islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
May 2020

Month

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазонни қандай ўтказганлар?

Рамазон ойи рўзаси ҳижрий иккинчи йили шаъбон ойида фарз қилинди. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам умрлари давомида тўққиз йил рамазон рўзасини тутдилар - Тошкент ислом институти ўқитувчиси Зойирова Ҳафиза

Саудия ҳаж ва масжидлар бўйича расмийлари: “Биз Макка ва Мадинадаги икки “Ҳарами шариф”ни дунёнинг барча бурчакларидаги мусулмонлар учун очамиз…”

Мусулмонлар Макка ва Мадинадаги иккита муқаддас масжидга “бир неча кун ичида” қайтишлари мумкин, – деди Саудия Арабистонининг Икки Муқаддас масжидлар ишлари бўйича бош президенти Абдурраҳмон ас-Судайс. “Ислом умматининг қайғуларни кеткизадиган кунлар келади ва биз икки муқаддас масжидга тавоф қилиш учун, Сафо ва Марвада саъй учун ҳамда Равзайи Шарифда намоз ўқиш, Пайғамбар Муҳаммадга (с.а.в.) салом бериш учун қайтамиз”, деди Абдурраҳмон Судайс ижтимоий тармоқларда жойлаштирилган видеода. Шунингдек, у 28 апрель кунги Масжидул Ҳаромдаги тозалаш ва озодалаш ишларида иштирок этди. Саудия Арабистони расмийси мусулмонларни “коронавирус тарқалишининг олдини олиш учун эҳтиёт чоралари сифатида киритилган чекловлардан озод бўлишга шошилмасликка” чақирди. Яқинда мамлакатнинг Ҳаж ва умра вазирлиги Твиттерда икки масжидни қайта очишларини эълон қилди. “Худо хоҳласа, ҳукуматимизнинг оқилона раҳбарлиги ва ваколатли органлар томонидан берилган тартиб ва кўрсатмаларга риоя қилиш мажбуриятига биноан, биз Макка шаҳридаги Ҳарамни ва Мадинадаги Пайғамбаримиз масжидини дунёнинг барча бурчакларидаги мусулмонлар учун очамиз”, – дейилган вазирлиги баёнотида. 18 март куни Қиролликнинг Уламолари Кенгаши COVID-19 тарқалишини олдини олиш бўйича кўрилган чоралар доирасида мамлакатнинг барча жойларидаги масжидларда ибодат қилишни тўхтатган эди. Расмий маълумотларга кўра, декабр ойида Хитойнинг Ухан шаҳрида биринчи марта пайдо бўлган ушбу касаллик Саудия Арабистонида 157 кишининг ҳаётига зомин бўлди ва жами 21402 кишига касаллик юқди. Азон.уз 151

Илми маъоний: “Гап мақсадли ва эшитувчи фаҳм даражасига мос бўлиши лозим”-Илмий изланиш

