Имом Бухорий номлиТошкент ислом институтида ўқув йили давомида фан ойликлари ўтказилади. Ҳар бир ой маълум фанга бағишланиб, талабалар ўртасида турли мусобақалар, танловлар ва давра суҳбатлари ташкил қилинади. 2020-2021 ўқув йилида “Ноябрь ойи – фиқҳ, илмул фароиз ва усулул фиқҳ фанлари ойлиги” юқори савияда ўтказилди. Ноябрь ойи давомида юқоридаги фанлардан институт талабалари орасида мусобақалар ва танловлар ташкил қилинди. Дунёга машҳур бир қатор етук олимлар билан давра суҳбатлари, семинарлар ўтказилди. Ана шу тадбирларнинг узвий давоми сифатида 2020 йил 16 декабрь куни Тошкент ислом институтида талабалари учун Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков билан “Бугунги кундаги долзарб фиқҳий масалалар ва уларнинг ечимлари” мавзусида давра суҳбати ташкил қилинди. Тадбирда фиқҳ фанининг бугунги кундаги аҳамияти ва долзарб масалалари ҳақида муҳим маълумотлар берилди, талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар. Тадбирда Вақф хайрия фонди раиси, институт ўқитувчиси Яҳё Абдураҳмонов ҳам иштирок этди. Давра суҳбати якунида Вақф фонди ва бошқа ҳомийлар томонидан “Ноябр – фиқҳ, илмул фароиз ва усулул фиқҳ фанлари ойлиги” муносабати билан ўтказилган бир қатор мусобақа ва танловлар ғолиблари қимматбаҳо китоблар ва совғалар билан тақдирландилар. “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси кабинет мудири Умарходжаев Мурод 344
الحمد لله رب العالمين و الصلاة و السلام علي رسوله الكريم و علي آله و أصحابه أجمعين و بعد… Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳу! Ҳурматли ва азиз опа-сингиллар! Аллоҳ таолога беҳисоб шукрлар бўлсинки, тараққиётимизнинг янги даврида халқимиз учун чексиз имкониятлар эшиги янада кенг очилмоқда. Ҳақ таолонинг халқимизга берган улуғ неъматлари, бахт-саодатнинг ҳад-ҳудуди йўқ. Жонажон диёримизда дин соҳасига кўрсатилаётган ижобий таъсирлар янада улкан бўлмоқда. Мухтарам Юртбошимиз раҳнамоликлари ва ғамхўрликлари натижасида мамлакатимизда дин соҳаси жадал ривожланиб, кўплаб хайрли ишлар амалга оширилмоқда. Бугунги кунда оилада, жамиятда ва ижтимоий ҳаётда аёлларнинг фаоллиги янада ошиб бормоқда. Айниқса, хотин-қизлар орасидаги маънавий-маърифий ишларда уларнинг ўрни катта бўлмоқда. Жумладан диний маърифат ва ахлоқий тарбияни аёлларга етказишда отинойиларнинг ҳам муносиб ўрни бор, албатта. Давлатимиз Раҳбари ташаббуслари билан хотин-қизларнинг имон-эътиқодини мустаҳкамлаш ҳамда диний саводхонлигини ошириш борасида кенг кўламли ишлар қилинмоқда. Мана шундай ишларнинг натижасида отинойиларга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Уларнинг билим ва кўникмаларини муттасил ошириб бориш, муносиб шарт-шароитлар яратиш ва ҳуқуқий мақомларини мустаҳкамлаш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Аллоҳ таборака ва таолонинг улуғ инъоми аёл – мўътабар она, суюкли опа-сингил, вафодор умр йўлдош ва соғлом авлод тарбиячиси бўлгани боис, аёл-қизларни эъзозлаш ва эҳтиром қўрсатиш лозим бўлади. Дини мубинимиз аёл-қизларни юксак қадрлайди. Уларнинг шарафи, иффати ва ҳақ-ҳуқуқларини мукаммал таъминлайди. Қуръони каримда: مَنْ عَمِلَ صَالِحًا مِنْ ذَكَرٍ أَوْ أُنْثَى وَهُوَ مُؤْمِنٌ فَلَنُحْيِيَنَّهُ حَيَاةً طَيِّبَةً وَلَنَجْزِيَنَّهُمْ أَجْرَهُمْ بِأَحْسَنِ مَا كَانُوا يَعْمَلُونَ “Эркакми ё аёлми – кимда-ким мўмин бўлган ҳолида бирор эзгу иш қилса, бас, Биз унга ёқимли ҳаёт бахш этурмиз ва уларни ўзлари қилиб ўтган гўзал (солиҳ) амаллари баробаридаги мукофот билан тақдирлаймиз” (Наҳл сураси 97 оят). Демак, аёлларнинг ҳар бир амали учун уларга улуғ ажру-мукофотлар, хушхабарлар ваъда қилинган. Динимизда аёл-қизлар она сиймосида юксак қадрланади. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам бир муборак ҳадисларида: ” اَلْجَنَّةُ تَحْتَ اَقْدَامِ الْاُمَّهَاتِ “ “Жаннат – оналар оёғи остидадир”, – деб марҳамат қилганлар. Манбаларда қайд этилишича, Имом Бухорий ҳазратларининг оналари ҳам тақводор, диёнатли ва дуоси мустажоб аёл бўлган эканлар. Оналари эл орасида Аллоҳ таолога илтижо этиб, доимо дуолар ўқиб юрадиган покиза аёл сифатида танилган эдилар. Маълумки, Имом Бухорий ҳазратлари ёшликларида кўзлари жароҳатланиб, кўриш қобилиятлари анча сусайган. Кунлардан бир куни Имом Бухорий ҳазратларининг оналари тушида Иброҳим алайҳиссалом бу мушфиқа онага қараб: “Эй волида! Сизнинг дуоларингизнинг кўплигидан Аллоҳ таоло ўғлингизга тўлиқ кўриш қобилиятини қайтарди”, – деб хитоб қилганлар. Шундан кейин оналарининг “Уйқумдан уйғонсам, ўғлим Муҳаммаднинг кўз нури тўлиқ қайтиб тузалиб кетибди” деган гаплари машҳур бўлган. Буюк фақиҳ, муҳаддис Алоуддин Абу Бакр ибн Аҳмад ал-Косоний ҳазратлари қандай зот бўлганлари кўпчилигимизга маълум. У кишининг кўп нарсада омади чопган. Мисол учун, уйланиш масаласини олайлик. У кишининг қайноталари ва устозлари Алоуддин Самарқандийнинг Фотимаи Самарқандия исмли ниҳоятда оқила ва фозила қизлари бўлган. У қиз илмда шу даражага етганидан ҳатто подшоҳлар фатво сўраган, кўп кишилардан совчилар келган. Вақт ўтиб, Косоний бу кишига шогирд тушиб, илмда ниҳоятда пешқадам бўлиб, ҳатто у кишининг “Туҳфатул фуқаҳо” номли китобларига “Бадоиъус саноиъ фи тартиб аш-шароиъ” номли шарҳ битганларидан сўнг шу китобни маҳр ўлароқ баҳолаб, қизларини у кишига никоҳлаб берган эканлар. Ҳурматли отинойиларимиз! Қуйида айрим отинойилар йўл қўяётган баъзи хатоликларни келтириб ўтсак: Биринчи. Баъзи отинойилар ўзининг етарли билими бўлмагани ҳолда диний расм-русумларга бошчилик қилиш билан бирга бидъат-хурофот ишларда ташаббускорлик ҳам...
