islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Oliy ma'had

Муаллиф:

Яхшилик қилишга шошилинг

Ислом ахлоқида тарбия кўрган ва унинг соф ва пок булоқларидан баҳра олиб улғайган мусулмон ўзи яшаб турган жамиятдаги барча инсонларга наф келтиришга, улардан зарарни даф қилишга саъю-ҳаракат қилади. Чунки, у ҳақиқат, яхшилик, фазилат каби одоб-ахлоқ асосида тарбия олган. Инсонларга яхшилик қилиш – уни икки дунё саодатига олиб келишини яхши англайди. Аллоҳ таоло хитоб қилади: “Эй, имон келтирганлар! Рукуъ қилингиз, сажда қилингиз ва Раббингизга ибодат қилиб эзгу иш қилингиз – шоядки, нажот топсангиз!” (Ҳаж сураси 77 оят). Мусулмон киши ушбу ояти карима мазмунидан келиб чиқиб ўзгаларга яхшилик қилишга астойдил ҳаракат қилади. Чунки, у яхшилик йўлида қўйилган ҳар-бир қадам учун Аллоҳдан улуғ ажрлар бўлишига қатъий ишонади. Инсониятни жоҳилият залолатидан Ислом нури сари юзланишга сабаб бўлган улуғ зот Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қилиб айтганлар: “Қуёш балқиган ҳар бир кунда икки киши ўртасини адолат билан ислоҳ этишинг – эҳсондир. Бир кишини уловига минишида ёрдам беришинг ва юкини уловига кўтариб юклаб беришинг эҳсондир. Бир кишига табассум билан яхши сўз айтишинг – эҳсондир. Намоз сари босган ҳар бир қадаминг баробарида сен учун эҳсон бор, одамларга азият берадиган нарсани йўлдан бартараф этишинг ҳам эҳсондир”. Мусулмон киши ўзининг ижтимой ҳаётида адо қиладиган яхши амаллари билан намоз ўқиш учун масжид сари босган қадами ўртасидаги бу боғланиш қандай ҳам гўзал! Онгли мусулмон тасаввурида инсоннинг барча амаллари, модомики ниятида Аллоҳ таоло розилигини топиш бўлса, шубҳасиз ибодат бўлади. Шунинг учун ҳам мусулмон кишисига яхшилик эшиклари доимо очиқ, у Аллоҳнинг кенг раҳмати, беқиёс савоблари ва раҳмати соясида бу эшиклардан хоҳлаган вақтида кираверади. Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қиладилар: “Ҳар бир мусулмон кишиси садақа-эҳсон қилмоғи лозим. Саҳобайи киром савол қилиб сўрашди: Эй Аллоҳнинг расули! Агар садақа қилишга бирор нарса топа олмаса нима қилади? Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: Қўли билан меҳнат қилади, ўзига ҳам фойда келтиради ва садақа ҳам қилади. Улар сўрашди: Эй Аллоҳнинг расули! Агар бунга қодир бўлмаса, не чора қилади? Ул зоти шариф дедилар: Қийналган, муҳтож кишига ёрдам қилади. Асҳоблар савол қилишди: Эй Расулуллоҳ! Агар буни ҳам қила олмаса нима қилади? Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам жавоб берадилар: “Яхшиликка далолат қилади” Саҳобайи киром сўрашди: Буни ҳам қила олмаса-чи,? Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қиладилар: “Ўзини ёмонликдан тияди, шу нарса ундан садақа бўлади”. Ҳадиси шарифда: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам “Ҳар бир мусулмон кишиси садақа-эҳсон қилмоғи лозим, дедилар, сўнгра турли хайрли, маъруф ва яхшиликларни санаб ўтдилар. Мусулмон кишиси бу амалларни қилиши орқали улуғ савобларга эришиши мумкин. Демак, мусулмон кишиси садақа-эҳсон қилмоғи, яъни ўзи яшаётган жамият фаровонлиги ва саодати йўлида хайрли амалларни адо этмоғи лозим. Агар бундан ожиз бўлса ёки бирор-бир сабаб юзасидан қила олмаса, у вақтда тили ва қўл-оёқларини ёмонликдан тийса, шубҳасиз ажру-савобга сазовор бўлади. Бугун мамлакатимизда ҳукм сураётган тинчлик, хонадонимиздаги осойишталик, дастурхонимиздаги тўкинлик Яратганнинг биз бандаларига кўрсатаётган чексиз раҳмати, фидоий инсонларнинг элим-юртим деб қилаётган эзгу меҳнатининг самарасидир десак, асло янглишмаймиз. Зотан, ҳар бир кунини, ёйинки ҳар сониясини ўзгалар корини осон қилишга, ўксик қалбларнинг кўнглини кўтаришга бахшида этадиган инсонлар – чинакам фидоийлардир. Инсонлар хизматида ҳам бўлиш, уларга имкон қадар ёрдам қўлини чўзиш ва ҳожатларини раво қилишда доимо саъю-ҳаракатда бўлиш қандай саодат. Бу ҳақда Пайғамабаримиз соллаллоҳу...