Қуръони карим Аллоҳ таолонинг бандаларига раҳмат ўлароқ нозил қилган китоби ҳамда инсониятни дунё ва охират саодатига йўлловчи дастурул амал ҳамдир. Қуръони карим ва ҳадиси шарифларни ўрганишлик доимо муҳим бўлар экан, улардаги нозик ва дақиқ маъноларни тушуна олиш учун балоғат илмини билиш ҳам муҳим бўлиб қолаверади. Дунё мусулмонларига араб тилидан устозлик қилган ватандошимиз Замаҳшарий ўзининг “Кашшоф” тафсирининг муқаддимасида шундай деган: “Тафсир илмига киришган киши Курьонга хос бўлган икки илм – илмул маъоний ва илмул баёнда билимдон, иккисини ўрганишда бироз шошилмаган, тафтиш килишда бир муддат машаққат чеккан бўлсагина тафсирнинг хақиқатларига ета олади” . Балоғат фани илмул маъоний, илмул баён ва илмул бадиъ деб номланувчи уч қисмдан иборат юўлиб, илмул маъоний балоғатнинг мана шу уч илмларидан биридир. Маъоний (المعانى) сўзи арабча сўз бўлиб, معنى сўзининг кўплик шаклидир. У бирор нарсанинг мақсадини ифода қилади ва луғатда “мақсад” деган маънони англатади. Баён соҳибларининг истилоҳида маъоний сўзи зеҳнда тасаввур қилинган нарсани лафз билан ифодаланишидир. Бошқача қилиб айтадиган бўлсак, маъно бу мақсад қилинган нарсанинг зеҳний суратидир. Маъоний илмининг асосчиси Шайх Абдул Қоҳир Журжоний бўлиб, Абу Яқуб Саккокий уни ўзининг “Мифтаҳул улум” асарида илк бор алоҳида илм сифатида барча қоидалари ва бу илмнинг масалаларини баён қилган. Маъоний илми − бу арабий каломларнинг муқтазои ҳолга мутобиқ келадиган ҳолатлари ўрганиладиган қоидалар мажмуидир. Яъни, маъоний илмида шундай йўллар ҳақида баҳс қилинадики, адиб гаплари мақсадига мувофиқ келиши, маъноларни аниқ баён этилиши учун айнан шу йўлларга муҳтож бўлади. Эшитувчиларнинг даражалари, йўналишлари, характерлари, фаҳмлаш қобилиятлари турлича эканини ва яна айтаётган гапини ўрни ва вақтини топиб гапириши лозимлигини ҳисобга олган ҳолда ҳар бир калом ўз мақомига муносиб бўлиши учун адиб маъоний илми қоидалари ва уларни қўлланиш услубларини билиши вожибдир. Масалан, гоҳида мухотобнинг зеҳни мавзудан холи бўлиб, у бу мавзу ҳақида мутлақо бехабар бўлади ва сиз унга мана шу мавзуни етказишни хоҳлайсиз, гоҳида эса мухотоб мавзу борасида шубҳага боради, сиздан эса уни таъкидлаш талаб қилинади. Баъзида, тингловчи бу мавзунинг хилофини рост деб ўйлаб, уни буткул инкор қилади. Мазкур ҳолатларнинг барчаси мухотобнинг ҳолатига мос келадиган ибора услубини тақозо қилади. Аввалги ҳолатда мухотобга хабар таъкиддан холи тарзда етказилади. Чунки, унинг зеҳнида айтилган гапни қарор топтирувчи маълумот йўқ эди. Мисол учун, Алининг имтиҳондан муваффаққиятли ўтганига шак қилмаётган ёки уни инкор қилмаётган кишига таъкидсиз نَجَحَ عَلِيٌّ فِي الْإمْتِحَانِ деб айтасиз. Эшитувчининг иккинчи ҳолатида эса, сиз Алини имтиҳондан яхши ўтиб олганига шубҳа қилаётган кишига дуч келдингиз ва энди унга гапингизни таъкидлаган ҳолда إنَّ عَلِيًّا نَاجِحٌ في الإمتحان деб айтасиз. Сўнгги ҳолатда, яъни мухотоб бу хабарга мутлақо ишонмай, уни инкор қилаётганини кўрсангиз, гапингизни унинг инкорига мос даражадаги қувватли таъкидловчилар орқали ифодалайсиз: عَلِايا لنَجَحَ فِي الْإِمْتِحَان إنَّ Мухотобнинг ушбу мутакаллимнинг хабарини махсус кўринишда гапиришини талаб қиладиган ҳолда инкор қилиши “муқтазои ҳол” дейилади. Яъни, ҳолат таъкидлашни тақозо қилиб, уни чақирди. Шунинг учун калом муқтазои ҳолга мутобиқ келиши учун махсус суратни ўзида ифода қилди. Маълумки, наҳв илми сўзларнинг накира, маърифа, тақдим, таъхир, ҳазф ва зикр қилинадиган ҳолатларини ўрганади. Лекин, наҳв буларни маъоний илмидан фарқли мақсадда ўрганади. Наҳвда тақдимнинг мумкин бўлган ва мумкин бўлмаган ҳамда тақдим қилиш вожиб бўлган ўринлари ҳақида, маърифа, накира ва таъкидли сўзлар ҳақида баҳс қилинади. Бироқ, уларнинг мақомнинг тақазосига ва ҳолатнинг талабига...

Қуръон тинглаш ҳукми: уламолар унга қулоқ солиш фарзи айндир дейдилар-Илмий изланиш

