islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Oliy ma'had

Муаллиф:

Ўзбекистонлик имомлар “Ал Азҳар”да малака оширмоқдалар

Маълумки 2019 йилда Ўзбекистон делегациясининг Миср давлатига сафари чоғида Ал-Азҳар мажмуаси билан имзоланган “Йўл харитаси”га мувофиқ ҳар йили ўзбекистонлик имом-хатиблар Мисрда икки ойлик малака ошириш курсларида таҳсил олиши белгиланган эди. Жорий йилнинг март ойи аввалида мазкур дастур доирасида имом-хатибларимизнинг илк гуруҳи Мисрга йўл олдилар. Ҳозирда улар Ал-Азҳар халкаро ислом академияси қошидаги имомлар, даъватчилар ва фатво тадқиқотчилари малакасини ошириш институтида дарсларни бошлаб юбордилар. Тингловчиларга фиқҳ, мусталаҳул ҳадис, усулул фиқҳ, фуруъл фиқҳ, Қуръон илмлари, тафсир, тажвид, фиқҳий мазҳаблар, ислом ҳазораси, мулоқот ва мунозара одоблари каби фанлардан Ал-Азҳар мажмуасининг профессор, фан докторлари таълим бермоқдалар. “Бу жойдаги илмий муҳит юқори савияда. Турли мамлакатлардан имомлар, исломшунос ходимлар, келиб таҳсил оладилар. Бу ерда диний таълим замонавий муаммоларнинг ечими сифатида амалий малакалар билан бирга берилади. Таҳлилга кўпроқ эътибор берилади. Масалан, бугунги мусулмон олами дуч келаётган баъзи муаммолар қайси ҳудудга тааллуқли бўлмасин, айни воқеелик нуқтаи назаридан чуқур таҳлил қилинади. Ва шу асосда муаммонинг ечимига ёндашилади”, дейди “Тўра бува”  масжиди имом-хатиби Шавкат Ҳамдамов. Малака ошириш курслари икки ой давом этади. Якунда имомларга Қуръон қироати, тажвид, тафсир, ҳадис, ақида ва фиқҳ бўйича ижоза (махсус сертификат) олиши белгилаб қўйилган. Сўнгра навбатдаги бошқа гуруҳлар билан малака ошириш ўқув курси узвий давом эттирилиб борилади. Бундан ташқари Қоҳира шаҳридаги «Дорул ифто ал-мисрийя» (Миср фатво уйи) академиясига ҳам имом-хатибларимизнинг қисқа муддатли ўқувга боришлари бўйича саъй-ҳаракатлар қилинмоқда. Қадимдан ислом оламида машҳур бўлган, кўплаб алломаларни етиштирган ушбу мўътабар илм даргоҳларида имомларимизнинг таълим олиб, малакаларини  оширишлари халқимиз учун катта неъмат бўлди. Келгусида айнан улар орқали ислом тафаккури янада теран таралади. Сохада ўзаро тажриба ва билимлар алмашинади. Аллоҳ таоло икки халқ орасидаги дин ва маърифат йўлидаги хайрли ҳамкорликларни мустаҳкам қилсин. Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси Масжидлар бўлими 702

ИЙМОН НИМА ВА У ҚАЕРДА БЎЛАДИ?

