Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Сирдарё вилоятида юз берган фавқулодда вазият сабабли ушбу ҳудудда бўлиб турибди. Сардоба сув омбори тўғонининг очилиши кутилмаган офат, эл бошига тушган яна бир синов бўлди. Давлатимиз раҳбари бошчилигида халқимиз бирлашиб, саросимага тушмай, сабр-матонат ва меҳнат билан тез фурсатларда унинг оқибатларини бартараф этишга киришди. Ҳукумат комиссияси тузилиб, бу борадаги ишларга барча куч ва воситалар сафарбар этилди. Сув босган маҳаллалар аҳолиси хавфсиз ҳудудларга эвакуация қилинди, бошпана ва озиқ-овқат билан таъминланди. Юзага келган талафотларни бартараф этиш ишлари бугун ҳам давом этмоқда. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, ҳуқуқ-тартибот идоралари, қурилиш-таъмирлаш ташкилотлари ва маҳаллий ҳокимликлар ўзаро мувофиқ ҳаракат қилиб, турмуш шароитларини тиклаш чораларини кўрмоқда. Таъкидлаш жоизки, бу ерда тиклаш ишлари куну тун ташкил қилинган, юзлаб қурилиш ва бошқа махсус техникалар тинимсиз ишламоқда. Сув иншоотларига ихтисослашган юқори малакали муҳандислар, бошқа туташ соҳа ва тармоқлар ишчи ва экспертлари жалб этилган. Президентимиз Шавкат Мирзиёев бугун Сардоба сув омборига бориб, тўғонни тиклаш бўйича амалга оширилаётган ишларни кўздан кечирди. Мутахассислар билан атрофлича муҳокама қилган ҳолда, дамбани мустаҳкамлаш бўйича қатор кўрсатмалар берди. 491
Албатта уйқучиликнинг сабаблари кўп: чарчоқ, касаллик, соф ҳаво (кислород) етишмаслиги, қорин очлиги (бу яхши баҳона эмас) ва ҳоказо. Лекин узоқ вақт китоб ёки узун мақолаларни ўқиш кўникмаси яхши шаклланмаган кишиларда юқоридаги сабабларсиз уйқуга элтаверади. Буни қандай енгиш мумкин?Ўқиш – бу ақлий меҳнат (айниқса уқиб, тушуниб, фикрлаб, баҳслашиб, ўрганиб ўқиш). Ақлий меҳнат инсон организмида энг кўп қувват ейдиган жараён. Мия (нафс, денг) ортиқча энергия сарф бўлишига йўл қўймайди. Агар ҳозир ва бу ерда ақлий меҳнат қилишга ўткир заруратни кўрмаса, мия бу ишингизни блоклашга уринади:Музлатгич томон юргазиб юборади;Ҳожатга бирдан чақириб қолади;Эшматга чатда жавоб беришни эсга солади;Томорқада ер чоптиргиси келади;Идиш товоқ ювиш ва мебель суришга иштиёқни кучайтиради;Фейсбук/телеграмга тортиб қолади, ёки…Уйқу гормонларини қўзғатади.Бир сўз билан, ақлий зўриқишни сезиб қолган миянгиз энергия асраш режимини ёқиб олади.Агар жуда кучли мотивация бўлса: масалан, “ҳозир ва бу ерда” китоб ўқишга зарурат ўткир бўлса миянгиз фаоллик режимини ёқиб, сизни ҳозироқ ўқишга мажбурлайди. Аммо бундай ҳолат оз бўлади. Ҳозирги ишингиз билан оладиган фойда ўртасидаги вақт оралиғи узунлиги ўртача мия учун энг кам инобатга оладиган омил. Жисмоний иш ёки ақлий меҳнатдан мия биринчисини танлайди. Уйқу учинчи танлов бўлса, албатта уйқуни танлайди.