Қуръони карим тиловатига қулоқ тутиш ибодат Қуръони Карим Аллоҳ таолонинг Ўз Пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга ваҳий орқали нозил қилган каломидир. Шу сабабдан ҳам Қуръон муқаддас илоҳий калом ҳисобланади. Ҳар бир мусулмон унинг ҳайбатини қалбда ҳис қилиб, ҳурматини ўз ўрнига қўйиши лозим. Мужтаҳид уламоларимиз оят ва ҳадисларга асосланиб, Қуръон яъни, Мусҳаф ва унинг қироатига тегишли бўлган фиқҳий ҳукмларни батафсил баён қилганлар. Қуръон қироати устозлари эса, Қуръон ўқиш, тажвид қоидаларига риоя қилиш, ўрганиш, тинглаш ва унга амал қилиш фазилатлари ва одоблари ҳамда Қуръонни тўлиқ ёдлаган қорига бериладиган ажр-савоблар ҳақида етарлича сўз юритганлар. Дарҳқиқат, мана шундай ажр-савоблардан умидвор мўмин Қуръонни тинглашда қуйидаги ободларга риоя қилиши лозим бўлади.Аллоҳ таоло бу борада Ўзининг каломида шундай марҳамат қилган:وَإِذَا قُرِئَ الْقُرْآنُ فَاسْتَمِعُوا لَهُ وَأَنْصِتُوا لَعَلَّكُمْ تُرْحَمُونَЯъни, “Қуръон ўқилганда уни тинглангиз ва сукут сақлангиз! Шояд (шунда) раҳм қилингайсиз!” Намоз илк фарз қилинганда намоз ичида ўзаро гаплашиш жоиз бўлган. Ушбу ояти карима намозда инсонларни гапидан бўлган сўзларни гапиришни насх (бекор) қилиб, жим туриб Қуръонга қулоқ солишга буюриб нозил қилинган. Яъни, хос сабаб билан нозил бўлган. Лекин уламоларимиз “Эътибор лафзнинг умумийлигигадир, сабабнинг хослигига эмас” деган қоидага кўра, “уни тинглангиз ва сукут сақлангиз” буйруғи намоз ичи ва намоздан ташқарига баробар тегишлидир, дейишган.Ибн Жазий: ушбу оятга кўра Қуръонга қулоқ солувчига раҳмат ниҳоятда яқин бўлади, деган.Мазкур қоидаларга асосан уламоларимиз қуръони Карим тиловат қилинганда унга жим туриб қулоқ осиш вожиблиги ҳақидаги ҳукмни чиқарганлар. Хусусан, Ҳанафий мазҳаби уламоларимиз эса, намозда имом қироат қилганида, иқтидо қилувчилар жим қулоқ осиши лозим эканини алоҳида такидлайдилар.Ибн Обидийн раҳматуллоҳу алайҳ айтади: Аслида Қуръонга қулоқ солиш фарзи кифоядир. Чунки бунда унга эътибор қилиш, зое қилмаслик бўлган ҳақни бажариш бор.Ҳамавий устози қозилар қозиси Минқорийзода исми билан машҳур бўлган Яҳё раҳматуллоҳу алайҳдан “Қуръонга қулоқ солиш фарзу айндир” деган сўзни нақл қилган.Дарҳақиқат, Ҳанафий уламоларимиз бир инсоннинг Қуръон тинглаши ўзи қироат қилишидан афзалдир, дейишади. Чунки, тингловчи тинглаши билан фарзни адо қилади. Қуръон қироати эса, фарз эмас. Абу Суъуд: Қуръон тинглаш қироат қилишдан савоблироқдир, чунки тинглаш фарз қироат фарз эмас, деган.Баъзи уламолар Қуръон тиловатига қулоқ солмасдан бошқа гап-сўзлар билан машғул бўлиш, шариатга нисбатан одобсизлик бўлишини айтишган.Бироқ бу ўринда Қуръонниг барча тажвид ва қироат қоидаларига риоя қилиниб ўқилган қироатга индамай қулоқ тутиш лозимлигини жумҳур уламолар алоҳида таъкидлаганлар. Ўз ўрнида оқил мусулмон Қуръонни ҳурматига риоя қилган ҳолда ўзини ҳам бошқаларни ҳам гуноҳкор қилмаслиги учун одамлар иш билан машғул бўладиган ўринларда баланд овозда тиловат қилмаслиги лозим. Бирор киши инсонлар ўз ишлари билан машғул бўладиган ишхоналарда, олди-сотди қиладиган бозорларда, дарс билан машғул бўладиган дарсхоналарда, уй ишлари билан машғул бўлганда уйларда баланд овозда Қуръон ўқиса эшитувчилар узрли саналиб, тиловт қилган одам гуноҳкор бўлади. Бундай ҳолатларда эшитувчилардан гуноҳнинг соқит бўлиши, инсонларни қийин аҳволга солиб қўймаслик учундир. Зеро, Аллоҳ бизга динда қийинчилик қилмаган. Бундай ўринларда тиловат қилган киши Қуръон ҳурматини зое қилгани учун гуноҳкор бўлади.Мусулмон инсон учун тажвид қоидаларига риоя қилиб, гўзал овозда қироат қиладиган қоридан тиловат қилиб беришини сўраб, уни тинглаши мустаҳаб бўлади. Имом Нававий айтадилар: Билгинки, кўпчилик салаф уламолар Аллоҳ улардан рози бўлсин, чиройли овозли қироат соҳибларидан тиловат қилиб беришларини сўрашиб, ўзлари уларни тинглашар эдилар. Бирор илмий мажлисларини Қуръон тиловати билан бошлаб, Қуръон тиловати билан ниҳоя қилар эдилар. Энг...

Нон (31-ҳадис)

Қишнинг совуқ куни эди. Ҳасан нон сотиб олиб уйга қайтаётган эди. Йўлда у бадани суякларига ёпишиб кетган жуда озғин бир итнинг саватдаги нонларига мўлтиллаб қараётганини кўрди. Бечора ҳайвоннинг ҳолатига Ҳасаннинг раҳми келди. Аммо у ўзига-ўзи, “Агар ҳозир унга нондан берсам онамнинг жаҳли чиқади”, деди. Лекин барибир жим кетаверишга виждони йўл қўймади. Дарҳол саватини қор устига қўйиб ичидан битта нонни олиб тўғрай бошлади. Унинг қилаётган ишигни кўриб қолган бир киши ўз саватидаги нонлардан бирини Ҳасаннинг саватига солиб қўйди. Ҳасан уйига келганида саватдаги нонлар камаймаган эди. У бундан ғоятда ажабланди. Эҳтимол Ҳасан Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидаги ҳадисларини билганида бу қадар ажабланмаган бўлар эди: ما نقصت صدقة من ما “Садақа молни камайтирмайди” (Муслим, Бирр 69) Рус тилидан Охунжон Аҳмад ваМуаттар Абдулқаюм таржимаси 243
1 50 51 52 53