2018 ЙИЛДА ИНСТИТУТИМИЗ УСТОЗ ВА ТАЛАБАЛАРИНИНГ РЕСПУБЛИКА ҲАМДА НУФУЗЛИ ХАЛҚАРО МУСОБАҚАЛАРДАГИ МУНОСИБ ИШТИРОКИ

Тошкент ислом институти талабаларнинг турли нуфузли халқаро мусобақаларда иштирок этиб, юртимиз шаънини ҳимоя қилиб, фахримизга сабаб бўлиши, улар эришаётган ютуқлар замирида олий Маъҳаддаги малакали устозларнинг хизматлари таҳсинга сазовордир. Бугун биргина Тошкент ислом институтининг ўзида Қуръони каримни тўлиқ ёдлаган юздан ортиқ қорилар таҳсил олмоқда. “Таҳфизул Қуръон” (Қуръонни ёдлатиш) кафедрасида ёшларга Қироат илмидан таълим бераётган ўндан ортиқ қори устозлар ҳамда эликка яқин турли диний-маърифий ва хорижий фанлардан таълим бераётган ўқитувчи-ходимларнинг барчаси ўз соҳасининг малакали мутахассиси ҳисобланади. Мана йигирма саккиз йилдирки, юртимизда Республика миқёсида Қуръони каримни ёддан ва тажвид қоидалари билан тиловат қилиш бўйича диний таълим муассасалари талабалари ўртасида мусобақалар ўтказиб келинмоқда. Мазкур мусобақаларда юқори натижага эришган қори ва қориялар турли хорижий давлатларда ўтказиладиган Халқаро Қуръони карим мусобақаларида ҳам иштирок этмоқдалар. Масалан, Саудия Арабистони Подшоҳлиги, Кувайт, Малайзия, Индонезия, Эрон Ислом Республикаси, Россия Федерацияси каби давлатларда бўлиб ўтган Қуръони карим мусобақаларида қориларимиз юртимиз шаънини муносиб ҳимоя қилиб келмоқдалар. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2018 йил 22 январдаги фармони билан тасдиқланган Давлат дастурида Республикамизда марказлашган Қуръони карим мусобақасини ўтказиш назарда тутилган эди. Шунга асосан, 2018 йил февраль-март ойларида “Ўзбекистон Қуръон мусобақаси – 2018” эркаклар ва аёллар ўртасида “Ҳифз” ва “Тиловат” йўналишларида Республикамизнинг турли ҳудудларида истиқомат қиладиган беш мингдан ортиқ қори ва  қорияларимиз беллашдилар.Муҳтарам Президентимиз ташаббуслари билан бошланган Қуръони карим мусобақаси мўмин-мусулмонларимиз кўпдан бери интиқиб кутган қувончу шодликларни олиб келди. Қалбда мамнунлик, кўзда ёш ила қилинган дуолар, ҳузурбахш тиловатлар сабаб юртимизга файзу баракалар ёғилди. Қувонарлиси, ушбу мусобақанинг Республика босқичида диний таълим муассасалари талабалари ўртасида ғолиб бўлганларнинг орасида Тошкент ислом институти талабалари ҳам бор. Хусусан, “Ҳифз”йўналишида олий ўринни Нуриддинов Юлдошбой Иброҳим ўғли, 2-ўринни Саидалиев Муҳаммад Ҳожи Мирзо Мўминжон