Бутун дунёга катта ташвиш ва муаммо бўлиб турган коронавирус инфекциясига қарши кураш бўйича давлатимиз Раҳбарининг бевосита бошчилигида тизимли ишлар қилинмоқда. Хабарингиз бор, ушбу йўналишларда ҳукуматимиз томонидан кенг кўламли чора-тадбирлар узлуксиз амалга оширилмоқда. Ўз навбатида, юртимиз аҳолиси томонидан ушбу хасталикни инсоният бошидан аритиш мақсадида, хатми Қуръонлар ўқилди, саловотлар, айтилди, дуою тазаррулар ва хайриялар қилинди. Халқимиз орасида Аллоҳ таолонинг валий бандалари, дуолари мустажоб чин дўстлари бор. Уларнинг биргина дуолари балоларни аритиши, енгиллик ва кушойишлар келтириши мумкин. Яратган Эгамизга беадад ҳамдлар бўлсинки, бугун 7 нафар дастлабки бутунлай соғайган беморларимиз шифохонадан чиқарилиб, реабилитация марказига ўтказилди. Бу Ўзбекистон тиббиётининг катта ютуқларидан бири бўлиб, бу каби машаққатли натижаларга жаҳоннинг саноқли давлатларигина эришди, холос. Бу каби хушхабарлар кўп бўлишига умид қиламиз. Мамлакатимиз шифокорларининг ушбу улкан муваффақияти, халқимиз, ота-оналаримиз, фарзандларимиз соғлиғи йўлида тун-у кун қилинаётган меҳнатлар мевасидир. Ўз ҳаёти ва соғлиғини гаровга қўйиб, пандемия билан курашаётган шифокорлар, ҳамширалар фаолиятлари таҳсинга лойиқ. Шунингдек, бундай машаққатли дамларда туну кун хизмат қилаётган Ички ишлар, Давлат хавфсизлиги хизмати ходимлари, Миллий гвардия зобитлари, Мудофаа вазирлиги ҳарбийлари каби матонатли хизматчилар билан барча фуқароларимиз фахрланади, халқимиз уларнинг меҳнатларидан розидир. Аллоҳ таоло қийинчиликдан осонликка, беморликдан саломатликка, оғир ҳолатлардан хурсандчилик чиқариши ораси яқин бўлишини Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади: “Бас, албатта, қийинчилик билан осончилик бордир. Албатта, қийинчилик билан осончилик бордир (“Шарҳ” сураси, 5-6-оятлар). Демак, Ҳақ таолодан ёлвориб сўрайдиганимиз, қийинчилик вақтлари аста-секин чекинаётган бўлсин, яқин кунларда бизларни осончилик, саломатлик кунларга етказсин. Таъкидлаш жоизки, халқимиз, яқинларимизнинг саломатлигини сақлаш барчамизнинг бурчимиз эканини бир зум ҳам унутмайлик! Қатъий тартиб-интизом ва карантин тадбирларига жиддий риоя қилиш орқали вазиятни барқарор ушлаб қолишимиз мумкин. Имкон қадар уйда қолинг, ортиқча эҳтиёж бўлмаса кўчага чиқманг, муносабатларни, мулоқотларни кескин камайтиринг. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Қодир Эгамдан бу дардни бартараф этишини сўраб, истиғфорлар, салавотлар айтиш баробарида Қуръон тиловатлари, илтижолар, хайриялар қилишни давом эттиради. Яратган Парвардигор бу дуою тазарруларимизни ижобат қилади, хушхабарлар давом этади. Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 861
Ўзимизни манфаатлар: Уйда ўтириб, маънавий фойдаларни қўлга киритишимиз мумкинки, улар кўчада юриб топган моддий фойдаларимиздан кўра манфаатлидир. Кеча-ю кундуз дунё ташвишлари деб, ота-онамизни меҳрига тўёлмадик, улар бизни меҳримизни соғинишди, етарлича хизматларини қилолмадик. Дунё деб, қанча ибодатларни ўз вақтида адо этолмадик. Дунё деб, оиламиз даврасидан узоқлашиб,фарзандларимиз биздан меҳр олмаяпти. Дунёни югур-югури деб, бирор бир диний ёки бадиий китобни тўлиқ ўқий олмадик. Дунё