islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Oliy ma'had

Муаллиф:

«Тақводор бўлгин, инсонларнинг энг ибодатлиси бўласан»

Ислом дини дастлабки давриданоқ инсонларни ёлғиз Аллоҳга ибодат қилиш ва фақат у зотнинг ўзидан қўрқишга чақирди. Росулуллоҳ алайҳиссаломнинг ўзлари бу борада умматлари учун мукаммал ўрнак бўлиб бердилар. Табиийки бу даврда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бевосита ислом дини шариатини етказувчи ва ислом умматининг таянчи бўлганлар. Мусулмон уммати шарифтга амал қилишда Роббисининг курсатмаларини тўлиқ бажаргандагина шариат кўрсатмаларига амал қилган ҳисобланади. Дарҳақиқат, Аллоҳ таоло Қуръони каримни кўп ҳикматлар учун нозил қилган. Ушбу ҳикматлардан бири инсонлар дунё ва охират саодатига эришиш учун тақво билан сифатланишларидир. Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: “Шундай қилиб биз уни арабий Қуръон қилиб нозил қилдик шоядки тақво қилсалар ёки эслаш пайдо қилса, деб огоҳликка чақирувчи оятларни нозил қилдик” (Зумар сураси, 28 оят). Аллоҳ таоло китобини нозил қилди ва инсонлар тақво қилишлари учун унда бир қанча зарби мисоллар келтирди. Бази уламолар тақво ҳақида сўралганида шундай жавоб берган эканлар: “Тақво бу гуноҳи кабираларни қилмаслик ва кичик гуноҳларга исрор қилмасликдир”. Тақвонинг фазилати ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир қанча ҳадисларида баён қилиб берган. Жумладан, Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилганлар: “Эй Абу Ҳурайра тақводор бўлгин, инсонларнинг энг ибодатлиси бўласан”. Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳудан Расулуллоҳ алайҳиссалом шундай марҳамат қилади: “Динларингизнинг энг яхшиси тақволисидир”. Аллоҳ таоло шундай марҳамай қилади: “Эй одамлар биз сизларни бир эркак ва бир аёлдан яратдик, сизларни ўзаро танишишларингиз учун халқлар ва қабилалар қилиб қўйдик, албатта Аллоҳнинг ҳузурида энг ҳурматлиларингиз тақводорларингиздир”. (Нисо сураси, 1 оят).  “Албатта Аллоҳ билгувчи ва ҳабардор зотдир” (Ҳужурот сураси, 13 оят).  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тақвонинг ҳақиқатини баён қилиб берганлар. Нўмон ибн Башир разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Албатта ҳалол  нарсалар, ва ҳаром нарсалар аниқ равшан уларнинг орасида ўхшашлари бор, одамларнинг кўпи уларни билмайди”, дедилар. Шунинг учун, кимки шубҳали нарсалардан ўзини тийса, динини нуқсондан, обрўйини таънадан сақлайди ва кимки шубҳали нарсалардан ўзини эхтиёт қилмас экан, у гуё бировнинг экинининг атрофида қўй боқиб юрган чўпон кабидир. Қўйларининг экинзорга тушиш эҳтимоли бор, огоҳ бўлинг, ҳар бир подшоҳнинг чегараси бор, Аллоҳнинг чегараси ҳаром қилган нарсаларидир, огох булинг кишининг баданида бир парча  гўшт бор агар у сағлом бўлса қолган аъзолари соғлом булади, агар у касалланса аъзоларнинг барчаси касалланади, у қалбдир. Мусулмон кишига, Аллоҳнинг чегарасига яқинлашмаслик вожиб булади,  чункий Аллоҳнинг чегарасига яқинлашиш, ҳаромга тушиб қолишга яқинлаштиради. Аллоҳ таоло бу борада шундай марҳамат қилади: “Булар Аллоҳ таолонинг чегараларидир, улардан тажаввуз қилманглар. (Бақара сураси, 229 оят).   Мусулмон киши, ҳалолдан касб қилиш ва эҳтиёткор бўлиши ва шубҳали нарсалардан йироқ юриши лозим. Шунда дини саломат бўлади, обрўйини таънадан сақлайди. Чуки шубҳага яқин юриш ҳаромга яқин юриш ҳармга тушиб қолиш мумкин. Аллоҳ барчамизни тақводорлардан қилсин. Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг тақволври борасида Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилади. “Али разияллоҳу анҳу ўғиллари Ҳасан розияллоҳу анҳу садақа хурмосидан бир донасини оғизларига олиб боргандилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хурмони ташлаб юбориш учун “ких-ких” дедилар”, биз садақа емаймиз, дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам навараларини гарчи у гўдак бўлса ҳам мумкин бўлмаган нарсадан қайтардилар. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Мен уйга қайтганимда тўшагимда тушиб ётган хурмони кўраман, уни ейиш учун оламан-у садақа деб ўйлаб...

