Ўрганувчи, мустақил ёки репетитор билан ёки курсларга қатнаб ўрганадими, деярли бир ҳолатга тушаверади. Аввалроқ ёдлаганларини янгилари билан ўчиргандек, барча машқлари бекордек, билганлари ҳеч қачон амалга чиқмайдигандек туюлади. Бу ҳолат онгнинг иштирокисиз мияда бўладиган фаолият ҳақида билмасликдан бўлади.Ўқувчининг асосий вазифаси кўпроқ ўқиш, тез-тез ёдлаш, давомий машқ қилишдан иборат. Яна соғлом озуқа, етарли уйқу билан таъминлаш ҳам ўрганувчининг зиммасида. Миянинг эса ўз иши бор, унга аралашвермаслик керак.Таҳсил бесамара кўриниб келиб, бирданига киши тушида хорижий тилида гапириб юборади; ўнгида ҳам кутилмаган вазиятда қийин матнни ўқиб ё эшитиб худди ўз она тилидек тушунаётганидан хайратга тушади; ўзини “билмасвой” деб юрган вақтида атрофидагилар тилни билишини эътироф қилиб қолишади. Бу марра қачон эгалланиши жуда кўп индивидуал омилларга боғлиқ, лекин ўрганувчи бунга бир неча бор «муваффақиятсизликларни» кечиб ўтиб етиша олади.Хотира жавонларига билим бирликларининг тахланиши миянинг иши дедик. Бу жараён учун маълум вақт керак. Машқингиз қанчалик интенсив ва давомий бўлса онг-ости мия жараёнлари шунчалик фаол бўлади. Хатто, ва айниқса уйқу вақтида мия ҳужайралари ўртасидаги алоқалар мустаҳкамланиб боради. Буни сиз ҳис қила олмаслигиз сабабидан “ўргана олмаяпман” деган хато фикр онгингизда ўрнашиб, билим олишдан тўхтаб қоласиз. Демак, тил ўрганишда қуйидагиларга аҳамиятли бўлиш керак:Биринчидан, машқларингиз дарҳол самарама бермаётганини нормал ҳолат, деб билиб, “ўргана олмаяпман” деган фикр туғилиши билан унинг хатолигини англанг.Иккинчидан, эътиборни тилни ўзлаштириб олишга эмас ТИЛ ЎРГАНИШ ОДАТИЙ КЎНИКМАСИНИ ШАКЛЛАНТИРИШГА ҚАРАТИНГ. Бир кун ҳам янги сўз, грамматик қоида, машқ қилмаслик билан ўтмасин. Озгина бўлсин-у, лекин бардавом бўлсин. Ҳар куни. Майли хафтасига 2-3 кун бир соат вақт ажратинг. Лекин кунига ҳеч бўлмаса 10-20 минут аяманг. Кўникма ҳосил бўлиши учун 30 кун, унинг яхши ўрнашиши учун яна 30 кун кетдади дейишади. Жами 60 кун. Бир кун ўтказиб юборсангиз ўттиз кунликни бошидан бошланг. Чунки, сизда ТИЛНИ ЎРГАНМАСЛИК кучли кўникмаси енгиш зарур. Тилни ўрганиб бориш одатини ҳосил қилиш жуда осон. Дейлик, ҳали бирон курсга қатнашни бошламадингиз, кўникмани эса пайдо қилиш керак. Мактаб бошланғич синфларининг инглиз (немис, испан, араб) тилидан эскириб кетган дарслигини топинг. Ҳар куни уйдан чиқаётганингизда бир саҳифасини йиртиб олинг. Уйда ўтириб иккала бетини ўқиб чиқинг, ҳар сатрни ўқиганингзда кўзни қоғоздан узиб бир икки қайтаринг. Кифоя. Қоғозни чўнтакка солиб ишингизга равона бўлинг. Йўлда, тушликда, вақт пайдо бўлди дегунча ҳалиги варақни яна ўқиб чиқинг. Дафтарча тутиб унга янги сўзлар, ибораларни кўчириб ёзсангиз зўр бўлади. Уйга қайтиб бу саҳифани ҳохласангиз ташлаб юборинг, ҳохласангиз сақлаб қўйинг, лекин эртасига эски китобнинг янги саҳифасини йиртиб олинг. Муҳими нафсга ҳеч бир малоллик келмасин ва эътибор давомийликда бўлсин. Бир ойда деярлик 60 бет ўқиб қўясиз. “Эсимда қолмади барибир” деманг. Хотирадан ўчмаганини аниқ билмайсиз.Тил ўрганишни одатга айлантирсангиз чет тилини чўнтагимга жойладим деб ҳисоблайверинг. Жамшид Муслимов, блогер-иқтисодчи 783
Муфтий Эшон Бобохон ибн Абдулмажидхон раислигидаги Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний назорати ташаббуси билан мусулмонлар томонидан II Жаҳон урушида Қизил Армияси учун 1 280 000 сўм (рубль) пул, 117 000 сўмлик облигация қоғозлари, 63 тонна буғдой, 90 бош қорамол йиғиб берилган ва ушбу маблағлардан 790 000 сўми танк колоннасини барпо этишга ажратилган. Пул маблағининг қолган 490 000 сўмлик фонди фронт ва фронт ортидаги оилаларнинг таъминоти учун ташкил қилинган. Бу маълумот Ўзбекистон Марказий Давлат архивида сақланаётган Муфтий Эшон Бобохоннинг 1944 йилда И.В.Сталинга йўллаган расмий хатида ўз аксини топган. Манба «Ўзбекистон уламолари» китоби 1 228