Узоқ вақт давомида китобга ўқиш кўникмаси бор одамларда узун матнларни ўқишдан эринмасликларига сабаб – уларнинг мияси бу ишдан қўрқмайди, аксинча ўқишдан пайдо бўладиган лаззат гормонларидан бўлмиш дофаминни ишлаб чиқариб, ундан роҳат олади. Мия лаззатни яхши кўради ва ундан энергия сарфини аямайди. Ундан ташқари кўп қайтарилган иш миянинг кўникма тармоқларини бақувватлаштирган бўлади, импульслар тез ўтиши осонлашган, ва шунинг учун ҳам унчалик қувват кўп талаб қилинмайди.(шу жойига келиб, ухлаб қолмаган бўлсангиз, аҳвол унчалик ёмонмас).Хўп, мияжонимизни ақлий заҳматга ўргатиш учун нима қилиш керак?Биринчидан, ўқинг! Уйқу босяптими, мудраб олинг. Бир икки варрақ ўқишингиз билан ухлаб қолсангиз, уйқуда бўладиган миянинг “орқа фон ақлий жараёнлари” ишга тушади. Яъни, сиз англамаган ҳолда оз бўлсада янги олинган маълумотлар миянинг бошқа тармоқлари билан алоқа ўрната бошлайди. Ақлий меҳнатда уйқунинг роли жуда катта!Иккинчидан,ўқиш жараёнида қанча вақтда ухлаб қолаётганингизни ёзиб боринг! Бу сизга мотивация бўлади. Чунки ҳар сафар ўқиш даври уйқугача узайиб бораётганини кўрасиз. Кўникма қанча кўп қайтарилса унинг нейрон толалари шунчалик бақуватлашиб боради.Учинчидан, ўқишни бошлашдан олдин шу чорак соат, ярим ёки бир соат ичидан қанча масофа, яъни бетларни босиб ўтишни олдиндан белгилаб, ўзингиз билан мусобақалашинг. Масофа ўтилгач ўзингизни бирон ширинлик билан мукофотланг! Мия мукофот лаззатини яхши эслаб қолади ва кейинги сафар ўзингизни ўқишдан тўсмайди ва аксинча бу ишга ундайди (“помодорро” техникаси энг зўр услуб). Рўза вақтда ширинликни қўлингизга олиб ифторликка тайёрлаб қўйинг, миянгиз сизга ишонади, кейин унутмасангиз, бас.Тўртинчидан, ўқиш жараёнида муаллиф билан суҳбатлашинг: баҳслашинг, қулоқ солинг, саволлар беринг.Бешинчидан, ўқишдан мақсадни аниқ белгиланг ва уни ёзиб қўйинг. Кўпинча мақсадни топиш қийин бўлиши ўқишдан тўсиб қўйиш мумкин. Мияни меҳнат қилмаслиги учун баҳона яратмаслик керак. Тезда мақсад қўя олмасангиз, қуйидаги савол-вазифалар қўл келади:– Китоб/китобнинг бобини, қисмини/мақолани ўқиб бўлиб учта (бешта) энг муҳим фойдали ҳулосалар нима бўлади?– Ўқилган материал ҳақида фейсбукдаги “Китобхонлар давраси” гуруҳида нима ёза оламан?– Ўқиётган материал ҳақида отам, дўстим, душманимга нима айта оламан?– Муаллифга нима деб хат ёзишим мумкин?(уйғоқмисизлар?).Содда қилиб айтганда миянгиз парвойини қўзғайдиган қизиқиш ва енгил безовталикни уйғотадиган мақсад ва вазифаларни белгишингиз керак. Бу вазифалар сизнинг ҳаётингиз, манфаатларингиз ва машғулотларингизга қанчалик...