Жаннатда «Райён» номли эшик бор

Бизларга Рамазон Рўзасини фарз қилган Аллоҳ таолога ҳамду санолар, Рамазон ойида кечасини қоим қилишни суннат қилган Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга саловату саломлар бўлсин. Мусулмон киши Охиратда Аллоҳ азза ва жалланинг жаннатига киришга доимо муштоқ бўлиб яшайди, шунга қараб амал қилади ва Аллоҳдан жаннатига дохил қилишини ёлвориб сўрайди. Дўзохга тушишидан паноҳ сўрайди. Бугунги ҳадис шариф олдингилари каби Рамазон рўзаси фазилати ҳақида бизларга хабар беради. عن سَهْلِ بنِ سَعْدٍ السَّاعِدِي رضي الله عنه قال: قال رسول الله صلى الله عليه وسلّم: «إنَّ في الجنةِ بَابًا يُقَالُ لَهُ رَيَّانُ، يَدْخُلُ مِنْهُ الصَّائِمُونَ يَومَ القيامةِ، لاَ يَدْخُلُ مِنْهُ أَحَدٌ غَيْرُهُمْ، يُقَالُ: أين الصائمون؟ فَيَقُومُونَ، لاَ يَدْخُلُ مِنْهُ أَحَدٌ غَيْرُهُمْ، فَإِذَا دَخَلُوا أُغْلِقَ، فَلَمْ يَدْخُلْ مِنْهُ أَحَدٌ». رواه البخاري ومسلم Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: «Жаннатда «Райён» номли эшик бор. Қиёмат куни ўша эшикдан рўзадорлар киради. Улардан бошқа ҳеч ким у эшикдан кирмайди. «Рўзадорлар қаерда», деб айтилади. Шунда улар туришади. Улардан бошқа ҳеч ким у эшикдан кирмайди. Рўзадорлар кириб бўлишгач, эшик беркилади. Қайтиб ҳеч ким ундан кирмайди». Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари. Ушбу ҳадис шарифда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам рўзадорларга Аллоҳ таоло жаннатнинг махсус эшиги – Ройянни хослагани ҳақида хабар бермоқдалар. Араб тилида «Ройян» сўзининг маъноси – «сувни тўйиб ичган» деган маънони англатади. Ушбу эшикнинг «Ройян» деб номланиши ҳикмати шуки, банда бу дунёда чанқаган ва оч қолган ҳолда холис Аллоҳ учун рўза тутади. Охиратда ушбу чанқоқлик ва ташналик эвазига таом ва сувга тўйинганлик мукофоти билан тақдирланади. Аллоҳ азза ва жалла барчамизга қиёмат куни «Рўзадорлар қани?» деб чақирилганда ўрнидан туриб, рўзадорлар учун хос бўлган жаннатнинг Ройян эшигидан киришни насиб қилсин! Амин. Я Роббал аъламийн!   «Ҳадис ва ислом тарихи» кафедраси ўқитувчиси Халилуллоҳ Юсупов   969

“Майда ишлар билан машғул бўлиш сени катта ишлардан тўсиб қўяди”

Абдуллоҳ ибн Қосим Аҳмад ибн Тувлуннинг ўғли Аббоснинг муаллими эди. У айтади: Ибн Тувлун мени тун ярмида ҳузурига чақирди. Тун ярмига келганда қўрқиб йўлга чиқдим. Саройга бордим. Эшикбон ўзининг ортидан юришимни сўради. Ортидан юрдим. Кейин бир қоронғу хонага кириб амирга салом беришимни айтди. Мен кириб салом бердим. Ибн Тувлун мендан «Бу уйда нима қилса бўлади,» деб сўради. Мен «Фикр қилса бўлади,» дедим. У «Нега?» деб сўради. Мен «Чунки кўзни машғул қиладиган ҳеч нарса кўрмаяпман» дедим. У «Жуда ажойиб. Бориб ўғлимга эртага менинг олдимга келишини айт. Лекин келгунча ҳеч нарса емасин!» деди. Мен «Бош устига..» деб чиқиб кетдим ва айтганларини бажардим. Аббос очликка сабри йўқ бола эди. Отасининг олдига боргунча бирон нарса еб олишни қаттиқ илтимос қилди. Мен рухсат бермадим. У айтилган вақтда отасининг ҳузурига кирди. Ибн Тувлун индамасдан узоқ вақт ўтираверди. Сўнг боланинг жуда ҳам қаттиқ оч қолганини кўриб таом ҳозир қилишни буюрди. Ҳар хил ўтлардан пиширилган совуқ бир нарсани олиб келишди. Аббос ўта оч қолганидан уни берилиб ея бошлади ва қорни тўйиб қолди. Отаси оз-оздан олиб емай турди. Кейин дастурхонга товуқ, ўрдак, кийик ва қўзичоқнинг гўштидан пиширилган таомларни олиб келдилар. Отаси улардан бир-бир еб чиқди. Ўғлининг олдига ҳам қўйди. Аббос эса қорни тўйиб қолгани учун умуман ея олмади. Шунда Аҳмад ўғлига «Болам сени бундай тарзда синаганимнинг боиси шуки, майда ишларга берилиб, машғул бўлиб қолишинг сени катта ишлардан тўсиб қўймасин. Қадри паст ишларга боғланиб қолиб қадри баланд ишларнинг фазилатидан маҳрум қолиб кетма!» ТИИ ўқитувчиси Ҳабибуллоҳ Жўрабоев тайёрлади 895

Хотира|Дин ва диндорларга нисбатан зулм ва қатағон сиёсати: 43 000 киши қамалди..

