Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти «Илмий тадқиқот фаолиятини ташкил этиш» бўлими муҳандиси М.Эркаев томонидан институт профессор-ўқитувчи ва ходимларининг илми тадқиқот ишлар билан шуғилланиш жараёнларига бағишланган навбатдаги илмий семинар ўтказилди. Семинарда илмий тадқиқотлар билан шуғулланувчилар учун муҳим бўлган “Google Scholar” порталидан рўйхатдан ўтиш тартиб-қоидалари ҳақида муҳим маълумотлар берилдаи ва рўхатдан ўтилиш амалий шаклда кўрсатиб берилди...- ТИИ Илмий тадқиқот фаолиятини ташкил этиш бўлими услубчиси Сирожиддин Шодмонов
Аллоҳни таниш... қанчалар буюк, шарафли маърифат... инсон яратилиш ғоясининг тақозоси... борлиқнинг мавжудлик синоати, мазмун-моҳияти мужассам ушбу икки оғиз сўз, бир жуфт калима ичра. Зеро, Халлоқи Оламийннинг, “Мен бир жавҳар эдим, Ўзимни танитмоқ истадим!” марҳамати ифодаламайдими ушбу улуғ хабар маъносини?! Дарвоқе, таниш бахтига муяссар бўлганлар, маърифатуллоҳла неъматланганлар Унга эришиш, висолига етиш учун қанчалар ошиққан, тоқатсизланган, сиғмаганлар ушбу тор, фоний дунёи заминга... Уни таниш, Унинг ишқи билан яшаш... Қандоқ бўлади ўзи бу? Ҳис қилиш мумкинми ушбу ҳолни?..- Тошкент ислом институти ўқитувчиси Нигора Усмон Ҳамидуллоҳ қизи