Иймон ҳақида қисқа бўлсада, тўғри маълумотга эга бўлиш ҳар бир мусулмонга вожиб бўлади. Айниқса, бидъатчи оқимлар кўпайган бугунги давр авлоди бу ҳақда яхши билимга эга бўлиши янада муаккаддир. Барчамизга маълумки, ижтимоий тармоқларда мусулмонларни гуноҳ сабабли кофирга чиқариб, куфр тамғасини ёпиштиришни одат қилганлар оз эмас. Ўшаларнинг аксари Иймон ва унинг асл маҳалли ҳақида тўғри маълумотга эга бўлмаган жоҳиллардир. Иймон нима ва у қаерда бўлади? Иймон бу аҳли сунна вал-жамоа муҳаққиқларининг жумҳурига кўра, Аллоҳнинг бирлиги ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳақ расул эканига қалб билан таслим бўлиб тасдиқлашидир! У ҳар бир мусулмоннинг қалбида бўлади! Тилда иқрор бўлиш эса дунёвий ҳукмлар ижроси, ижтимоий ҳаётда мусулмонлар қаторида муъомала қилиниш учундир. (Имом Абу Ҳанифа, имом Мотуридий, Қози Ийёд ва Устоз Абу Исҳоқ Исфароинийлар шу фикрда бўлган!). Бундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, қалбида иймон келтириб тилида иқрор бўлмаган одам Аллоҳнинг наздида мўмин бўлиши мумкин. Лекин, дунёвий аҳкомлар ижросига келганда у кофир деб ҳисобланади ва кофирлардек муносабатда бўлинади. Масалан ўлса жанозаси ўқилмайди ва ҳоказо… Мабодо, қалбида иймон келтирмасдан тилида юзаки иймон келтирса, у одам аслида кофир, лекин, ижтимоий ҳаётда мўминлардек муъомала қилинади. Масалан ўлса жанозаси ўқилади, имомлик қилса ортидан намоз ўқилади ва ҳоказо… Бунақанги одамлар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг даврида ҳам бўлган. Хозирги кунимизда ҳам йўқ эмас. Уларни мунофиқлар деб айтилади. Ватандошимиз “Ҳидоят имоми” Имом Абу Мансур Муҳаммад ал-Мотуридий раҳимауллоҳ иймоннинг жойи қалб ва у фақат қалб амали эканига ўзининг “Тавҳид” асарида нақлий ва ақлий далиллар келтиради: يَا أَيُّهَا الرَّسُولُ لاَ يَحْزُنكَ الَّذِينَ يُسَارِعُونَ فِي الْكُفْرِ مِنَ الَّذِينَ قَالُواْ آمَنَّا بِأَفْوَاهِهِمْ وَلَمْ تُؤْمِن قُلُوبُهُمْ قُلُوبُهُمْ وَمِنَ الَّذِينَ هِادُواْ “Эй Аллоҳнинг Расули! Яҳудийлардан ва оғизларида “Иймон келтирдик” деб, лекин қалбида иймон келтирмаганлардан иборат куфр сари интилаётганлар сизни ҳафа қилмасин!” (Моида сураси 41). Бу ояти карима ўзини мусулмон кўрсатиб, қалбида иймон келтирмаганлар аслида кофирлигига далолат қилади. قَالَتِ الْأَعْرَابُ آمَنَّا قُل لَّمْ تُؤْمِنُوا وَلَكِن قُولُوا أَسْلَمْنَا وَلَمَّا يَدْخُلِ الْإِيمَانُ فِي قُلُوبِكُمْ “Аъробийлар “иймон келтирдик” дедилар. (Эй Муҳаммад! Сиз уларга) Айтинг: “Сизлар иймон келтирганингиз йўқ, лекин, сизлар “Исломга кирдик” денглар. Иймон ҳануз қалбингизга киргани йўқ!” (Ҳужурот сураси 14). Қалбда тасдиқланмасдан шунчаки тилда айтилган гап иймон деб ҳисобланганида Аллоҳ таоло бу оятдагаи аъробийларнинг иймонини ботилга чиқармас эди. مَن كَفَرَ بِاللّهِ مِن بَعْدِ إيمَانِهِ إِلاَّ مَنْ أُكْرِهَ وَقَلْبُهُ مُطْمَئِنٌّ بِالإِيمَانِ “Кимки иймон келтирганидан кейин Аллоҳга куфр келтирса, илло, қалби иймон билан ором олган ҳолида зўрликка учраганлар бундан мустасно” (Наҳл сураси 106). Бу оятга кўра, иймон фақат қалбнинг иши ва у фақат қалбда бўлади. Агар тилда иқрор бўлиш иймоннинг асли негизига алоқадор бўлганида, куфр калимасини айтишга мажбур этилганлар (гарчи қалбида инкор этмасада) кофир деб ҳисоб қилинган бўларди. Аммо Аллоҳ бу оятда уларни кофирлардан истисно қилиб ажратиб қўйди, демак иймон бу фақат қалбда бўлади. Мантиқан олиб қаралганда ҳам иймон бу дин демакдир. Дин эса эътиқод қилинадиган тушунчадир. Эътиқод эса фақат қалбда бўлади. Уни ҳеч ким ҳеч кимга мажбурлаб сингдира олмайди, мажбурлаб чиқариб ҳам ташлолмайди. Инсон ўз ихтиёри билан, онгли равишда ишониб бўйсунса ва эътиқод қилса шу иймон бўлади. (Имом Мотуридий. “Тавҳид” 469 – 471 Бетлар). Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам кўпинча қуйидагидек дуо қилар эдилар: يا مقلب القلوب ثبت قلبى على دينك...

