Нақшбандия таълимотининг XV асрдаги буюк намоёндаларидан бири шошлик Хожа Убайдуллоҳ Аҳрор Валий (1404-1490) ўз даврининг маданий-маърифий ва тафаккур ривожида муҳим ўрин тутган. Фахриддин Али Сафийнинг «Рашаҳот айн ал-ҳаёт» («Ҳаёт булоқларидан томчилар») номли асарида ёзилишича, Хожа Убайдулла – Хожа Аҳрор 1404 йил март ойида (906 йил рамазон) Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманига қарашли Боғистон қишлоғида таваллуд топган. Хожа Убайдулло – Хожа Аҳрорнинг насабномасида (шажара) у ота томонидан чаҳорёрларнинг биринчиси Абу Бакр Сиддиққа (632-634), она тарафдан чаҳорёрларнинг иккинчиси Умар ибн ал-Ҳаттобга (634-644) бориб туташади дейилган. Хожа Аҳрор Валий мусулмон оламининг улуғ мутасаввиф донишмандлари орасида ўзига хос мўътабар ўрин тутади. Тарихдан маълумки Хожа Аҳрорни бир неча фахрли номлар билан аташган. Зотан, Ҳазрат Алишер Навоий бу зотни «Қутби тариқат» деб, эътироф этган бўлса, Абдураҳмон Жомий «Каъбаи мақсуд» – деб билган. Заҳириддин Муҳаммад Бобур эса «Ҳазрат Хожа Убайдулло» – деб, ҳурмат билан тилга олган. Бу зотнинг асл исмлари Убайдулло бўлиб, Аҳрор ибораси ҳур, олижаноб маъносида, Валий сўзи кароматлари, валийликларига нисбатан лақабдир. Мусулмон дунёси тарихида ўтган 356 нафар авлиёлардан фақат учтасигина «қутб ул-ақтоб» сифатида эътироф этилган бўлиб, мазкур уч авлиёнинг бири – Хожа Аҳрор Валий бўлган.Хожа Аҳрорнинг буюклиги шундаки, унинг табаррук сиймосида исломий фидоийлик, адолатпешалик, инсофу тавфиқ билан бирга саховат, меҳр-мурувват, ғарибпарварлик, фақирлик ва давлатмандлик мужассам эди. Хожа Аҳрорнинг қалб сирларини ўзи ёзиб қолдирган «Рисолаи волидия» (Ота-оналар рисоласи), «Рисолаи ҳавория» (Ҳурлар рисоласи), «Фақирот ул офарин» (Донолар фақирлиги) каби асарлардан ўқиб олишимиз мумкин.Ўз даврининг улуғ мутафаккир, хассос шоирлари – Абдураҳмон Жомий ва Алишер Навоий ҳамда забардаст шоҳ, сухандон шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур Хожа Аҳрорни ўзларининг маънавий пири муршидлари сифатида эҳтиром қилганлар. Унга атаб асарлар битганлар, айни вақтда унинг асарларини ўзбек тилига таржима қилиб, тавсифлардилар. Афғонистонлик олим Абдулҳай Ҳабибий ўзининг «Жомий тариқати» номли мақоласида «Саъд Кошғарий ва Хожа Аҳрор ўз асрининг улуғ руҳий пешволари эдилар» – деса, инглиз Шарқшуноси Чарлз Амброуз Стори ўзининг «Форс адабиёти» номли машҳур асарида, уни «Йирик валий Убайдуллоҳ Аҳрор», – дейди. Шунингдек, чех олими Феликс Таузр эса «Хожа Аҳрор номи билан шуҳрат қозонган туркистонлик табаррук авлиё нақшбандий сулукнинг шайхи Насириддин Убайдуллоҳ ибн Маҳмуд Шоший», – деб, эҳтиром билан тилга олади. Хожа Аҳрор нақшбандия тариқатининг йирик арбоби Баҳоуддин Нақшбанд таълимотининг давомчиси сифатида танилиши баробарида, айни вақтда деҳқончилик ва тижорат ишлари билан машғул бўлган, ўз даромадларининг аксар қисмини саховат ва кўмак ишларига йўналтирган. “Рашаҳот” асари муаллифи Фахриддин Алининг келтиришича, Хожа Аҳрор ерлари Тошкент вилоятидан то Амударё соҳилларигача бўлган ҳудудда 1300 дан ортиқ экинзорларни ташкил этган. Эътиборга молик жиҳати, майда мулкчилар солиқлардан қутулмоқ учун ўз ерларини саховатли Хожа Аҳрор ихтиёрига ўтказишган. Хожа Аҳрорнинг саховат ва ҳомийлик бобида нуфузи шу қадар бўлганки, у ушр, мол, закотдан ташқари фавқулодда солиқларни меҳнаткашлар гарданига юклашдан уларни ҳимоя этган. Хожа Аҳрор ерларининг кўпайиб боришига бу омил ҳам бир сабаб бўлган, холос. Деҳқончилик, чорвачилиқдан ташқари Хожа Аҳрорнинг шаҳарларда ҳам ҳунармандчилик расталари, устахоналари бўлган ва булардан келиб турган катта даромад хайрия, молиявий ёрдам учун сарфланган. Савдо-сотиқ масалаларида Хожа Аҳрор нафақат Мовароуннаҳр ҳудудида, балки Хуросон, Ҳиндистонга ҳам молларни юбориб, савдо қилган. Хожа Аҳрорнинг ижтимоий, иқтисодий ва маданий фаолиятига назар ташлар эканмиз, эл орасида унинг саховат ва ҳомийлик бобида нуфузи жуда юқори бўлгани, фуқаролар осойишталиги, ҳунарманд ва...
Аввало, дунё бўйлаб ҳозир барча университетларда ўқишлар онлайн режимда олиб борилмоқда. Халқаро талабаларнинг бир қисми ўзлари ўқиб турган мамлакатда қолиб, ўқишни шу тарзда давом эттираётган бўлса, баъзилари ватанларига қайтиб кетган ва ўша ердан интернет орқали таҳсил олмоқда. Баъзи давлатларда, хусусан, АҚШда ҳам бу йил охиригача университетлар очилмаслиги ҳақида хабарлар бор. Яъни август-cентябр ойларида бошланадиган янги семестр ҳам йил охиригача онлайн форматда ўтиши мумкин. Ўқишга ҳужжат топширганлар ёки янги қабул қилинган халқаро талабалар нима қилади? Университетларнинг қабул тартибида ўзгаришлар бўлгани йўқ, аммо ўқишга қабул қилинганлар университетлар очилмагунча уйларидан, яъни ўзлари яшаб турган мамлакатдан онлайн таълимга қўшилишлари мумкин. Бундан норози бўлаётганлар кўп. Чунки кўплаб халқаро талабалар, хусусан, маҳаллий талабалар ҳам ўқиш учун катта миқдорда пул тўлайди ва таълим фақат онлайн бўлаётгани, университет ресурсларидан тўлиқ фойдалана олмаётганлари учун улар буни адолатсизлик деб баҳоламоқда. Бунга жавобан ўқиш пулини камайтирган ёки тўловларнинг бир қисмини қайтариб бераётган олий ўқув юртлари ҳам бор. Масалан, Гарвард университети озиқ-овқат ва ётоқхона тўловининг ишлатилмаган қисмини қайтариб берди ва талабалар уйларига етиб олиши учун ҳар бир одамга қўшимча 200 доллар ёрдам пули ажратди. Университетлар баҳолаш мезонларини соддалаштириш йўлидан ҳам боряпти. Кўплаб ўқув юртлари аллақачон ҳарфли баҳолаш тизимини (A, B, C, D) «Ўтди/Ўтмади» (Pass/Fail) деб номланадиган содда баҳолаш турига ўзгартирди, яъни курс бўйича минимум талабларни бажарган барча талабаларга бир хил баҳо қўйилади. Бу нарса «GPA» тизими бўйича энг юқори балл олиш учун қаттиқ ҳаракат қиладиган талабаларни ортиқча машаққатдан сақлаши айтилмоқда. Виза бериш ва грант дастурлари давом этадими? Кўплаб давлатлар элчихоналари, хусусан, Тошкентдаги АҚШ элчихонаси ҳозир ишламаяти, яъни ҳеч кимга виза бераётгани йўқ. Бу Ўзбекистондаги ва элчихона мансуб давлатдаги коронавирус бўйича қўйилган чекловлар билан боғлиқ. Чековлар бекор қилиниши билан элчихоналар одатдаги ишини бошлайди ва виза бериш яна тикланади. Грант дастурлари ҳам давом этади; одатдаги, ҳар йили ўтказиладиган танловлар ўз вақтида эълон қилиб бориляпти. Фақат уларнинг белгиланган муддатда амалга ошиши коронавирус вазияти қанчалик яхшиланишига боғлиқ. Масалан, АҚШда ҳар йили хорижлик талабалар учун бўладиган “Summer Work & Travel” (Ёзги иш ва саёҳат) дастурининг бу йил бекор қилиниши эҳтимоли юқори. Ўзбекистон 30 июнгача халқаро қатновлар бошланмаслигини эълон қилди. АҚШ ва бошқа кўплаб давлатлар ҳам хорижликлар учун чегараларини ҳали тўла очгани йўқ. Шу боис “Summer Work & Travel” каби қисқа муддатли ва тез орада бўлиши кутилаётган дастурлар бекор қилиниши мумкин. Баъзи узоқ муддатли дастурлар ҳам пандемия тугагунча тўхтатиб турилиши мумкин. Масалан, инглиз тилини ўқитиш ва тадқиқот қилиш бўйича 9 ойгача америкаликларни хориждаги турли мамлакатларга жўнатадиган «Fulbright» дастури бу йил эрта