ўғли,“Тиловат” йўналишида 3-ўринни Нажмиддинов Ҳамидуллоҳ Собит ўғли, аёл-қизлар ўртасида “Ҳифз” йўналишида олий ўринни Нажмиддинова Робия Қутбиддин қизи, “Тиловат”йўналишида 1-ўринни Сайдалиева Муфаззала Собиржон қизи қўлга киритдилар. “Ўзбекистон Қуръон мусобақаси – 2018”нинг мутлақ ғолиби, олий ўрин соҳиби Нуриддинов Йўлдошбек қори Иброҳим ўғлига Президент совғаси – “Лаcетти” автомашинаси топширилди. Шунингдек, “Тиловат”йўналиши ғолибларига икки кишилик, “Ҳифз”йўналиши ғолибларига уч кишилик Умра сафари Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан тақдим этилди.2018 йилнинг 10-18 апрель кунлари Кувайтда IX – Халқаро Қуръон мусобақаси бўлиб ўтди. Унда дунёнинг турли мамлакатларидан келган қорилар беллашдилар. Мазкур мусобақада икки – “Ҳифз” ва “Тиловат” йўналишида қорилар иштирок этган бўлса, “Ҳифз”йўналиши бўйича институтимиз талабаси Раҳмонбердиев Абдулазиз қори Рустам ўғли Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қилиб, кучли ўнталикка кирди. 2018 йилнинг 19 апрель куни Эрон Ислом Республикасининг Вақф ва хайрия ишлари ташкилоти томонидан ўтказилган 35-Халқаро Қуръони карим мусобақасида институтимиз талабаси Туйғунов Иброҳим қори Жаҳонгир ўғли тиловат йўналиши бўйича иштирок этиб,мусобақадаги муносиб иштироки учун ташаккурнома билан тақдирланиб, кучли ўнталикдан жой олди. 2018 йил 3 май куни Малайзиянинг Куала Лумпур шаҳрида Малайзия Қироли Муҳаммад (V) Фарис Петра ташаббуси билан ташкил этилган халқаро Қуръон мусобақасида “Ўзбекистон Қуръон мусобақаси – 2018”нинг аёл-қизлар ўртасида олий ўринни эгаллаган институт талабаси Нажмиддинова Робия Қутбиддин қизи халқаро Қуръон мусобақасида “Ҳифз”йўналиши бўйича финал босқичида беллашиб, дунё мамлакатлари қориялари ичида 100 баллдан 90 балл олиб, кучли еттиликдан ўрин олди ва Ўзбекистон Республикаси шаънини халқаро мусобақада муносиб тарзда ҳимоя қилди. 2018 йил 5 май куни Ўзбекистон “Ёшлар иттифоқи” саройида юртимизда илк бор ўтказилган “Ҳадиси шариф билимдони – 2018” Республика танловининг Тошкент шаҳар босқичининг эркаклар ва аёл-қизлар ўртасидаги қисми ўтказилди. Танловда диний таълим муассасалари талабалари ҳамда ҳадис илмидан хабардор бўлган иқтидори ёш йигит-қизлар иштирок этдилар. “Ҳадиси шариф билимдони – 2018” Республика танловида 100 баллдан 97 балл тўплаб,1-ўринни институтимиз талабаси Юсупов Халиллуллоҳ Сади ўғли, 2-ўринни 88 балл...