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг вафотлари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз пайғамбарлик вазифаларини тўла бажариб, ҳижратнинг 11 йилида, Рабиул-аввал ойининг 12-куни, чошгоҳ ва пешин ўртасида бу ўткинчи дунёни тарк этдилар (Ибн Саъд, Табақот 2/215; Ибн Касир, Бидоя 5/282, 294, 295, 296, 313). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг жасадлари қаерда ва қачон ювилди Ўша куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг вафоти ҳақидаги хабар барча мусулмонлар учун катта зарба бўлди. Шубҳасиз, бу улар учун катта йўқотиш эди. Мадина мусулмонларининг кўплари Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг вафотидан хабардор бўлиб, масжидга шошилдилар. Ушбу воқеадан ҳайратда қолган Умар розияллоҳу анҳу масжидда тўпланган оломонга қарата: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўлмаган …”, дер қайтарарди (Ибн Ҳишом, Сийра, 2/215). Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг вафоти ҳақидаги хабарни эшитиб Абу Бакр розияллоҳу отга миниб дарҳол Масжидун Набавийга етиб келди. У Сунҳ деган жойдаги уйида эди. Умар розияллоҳу анҳу ҳамон ўша гапни такрорларди. Абу Бакр жамоатни тинчланишга буюрди ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам охирги кунларини ўтказган, қизи Оишанинг хонасига кирди. Хонага кириб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг вужудларига ёпилган матони очди ва пешонасидан ўпди. Унинг кўзлари ёшга тўлиб, Расулуллоҳнинг соллаллоҳу алайҳи васалламга қараб: «Аллоҳга қасамки, Аллоҳ сизга икки марта ўлим бермайди. Ўлимни тотдингиз. Бундан кейин энди ўлимни бошқа тотмайсиз, деди. Ва «Зумар» сурасининг 30-оятини тилга олади:“إِنَّكَ مَيِّتٞ وَإِنَّهُم مَّيِّتُونَ “Албатта, сен ҳам ўлгувчисан, улар ҳам ўлгувчидирлар”. Сўнг: “Шу ҳолатда ҳам ҳаётдаги каби гўзалсиз”, деб хонадан чиқди (Ибн Ҳишам, Сийра, 2/216; Ибн Саъд, Табақот, 2/209). Унинг гаплари Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг жасадлари билан бир хонада бўлганларни тинчлантирди. Абу Бакр жазавага тушмади, аксинча сокинлик ва босиқлик билан мусулмонлар жамиятига вазиятни тушунтириш ва уларнинг саросимага тушишига йўл қўймасликни ўйларди. Умар ҳануз ўша сўзни такрорларди: “Муҳаммад ўлмаган!..” Абу Бакр ундан ўтиришни сўради. Одамларнинг диққат-эътибори Абу Бакр томонга йўналгандан сўнг, у жамоатга шундай деди: “Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга ибодат қилганлар бўлса, билингки, У вафот этди. Ким Парвардигорга ибодат қилган бўлса, билингки, У абадий тирикдир”. Кейин Қуръони Каримдан қуйидаги оятни ўқиди: وما وَمَا مُحَمَّدٌ إِلَّا رَسُولٞ قَدۡ خَلَتۡ مِن قَبۡلِهِ ٱلرُّسُلُۚ أَفَإِيْن مَّاتَ أَوۡ قُتِلَ ٱنقَلَبۡتُمۡ عَلَىٰٓ أَعۡقَٰبِكُمۡۚ وَمَن يَنقَلِبۡ عَلَىٰ عَقِبَيۡهِ فَلَن يَضُرَّ ٱللَّهَ شَيۡـٔٗاۚ وَسَيَجۡزِي ٱللَّهُ ٱلشَّٰكِرِينَ “Муҳаммад ҳам бир Пайғамбар, холос. Ундан аввал ҳам Пайғамбарлар ўтган. Агар у ўлса ёки қатл қилинса, орқангизга қайтасизми?! Кимки орқасига қайтса, Аллоҳга ҳеч зарар келтира олмас. Ва Аллоҳ шукр қилувчиларни мукофотлар” (Оли Имрон сураси,144) (Ибн Ҳишом, Сийра, 2/216; Ибн Саъд, Табақот 2/211; Ибн Касир, Бидоя, 5/280). Ушбу нутқдан кейин ҳамма Умарни ўз ёнларига олган ҳолда тинчлантиришди. Гарчи бу жуда қайғули бўлса-да, лекин улар реал ҳаётга, ҳақиқатга тик қарашлари керак эди. Уларнинг юракларини тўлдирган оғриқ кўз ёшлари билан чиқа бошлади. Ўша пайтда Абу Бакрга ансорларнинг бир қисми Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидидан беш дақиқалик масофада жойлашган Бану Соъида қабиласидан Саъд ибн Убода ҳовлисида тўпланганликлари ҳақида хабар келди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафоти, Византия таҳдиди, Расулуллоҳнинг соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётлик пайтида пайдо бўлган баъзи қавмларнинг муртадлик ҳолатлари каби масалаларнинг бир нуқтада жамланиши ва ушбу вазиятлар борасида чиқариладиган юзаки қарорлар тузатиб бўлмайдиган оқибатларга олиб келиши ва мусулмонлар ўртасида бўлинишларга олиб келиши мумкин эди. Умарнинг таклифига биноан ансорларнинг мақсадларини билиш учун Абу Бакр, Абу Убайда ва Умар...
