islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Oliy ma'had

Муаллиф:

ЎЗБЕКИСТОНДА ДИНИЙ БАҒРИКЕНГЛИК: ЯНГИ ДАВР ОДИМЛАРИ ВА ХАЛҚАРО ЭЪТИРОФ

Ўзбекистон Конституцияси ва миллий қонунчиликда кафолатланган виждон ва эътиқод эркинлиги барча фуқароларнинг диний эҳтиёжларини қондириш учун зарур шароитларни яратди. Ўзбекистонда давлат сиёсатининг энг муҳим йўналишларидан бири – бағрикенглик ва инсонпарварлик маданиятини ривожлантириш, миллатлараро ва фуқаровий ўзаро аҳилликни мустаҳкамлаш, ёш авлодни Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялашдир. Шунга асосан, ҳар йили 16 ноябрда Халқаро бағрикенглик кунини нишонлаш анъанага айланган. Тошкент ислом институти жамоаси ҳам ушбу анъанани давом эттирган ҳолда, жорий йилнинг 12 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси мажлислар залида “16 ноябрь – Халқаро бағрикенглик куни” муносабати билан маънавий-маърифий тадбир ташкил этди. Мазкур маънавий-маърифий тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси “Таълим ва кадрлар тайёрлаш бўлими” мудири С.Шерхонов, ЎМИ етакчи мутахассиси К.Бурҳонов, Тошкент ислом институти ректори У.Ғафуров иштирок этдилар. Тадбирни Тошкент ислом институти ректори У.Ғафуров олиб бориб, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти ҳамкорлигида ўтказилаётган маънавий-маърифий тадбирлар институт профессор-ўқитувчи ва талабаларининг ҳуқуқий саводхонлигини оширишда муҳим амалий аҳамиятга эга бўлиб келаётганини алоҳида таъкидлаб ўтди. Шундан сўнг тадбирнинг юқори савияда ва мазмунли ўтиши учун сўзни республикамизда виждон эркинлиги ҳуқуқини таъминлаш ва диний бағрикенглик тамойилларини тарғиб этишда нафақат мамлакатимизда, балки, дунё миқёсида юксак малакали ва катта тажрибага эга бўлган Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори, ҳуқуқшунослик фанлари доктори, академик Акмал Саидовга берди. Тадбирда академик А.Саидов ўзининг “Ўзбекистонда диний бағрикенглик: янги давр одимлари ва халқаро эътироф” мавзусида маъруза қилди. Маълумки, Ўзбекистон замини ислом илм-фани ва маданиятининг қадимий бешикларидан бири ҳисобланади. Халқимизнинг бой тарихий, илмий, маънавий меросини ҳар томонлама ўрганиш, жаҳон афкор оммасига кенг таништириш, энг муҳими, ислом динининг асл инсонпарварлик моҳиятини чуқур очиб бериш мақсадида кейинги даврда мамлакат Президенти бир қатор ташаббусларни илгари сурди. Ушбу ташаббусларнинг замирида “Жаҳолатга қарши – маърифат” шиори мужассам. Шу негизда мамлакатимизда муқаддас динимизни, буюк аждодларимизнинг бой меросини ўрганиш, тарихий обидаларни асраб-авайлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда – дейди академик Акмал Саидов. Шу ўринда Ўзбекистон Республикаси Президенти БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида илгари сурган “Маърифат ва диний бағрикенглик” номли махсус резолюцияни қабул қилиш тўғрисидаги ташаббус кенг жамоатчилик томонидан ижобий баҳоланганини алоҳида қайд этиш даркор. Ушбу ташаббуснинг асосий мақсадларидан бири бағрикенглик ва ўзаро ҳурматни қарор топтириш, диний эркинликни таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш, уларни камситишга йўл қўймасликка ёрдам бериш ҳисобланади. Академик А.Саидов ўз маърузасида халқаро майдонда Ўзбекистоннинг дин ва эътиқод эркинлиги, бағрикенглик ва ўзаро ҳамжиҳатлик, маърифат ва барқарорлик, тинчлик ва тараққиётни таъминлашга қаратилган ташаббусларининг самаралари эътироф этилгани, шубҳасиз, бу борада бизга янада катта рағбат бағишлашини таъкидлаб ўтди. Тадбир давомида талабалар томонидан мавзуга оид саволлар берилиб, А.Саидов томонидан мазмунли жавоблар олдилар. Суҳбат сўнгида, институт ректори мазмунли суҳбат учун миннатдорчилик билдирди. Шунингдек, Тошкент ислом институти жамоаси номидан академик А.Саидовнинг 60 ёши билан чин кўнгилдан ва самимий муборакбод этиб, эсдалик совғалари билан тақдирлади. Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими 935