1941 йил II Жаҳон уруши бошлангач Совет Иттифоқи ҳудудида дин ва диндорларга бўлган муносабат ўзгарди. Бунгача 1917-18 йилдан буён босқичма-босқич дин ва диндорларга нисбатан зулм ва қатағон сиёсати юргизилди. Масалан, 1917-20 йилларда «Ҳужум» компанияси, «Худосизлар ҳаракатлари» диний муассасалар, масжид, мадрасаларни вайронага айлантирди. 1923 йили «Туркистон шароитида аксилдиний ташвиқот олиб бориш» резолюцияси қабул қилинди. 1925-32 йилларда Тошкентда очилган «Фан ва дин» журналида дин, эътиқод қораланди. 1937-39 йилдаги қатағонда Ўзбекистонда 43 000 киши қамалди, 6 920 нафари отиб ташланди. II Жаҳон урушида фашист Германияси Совет Иттифоқидаги атеистик сиёсатни қоралаб турли миллат ва дин вакиллари орасида тарқоқликни келтиришни кўзлади. В.Коларц «Совет Иттифоқида дин» китобида 1941 йил 22 июндаги воқеалар шўроларни динга қарши олиб бораётган тарғиботларни тўхтатишга мажбур бўлди, деб ёзади. Урушнинг аввалги ойларидаги катта йўқотишлар ҳукуматнинг мусулмонларга нисбатан узлуксиз давом этган таъқибларни барҳам беришга мажбур бўлди ва диндорларнинг ҳукуматни қўллашини кўзлади. Вазиятни яхши англаган Эшон Бобохон бошчилигидаги қардош республика уламолари 1943 йил 12 июлда СССР Олий Совети Президиумига Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний назоратини очиш таклифи билан расмий хат йўллайди ва шу йилнинг 31 июлида 55-қарор билан диний идора очишга рухсат олишади.  1943 йилдан буён ишлаб келаётган Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари Диний назорати 1992 йилдан Марказий Осиё республикаларининг ҳар бирида қайта ташкил этилиб, юртимиздагиси Ўзбекистон мусулмонлари идораси дея юритила бошлади.   Манба «Ўзбекистон уламолари» китоби 1 125

Сахий (35-ҳадис)

Бир вақтлар жуда бой ва қўли очиқ Ҳотам исмли киши яшаб ўтган бўлиб унинг минглаб чорва ҳайвонлари кенг яйловларни тўлдирган эди. Ўз мол-мулкини ўзгалар билан баҳам кўришни ёқтирадиган бу кишининг Туман дақабли уқур қора оти бор эди. Туман шу қадар ноёб от эдики, ҳамма жойда унинг шамолдек елиб юриши ва бургут каби парвозининг донғи кетган эди. Ҳотам бу отини кўз қорачиғидек асраб-авайлар уни ҳеч нарсага алишмас эди. Кунларнинг бирида Ҳотамнинг сахийлиги ва отининг гўзаллиги султоннинг қулоғига бориб етди. Шунда султон бош вазирига: ”Мен Ҳотамни синаб кўрмоқчиман. Ундан севимли оти Туманни сўраб кўрайлик –чи, нима қилар экан”- деди. Эртаси куни султоннинг одамлари йўлга тушдилар. Улар Ҳотамнинг қишлоғига ёмғирли кечада кириб боришди ва унинг уйида меҳмон бўлдилар. Ҳотам меҳмонларни ҳаяжон билан кутиб олди. Унинг буйруғи билан дастурхон тузалди. Кабоблар ейилди. Меҳмонлар охорли ва чиройли тўшакларда ухладилар. Эртаси куни эрталаб султоннинг одамлари нима учун келганликларини айтганда, Ҳотам чуқур қайғуга ботди. Ва уларга шундай деди: “О, келган вақтингиздаёқ султоннинг буйруғини айтганингизда эди! От гўштини яхши кўришингизни биламан. Кеча тунда келганингизда об-ҳаво ёмон бўлганлиги сабабли сизларга кабоб тайёрлаш учун Тумандан бошқа ҳайвонни топа олмадик”. Ҳотамнинг сахийлиги икки дона эчки сўраб келганга кўп эҳсон қилган пайғамбаримизнинг сахийликларига ўхшайди. Набийимиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам сахийлик нима эканлигини қандай ҳам чиройли тушунтириб берганлар: السخي قريب من الله قريب من الجنة قريب من الناس بعيد من النار “Сахий киши Аллоҳга, одамларга, жаннатга яқин ва дўзахдан йироқдир” (Термизий, “Бирр” 40) Рус тилидан Охунжон Аҳмад ваМуаттар Абдулқаюм таржимаси 1 056
1 1 036 1 037 1 038 1 039 1 040 1 548