Муфтий ҳазратларининг Хоразм вилоятига ташрифлари бошланди

Бугун, 12 март куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Абдуғофур Аҳмедов диний-маърифий соҳада олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишиш мақсадида Хоразм вилоятига ташриф буюрдилар. Сафар давомида Урганч шаҳридаги “Имом Фахриддин ар-Розий” ўрта махсус ислом билим юртига ташриф буюриш, аҳоли билан учрашувлар ва давра суҳбатлари ўтказиш, вилоятда истиқомат қилаётган боқувчисини йўқотган, кам таъминланган оила хонадонларидан хабар олиш, шунингдек, вилоят имом-хатиблари билан соҳада бўлаётган ўзгаришлар, диний-маърифий йўналишда олиб борилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ҳақида давра суҳбати ўтказиш режалаштирилган. Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 754

Экстремистлар кимга хизмат қилади?

Диний экстремизм йигирманчи аср охири ва йигирма биринчи аср бошларидаги энг хатарли оғриқ нуқталардан бири бўлиб турмоқда. Бутун жаҳон афкор оммаси бунга қарши бор имкониятларни ишга солмоқдалар. Хусусан, юртимизда ҳам муҳтарам Президентимиз раҳбарлигида чора-тадбирлар йўлга қўйилмоқда. Бу чора-тадбирларда асосий эътибор ҳушёрликка ва ёшлар тарбиясига қаратилмоқда. Маълумки, юртимиз аҳолисининг асосий қисми мусулмонларни ташкил қилади. Мусулмонлар қадимдан, Исломнинг аввалидан барча раҳнамоларга одоб билан қулоқ солган ва уларга эргашган. Шунинг учун ҳар қандай соҳада бўлган каби турли бузғунчи оқимларга қарши маърифат билан курашишда ҳам имом-хатиблар ҳаммадан кўра масъулиятлироқ бўлишлари лозим. Чунки халқни тўғри йўлга етаклашда асосий вазифа айнан имом-хатибларимиз зиммасига тушади. Диний идора тизимида ишлайдиган ҳар бир ходим бутун халққа аввало ўзлари ибрат бўлишлар керак. Дастлаб ўзининг, кейин оиласининг тарбиясини барчага намуна қилмас экан, қандай қилиб бошқаларга насиҳат қилсин? Шундай экан, диний хизмат ходимлари барча жабҳада пешқадам бўлишлари керак. Бу тўғрида Президентимиз Ш. Мирзиёев алоҳида тўхталиб ўтган: “Муҳтарам имом-хатибларимиз Худо йўлида холис хизмат қилишни ўз зиммаларига олганлар. Бу ҳам масъулият, ҳам улкан шараф. Шунинг учун соғлом эътиқод йўлини тарғиб қилишни аввало кимдан сўраймиз? Сиз, азизлардан сўраймиз. Шу борада барчамиз кимдан ибрат оламиз? Сиз, азизлардан”. («Ижтимоий барқарорликни