ҳою-ҳавасларига шўнғиб, ўтган умримизни хотиржам бир сарҳисоб қилолмадик. Бугун бир фурсат бўлдики, шояд уйда ўтириб,баҳоли қудрат юқоридаги камчиликларимизни тўлдириб олсак. Агар шу камчиликларимизни тўлдириб олсак, уйда ўтириб жуда катта ютуққа эришган бўламиз. Ўзгаларга манфаатимиз: Бугун уйда ўтириб бошқаларга ҳам жуда катта маънавий фойдаларни келтиришимиз мумкинки, бу манфаатлар аввалда кўчага чиқиб етказган манфаатларимиздан анча фойдали ва зарурдир. Бу фурсатдан фойдаланиб кўплаб истиғфорлар айтиб, юртимизни, халқимизни хаққига дуолар қилайлик! Яратгандан бутун дунёга яна амнийят сўрайлик! Бугун касалликни олдини олиш учун бизни уйда ўтиришимиз энг катта кўмак экан, уйда ўтириб, касалликка қарши курашаётган фидоийлар қатори улуғ савобга эга бўлишимизни мумкинлигини ўйлайлик. Энг муҳими, бугун уйда ўтиришимиз, кўрсатмаларга оғишмай амал қилишимиз, юртимизга, халқимизга бўлган муҳаббатимизнинг намояндасидир. Бас, шунча фойдалар бор экан, бу фурсат ҳам ғаниматлигини унутмайлик! Миршавкат Музаффар 1 100
Республика махсус комиссияси томонидан коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича жорий этилган карантин ҚОИДАЛАРИГА ТЎЛИҚ АМАЛ ҚИЛИНГ; Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгашининг коронавирус (COVID-19) инфекцияси тарқалишининг олдини олиш бўйича ФАТВОСИ ТАЛАБЛАРИГА ҚАТЪИЙ ИТОАТ ҚИЛИНГ;Ў уйларида қолиб, ибодатлар ва дуоларда Аллоҳ таолодан бу балони инсоният бошидан кўтаришини ҳамда юртимиз тинчлиги ва осойишталигини сўраб, ИХЛОС БИЛАН ИЛТИЖО ҚИЛИНГ; Тинимсиз меҳнат қилаётган тиббиёт ва бошқа мутасадди идоралар ходимларининг хизматларини қўллаб-қувватлаб, уларнинг ҳақларига ДУОЛАР ҚИЛИНГ; Тошкент ислом институти томонидан телеграм каналида #масофавий_таълим лойиҳаси йўлга қўйилган. Ундан унумли фойланган ҳолда ўқув режада белгиланган билимларни ЎЗ ВАҚТИДА ЎЗЛАШТИРИНГ; Мустақил дарс тайёрлаётган вақтларда мавзуларни ўзлаштириш бўйича саволларга жавоб олишлари учун ФАН ЎҚИТУВЧИЛАРИГА МУРОЖААТ ЭТИНГ; УЙДА ҚОЛИНГ, ҚУРЪОН ХАТМ ҚИЛИНГ, КИТОБ ЎҚИНГ, ИСТИҒФОР АЙТИНГ, ДУО ҚИЛИНГ, БИРГАЛИКДА КАСАЛЛИКНИ ЕНГАМИЗ! 1 139
Мамлакатимиз аҳли оғир синовни бошидан ўтказмоқда. Бу коронавирус деган касаллик жаҳоннинг 190 дан зиёд давлатига кириб борди, 21 мингдан ортиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлди. Ушбу хасталикка чалинганлар сони Ўзбекистонда ҳам ўсиб бормоқда. Ушбу вируснинг янада тарқалиб кетмаслиги учун давлатимиз Раҳбарининг бевосита бошчилигида қатъий чоралар кўрилмоқда. Куни кеча муҳтарам Президентимиз раислигида коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашишни кучайтиришга бағишланган йиғилиш ўтказилди. Унда мамлакатимизда инфекциянинг кенг тарқалиб кетишига йўл қўймасликка барча куч ва воситалар сафарбар қилиш алоҳида таъкидланди. Юртбошимиз бугунги оғир дамларда шифокорларнинг машаққатли меҳнатларини эътироф этиб: – Оддий ҳақиқатни тан олиш адолатдан бўлади. Касалларга ўз вақтида ёрдам берилса, улар шифо топади, касалхоналарни тарк этади. Лекин, охирги касал тузалмагунча тиббиёт ходимлари иш жойини тарк этолмайди. Шу сабабли, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилишга қўшаётган улкан ҳиссаларини ва фидокорона хизматларини эътироф