islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
May 2020

Month

АҚОИД ДАРСЛАРИ-МУҲАММАД АЛАЙҲИССАЛОМНИНГ ШАФОАТЛАРИ (олтинчи мақола)

6. Азобга гирифтор бўлганларнинг азобларини енгиллатиш учун қиладиган шафоатлари. Бунинг далили ушбу ҳадисдир: عَنْ أَبِي سَعِيدٍ الْخُدْرِيِّ أَنَّهُ سَمِعَ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ وَذُكِرَ عِنْدَهُ عَمُّهُ أَبُو طَالِبٍ فَقَالَ: « لَعَلَّهُ تَنْفَعُهُ شَفَاعَتِي يَوْمَ الْقِيَامَةِ فَيُجْعَلُ فِي ضَحْضَاحٍ مِنْ النَّارِ يَبْلُغُ كَعْبَيْهِ يَغْلِي مِنْهُ أُمُّ دِمَاغِهِ». رَوَاهُ الْبُخَارِىُّ. Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, у Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитган: “Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида амакилари Абу Толиб зикр қилинди. У зот: “Шояд, қиёмат кунида унга менинг шафоатим наф берса, у оловнинг чуқур бўлмаган, икки тўпиғигагина етиб турадиган саёз жойига қўйилади. Ўша жой сабабли бош миясининг пардаси қайнаб туради”, дедилар”. Бухорий ривоят қилган. 7. Барча мўминларга жаннатга кириш изни берилиши учун қиладиган шафоатлари. Бунинг далили ушбу ҳадисдир: عَنْ أَنَسٍ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «أَنَا أَوَّلُ شَافِعٍ فِى الْجَنَّةِ». رَوَاهُ الدَّارِمِىُّ. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мен жаннатга эришиш учун аввалги шафоатчиман”, дедилар”. Доримий ривоят қилган. Яъни инсонларнинг жаннатга киришлари учун аввалги шафоатчидирлар. Тошкент ислом институти ўқитувчиси Абдулқодир Абдур Раҳим 154

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф: Рўза ҳақида кўп сўраладиган саволлар