Халқимизнинг қадр-қиммати, ор-номусини, миллий анъаналаримиз ва урф-одатларимизни ҳимоя қилишда, босқинчи ва ёвуз кучларга қарши машаққатли курашларда букилмас ирода ва жасорат намунасини амалда намоён этиб, бугунги тинч ва осойишта кунлар учун жонини фидо қилган аждодларимизнинг муқаддас хотирасини ёд этиб, эзгу ишларини давом эттириш – бизга тинчлик, омонлик керак, деб яшайдиган бағрикенг халқимизга хос азалий қадриятдир. Юртимизда анъанавий нишонланадиган алоҳида эътибор қаратиладиган кунлардан бири “Хотира ва қадрлаш куни”дир. Бу кунда биз ўтмишда ўтган аждодларимиз, хусусан Ватан озодлиги ва халқимизнинг фаровонлиги йўлида жонларини фидо қилиб, бугунги кунда оламдан ўтиб кетган барча фидойи юртдошларимизни ёдга оламиз. Биз ўтганларни махсус бир кунда, айни 9 майда хотиралашимиз рамзий маънода бўлиб, аслида ҳар доим, ҳар лаҳзада уларни эслаб дуолар қиламиз, уларнинг ҳаёт йўлларини ўрганиб, улардан намуналар оламиз. Шунингдек, келажак авлод бўлмиш фарзандларимизга ҳам ўтган аждодлармизнинг ҳаёти биз учун улкан намуна эканини уқтириб келамиз.. Динимизда ўтганларни эслаш, уларга дуойи-хайрлар қилиш ибодат ҳисобаланади. Шу билан бирга бу амал ҳаёт юрган кишиларнинг зиммасидаги бурч бўлиб, дунёдан ўтиб кетганларнинг ҳаққидир. Қуръони каримда шундай дейилган: “Улардан кейин (дунёга) келган зотлар айтурлар: “Эй Раббимиз! Ўзинг бизларни ва биздан илгари имон билан ўтганларни мағфират этгин ва қалбларимизда имон келтирган зотларга нисбатан гина пайдо қилмагин! Эй Раббимиз! Албатта, Сен меҳрибон ва раҳмли зотдирсан”!(Ҳашр сураси, 10-оят) Демак, имонда ўтган зотлар ҳаққига истиғфор айтмоғимиз имонимиз тақозасидаги амалдир. Шунингдек, ўтиб кетган кишилар ортларида қолган қариндош ва яқинлари каби ҳаёт юрганларнинг дуоларидан умидвор бўлишлари ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ҳадиси шарифлар ворид бўлган. У зот бу ҳолатни янада тушунарли бўлиши учун мисол тариқасида қуйидагича марҳамат қилганлар: Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қабрдаги маййит худди сувга чўкаётиб, ёрдамга чақираётган кишига ўхшайди. Отасидан ёки онасидан ё инисидан ё дўстидан дуо келишига интизор бўлади. Агар унга дуо етиб борса, дуо унинг учун дунё ва ундаги нарсалардан кўра маҳбуброқ бўлади. Албатта, Аллоҳ таоло қабр аҳлига Ер юзидагиларнинг дуоларини тоғларнинг мисолида киритади. Тирикларнинг маййитларга ҳадялари улар учун истиғфор айтмоқликдир”, дедилар”.(Байҳақий ривояти) Дарҳақиқат мустақиллик йилларида 9 май кунини Хотира ва қадрлаш куни сифатида нишонланиб келиниши, ҳеч шубҳасиз, юртимизда тарихий хотирани тиклаш йўлида ҳаётнинг ўзи тақозо этган яна бир муҳим қадам бўлди.Уруш даҳшатларига гувоҳ бўлган кишиларга эътибор берсангиз, улар қўлларини дуога очганларида юрт тинчлигига кўз тегмасин деб, шундай дориломон кунларга етиб келганликларига шукроналик келтирадилар, айни пайтда, юртимиздаги тинчлик-осойишталик, халқимизнинг ҳамжиҳатлиги энг катта бойлигимиз эканини, бундай осуда ҳаёт, дориломон кунлар қадрига етишни, уни асраб-авайлаш зарурлигини таъкидлайдилар.