА РИВОЖЛАНМАСЛИК, ТАЖОВВУЗ ПРОГРАММАСИНИ ЎРНАТАДИ. (аутоагрессия) ⠀ 🔺 Касаллик (ёки кўп турли касалликлар гулдастаси, тез-тез касал бўлиб кўрсатади.) ⠀ Буҳис орқали унинг туғилиши учун доимий айбдорлик ҳисси, ўз-ўзидан бепарволик ҳисси билан ҳаётда ўрни йўқлигини кўрсатиб яшашга ўтади. 🔺 Алкоголь, спиртли ичимликлар ёки гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш, ортиқча овқатланиш (ўз жонини аямасдан қасд қилишни секинлаштириш усули) ⠀ ⠀ 🔺 Кўпинча “тасодифий“ шикастланишлар ⠀ 🔺 Кўп сонли пирсинглар, татуировка ⠀ ⠀ 🔺Ҳатто ўз жонига қасд қилишга ҳам борадиганлари бор ⠀ 🔺 Кўчадан келмайди 🔺 Бераҳмга ўхшаб қолади 🔺 Ташқаридан кимгадир қаттиқ боғланиб қолади. Севги. 🔺 Номуносиб жуфтлик ўзидан катта ёки сизга ёқмайдиган жуфт топади. ‼️ИЛТИМОС, онажонлар сиз болангизни туғилишини 9 ой қорнингизда кун санаб туғасиз. Севасиз. Сўнг негадир 2чи, 3чи… фарзанд ёки оддий ҳаёт муаммоларида ўзингизни қўлга ололмасангиз, кўз остингиздаги энг кичкина ҳимоясиз гўдакка осиласиз. Бу гапларимни ўқиганингиздан сўнг энди ўйлаб кўринг ҳали ҳам кеч эмас. ТЎҒРИЛАНИНГ…! Болаларингизга нима деяётганингизга эътибор беринг. Ахир, бола сизни бутун қалби билан севади. Сиз у учун яратган борлиғисиз. У сизсиз ҳечким. МУАММОИНГИЗНИ ҲАЛ ҚИЛОЛМАЯБСИЗМИ? БОЛА БЎЛИБ УНДАН АЛАМИНГИЗНИ ОЛМАНГ! БОЛА БИЛАН ТEНГЛАШМАНГ! ⠀ Сиз бу ибораларни қанчалик вайронкор эканлигини сезмайсиз ва бола эшитади ва ўйлайди: “Мен ёмонман, мен керак эмасман, мен бўлмасам яхши бўларди“. Чунки сиз уларни силкитиб, калтакласангиз, болалар буни “яшамаслик“ хабари каби тушунишади. ⠀ Айтишингиз мумкин, “Биз ҳам калтак еб катта бўлганмиз. Бир чиройли юрибмиз, кам бўлганимиз ёқ“ деб. Агар сиз билан ҳам суҳбатлашсак, сизнинг ичингизда ҳам қалбингизни яралаган “зирапча“ни топиб берамиз. Фақат замон ҳозир ундай эмас. “ИНДИГО“ болалар туғилаётган замонда, бу ёсиндаги тарбия тўғри келмайди… Сизни бу билан огоҳликка чақириш мақсадимиз. Ҳаётингизни чиройли қуришингизни хоҳлаймиз. Ўйлайманки, ушбу гапларимга бефарқ бўлмайсиз… бошқаларга ҳам улашинг. Бола тарбияси нозик масала эканини… Психолог:...
Қуйидаги саҳобалар энг кўп ҳадис ривоят қилган саҳобалар ҳисобланади:1. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу – 5374 та ҳадис ривоят қилган;2. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу – 2630 та ҳадис ривоят қилган;3. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу – 2286 та ҳадис ривоят қилган;4. Оиша розияллоҳу анҳо – 2210 та ҳадис ривоят қилган;5. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу – 1660 та ҳадис ривоят қилган;6. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу – 1540 та ҳадис ривоят қилган. “Абодила” (Абдуллоҳ исмли саҳоба)ларАбдуллоҳ исмли саҳобалар 300 га яқин бўлган. Лекин ҳадис илмида “Абодила”лар деганда асли исмлари Абдуллоҳ бўлган қуйидаги саҳобалар кўзда тутилган бўлади: 1. Абдуллоҳ ибн Умар;2. Абдуллоҳ ибн Аббос;3. Абдуллоҳ ибн Зубайр;4. Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос ёки Абдуллоҳ ибн Масъуд.Ушбу зотлар энг охири вафот этган ва кейингилар уларнинг илмларига ниҳоятда муҳтож бўлиб қолган олим саҳобалар ҳисобланади. Шунга кўра бу зотлар бошқалардан “Абодила” номи билан ажралиб турган. Агар бу зотлар бир фатвога иттифоқ бўлсалар, “бу Абодилаларнинг сўзи” дейилган. Тошкент ислом институти ўқитувчиси Абдулқодир Абдур Раҳим 3 068