ҲАРБИЙ САЛОҲИЯТ

14 январь – Ватан ҳимоячилари куни Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилган: وَأَعِدُّواْ لَهُم مَّا اسْتَطَعْتُم مِّن قُوَّةٍ وَمِن رِّبَاطِ الْخَيْلِ تُرْهِبُونَ بِهِ عَدْوَّ اللّهِ وَعَدُوَّكُمْ وَآخَرِينَ مِن دُونِهِمْ لاَ تَعْلَمُونَهُمُ اللّهُ يَعْلَمُهُمْ وَمَا تُنفِقُواْ مِن شَيْءٍ فِي سَبِيلِ اللّهِ يُوَفَّ إِلَيْكُمْ وَأَنتُمْ لاَ تُظْلَمُونَ Улар учун қўлингиздан келганича куч-қувват ва эгарланган отларни тайёр қўйингиз, бу билан Аллоҳнинг душманини, ўз душманингизни ва улардан бошқа ўзингиз билмайдиганларни қўрқитасиз. Уларни Аллоҳ биладир. Аллоҳ йўлида нимани сарф қилсангиз, сизга тўлиқ қайтарилур. Сизга зулм қилинмас. (Тафсири ҳилол. Анфол сураси 60 оят) Марҳум шайҳ Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ бу оят тафсирида шундай деганлар: ушбу оят мусулмон жамиятининг қуролли кучлари доимо шай туриши лозимлигига далилдир. Ҳар бир мусулмон жамият қўлидан келганича ҳарбий тайёргарликни кўриб қўйиш билан Аллоҳнинг амрини бажарган бўлади. Демак Аллоҳ таолонинг шу буйруғига кўра, давлатда душманга қарши туриш учун керакли ҳарбий тайёргарлик бўлиши шарт. Аллоҳ таоло имкон борича душманга қарши куч-қувват тайёрлаб қўйишга амр қилган. Ояти каримада қўлланган (قُوَّةٍ) “куч қувват” сўзини уламолар турлича изоҳлаганлар: 1- Мўмин-мусулмонлар учун душманга қарши жангда зарур бўлган жамики қурол аслаҳа турлари; Бу қавлга кўра, душман имкониятларидан келиб чиқиб унга муносиб қаршилик қилиш учун керак бўлган жамики қурол турларини, бугунги замонавий ҳарбий қурол-аслаҳаларни тайёрлаш, сотиб олиш, сақлаш Аллоҳнинг бир амрини бажариш бўлади. 2- Мудофаа мақсадида қурилган ҳарбий истеҳком ва қалъалар; Бу қавлга кўра, мусулмонлар ўз Ватанлари сарҳадларини душман қадамидан асраш учун керакли чораларни кўриши, масалан: чегарада девор қуриш, симтўсиқлар тортиш ҳатто душман кириши мумкин йўлакларни миналаштириш ҳам Аллоҳнинг бир амрини бажариш бўлади. 3- Ўқ отмоқ; Бу қавлга кўра, мусулмонлар лозим бўлганда душманга қарши туриб дин, Ватан, миллат ва халқ ҳимоясида ўқ отишни, мерганликни ўрганишлари, ўқотар қуролларни ишлатишни ўргатувчи махсус билимгоҳлар қуриши Аллоҳнинг бир буйруғини бажариш бўлади. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ўзлари “куч қувват” сўзини бир ҳадисларида “ўқ отмоқ” деб тафсир қилган эканлар. Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳу айтади: سمعت رسول الله صلى الله عليه و سلم و هو على المنبر يقول و اعدوا لهم ما استطعتم من قوة الا ان القوة الرمى ثلاثا Расулуллоҳ соллаҳу алайҳи ва салламдан эшитдим, Ул зот минбарда туриб уч бора: “Душманларга қарши улар учун қўлингиздан келганича куч-қувват тайёрлаб қўйинг. Билиб олинг, куч-қувват бу ўқ отмоқдир!”—дедилар (Муслим ривояти). Давлатлар ҳарбий салоҳиятини ошириб бораркан, душманнинг эҳтимолий ҳужумларига юқорида айтилганидек ҳамиша шай тураркан, бунинг натижасида уларга маълум ва номаълум душманлари қўрқувга тушади. Замонавий қуролланган қудратли армияга эга давлат билан ҳар қанақанги душман ҳам эҳтиёт бўлиб муомала қилади. Уруш очиш, босқинчилик ҳаракатларини амалга оширишга юраклари бетламайди. Шунингдек, ояти каримада таъкидланганидек кимки ҳарбий соҳага Аллоҳ йўлида сарф-харажат қилса, ҳарбийларга маош берса, рағбатлантирувчи совғалар улашса, салоҳиятини ошириш йўлида моддий кўмак кўрсатса, Албатта Аллоҳ унинг ажрини тўла-тўкис қилиб беради. Бандаларнинг сарф-харажатлари беҳуда кетмайди, уларга ноҳақлик қилинмайди. Зеро, Аллоҳ ҳеч бир хайрли ишни ажрсиз қолдирмайди. Авазбек МЎМИНОВ Андижон шаҳри “Чинор” жоме масжид имом хатиби 892