таъминлаш, муқаддас динимизнинг софлигини асраш – давр талаби» мавзусидаги анжуманда сўзлаган нутқидан) Бизга юкланган шарафли масъулият ва вазифалар нималардан иборат? Аввало бутун инсоният бошига ташвиш олиб келаётган экстремистик оқимларнинг оммавий ахборот воситаларидаги чиқишларига муносиб тарзда, аниқ шаръий далиллар асосида, омма халқ тушунадиган ва далиллардан етарли даражада қониқадиган даражада раддиялар бериб боришимиз лозим. Бугунги кунда оммавий ахборотлар шунчалик кенг ёйилиш имкониятига эга бўлдики, бундай ҳолда ёшларни чалғитадиган уйдирма ва сафсаталарни шунчаки яшириш билан эмас, балки уларнинг асли сиртидан қараганда Қуръони карим оятларига ва Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларига ўралган бўлсада, ичида асл манбаларни, соф Исломий таълимотларни яширгувчи фитналар борлигини халққа яққол кўрсатиб қўймасак бўлмайди. Хусусан экстремизм ҳақида сўз борар экан, биз ўзимиз бу ибора ҳақида тўлиқроқ тушунчага эга бўлишимиз лозим. «Экстремизм» сўзи лотин тилидан олинган бўлиб, “кескин фикр ва чораларни ёқлаш, кескин чораларга тарафдорлик” маъносини англатади. Бу атаманинг сиёсат билан боғлиқ жиҳатлари шундаки, норасмий экстремистик ташкилот раҳбарлари сиёсий масалалар юзасидан “кескин, қатъий чоралар кўриш йўли билан”, яъни куч ишлатиш, зўрлик билан давлатнинг расмий ҳокимиятни конституцияга хилоф равишда ўзгартиришни ўз олдига мақсад қилиб қўйганлигидадир. Ҳар қандай экстремистик-террорчилик хуружининг мақсади давлат тўнтаришини амалга ошириш ва фуқаролар урушини келтириб чиқаришдан бошқа нарса эмас. Улар шу йўл билан кимларнингдир ноғораларига ўйнайди. Натижада террор ортида қанчалаб корчалонлар қурол савдоси билан шуғулланади. Энг ачинарли томони бутун инсониятнинг ҳаёти, қони уларнинг мўмай даромадлари олдида арзимас сариқ чақага ҳам арзимайди. Бундан ҳам таассуфли томони ўша ээкстремистик оқим аъзолари ҳам кимга хизмат қилаётганини англамайди. Раҳнамолар Аллоҳ учун деса, соддалик билан лаққа тушади. Демак, энг аввало билишимиз ва бошқаларга, хусусан ёшларга билдиришимиз лозим бўлгани шуки, экстремизм аъзолари кимлар учун хизмат қилмоқда? Дингами, динсизгами? Қамариддин Минҳожиддинов. Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом Институти махсус сиртки бўлими 2 боскич 607 гуруҳ талабаси. 684