Савол: Рўзадор одам тиш пастаси билан тишини тозаласа бўладими? Жавоб: Рўзадор ҳолатда тиш пастасини ишлатиш макруҳ. Лекин томоғидан ичкарига ўтиб кетмаса, рўза очилмайди.Бирор нарсани оғзига солиб, татиб кўриш макруҳ, лекин бунда рўза очилмайди (лекин татиб кўрган нарсасини ютиб юборса рўза очилади).  Савол: Укол (инъекция) қилиш билан рўза бузиладими? Жавоб: Уламолар мушаклар орасига, ёнбошга укол қилиш билан рўза бузилмаслигига иттифоқ қилишган. Тери орасидан ичкарига ёғ каби нарсаларнинг кириши рўзани очмайди.Одатий йўллардан бошқа жойлар орқали терининг орасига нарса кириши, масалан, илон чақиб олиши (томирдан чақса ҳам), совуқ сувда ғусл қилиш натижасида бадан орасидан ичкарига сув ўтиши рўзани очмаслигига барча уламолар иттифоқ қилишган. Савол: Тиш олдирса рўза очиладими? Жавоб: Рўзанинг очилиш-очилмаслиги томоқдан бирор нарса ўтиш-ўтмаслигига боғлиқ. Тиш олдираётганда томоқдан бирор нарса ўтиб кетмаса, рўза очилмайди. Савол: Ғарғара қилиш билан рўза очиладими? Жавоб: Рўзадор кишининг ғарғара қилиши макруҳ. Ичкарига сув кетиб қолса, рўза очилади. Савол: Эсдан чиқариб еб-ичган одам эсига тушгач таомланиб қўйса, рўзаси очиладими? Жавоб:1) Эсдан чиқариб еб-ичиш билан рўза очилмайди.2) Эсдан чиқариб еб-ичгандан кейин «Рўзам очилди» деб ўйлаб таомланиб қўйса, қазо лозим бўлади, каффорат вожиб бўлмайди.3) Эсдан чиқариб еб-ичиб қўйса рўза очилмаслигини билатуриб таом еб қўйса қазо ҳам, каффорат ҳам вожиб бўлади. Қайт қилишнинг ҳукми ҳам шундай: қайт қилгач, «энди рўзам очилди» деб ўйлаб, таом еб юборса, қазо лозим бўлади, каффорат эмас. Лекин бу иш рўзани очмаслигини билатуриб таомланиб юборса, каффорат ҳам вожиб бўлади. Савол: Ғийбат қилса, ёлғон гапирса рўза очилади деб ўйлаган киши ғийбат қилиб қўйиб, қасддан таом еса каффорат лозим бўладими? Жавоб: Шундай деб ўйлаб, қасддан еб-ичиб юборса, қазо ҳам, каффорат ҳам вожиб бўлади. Савол: Қўли билан шаҳватини қондирса, рўза очиладими? Жавоб: Бу иш ҳар ҳолатда ҳам гуноҳ ҳисобланади. Қўли билан шаҳватини қондирса, маънан яқинлик ҳолати топилиб, суратан топилмагани учун рўза очилади ва қазо лозим бўлиб, каффорат вожиб бўлмайди. Савол: Рўзадор кундузи ухлаб, тушида эҳтилом бўлиб қолса, рўзаси очиладими? Жавоб: Тушида булғанса ёки қараш туфайли маний тўкилса, рўза очилмайди (қўли билан ушлаши натижасида ёки бирор нарсага ишқаланиш оқибатида маний тўкилса, қазо лозим бўлади). Савол: Рўзадор киши исириқ, буғ ва шунга ўхшаш нарсаларни ҳидласа, рўзаси очиладими? Жавоб: Рўзадорлиги эсида туриб, қасддан тутун ютса, исириқ ҳидини ютса, доривор ўтларнинг буғини оғиз-бурни билан ичига ютса, рўзаси очилади.  Савол: Суриладиган дори (мазь) ва шу каби воситаларни баданга суртса рўза очиладими? Жавоб: Рўза очилмайди. Терининг орасидан ёғ каби нарсаларнинг ичкарига кириши рўзани очмайди. Савол: Рўзадор шўр сувда оғзини чайса бўладими? Жавоб: Сув чучук бўлсин, шўр бўлсин, рўзадор у билан таҳорат олса ҳам, оғзини чайса ҳам бўлади. Савол: Касал ва мусофир Рамазон ойида рўза тута олмаса-да, ўзини еб-ичишдан тўхтатиб туриши керакми? Жавоб: Рамазон кунларида бемор бўлган ва сафарга чиққан кишилар рўзадорга ўхшаб ўзини еб-ичишдан тўхтатиб туришлари лозим бўлмайди. Лекин таомланмоқчи бўлсалар ошкора эмас, балки одамлардан холироқ жойда таомланишлари афзал. Савол: Рўзадор сув билан муболағали тарзда истинжо қилса, бавосил (геморрой) касалига дучор бўлганлар ўша жойларига дори қўйишса, рўза очиладими? Жавоб: Истинжода сув, бавосил касаллигида дорилар орқа аъзонинг ҳуқна (клизма) қилинадиган жойигача етиб борса, рўза очилади. Етиб бормай, ташқарида қолса, очилмайди. Агар истинжони муболаға тарзида қилсаю, клизма қилиш ўрнигача етиб борса, рўзаси очилади. 223

“Риму Ҳинд подшоҳликлари сендан қутилибди-ю, бир мусулмон биродаринг сендан саломат қолмабди-да!”

Суфён ибн Ҳусайн Воситий ҳикоя қилади: “Мен Иёс ибн Муовия Музаний* ҳузурида бир кишини ёмонладим. Шунда Иёс менга қаради ва деди: – Римни фатҳ қилганмисан?!– Йўқ, дедим.– Синд, Ҳинд ва Туркничи?!– Йўқ, дедим.– Рим, Синд, Ҳинд ва Турк каби подшоҳликлар сендан қутилибди-ю, бир мусулмон биродаринг сендан саломат қолмабди-да?! деди.Суфён айтади: “Ушбу воқеадан бери ҳеч кимни камчилигини қидирмадим”. Ҳофиз Ибн Касир. “Бидоя ва Ниҳоя” асари “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси ўқитувчиси Халилуллоҳ Юсупов тайёрлади * Иёс ибн Муовия Музаний – ақл-заковат билан танилган машҳур тобеин. Басра қозиси бўлган. 166

Архив ҳужжатлари: Вабо пайтида Бухоро қозилик маҳкамалари томонида қандай карантин ҳукмлари жорий қилинган?-Илмий изланиш