Имом Абу Ҳанифа* раҳмутуллоҳи алайҳдан ривоят қилинади, у киши айтади: “Устозим Ҳаммодни ҳурмат қилиб, мен оёғимни устозим ҳовлиси томон узатмадим. Ҳолбуки, менинг ҳовлим ва устозим ҳовлиси орасида етти кўча бор эди. Устозим Ҳаммод вафот этганидан бери, ҳар намозим ортидан ота-онамга қўшиб у учун ҳам Аллоҳдан мағфират сўрадим. Зеро, менга таълим берган ҳар бир киши учун Аллоҳдан мағфират сўрайман”. (Имом Муваффақ Хоразмий, Маноқиби имом Абу Ҳанифа: 2-жуз/7-бет) =================== Имом Абу Юсуф* раҳматуллоҳи алайҳдан ривоят қилинади, у киши айтади: “Дуо қилганимда мен олдин устозим Абу Ҳанифа, сўнг ота-онам ҳаққига дуои хайр қиламан. Дарҳақиқат, устозим Абу Ҳанифадан: “Ота – онамга қўшиб устозим Ҳаммод ҳаққига дуои хайр қиламан”, деганини эшитганман”. (Имом Муваффақ Хоразмий. Маноқиби имом Абу Ҳанифа: 2-жуз/7-бет) ================== Имом Аҳмад ибн Ҳанбал* раҳматуллоҳи алайҳдан ривоят қилинади, у киши айтади: “Мана ўттиз йилдирки, тунда уйқуга кетишдан олдин устозим Имом Шофеъий* ҳаққига дуои хайр қиламан ҳамда у учун Аллоҳдан мағфират сўрайман”. Шунда Имом Аҳмаднинг ўғли ундан: “Отажон, Шофеъий деганлари қандай зот эдики, унинг ҳаққига кўп дуои хайр қилаётганингизни эшитаман?”, деб сўради. Имом Аҳмад: “Имом Шофеий гўё дунёга нур сочаётган қуёшдек эди”, деб жавоб берди. (Хатиб Бағдодий, Тарихи Бағдод: 2-жуз/62-бет) “Ҳадис ва ислом тарихи” фанлари кафедраси ўқитувчиси Халилуллоҳ Юсупов * Имом Абу Ҳанифа, Имом Шофеъий ва Имом Аҳмад ибн Ҳанбал раҳматуллоҳи алайҳим – буюк мужтаҳид, фақиҳ ва муҳаддис олимлардан бўлишган. Аҳли сунна ва жамоа эътиқодига кўра, улар эътироф этилган тўртта фиқҳий мазҳабнинг учтаси: ҳанафий, шофеъий ва ҳанбалий мазҳаблари соҳибларидир. * Имом Абу Юсуф раҳматуллоҳи алайҳ – Имом Абу Ҳанифанинг икки буюк шогирларидан бири. Аббосий халифа Ҳорун Рашид даврида илк бор Ислом оламида “Қозилар қозиси” унвонини олган. 581