Бу кунларда қилинадиган хайрли ишлардан бири ёши улуғ кишиларнинг ҳолидан хабар олишимиз, уларнинг қалбларига сурур киритишимиздир. Ҳадиси шарифда шундай дейилган: Амр ибн Шуайб отасидан, у бобоси розияллоҳу анҳудан ривоят қилади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кичигимизга раҳм қилмаган ва каттамизнинг ҳаққини билмаган кимса биздан эмасдир”, дедилар”. (Абу Довуд ва Термизий ривояти) Аллоҳ таоло барча марҳум аждодларимизни Ўзининг раҳматига олиб, уларнинг ҳақларига қилаётган дуоларимизни ижобат айласин.Парвардигори оламдан дунё ва юртимиздаги ушбу синовли кунлардан муваффақиятли ўтишимизда ёрдам ва раҳмат сўраймиз. Аллоҳим барчаларимизни ушбу касаллик ва турли офатлардан ўзи асрасин! Тошкент ислом институтининг махсус сиртқи бўлими 3- босқич талабаси Кенжаев Хасанбой 822
Республикамизда ўтказилаётган “Сирдарёликларга кўмак” акциясида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги барча таълим муассасалари фаол иштирок этиб келмоқда. Президентимиз томонидан халқимизнинг тарихий ва маънавий қадриятларини, меҳр-саховат, оқибат ва ҳиммат каби юксак фазилатларини инобатга олган ҳолда, “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатини йўлга қўйиш ташаббуси жамиятимизнинг барча қатламлари қатори, диний ташкилотлар томонидан ҳам кенг қўллаб-қувватланмоқда.Хабарингиз бор, Тошкент ислом институти жамоаси томонидан Сардоба туманида содир бўлган офатдан азият чеккан сирдарёликларни моддий-маънавий қўллаб-қувватлаш мақсадида “Сардобага ёрдам” хайрия акцияси ташкил этилди. Қисқа вақт ичида саховатли ҳамюртларимиз томонидан жамғармага 15 миллион сўм пул маблағи ва оила учун бирламчи зарурий ашёлар (эркак ва аёллар, болалар кийими ва юмшоқ ўйинчоқлари, гиламлар, чойшаблар, кўрпачалар, жойнамозлар, рўзғор буюмлари ва зарур гигиеник воситалар ҳамда тиббиёт ниқоблари) келиб тушди. Шаҳримиздаги саховатпеша инсонлар томонидан тўпланган маблағларни ўз “эга”ларига топшириш мақсадида 7 май куни институт ректори Уйғун Ғафуров бошчилигида бир гуруҳ ўқитувчи ва ходимлар 1 та Damas LABO ва 6 та енгил автомашиналарда Сардоба туманига ташриф буюрдилар. Олий маъҳад вакиллари Сардоба тумани имом-хатиблари ҳамроҳлигида сув тошқинидан зарар кўрган маҳаллаларда бўлиб, азият чеккан шахслар билан учрашдилар. Суҳбат давомида уларга руҳий далда бўлиб, йиғилган биринчи зарурий маҳсулот ва маблағлар ёрдамида аҳолининг эҳтиёжманд қатламларига тарқатилди. Акция доирасида йиғилган 15 миллион сўм 15 та оилага 1 миллион сўмдан тақсимлаб берилди. Рамазон ойида машаққатда қолган юртдошларимизга ўз ёрдам қўлларини чўзаётган азизларимизга самимий миннатдорлигимизни билдирамиз. Зеро Аллоҳ таоло Ўзининг каломида марҳамат қилганидек: “Яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилинг” (Моида, 2). Ҳадиси шарифда эса: “Мўмин киши мўмин биродарини ёрдамсиз қолдирмайди”, дейилган (Имом Бухорий ривояти) Аллоҳ таоло қилаётган эҳсонларни ўз даргоҳида қабул қилсин, ажру савобларини зиёдаси билан ато этсин. “Сардобага ёрдам” хайрия акциямиз давом этади, навбатдаги саховат карвонига ўз ҳиссангизни қўшинг:Узоқ муддат сақланадиган озиқ-овқат маҳсулотларини топшириш учун алоқа телефони: +99890 955 39 75Пул маблағларини ўтказиш учун пластик карта (Мадаипов Аҳрор номида):8600021978323304Хориждаги ҳамюртлар томонидан пул маблағларини ўтказиш учун пластик карта (Абдуҳаким Олимов номида):4790912210624575Манзил: Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом инсититути. Олмазор тумани, Зарқайнар 18-берк кўчаси, 47-уй.Мўлжал: Ҳазрати Имом масжиди Аллоҳ таоло қилаётган хайру саҳоватингизни қабул қилиб савобларини кўпайтириб берсин, юртимизни барча балолардан асрасин. Сирдарё аҳлини бу кулфатдан тез фурсатда чиқиб олишларини насиб этсин! 883