тугатилди. Дастур бўйича хорижий давлатларга кетган америкаликлар март ўрталарида Америкага қайтариб олиб келинди. «Fulbright»нинг хорижлик талабаларни Америкага олиб келиб ўқитадиган дастури тўхтатилгани йўқ. 2021 йил учун қабул айни пайтда давом этяпти. Умид шуки, унгача пандемия тугайди ва йўллар очилади. Хулоса Демак, коронавирус қисқа муддатли виза ва грант дастурларига салбий таъсир кўрсатади. Бу йил ёзда бўладиган дастурлар ўтказилмаслиги мумкин. Узоқ муддатда ва кейинги йил учун барча дастурлар ўз вақтида ўтказилиши, яъни қолдирилмаслиги эҳтимоли юқори. Хорижда ўқиш учун тайёрланаётган бўлсангиз, ҳаракатдан тўхтаманг. Карантин пайтидаги бўш вақтни Худо берган имконият деб ўз устингизда янада қаттиқроқ ишланг. Бегзод Мамадиев, Блогер 472
8. Гуноҳи кабира қилган умматлари учун қиладиган шафоатлари. Бунинг далили ушбу ҳадисдир: عَنْ جَابِرِ بنِ عَبْدِ الله قال: قال رَسُولُ الله صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : « شَفَاعَتِي لاِهْلِ الكَبَائِرِ مِنْ أُمّتِي ». رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Умматимдан аҳли кабоирларга шафоатим бордир”, дедилар”. Термизий ривоят қилган. Сўфи Оллоҳёр бобомиз Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларини сўраб дуо қилишни шундай таълим берган: Илоҳи, лутф қил ҳасратли соатҲабибингдин насиб этгил шафоат. * * * Айурма яхшиларни(нг) орасидинЙироғ этма ҳабибинг қорасидин.Яъни, эй Аллоҳ, қиёмат кунидаги ҳасратли вақтларда бизларни Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларидан баҳраманд этгин, яхши зотлар билан бирга қилгин, ўша кунда бизларни Муҳаммад алайҳиссалом ёнларидан асло айирмагин. Тошкент ислом институти ўқитувчиси Абдулқодир Абдур Раҳим 522
2 май куни Тошкентда бир нечта кўнгилли гуруҳлар Сардобадаги сув тошқини сабаб эвакуация қилинган ватандошларимизга кўмак юборишди. Илк ёрдам карвони Hayatt Regency меҳмонхонаси ёнидан 10 га яқин юк машиналарида жўнаб кетди. Фото: KUN.UZ Ёрдам карвони ташкил этилаётганлиги ҳақида кеча хабар берган эдик. Ушбу жараёнда бевосита иштирок этган мухбиримиз, синовлар халқни бирлаштираётганлиги, кўплаб юртдошларимиз ушбу хайрия акциясида фаол иштирок этаётганлигини маълум қилди. Ёрдам карвонига мингдан ортиқ кўнгилли фуқароларимиз ўз ҳиссаларини қўшишди. Кўнгиллилар турли хил буюмлар, озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-кечаклар, идиш-товоқлар, болалар ўйинчоқларини олиб келишди. Улар сирдарёлик юртдошларимизга бир оз бўлса-да далда бўлишни мақсад қилишган. Ушбу кўнгиллилар ёрдам карвонига ўз ҳиссасини қўшган сўз устаси Шукурулло Исроилов бу синовлар халқни бирлаштираётганлигини, сирдарёлик юртдошларимизни халқимиз ҳамиша қўллаб-қувватлашини билдирди. Ёрдам карвонини кузатишга келган Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев халқнинг оғир кунида ташаббус кўрсатаётган барча фуқароларимизга ўз миннатдорчилигини айтиб ўтди. Олиб келинган барча маҳсулотлар санитария-гигиена қоидалари асосида юк машиналарига жойланди. Юк машиналари эса ЙҲХХ билан биргаликда Сирдарёга жўнаб кетди. Кун.уз 507