Мисрдаги ўзбекистонлик талабалар билан учрашув

Мисрда хизмат сафарида бўлиб турган Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари Миср олийгоҳларида таълим олаётган талабалар ва у ерда меҳнат қилаётган ватандошлар билан мулоқот қилди, хабар берди ЎМИ Матбуот хизмати. Ушбу тадбир Ўзбекистоннинг Мисрдаги элчихонаси ташаббуси билан “Хилтон” меҳмонхонасида ташкил этилди. Учрашувда муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотлар, уларнинг мазмун-моҳияти ва келгусидаги режалар хусусида йиғилганларга сўзлаб бердилар. Шунингдек, ҳар бир талаба ва ватандошимизнинг мурожаатига қулоқ тутиб, уларнинг ҳол-аҳволи сўралди ва келгусидаги ишларига муваффақиятлар тиланди. Мисрдаги ўзбекистонлик талабалар ва ватандошлар мана шундай юксак эътибор ҳамда амалга оширилаётган хайрли ислоҳотлардан чексиз мамнун бўлдилар. Ҳукуматимиз раҳбарияти, она-Ватанимиз ва халқимизга эзгу тилакларни изҳор қилдилар. 1 034

Аёллар ислом нигоҳида

Муқаддас динимиз Исломда барчага бирдек хитоб қилиниб, эркак ва аёлларга тенглик ила муомала қилинган. Ҳақ-ҳуқуқларда бирини бошқасидан устун қўйилмаган. Шунингек, ислом шариати умумий шаклда аниқ мақсадга эришишни кўзлаган бўлиб, у “ҳимоя” деб аталади. Ҳимоя эса турли жабҳаларда, турли шаклларда намоён бўлади. Хусусан, аёлларнинг шаъни, уларга тааллуқли бўлган барча нарса ислом дини асосида ҳимоя этилади. Шу сабабдан ҳам Қуръони карим ва суннати набавийда аёлларга оид ҳақ-ҳуқуқлар, нозик ва дақиқ таърифлар алоҳида эътибор билан келтирилади, адолат,  латофат ва меҳр ила баён қилинади. Шуларни эътиборга олган ҳолда, аёлнинг қиз, рафиқа ва она сифатида умр кечириши ва унинг умр босқичларида эҳтироми ва ҳимоясини кўзда тутган оят ва ҳадисларни этиборингизга ҳавола этамиз. Ислом дини аёлларнинг шаънини кўтариб, уларнинг турмуш тарзини гўзаллаштирган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам аёлларга ўз эрларига итоат қилишни, эркакларга эса жуфти ҳалолларига меҳрибонлик қилишни буюрганлар. Қизларни мажбурлаб эрга бериш, уларнинг молларини ейишни ман қилганлар. Чунки жоҳилият даврида аёллар мерос ололмас, агар бирор кишига қиз фарзанд кўрганининг хабари берилса, ғазабланганидан юзлари қорайиб, бўзариб кетар эди. Аллоҳ таоло Қуръони каримда уларнинг бу ҳолатини бундай баён қилади: وَإِذَا بُشِّرَ أَحَدُهُمْ بِالْأُنْثَى ظَلَّ وَجْهُهُ مُسْوَدًّا وَهُوَ كَظِيمٌ  * يَتَوَارَى مِنَ الْقَوْمِ مِنْ سُوءِ مَا بُشِّرَ بِهِ أَيُمْسِكُهُ عَلَى هُونٍ أَمْ يَدُسُّهُ فِي التُّرَابِ أَلَا سَاءَ مَا يَحْكُمُونَ “Қайси бирларига қиз (кўргани ҳақида) хушхабар берилса, ғазаби келиб, юзлари қорайиб кетади. У (қиз)ни камситган ҳолда, олиб қолиш