Ўзбекистон мусулмонлари идораси китоб фондида сақланаётган қўлёзмаларни ўрганиш ва халқимизга танитиш мақсадида,“Энг ноёб қўлёзма асарлар” номли янги рукн остида кутилмаган нодир топилмалар тўғрисида ажойиб мақолалар ва фотолавҳалар эълон қилинади. Юртимизда энг бой қўлёзмалар жамланган бўлиб, уларнинг бир қисми Диний идора кутубхона-музейида сақланади. Қўлёзмалар фонди алоҳида бўлимлардан ташкил топган бўлиб, уларда араб, форс-тожик, эски ўзбек тили ва бошқа шарқ тилларида битилган 3 мингдан зиёд қўлёзма, 9 мингдан ортиқ тошбосма ва 9 мингдан кўп янги нашр китоблар мавжуд. Кутубхона-музейи мутахассислари қадимий қўлёзмалар ва бошқа ёзма манбаларни сақлаш, ўрганиш, илмий асосда тадқиқ этиш ва халқимизга етказиш борасида янги изланишларни бошлаб юбордилар. Олий ва ўрта махсус диний таълим муассасалари ва ихтисослашган олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда қўлёзма манбалар билан ишлашга тайёрлигимизни билдирамиз. Шунингдек, қўлёзма асарларни тадқиқотчи ва битирувчи талабалар диссертация мавзуси сифатида илмий муомалага киритиш энг фойдали ва муҳим иш эканини алоҳида таъкидлаймиз. Илк тадқиқот манбаси Дастлабки ўрганадиган қўлёзма манбаимиз – Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг кутубхона-музейида 1490-инвентар рақами билан сақланаётган Маҳмуд аз-Замахшарийнинг ربيع الأبرار و نصوص الأخبار – “Рабиъ ул-аброр ва нусус ул-ахёр” (“Яхшилар ривояти ва фикрлар баёни”) қўлёзма асаридир. Муаллиф тўғрисида “Рабиъ ул-аброр ва нусус ул-ахёр” асари муаллифи Абул-Қосим Маҳмуд ибн Амр аз-Замахшарий – Ўрта Осиёлик аллома, араб тилшунослиги ва грамматикаси асосчиси, хаттот, араб-форс-туркий луғатларнинг муаллифидир. У милодий 1075 йил 18 мартда, ҳижрий 467 йил Ражаб ойининг 27 куни Хоразмнинг қадимги Замахшар қишлоғида туғилиб, бошланғич сабоқни отасидан олганлар. Илм-фанни чуқур ўрганиш мақсадида Бухорода бир қанча муддат Хоразмшоҳлар даврида ижод билан машғул бўлади. Отаси саводли, тақводор, диёнатли киши бўлган ва кўп вақтини Қуръони карим тиловати-ю намоз ўқиш билан ўтказиб, Замахшар қишлоғидаги бир масжидда имомлик ҳам қилган. Аз-Замахшарий Марв, Нишопур, Исфаҳон, Сурия, Боғдод, Ҳижоз ва икки марта Макка шаҳрида бўлган. Қаерда бўлишидан қатъи назар, араб тили луғати ва грамматикасини, маҳаллий аҳоли шевалари, мақоллари, урф-одатларини чуқур ўрганишни давом эттирган. Аллома кўп асарларини Макка шаҳрида ёзади. У ерда у “Аллоҳнинг қўшниси”, “Бутун дунё ўқитувчиси”, “Барча араблар ва бошқа халқларнинг устози”, “Хоразмнинг шон-шарафи” каби унвонларга сазовор бўлган. Аз-Замахшарий мантиқ, грамматика, дин, луғатлар, адабиёт, педагогика, тарих ва жўғрофияга оид 60 дан ортиқ асарлар ёзиб, илм-фан соҳасига катта ҳисса қўшади. Унинг асарлари дунёнинг кўплаб тилларига таржима қилинган. Бугунги кунда «ал-Кашшоф» қўлёзмасининг 100 дан ортиқ нусхаси ва унга ёзилган 20 дан ортиқ шарҳлари дунё фондларида сақланмоқда. Маҳмудаз-Замахшарий 538 ҳижрий йилда вафот этган. Қўлёзма асар ҳақида Китобнинг номи “Рабиъ ул-аброр ва нусус ул-ахёр” бўлиб, унда борлиқ ҳодисаларининг ҳикматлари ҳамда дин ва дунё одоблари баён этилган. Шунингдек, асарда адабиёт, тарих ва бошқа фанларга оид ҳикоялар, латифалар, суҳбатларнинг энг саралари жамланган. Унинг ёзилган санаси ҳозирча номаълум. Китоб яхши сақланган, муқоваси қоғоз картон, орқа жилди эса матодан қилинган. Саҳифаларнинг ҳолати бутун, лекин тешилган ва йиртилган жойлари бор. Асар 5 та бўлимдан иборат бўлиб, 98 та бобни ўз ичига олади (баъзи олимлар эса “92 бобдан ташкил топган” ҳам дейишган). Ўлчами бўйи 26,5 см. 17,5 см. 5,5 см.саҳифаларсони 403 та. Насх хатида ёзилган. Бу китобнинг қўлёзма нусхаси дунёда кам топилади. Тошбосма нусхаси Байрут шаҳрида 1991-1992 йиллар (1412-1413 ҳижрий)да нашр қилинган. Бу асарнинг нодир қўлёзма нусхалари Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Шарқшунослик институтининг асосий фондида ҳам 2384-инвентар рақами остида сақланади. Шунингдек,...