9 май — Хотира ва қадрлаш куни Ҳаёт кутилмаган воқеаларга бой. Фақат хайрли кунларни кўп қилгин, деб Аллоҳдан сўраш керак. Мамлакатимиз ўтган асрнинг 90-йилларида мустақил бўлгач, жуда кўп соҳаларда, айниқса вазифалари аввалги Марказдан туриб белгиланган вазирликлар ва идоралар соҳасида кадрлар танқислиги билиниб қолди. Ана шу соҳалардан бири – Ташқи ишлар вазирлиги, яъни дипломатия соҳаси эди. Хуллас, 1993-йилнинг октябрида Францияга Олий даражадаги ташрифда таржимонлик вазифасини бажарганимдан сўнг, Ташқи ишлар вазирлигига ишга ўтиш учун танловга таклиф қилиндим. Тест-танловда юқори натижа кўрсатганим сабабли, мустақил Ўзбекистоннинг Ташқи ишлар вазирлиги тарихида илк Биринчи котиб даражасини олишга муяссар бўлдим ва Европа бошқармасида ишлай бошладим. Республикамизда элчихоналар очилаётган пайт, хорижда дипломатик ваколатхоналаримиз ташкил қилинмоқда, делегацияларнинг, лойиҳаларнинг саноғи йўқ. Ўша пайтда кўпчилик дипломатларимиз ишлаб туриб, ушбу соҳани эгалладилар. 1997-йилнинг июнь ойида кутилмаганда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинландим. Албатта, Ташқи ишлар вазирлигида орттирган тажрибам Қўмитанинг ташқи алоқаларини ривожлантириш, халқаро диний вазиятга баҳо бериш жараёнларида жуда қўл келди. Айтиш керакки, 90-йилларнинг охирида Республикада диний вазият ўта мураккаб кечмоқда эди. Ушбу мураккаб вазиятнинг асосий сабабларидан бири миллий диний етакчиларнинг деярли йўқлигида эди. Иккинчи томондан, хориждан “сизларга динни ўргатамиз” дея сон-саноқсиз даъватчи гуруҳлар кириб келмоқда эдилар. Аслини олганда, Имом Бухорий, Имом Термизий, Мотуридий, Насафий, Замаҳшарийдек буюк уламолар авлодларини исломга ўргатиш, уларга ислом динидан маъруза ўқиш мантиқан нотўғри эди. Турли оқимларга мансуб даъватчилар ва хорижда турли мазҳабларга оид таълимотларни ўрганиб қайтган айрим ёшларимизнинг қарашлари асрлар мобайнида Имом Аъзам Абу Ҳанифа (р.а.) асос солган Ҳанафия мазҳаби ва мотуридия ақидаси асосида ислом дини амалларини бажариб келган халқимизнинг қарашлари билан ҳамоҳанг бўла олмади. Ушбу ҳолат имом домлаларнинг қарашларида ҳам акс этиб, жамиятдаги барқарорлик ва осойишталикка раҳна сола бошлади. Ушбу зиддиятларнинг натижаси ўлароқ 1999 йил воқеалари юз берди. Мамлакатимиз мусулмонларига асл ислом динининг мазмун-моҳияти, мазҳаблар орасидаги фарқ, исломда вассатия (мўътадиллик), табаррук динимиз учун ёт ва хатарли оқимлар, мусулмоннинг мусулмондаги ҳақлари ва бошқа ўта муҳим мавзуларни халққа тушунтириб бера оладиган, ҳамма тан оладиган, диний ва дунёвий илмларни чуқур эгаллаган, нотиқ, дипломат инсон кераклиги вақт ўтган сари аён бўлиб бораверди. Пировардида, 1993 йилдан буён хорижда истиқомат қилиб келаётган таниқли ватандошимиз Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф (р.а.) ҳазратлари Ўзбекистонга қайтиб келишга таклиф қилиндилар. Вазиятни тўғри англаган Шайх ҳазратлари розилик бердилар ва 2001 йилда Ватанга қайтдилар. Шу санадан эътиборан иккимизнинг ижодий ва инсоний ҳамкорлигимиз бошланди. Айтиш жоизки, 1993-2001 йиллар орасида хорижда Шайх ҳазратлари жуда унумли ижод қилгандилар. Ҳозир халқимиз севиб мутолаа қилаётган “Тафсири Ҳилол” ва “Ҳадис ва Ҳаёт” йирик тўпламли асарлар Маккаи Мукаррамада ва Ливияда яратилган. 2002-йилда яна бир кутилмаган ва хайрли воқеа юз берди, мен Дин ишлари бўйича қўмитага раис этиб тайинландим. Марҳум Шайх Ҳазратлари ёзган китобларни нашр эта бошладик. Фахр билан айта оламанки, ушбу донишманд инсоннинг босилган ҳар бир китобларини қўлёзмалик ҳолатидаёқ ўқиганман, у ёки бу жойларини муҳокама қилган жойларимиз ҳам бўлган. Ҳар бир учрашувимизда у кишидан узр сўраб, мен бир ўқувчи сифатида айрим жойларини ўзим учун аниқлаб олмоқчиман, дея зарур аниқлашлар ва изоҳларни сўраб олардим. Қувайт давлати ташаббуси билан тузилган “Осиё мусулмонлари қўмитаси” жамғармасининг Ўзбекистон бўлимини биргаликда ташкил қилдик ва натижада 2005-йилга қадар ушбу жамғарма бир неча юз етим болалар, шунингдек Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги Тошкент ислом институти...