    Аллоҳ таоло қайси бир касалликнитуширган бўлса, унинг давосини ҳамтуширган. Ҳар қандай касалликнингшифосини фақат ва фақат Аллоҳ таолонингЎзи беради. У Зот Қуръони Каримдашундай деб марҳамат қилган:وَإِذَا مَرِضْتُ فَهُوَ يَشْفِينِ“Бемор бўлганимда менга шифоберадиган ҳам Унинг Ўзи”(Шуаро сураси, 80-оят). Мамлакатимиз мустақилликка эришгандан сўнг жамиятнинг барча соҳаларида кўплаб ўзгаришлар амалга оширилди. Шу жиҳатдан олганда дин, хусусан ислом динини асл манбалар асосида илмий ўрганиш, кенг ёритиб бериш учун имконият яратиб берилди, диний қадриятлар борасида энг катта ишлардан бири халқимизнинг маънавий–руҳий оламининг ажралмас қисми бўлиб қолган ислом динига кенг йўл очилди. Бу жараёнда Ўзбекистон сиёсатини белгилаб олар экан, муқаддас ислом динига алоҳида эътибор қаратилди. Айниқса, ушбу муқаддас қадриятлар халқ тафаккур тарзи, руҳий-маънавий оламининг ажралмас қисми бўлиши билан бирга, уларни асл ҳолида сақлашдаги аҳамияти, амалий ҳаётимиздаги тутган ўрни ва бошқа кўплаб қирралари эътироф қилинди.  Шу нуқтаи назардан, буюк аждодларимиз бўлган ислом оламининг мутафаккирлари асарларини, уларнинг бутунжаҳон цивилизацияси ривожига қўшган ҳиссасини чуқур ўрганиш, теран англаш ва кенг оммалаштириш алоҳида аҳамиятга эгадир. Бу борада юртимиз тарихига доир бирламчи қўлёзма манбаларни атрофлича тадқиқ этиш орқали қатор йўналишларда, жумладан, миллий менталитет ҳамда исломий қадриятлар асосида шаклланган юксак ҳуқуқий маданият, суд маҳкамаларининг тарихий шакллари ҳисобланган Бухоро қозилик маҳкамаларининг иш тажрибаларига оид махсус назарий ва комплекс тадқиқотларни олиб бориш ушбу синовли кунларда муҳим аҳамият касб этади. Зеро, Президентимиз Ш.Мирзиёев коронавирусни “кўпга келган бало” деб атаб, Ўзбекистон халқи бу синовни енгиб ўтишини биринчи коронавирус ҳолати тасдиқланганидан 4 кун ўтиб, халққа қилган мурожаатида таъкидлаган эди. “Бу ҳаётнинг кўп оғир синовларини ва яхши-ёмон кунларини бошидан кечирган халқимиз ҳаммасини тўғри тушуниб, масалага онгли ёндашмоқда. Муфтият раҳбарлигида диний уламолар юртимизга тинчлик-хотиржамлик, беморларга шифо тилаб, дуои фотиҳалар қилишмоқда. Миллати, тили ва динидан қатъи назар, ҳаммамиз якдилмиз ва ишонамизки, бу қийинчиликлар, албатта, ўтиб кетади” деб айтганида қанчалар ҳақ эди юртбошимиз.Шу боис тарихга бир назар солиб, бундай вазиятда аждодларимиз қандай йўл тутганлиги борасида изланишлар олиб бориш ғоятда аҳамиятли. Ўзбекистонда тарихий ҳужжатлар устида йирик тадқиқотлар олиб бориш ва янги нашрлар тайёрлаш ўтган асрнинг 50-йилларидан бошланди. 1943 йили Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси қошида Шарқ қўлёзмалари (Шарқшунослик) институтининг ташкил этилиши, Бухоро, Хива, Қўқон хонликлари ҳудудида мавжуд бўлган қўлёзма ва тошбосма ҳужжат ва манбаларни бир жойга тўпланиши, илмий йўналишда комплекс тадқиқотларнинг пайдо бўлишига замин яратди.2020 йилда сайёрани қамраб олган СОVІD-19 коронавирус пандемияси тинч ва осуда ҳаётга одатланган мамлакатлар аҳолиси учун жиддий синов бўлди. Инсоният тарихи шунга ўхшаш ва бундан ҳам ёмон даврларни бошдан кечирган. Бугунги кунда жаҳон ҳамжамияти қаторида Ўзбекистон ҳам коронавирусга қарши жиддий курашмоқда. Шу ўринда, тарихда кечган бу каби офатларни енгиш амалиёти давомида Мовароуннаҳр қозилари хусусан, Бухоро қозилик маҳкамалари тамонидан чиқарилган ҳукмлар барчамиз учун қизиқ ва муҳимдир. Ўзбекистон Миллий архивида сақланаётган, Бухоро амирлигининг XIX аср охирига оид ҳужжатларидан маълум бўлишича, юқумли касалликларга қарши курашишнинг энг тўғри ва самарали йўли бу — давлат ва қозилар томонидан жамоавий тадбирларни ўтказишни вақтинчалик чеклаш, одамлар билан кенг доирадаги ижтимоий мулоқотларни камайтириш (ўзини ўзи яккалаш), саранжом-саришталик, тозалик қоидаларига риоя қилиш ва ўз вақтида шифокорларга мурожаат этиш бўлган.Ҳужжатлардан бирида келтирилишича, Бухоро амирлиги билан қизғин савдо алоқалари йўлга қўйилган Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳрида, Афғонистоннинг Ҳирот, Кобул шаҳарлари ва Қандаҳор вилоятида вабо кенг тарқалиб кетгани маълум бўлади. Ушбу ҳолатни эътиборга...