Мисрнинг “Ал-Aзҳар” мажмуаси раҳбари, шайх, доктор Aҳмад Aт-Таййиб “ал-Aзҳар” олий фатво қўмитасини ташкил этишга қарор қилди. Унга доктор Aббос Шуман етакчилик қилади. Фатво олий қўмитасига фатво масаласи бўйича фаолият олиб борувчи барча ҳайъатлар (“ал-Азҳар” фатво маркази, “ал-Азҳар” университетидаги марказий фатво қўмитаси, Миср фатво қўмитасининг вилоятлардаги бўлинмалари) бўйсинади. Шунингдек, шайх, доктор Aҳмад Aт-Таййиб фатвога оид умумий сиёсат ва уни назорат қилиш тартибларини белгилаш учун “ал-Aзҳар” маслаҳат кенгашини тузилади, Кенгашга Миср Араб Республиканинг собиқ муфтийси, доктор Наср Фарид Восил, “ал-Aзҳар” раҳбари муовини доктор Муҳаммад Aбдурроҳман ад-Давиний ва “ал-Aзҳар” университети проректори доктор Муҳаммад Aбу Зайд ал-Aмир ҳам киради. “Ал-Aзҳар” мажмуаси раҳбарининг собиқ муовини, доктор Aббос Шуман, Ислом тадқиқотлари Академияси бош котиби доктор Носир Муҳаммад Aйёд, Ислом тадқиқотлари Академияси аъзоси, доктор Aбдуллоҳ ан-Нажжар ва Миср уламолари кенгаши аъзоси доктор Ҳамди Субҳ ҳам маслаҳат кенгаши аъзолари саналади. Етти уламодан иборат “ал-Азҳар” олий фатво қўмитаси ҳукумат ва хусусий сунъий йўлдош каналлари орқали тортишувга сабаб бўлаётган мунозарали фатволар муаммосига барҳам бериш мақсадида ташкил этилган. Унда мунозарали саволларга фатво берилади. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Халқаро алоқалар бўлими 495
Ҳукумат қарори (781-сон, 14.12.2020 й.) билан 2020-2025 йилларда китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш миллий дастури тасдиқланди. Аҳоли, аввало, ёшларнинг маънавий-маърифий, бадиий-эстетик талабларига жавоб берадиган китобларни юксак сифат билан чоп этиш, нашриётлар ва ижодкорлар фаолиятига кўмаклашиш, болаларга мўлжалланган адабиётларни чоп этишни қўллаб-қуватлаш Дастурни амалга оширишнинг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Дастур қуйидаги 3 босқичда амалга оширилади: биринчи босқич – 2020-2021 йилларда китобхонлик маданиятини ривожлантириш бўйича ташкилий-ҳуқуқий механизмларни такомиллаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш; иккинчи босқич – 2022-2023 йилларда китобхонликка оид инфратузилмани мустаҳкамлаш; учинчи босқич – 2024-2025 йилларда ёшларнинг китобхонлик маданиятини жадал ривожлантириш, уларнинг интеллектуал салоҳияти ўсиши ҳисобига инсон капитали сифатини яхшилаш. Қарорга кўра, 2021 йилдан бошлаб ҳар йили апрель ойининг биринчи ҳафтаси “Китобхонлик ҳафталиги” этиб белгиланди. Шунингдек, қарор билан тасдиқланган Дастурни 2020-2021 йилларда амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси”га кўра, нашриётлар томонидан ёзувчиларга ажратиладиган гонорар масаласини такомиллаштириш юзасидан норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш назарда тутилган. Манба: huquqiyaxborot 298