Дунё тилларини ўрганиш бу ўша тилда гаплашадиган миллатларнинг маданияти, урф-одатлари билан янада яқинроқ танишишга ёрдам беради. Бу борада, Аллоҳ таоло ўз каломида шундай марҳамат қилади: Ва Унинг оят-белгиларидан осмонлару ернинг яратилиши ва тилларингиз ва рангларингизнинг турлича бўлишидир. Албатта, бунда олимлар учун оят-белгилар бордир (Рум сураси, 22 оят). 2010 йили Халқаро она тили байрами арафасида БМТ департаменти жамоат фикри билан келишилган ҳолда олтита ташкилот расмий тили учун шахсий байрамини нишонлаш фикрини таклиф қилган. Ғоя мақсади – халқлараро маданиятни мустаҳкамлаш ва кўптиллик давлатларни ривожлантиришдир. 2012 йилнинг октябрь ойида бўлиб ўтган халқаро UNESKO ташкилотининг 190-сонли сессиясида Саудия Арабистони таклифига биноан 18 декабрь Халқаро араб тили куни сифатида эълон қилинди. Шу йили мазкур ташкилот биринчи маротаба 18 декабрни байрам сифатида нишонлаган. Шуни таъкидлаш лозим-ки, 1973 йил декабрь ойида БМТ бош ассамблеясининг 3190-рақамли қарори билан араб тили ташкилот расмий тиллари қаторига қўшилган. Бугунги кунга келиб араб ва унга яқин тилда мулоқот қилувчилар сони 300 миллионни ташкил этади. Улардан 240 миллиони учун араб тили она тилидир, 50 миллион киши эса иккинчи тил сифатида ишлатади. Бутун дунё мусулмонлари учун араб тили Қуръон тили бўлиб ҳисобланади. Араб тили барча араб мамлакатларининг расмий тили даражасида бўлиб, Исроил, Эритрея, Чад, Сомали ва Жибути каби мамлакатларнинг расмий тилларидан биридир. Жаҳон тилларидан бири деб эътироф этилган араб тили инсоният тараққиёти тарихида ғоят муҳим ўрин эгаллаган. Милоддан кейинги дастлабки асрларда Арабистон яриморолининг жанубий минтақаларидаги қабилаларгагина хос бўлган бу тил Ислом дини шаклланиши ва тарқалиши билан Яқин ва Ўрта Шарқ, Шимолий Африка халқларининг она тили бўлиб қолди. Ҳатто Европа қитъасининг ғарбида ҳам, ҳозирги Испания ҳудудида араб давлати –«Андалусия» ташкил топган эди. Илоҳий мўъжиза бўлмиш Қуръони Каримнинг араб тилида нозил бўлиши ва Пайғамбаримиз Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи васалламнинг ўз суннатларини шу тилда баён қилганликлари араб тилининг «икки дунё саодатига элтувчи тил» деб эътироф этилишига асос бўлди. Ислом дини шарофати ила араб тили Атлантик океандан қарийб Тинч океангача чўзилган жуда катта минтақада яшайдиган халқлар учун она тилига айланмаса-да, халқаро муносабатлар ва сиёсат тили, илм-фан, маданият тили сифатида тарқалди. Яқин ўтмишгача мусулмон мамлакатларида араб тилини билмайдиган киши зиёли саналмас эди. Ҳозирги кунда башариятнинг тараққиёт даражасини белгилаётган энг муҳим фанлар (кибернетика, астрономия, тиббиёт)нинг асослари ўрта асрларда араб тилида яратилган эди. Бу тилда жаҳон маданиятининг дурдоналарига айланган кўплаб адабий-бадиий, фалсафий, диний, тарихий, сиёсий мавзулардаги асарлар ҳам яратилди. «Ислом маданияти» ёки «Араб тилидаги маданият» деб аталмиш бу маданиятнинг шаклланиб, ривожланишига Имом Бухорий, Термизий, Хоразмий, Беруний, Ибн Сино, Мирзо Улуғбек каби кўплаб аждодларимиз ҳам салмоқли ҳисса қўшганлар. Улар меросини ўрганиш, тадқиқ қилиш, инсоният тараққиётида ўзимизга муносиб ўрин эгаллаш ва уни қўлдан чиқармаслик учун, ўсиб келаётган авлодни маънавий-ахлоқий пок, илм-маърифатга чанқоқ, Ватанига, халқига садоқат руҳида тарбиялашимиз учун аждодларимиздан қолган ниҳоятда бой илмий-адабий меросни халқимизга етказишимиз, фарзандларимиз онгига сингдиришимиз лозим. Бу эса араб тилини ўрганиш ва ўргатишни тақозо қилади. Араб давлатларининг, яъни араб тилини ўзининг расмий тили деб эълон қилган давлатларнинг ҳозирги кунда ҳам дунёнинг сиёсий, ижтимоий, иқтисодий хариталаридаги мавқеи муҳим аҳамиятга эга. Форс кўрфази, Ҳинд океани, Араб денгизи, Қизил денгиз, Ўрта Ер денгизи, Атлантик океан соҳилларига жойлашган, Осиё қитъасининг жануби-ғарбий, Африка қитъасининг шимолий минтақаларини эгаллаб турган, аҳолисининг умумий сони 190 миллиондан ортадиган 22...
– Ислом дини ҳазрати инсондан бошлаб инсониятга тинчлик, гўзал ахлоқни ифода этди, – дейди Туркия Республикаси Дин ишлари бошқармаси (Диёнат) раҳбари Али Эрбаш.