ёки (тириклай) тупроққа қориш (тўғрисида ўй суриб), ўзига хушхабар берилган нарсанинг «ёмон»лигидан (орият қилиб) одамлардан яшириниб олади. Огоҳ бўлингизки, уларнинг бу ҳукмлари жуда ёмондир (“Наҳл” сураси, 58-59 оятлар). Қуръони каримда “Нисо” (Аёллар) номи билан алоҳида сура нозил қилинган бўлиб, унда мерос ва аёлларга муомала қилиш ҳукмлари баён этилгани динимизда уларнинг эҳтиром қилинганини кўрсатиб беради. Аллоҳ таоло “Нисо” сурасида бундай марҳамат қилади: الرِّجَالُ قَوَّامُونَ عَلَى النِّسَاءِ بِمَا فَضَّلَ اللَّهُ بَعْضَهُمْ عَلَى بَعْضٍ وَبِمَا أَنْفَقُوا مِنْ أَمْوَالِهِمْ فَالصَّالِحَاتُ قَانِتَاتٌ حَافِظَاتٌ لِلْغَيْبِ بِمَا حَفِظَ اللَّهُ وَاللَّاتِي تَخَافُونَ نُشُوزَهُنَّ فَعِظُوهُنَّ وَاهْجُرُوهُنَّ فِي الْمَضَاجِعِ وَاضْرِبُوهُنَّ فَإِنْ أَطَعْنَكُمْ فَلَا تَبْغُوا عَلَيْهِنَّ سَبِيلًا إِنَّ اللَّهَ كَانَ عَلِيًّا كَبِيرًا “Эркаклар хотинлар устидан (оила бошлиғи сифатида доимий) қоим турувчилардир. Сабаб – Аллоҳ уларнинг айримлари (эркаклар)ни айримлари (аёллар)дан (баъзи хусусиятларда) ортиқ қилгани ва (эркаклар ўз оиласига) ўз мол-мулкларидан сарф қилиб туришларидир. (Аёллар ичида) солиҳалари – бу (Аллоҳга ва эрига) итоатли, ғойибга Аллоҳ сақлаганича ҳимоятли (яъни, эрларининг сирлари, мулклари ва обрўларини сақловчи)лардир. Хотинларнинг итоатсизлигидан қўрқсангиз, аввало уларга насиҳат қилингиз, сўнгра (бу таъсир қилмаса,)уларни ўринларда (алоқасиз) тарк этингиз, сўнгра (бу ҳам кор қилмаса)уларни (мажруҳ бўлмагудек даражада) урингиз. Аммо сизларга итоат қилсалар, уларга қарши (бошқача) йўл ахтармангиз. Албатта, Аллоҳ  олий ва улуғ зотдир (“Нисо” сураси, 34-оят). Аллоҳ таоло ушбу ояти каримада солиҳа аёлнинг сифатларини баён қилиб, ортидан итоатсизлик содир этган аёлга раҳм-шавқат билан, босқичма-босқич қилиниши керак бўлган муомала услуби ҳақида таълим бермоқда. Бу услуб – аввал чиройли панд-насиҳат, сўнгра шунда ҳам итоат қилмаса, ўринларини алоҳида қилиш, бу ҳам кор қилмаса, қаттиқроқ чора – озор бермайдиган даражада таъзир беришга изн берилишидир. Ушбу таълим меҳрибон ва раҳмли бўлган Аллоҳ таоло томонидан аёлларга бўлган иззат-икром намунаси десак, адашмаган бўламиз. Аёлларга бўлган икромнинг намуналаридан яна бири шуки, ушбу сурада аёллар ва эркаклар лафзларининг тенг миқдорда келтирилганидир. Ислом  эркакларга ўз аёллари билан гўзал муомалада бўлишни ва бунда улар учун яхшилик борлиги қуйидагича баён қилади:  وَعَاشِرُوهُنَّ بِالْمَعْرُوفِ فَإِنْ كَرِهْتُمُوهُنَّ فَعَسَى أَنْ تَكْرَهُوا شَيْئًا وَيَجْعَلَ اللَّهُ فِيهِ خَيْرًا كَثِيرًا “Улар билан тотув турмуш кечирингиз. Агар уларни ёмон...
1 1 331 1 332 1 333 1 334 1 335 1 549