Исломга назар ташланг… иймон мукаммал бўлур

Замона илми ва фанидан бебаҳра миллат бошқаларга поймол бўлур” Мунавварқори Абдурашидхонов Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга энг катта мўъжиза қилиб ўз каломи Қуръони каримни берган ва унда барча илмларни жамлаган Аллоҳ таолога ҳамду санолар ва ҳар бир сўзлари бугунги кунгача мўъжизакорлигини кўрсатиб келаётган Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга салоту саломлар бўлсин. Қуръони каримнинг мўъжизакорлигини биз қанча ҳаракат қилмайлик барчасини идрок қила олмаймиз. Бунга сабаб бизнинг ақл чегарамизнинг чекланганлигидир. Қуръони каримнинг ҳар бир сураси, ҳар бир ояти, лафзан, маънан, ҳукуму-хабарлари жиҳатидан кишиларни ожиз қолдирувчидир. Бу эса, Аллоҳ таолонинг қудрати нақадар буюк эканлигига далилдир. Маълумки, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Маккада ўсган, ўқиш-ёзишни ўрганмаган эдилар. Ўша  вақтда илм-маърифат, мадраса ёки илмий муассасалар бўлмаган, аммо, юқорида айтиб ўтилганидек, Қуръони каримда инсонлар онгни ожиз қоладиган даражадаги илмий масалалар зикр қилинганида Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳақ дин элчиси, башарнинг сўзи эмаслигига очиқ ойдин далил бордир. Қуръонда шундай илмий масалалар зикр қилинганки, уларнинг сирини ўша вақтда ҳам, ундан кейинги вақтларда ҳам ҳеч ким билмаган. Фақат илм-фан тараққий этган бизнинг давримизга келиб, у нарсалар аён бўлмоқда. Қуръоннинг балоғат, фасоҳат ва тилдаги эъжозини айтадиган бўлсак, араб тили уламолари хоҳ наҳв илми, хоҳ сарф илми, хоҳ баён илми, хоҳ бадиъ илми бўйича мутахасис бўлсинлар, ким бўлишларидан қатъий назар, Қуръони каримга мурожаат қиладилар. Чунки, Қуръони карим араб тилининг улкан мўъжизаси ҳисобланади. Ислом динининг иккинчи мўътабар манбаси бўлмиш набавий ҳадислар ҳам бугунги кунда ҳар соҳада ўзининг мўъжизакорлигини кўрсатиб келмоқда. Айниқса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг амалий суннатларини бажариш тиббий жиҳатдан инсон саломатлигига жуда кўп фойдалари борлиги тасдиқланмоқда. Мисол учун: Зайд ибн Холид розияллоҳу анҳу ривоят қилади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Агар умматимга машаққат бўлишини ўйламаганимда, албатта, уларни ҳар намоздан олдин мисвок қилишга амр этар эдим”. Мисрда ўтказилган тадқиқотлар шуни кўрсатдики, новдаларнинг ишлатилиши нафақат тиш карашларидан тозалайди, балки мисвоқнинг қолдиқлари икки кундан сўнг ҳам бактериялардан тозалаб турар экан. Мисвоқ тортилган оғиз бир чайилса, бир турдаги бактериялар сони 75% га камаяр экан. Мусулмонлар нафақат тозаликда, кийиниш, овқатланиш маданияти соҳасида ҳам оврупаликларга ўрнак бўлишган. Биргина овқатланиш хусусида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан ўнлаб ҳадислар ворид бўлган. Бунга бир неча мисолларни далил қилишимиз мумкин: У зоти бобарокот умматни кўп таом ейишдан қайтарганлар. Бунинг зарарлари ва оқибатларини бугунги кунда ҳозирги фани ҳам, инсонлар ҳам яхши тушуниб қолишган. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам тунда ётишдан олдин сув ва таом солинган идишлар устини ёпишни, синиқ, дарз кетган идишларни ишлатмасликни буюрганлар.Ўша жойларда турли зарарли нарсалар (микроблар) бўлишини ҳали заррабин кашф этилмасдан аввал кўра билганлар. У зот овқат олдидан ва кейин қўл ювиш, овқатга пуфламаслик, хотиржам ўтириб овқатланиш, таомни иссиғича истеъмол қилмасликка ҳам тарғиб қилганларки, буларнинг ҳаммасида ҳам ҳикмат бор. Бу нарсаларни бугунги тиббиёт тажрибаларга суяниб аста секин тасдиқламоқда. Аммо Аллоҳнинг элчиси бўлган Расули Акрам мўминларга буларнинг барчасини XIV аср аввал ўргатиб, суннат қилиб қолдириб кетганлар… Бу эса барча соҳада мўмин мусулмонлар илғор бўлганликлари ва Аллоҳнинг Расули ҳақ дин элчиси эканлиги ва Қуръони карим ожиз қолдирувчи, башардан бўлмаган улуғ Робнинг мўъжизакор каломи эканлигига далолат қилади. Албатта бугунги кунда инсонлар аста секинлик билан хоҳ у тиббиёт соҳасида бўлсин, хоҳ астрономия ва бошқа соҳаларда бўлсин илмларни кашф қилиб келмоқдалар, ваҳоланки ислом замона илмида вужудга келган ва келмаган илмларни ўша даврда...

“Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари идорасининг ташкил этилиши” мавзусида очиқ дарс бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 9 ноябрь куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтининг «Ижтимоий фанлар» кафедраси ўқитувчиси Обид Тангиров ҳамда 1″А» ва 1″Б»-гуруҳ талабалари иштирокида «Ўзбекистон тарихи» фанидан «Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари идорасининг ташкил этилиши» мавзусида очиқ дарс бўлиб ўтди. Ушбу мавзуни тушунтиришда ўқитувчи китоб, кўргазмали қуроллар, аудитория лавҳлардан самарали фойдаланди. Сўнг талабалар томонидан берилган саволларига ҳам батафсил жавоб берди. Дарс жараёнини «Ижтимоий фанлар» кафедраси мудири М.Насриев, «Ақоид ва фиқҳий фанлар» кафедраси мудири С.Примов, «Тиллар» кафедраси мудири Ш.Чулпонов, Ўқув-услубий бўлим инспектори Ж.Акрамов ва бошқалар таҳлил қилдилар. «Ижтимоий фанлар» кафедраси кабинети мудири Муслим Боймиров  712

Олий маъҳадда отинойилар учун малака ошириш курси ташкил этилди

Бугунги кунда диний соҳа вакилларининг аҳоли ўртасида фаоллигини, фуқароларнинг диний-маърифий соҳадаги билимларини ошириш борасида ўрни беқиёсдир. Давлатимиз раҳбари турли учрашувларда диний соҳа вакиллари бўлган имом хатиблар ва отинойиларнинг жамиятда фаол бўлишга чақирдилар. Диний соҳа вакилларининг замон билан ҳамнафас бўлишлари, доимий равишда илмларини бойитиб боришлари, инсон психологиясини яхши тушуниши улар учун ташкил этилаётган малака ошириш дарсларига боғлиқдир. Бугун, 8 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Тошкент ислом институтида диний соҳа вакиллари фаолиятини янада такомиллаштириш, уларнинг билимларини ошириб бориш мақсадида, Тошкент вилоятида фаолият юритаётган отинойилар учун қисқа муддатли малака ошириш ўқув курслари ташкил этилди, дея хабар бермоқда ЎМИ Матбуот хизмати. Ўқув машғулотларини Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Халқаро ислом академияси ва Тошкент ислом институтидан жалб қилинган уламолар ва профессор-ўқитувчилар олиб бормоқдалар. Отинойилар “Қуръон тафсири”, “Оилавий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиниши”, “Исломда аёллар ҳуқуқи”, “Аёлларга хос фиқҳий масалалар”, “Исломда никоҳ ва талоқ масалалари”, “Хатоба илми” ва “Отинойилар масъулияти ва вазифалари” ва бошқа мавзулардаги маърузаларни тингладилар. Машғулотлар маъруза, тренинг, муҳокама ва савол-жавоб тарзида ўтказилиб, отинойилар ўзларини қизиқтирган саволларига батафсил маълумот олдилар. 974

Ҳадис илми мактабига қабул Тошкент ислом институтида бўлиб ўтмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 апрелдаги “Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг ижросини таъминлаш, ислом дини ва ҳадис илми ривожига беқиёс ҳисса қўшган буюк ватандошларимизнинг бой меросини чуқур ўрганиш, улар томонидан асос солинган ҳадис илми мактаблари фаолиятини қайта тиклаш ва ривожлантириш ҳамда соҳага оид олий маълумотли етук мутахассисларни тайёрлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ҳадис илми мактаби фаолиятини ташкил этиш ва қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида» қарори қабул қилинган эди. Қарорга кўра, Ҳадис илми мактаби Ўзбекистон мусулмонлари идораси муассислигидаги олий диний таълим берувчи нодавлат таълим муассасаси ҳисобланади ҳамда мактаб битирувчиларига бериладиган давлат намунасидаги диплом Ўзбекистон Республикасида олий диний таълим соҳасидаги бакалавр даражасини берувчи олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат деб эътироф этилади. Мактабда “Ҳадисшунослик” таълим йўналиши бўйича бакалавр даражасидаги кадрлар тайёрланиши белгиланган эди. Аввал хабар берганимиздек, 8 ноябрь куни Ҳадис илми мактабига қабул жараёнлари Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида бошланди. Маълумот учун, Ҳадис илми мактабида ўқиш муддати беш йил бўлиб, кундузги таълим шаклида олиб борилади. Мактабга араб тилини пухта ўзлаштирган, ҳадисларни ёд олишга салоҳияти бўлган ўрта махсус диний таълим муассасаларининг иқтидорли битирувчилари саралаб олинади, дея хабар бермоқда ЎМИ матбуот хизмати. Қабул жараёндан фотолавҳаларни қуйида кузатишингиз мумкин. 942
1 1 367 1 368 1 369 1 370 1 371 1 548