islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Dekabr 20, 2023

Day

Қорақалпоғистон ва Хоразм мадрасаларига ташриф

Тошкент ислом институти “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси ўқитувчиси А.Аллаберганов Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳридаги "Муҳаммад ал-Беруний" ва Хоразм вилоятидаги "Фахриддин ар-Розий" ўрта махсус ислом таълим муассасаларида педагогик амалиёт ўтаётган олийгоҳ талабалари билан учрашиш мақсадида ташриф буюрди...- ТИИ Матбуот хизмати

Марказий Осиёдаги энг йирик зиё маскани

Тошкент ислом институтида “Декабрь – Ислом ва ҳозирги замон” фан ойлиги муносабати билан “Ижтимоий фанлар” кафедраси доцети О.Тангиров 305-гуруҳ талабалари учун “Илмий тадқиқот метадалогияси” фанидан Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасига экскурсия ташкил қилди...- ТИИ “Ижтимоий фанлар” кафедраси кабинет мудири Мавлянкулов Мурод

Сунани Термизий: Таҳоратсиз намоз қабул бўлмаслиги боби

Биз ҳадис илмига муқаддима дарсларида шуни таъкидлаб келмоқдамизки, ҳадис илмида китоб соҳиблари, хусусан Имом Бухорий, Имом Муслим, Имом Абу Довуд, Имом Термизий, Имом Насаъий, Имом Ибн Можа ва у зотлардан олдинги ҳамда кейингиларнинг ҳолати, яъни китобларини бобларга, китобларга, таржиматул бобларга тартиблаш синоати(илми) бу – етук бўлган зотларнинг ишидир...- ТИИ Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси Ўқитувчиси Халилуллоҳ Юсуф

Тасаввуфнинг асл мақсадларидан узоқлашманг

Аксарият замонавий «тариқат» етакчилари муридларнинг ёши, жинси, диний билим савиясидан қатъи назар ўз сафларига қабул қилиши, уларга диний сабоқ бериши оқибатида балоғатга етмаган ўсмирлар ҳам пир-мурид муносабатларига аралашиб қолмокда. Таъкидлаш жоизки, ҳозирги кунда баъзи суфий тариқатлар фаолиятида соф тасаввуф таълимотидан муайян даражада четга чиқиш ҳолатлари мавжуд бўлиб, улар учун умумий бўлган ва ижтимоий муҳитга салбий таъсир ўтказаётган омиллар қаторида қуйидагиларни кўрсатиш мумкин... - ТИИ Ижтимоий фанлар кафедраси катта ўқитувчиси Т.Азимов

“Ёлғиз юрди, ёлғиз ўлди ва ёлғиз қайта тирилади”

Абу Зарр Ғифорий розияллоҳу анҳу Ғифор қабиласидан бўлиб, Ислом келгунига қадар бу қавм вакиллари йўлларда талончилик билан шуғулланиб, Қурайш карвонларидан ўлпон йиғар эди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даъватлари бошланмасидан олдин ҳам Абу Зарр Ғифорий ота-боболарининг бутпарастлигидан воз кечиб, ҳаниф — Иброҳим алайҳиссаломнинг тавҳид динида эди. Муҳаммад алайҳиссаломнинг Исломга чақираётганини эшитиб, Абу Зарр Маккага келиб, Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳунинг ёрдами билан Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам билан учрашди, Исломни қабул қилди, сўнг ўз қабиласига қайтиб, Ислом таълимотини тарқатди.юю- ТИИ Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси катта ўқитувчиси Пўлатхон Каттаев