“ИЙМОННИНГ ТАЪРИФИ ВА РУКНИ” МАВЗУCИДА ОЧИҚ ДАРС БЎЛИБ ЎТДИ

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси ўқитувчиси Устоз Қудратуллоҳ домла Сидиқметовнинг 2020 йил 11 март куни 603 гуруҳ талабаларига Ақоид фанидан “Иймоннинг таърифи ва рукни” мавзуида очиқ дарси бўлиб ўтди. Очиқ дарсни Ўқув ва илмий ишлар бўйича проректор У.Ходжаев, “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси мудири С.Примов ва кафедра устозлари Ф.Жўраев, Ҳ.Жўрабоев, М.Жўраев, А.Ғофуров, “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси мудири А.Тошпўлатов ва кафедра ўқитувчиси Ю.Абдурахимов, “Тиллар” кафедраси ўқитувчиси И.Юлдашев ва бошқа устозлар кузатиб, таҳлил қилиб бордилар. Иймоннинг таърифи ва рукни «Иймон» сўзи луғатда «тасдиқлаш», «бўйсиниш», «омонлик бериш» маъноларини англатади. Аҳли сунна вал жамоа уламолари наздида биринчи маъно, яъни «тасдиқлаш» маъноси мўьтабар ҳисобланади. Истилоҳда эса, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ таоло ҳузуридан келтирган барча нарсаларни қалб билан тасдиқлаш бўлиб, тил билан иқрор бўлиш эса, иймоннинг шарти ёки унинг бир бўлаги дейилган. (ал-Мажмуату ли қоваидил фиқҳийя. 98-бет). Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ таоло ҳузуридан келтирган барча нарсаларни қалб билан тасдиқлаш деганда у зот келтирган барча нарсаларни ўз ичига қамрайдиган қуйидаги етти нарсага шаксиз ишониш тушунилади: Аллоҳ таоло, Унинг фаришталари, китоблари, пайғамбарлари, охират куни, қадарнинг яхшиси ҳам ёмони ҳам Аллоҳдан экани ва ўлгандан сўнг қайта тирилиш. Саъдуддин Тафтазоний ўзларининг «Ат-Талвиҳ» номли асарларида шундай деган: Аслида иймон тасдиқдир. Бунинг маъноси яратувчи таолонинг борлиги, ягоналиги ва бошқа сифатлари ҳамда Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг нубуввати ва у зот келтиргани аниқ маълум бўлган нарсаларни тасдиқлаб, унга бўйсиниб қабул қилишдир. Шунга кўра луғат жиҳатидан «Тасдиқлаш» маъносини ифодалаган «Иймон» сўзи шариат истилоҳида махсус нарсаларни тасдиқлашга қайдланиб иймон дейилади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам иймоннинг маъносини қуйидагича баён қилганлар: «Аллоҳга, фаришталарига, китобларига, расулларига, охират кунига иймон келтирмоғинг ҳамда қадарга; унинг яхшиси ва ёмонига иймон келтирмоғинг» (Имом Муслим ривояти). Иймоннинг тасдиғи ҳақида турлича фикрлар бор: 1. Молик, Шофеъий, Аҳмад, Авзоъий, Исҳоқ ибн Роҳавайҳ, бошқа аҳли ҳадислар, Мадина аҳли, аҳли зоҳир ва мутакаллимлардан бир жамоаси: «Иймон қалб ила тасдиқ қилиш, тил билан иқрор бўлиш ва аъзолар билан амал қилишдир», деганлар. 2. Бизнинг асҳобларимиздан кўплари Имом Таҳовий раҳматуллоҳи алайҳ зикр қилган: «Иймон – тил билан иқрор қилиш ва қалб билан тасдиқ қилишдир», деган фикрга иттифоқ қилганлар. 3. Абу Мансур ал-Мотуридий ва Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳлар: «Тил билан иқрор қилиш ортиқча рукндир, аслий эмас. Аслий рукн – қалб билан тасдиқ қилишдир. Иқрор эса унга аломат ёки узрли бўлганлар учун шартдир», дейдилар. Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ билан бошқа аҳли сунна имомлари орасидаги ихтилоф сувратда, холос. Уларнинг гуноҳи кабира иймондан чиқармаслигига, балки, уни қилган одам Аллоҳнинг хоҳишига ҳавола қилинишига, хоҳласа азоблайди, хоҳласа афв қилади, деган фикрда иттифоқ қилиб туриб, қалбдаги иймон учун аъзоларининг амали лозимми ёки иймондан бир жузми деган гапни айтишлари лафзий низодан бошқа нарса эмас. Бу ерда, ақийдага тегадиган нарса йўқ. Агар бу масалада Аҳли сунна вал жамоа орасидаги низо фақат лафзий низо бўлса, уларнинг бир тоифаси иккинчисига душманлик қилишларига ва шу боисдан тафриқага тушишларига ҳеч ҳожат йўқ. Ақийда илми олими Умар Насафий роҳматуллоҳи алайҳ: «Иймон ва Ислом бирдир. Қачонки, бандада тасдиқ ва иқрор мавжуд бўлса, мен ҳақиқатда мўминман, демоғи тўғри бўлади», деганлар. Мана шу маъно мотуридийлар жумҳури ва муҳаққиқ ашъарийларнинг сўзидир. Абдуллоҳ Ғофуров Тошкент ислом институти “Ақоид ва фиқҳий...
1 1 093 1 094 1 095 1 096 1 097 1 548