14 декабрда қуёшнинг тўлиқ тутилиши юз беради. Бунда Ер, Ой ва Қуёш бир чизиққа туради ва Ой Қуёшни тўлиқ тўсиб қўяди ҳамда унинг атрофида «қуёш тожи»ни кўриш мумкин бўлади. Ой Қуёшни Тошкент вақти билан 19:32дан бошлаб Тинч океанининг марказий қисми устида тўса бошлайди. Қуёш тутилишининг максимал фазасини соат 21:13да кузатиш мумкин бўлади ва у 2 дақиқадан кўпроқ давом этади. Тўлиқ тутилишда оловли ҳалқани эслатувчи «қуёш тожи»ни, Қуёш яқинида жойлашган юлдузлар ва сайёраларни кўриш мумкин бўлади. Астрономларнинг маълумотларига кўра, қуёшнинг тўлиқ тутилишини Чили ва Аргентина аҳолиси яққол кузатади, Жанубий Америка, Полинезия, Антарктида ва Африкада эса унинг қисман тутилишини кўриш мумкин. Дунёнинг қолган аҳолиси эса ушбу астрономик ҳодисани интернет орқали онлайн тарзда кузатишлари мумкин бўлади. Кейинги қуёш тутилиши 2021 йилнинг 10 июнида юз беради ва у узуксимон кўринишда бўлади. Ислом дини қуёш тутилиши хусусида нима дейди? Одатда кўпчилик мўмин мусулмонлар Кусуф намози ҳақида маълумотга эгамиз. Кусуф сўзи қуёш тутилишига ишлатилади. Хусуф сўзи ой тутилишига ишлатилади. Бу ўрганиб қолинган одат. Амалда эса иккаласи бир-бирининг ўрнига алмаштирилиб ишлатилаверади. Бундан қуёш ва ой тутилишини англаниши тушунилиши керак. Муғийра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Иброҳим ўлган кун қуёш тутилди. Одамлар: «Иброҳим ўлгани учун тутилди», дедилар. Шунда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, қуёш ва ой Аллоҳнинг оятларидан икки оятдир. Улар бировнинг ўлгани учун ёки ҳаёти учун тутилмайдилар. Бас, қачонки уларни (тутилганини) кўрсангиз, то очилиб кетгунча Аллоҳга дуо қилинглар», дедилар». Бешовларидан фақат Термизий ривоят қилмаган. Бошқа бир ривоятда эса: «Жоҳилият аҳли, албатта, қуёш ва ой фақат ер аҳли улуғларидан бир улуғнинг ўлими учунгина тутилади, дер эдилар. Албатта, икковлари бирор кишининг ўлими учун ёки ҳаёти учун тутилмайдилар. Лекин, икковлари Аллоҳнинг махлуқларидан икки махлуқдирлар. Аллоҳ ўз махлуқида нимани хоҳласа шуни пайдо қилур. Бас, икковларидан қайси бири тутилса, то очилиб кетгунча намоз ўқинглар», дейилган. Ҳа, табиатдаги улкан нарсалар бўлмиш Қуёш ва Ойнинг тутилишлари, ўзларининг оддий ҳолатларидан чиқиб ноқулай ҳолатга тушиб қолишлари беҳикмат эмас. Бу ҳодисадан ўрнак-эътибор олиш керак. Қуёш ва Ойнинг тутилиши бир неча ибратларга далолат қилади: 1. Қуёш ва Ойни Аллоҳ ўз тасарруфида тутиб туриши. 2. Қуёш ва Ойни худо деб эътиқод қилувчиларнинг эътиқоди асоссиз экани. Агар икковлари ёки бирлари Худо бўлганида тутилмас эдилар. 3. Ғофил қалблар бундай ҳодисадан чўчиб уйғониши. 4. Қиёмат шу шаклда бошланиши мумкинлигини эслаш. Кусуф намозига чақириш Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида қуёш тутилганида, жамоат намозга, деб нидо қилинди». Бешовларидан фақат Термизий ривоят қилмаган. Шарҳ: Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар: 1. Қуёш тутилганда жамоат намози ўқилиши. 2. Қуёш тутилгани учун ўқиладиган намозга «Жамоат намозга!» деб нидо қилиниши Кусуф намозининг турлари Абу Бакра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида эдик. Қуёш тутилиб қолди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам туриб ридоларини судраб (тезлаб) масжидга кирдилар. Биз ҳам кирдик. Бас, биз билан то қуёш очилиб кетгунча икки ракъат намоз ўқидилар». Бухорий ва Насаий ривоят қилган. Ушбу ҳадиснинг бошқа бир ривоятида, «ушбу намозингизга ўхшаган икки ракъат намоз ўқидилар», дейилган. Жумҳур уламолар наздида кусуф намози суннатдир. ҳанафий мазҳаби ушбу ҳадисни олиб, кусуф намози ҳам бошқа нафл намозларга ўхшаган бўлади, дейди. Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар: 1. Қуёш тутилганда ташвишга тушиб, намоз ўқишга шошилиш зарурлиги. Пайғамбар...