этган ҳолда, коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш ишларига жалб этилган тиббиёт, санитар-эпидемиологик ва бошқа ходимларни қўшимча ижтимоий ҳамда моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида алоҳида қарорни имзоладим, дея таъкидладилар. Азал-азалдан халқимиз тиббиёт ходимларини қадрлаб келган. Шундай шарафли вазифани ўз қасамёдига содиқ қолган ҳолда бажариб келаётган тиббиёт ходимларининг бугунги ҳар бир куни қаҳрамонлик бўлиб, Ҳақ таолонинг даргоҳида улуғ ажру савобларга ноил бўлади, инша Аллоҳ. Коронавирус инфекцияси дунёга таҳдид солиб турган бир пайтда тиббиёт ходимлари зиммасидаги масъулият янада ошиши билан бирга, улар фаолиятининг ҳар куни қаҳрамонлик эканлиги яққол намоён бўлмоқда. Мана шундай фидойиликка дунё халқлари қатори, ватандошларимиз ҳам гувоҳ бўлишмоқда. Шу боис, шифокорларимиз аҳолининг меҳри ва эътирофига сазовор бўлди. Иш жойида мижжа қоқмай хизмат қилаётган шу шифокорлар чин фидойи инсонлардир. Президентимиз томонларидан “Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашишга жалб қилинган тиббиёт ва санитария-эпидемиология хизмати ходимларини қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида молиявий рағбатлантириш жорий этилиши айни муддао бўлди. Шу ўринда мамлакат раҳбарияти ва аҳоли томонидан билдирилаётган ижобий фикрлар тиббиёт ходимлари учун улкан мукофот эканини алоҳида қайд этиш зарур. Ислом динида киши ўзи эгаллаган касбининг моҳир билимдони бўлиши, фидойилик билан ёндошиши юксак улуғланади. Ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ бирортангиз бирор ишни қилганда уни пухта қилишини яхши кўради”, деганлар (Абу Яъло ривояти, «Мажмаъу-з-завоид»; Суютий, «Ал-жомеъ ас-сағир»). Бугунги мураккаб даврда имом-хатиблар бутун дунёга таҳдид бўлаётган пандемияга қарши курашаётган матонатли шифокорларнинг меҳнатларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб, уларнинг ҳақларига дуои хайрлар қилмоқдалар. Шунингдек, туну кун беморлар муолажаси билан банд бўлган ҳатто уйига ҳам келолмаётган тиббиёт ходимларининг хонадонларига ташриф буюриб, оила аъзоларидан ҳол-аҳвол сўраб, озиқ-овқат маҳсулотлари ва ҳадяларни туҳфа қилмоқдалар. Шунга кўра, бугунги кунги шифокорлар ўз ишларини мукаммал равишда амалга ошираётганлари таҳсинга лойиқдир. Бинобарин, бундай касб эгаларига улкан ажру савоблар ҳам ёзилади. Қуръони каримда: “Ким яхшилик қилса, унга ундан кўра яхшироқ (мукофот) бўлур”, дея хушхабар қилинган (“Намл” сураси, 89-оят). Карантин талабларига бефарқ бўлманг! Айрим кишилар қонун-қоидаларга риоя қилиш ўрнига ўзи ва бошқаларнинг ҳаётини хавф остида қолдириб, эпидемия қоидаларини бузмоқда. Ички ишлар вазирлиги хабарга кўра, ўтган бир кун давомида карантин қоидаларига амал қилмаган жами – 980 та ҳолат аниқланган. Давлатимиз раҳбари ҳам ушбу йиғилишда куюнчаклик билан қуйидагиларни таъкидладилар: “Бир нарсани аниқ тушуниб олиш лозим. Бизда аниқланган касаллар сони кам-ку, 100 тага ҳам етмайди, хавотирга ўрин йўқ, деб хотиржам бўлиш хиёнат ҳисобланади. Чунки, коронавирус менга юқмайди деб бефарқ юрганлар нафақат ўзининг, балки ота-онаси, фарзандлари, атрофидагилар, қолаверса, бутун халқимизнинг соғлиғи ва ҳаётини катта...