Муфтий Усмонхон Алимов Зангиота мажмуасида “Сардоба тошқини” зарарларидан халқимизни халос қилишини сўраб Аллоҳга дуо қилди

Бугун, 1 май куни эрталаб Сирдарё вилоятида жойлашган “Сардоба” сув омбори дамбасининг деворида сув чиқиши юзага келган. Натижада Сардоба тумани Қўрғонтепа аҳоли яшаш пунктига сув кирган. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.Қайд этиш жоизки, мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда сув омборининг атрофидаги қатор аҳоли яшаш пунктлари Мирзаобод туманига эвакуация қилинди. Ушбу воқеа жойига тегишли ташкилотлар раҳбарлари етиб бориб, фавқулодда вазият оқибатларини бартараф етиш бўйича ишларни бошлаб юборилган. Асосан, сув экин майдонларига зарар етказгани маълум бўлди.Ўз навбатида, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбарияти ҳам ушбу нохуш воқеанинг салбий оқибатларидан Аллоҳ таолодан паноҳ сўраш юзасидан хайрия ишларини бошлаб юбордилар.Ислом дини манбаларида ҳар бир ҳолат учун – яхши-ёмон кунлар, хурсандчилик-мусибатли дамларда ўзига хос дуоларни ўқиш ҳақида баён этилган. Шундай дуоларни қилиш муроду мақсадга етиш, талофатлардан омон сақланишга катта васила бўлгани бир неча бор ўз тасдиғини топган. Шу мақсадда, бугун Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари бошчиликларида Тошкент вилоятидаги “Зангиота” мажмуасида мазкур нохуш ҳодиса салбий оқибатларини Яратган Парвардигордан бартараф этишини сўраш мақсадида, Қуръони карим оятлари тиловат қилиниб, муборак Рамазон кунларида Аллоҳ таолодан халқимизга тинчлик-осойишталик, юртимизни турли бало-офатлардан асрашини тилаб дуо қилинди. Шунингдек, хайрия тадбири доирасида бир бош қора мол сўйилиб, кам таъминланган оилалар, ёрдамга муҳтож кишилар, етим-есирлар ва дуоси мустажоб инсонларга тарқатилди.Ушбу ҳодисага нисбатан сабрли бўлиш, Аллоҳга истиғфор айтиб, бунинг салбий оқибатлари кам бўлишини илтижо қилиб сўраш лозим. Аллоҳ таолонинг иродаси ила етган ҳолатларга сабр қилиб, Ундан савоб умидида дуо қилиш лозим. Қуръони каримда: “Албатта, Аллоҳ сабрлилар билан биргадир”, дея марҳамат қилинган. Яна бир ояти каримада: “Албатта, ҳар бир қийинчилик билан бирга енгиллик бордир”,дея тасалли берувчи хабарлар ҳам келган.Айни вақтларда Ҳукуматимиз раҳбарияти, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда Ички ишлар бошқармалари, Миллий гвардия ва бошқа тегишли ташкилотлар фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф етиш бўйича ишларни жадал олиб бормоқдалар.Бундай тезкор ва амалий амалий саъй-ҳаракатлар ҳар бир инсон, ҳар бир оила, ҳар қандай вазиятда ёлғиз қолмаслиги, балки давлатимиз диққат-эътиборида эканини яққол ифода этади.Ҳақ таолодан ушбу нохуш воқеанинг салбий оқибатларидан паноҳ сўраб, Яратган Парвардигордан аҳоли яшаш жойлари, ижтимоий бинолар ва деҳқончилик экинларини бус-бутун сақлашини илтижо қилиб сўраймиз.   132
1 49 50 51 52 53