8 декабрь – “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни” муносабати билан Тошкент ислом институтида профессор-ўқитувчилар, ишчи-ходимлар ва талабалар учун “Конституция – эркин ва фаровон ҳаётимиз пойдевори” мавзусида тадбир ўтказилди. Байрам тадбирига Тошкент Давлат юридик университети “Конституциявий ҳуқуқ” кафедраси мудири Бекзод Нариманов, кафедра профессори Ихтиёр Беков, “Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш” кафедраси мудири Валишер Давлатов таклиф этилди.
Инсоният яралгандан бери муайян қонунларга, қоидаларга амал қилиб келади. Башарият тарихида қандай муваффақиятларга, натижаларга эришилган бўлса, шубҳасиз, бу борада қонунларнинг, тартиб-қоидаларнинг алоҳида ўрни бор- Жасурбек домла РАУПОВ, Тошкент вилояти бош имом-хатиби
Аллоҳ таолога беҳисоб шукрки, Янги Ўзбекистонда қабул қилинаётган қонун ва қонуности ҳужжатларида инсоннинг эътиқод эркинлиги, қадр-қимматини ҳурмат қилиш ҳамда унинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш яққол ўз ифодасини топмоқда- Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ХОЛИҚНАЗАРОВ ҳазратлари
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг яратилиши тарихи ҳақида сўз юритишдан олдин “Конституция нима?” деган саволга жавоб бериш мақсадга мувофиқдир.
Aввал хабар қилганимиздек, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори Музаффар Комилов раҳбарлигида бир гуруҳ олимларимиз Миср Aраб Республикаси пойтахти Қоҳира шаҳрида хизмат сафарида бўлиб турибди.