islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Oliy ma'had

Муаллиф:

МИСР – ЎЗБЕКИСТОН: Таълим борасидаги ҳамкорлик замон талаби

Ўзбекистон ва Мисрни тарихий-маданий муштараклик, анъанавий дўстлик ҳамда яқин ҳамкорлик бирлаштириб туради. Мовароуннаҳр ва Миср диёрида яшаб ижод қилган улуғ боболаримизнинг ноёб илмий-маърифий мероси бутун мусулмон оламининг бебаҳо бойлигидир. Шу ўринда, Аҳмад Фарғоний бобомизга бўлган Миср халқининг ҳурмат-эҳтироми халқларимиз ўртасидаги азалий дўстликнинг ёрқин рамзига айланган. Миср Араб Республикаси Президенти Абдулфаттоҳ Саид Ҳусайн Халил ас-Сисининг 2018 йил 4 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев таклифига кўра амалга оширган расмий давлат ташрифи натижасида, Ўзбекистон ва Миср ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий, туризм, фан, таълим, маданият, спорт соҳаларидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва кенгайтиришга қаратилган ҳукуматлараро ва идоралараро салмоқли ҳужжатлар имзоланди. Миср Бош имоми – Шайх Аҳмад Муҳаммад Тоййиб бошчилигидаги ал-Азҳар мажмуаси вакилларидан иборат нуфузли делегациянинг Ўзбекистон Президенти қабулида бўлиши, Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва Ўзбекистон ислом цивилизацияси марказига ташриф буюриши икки томонлама ҳамкорликнинг янги босқичга кўтарилишига сабаб бўлди. Айни пайтда, Миср томонининг таклифига кўра, Ўзбекистон ва Мисрдаги диний соҳага оид марказлар ўртасида 2019-2023 йилларга мўлжалланган “Йўл харитаси”да кўзда тутилган келишувларни муҳокама қилиш ҳамда ўзаро мувофиқлаштириб олиш мақсадида Ўзбекистон делегацияси ишчи ташриф билан Қоҳира шаҳрида бўлиб турибди. Делегация вакилларининг илк учрашуви бир минг икки юз йилдан зиёд вақт мобайнида фаолият кўрсатиб келаётган “Ал-Азҳар” мажмуаси ректори Муҳаммад Ал-Маҳрасовий билан “Йўл харитаси”нинг 2019 йилга мўлжалланган чора-тадбирлари юзасидан ўтказилган суҳбат билан бошланди. – Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ўтган йили октябрь ойида ал-Азҳар мажмуаси раҳбари шайх Аҳмад Муҳаммад Таййибни қабул қилиб, ўтказган мулоқоти самарали бўлди. Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай Ал-Азҳар университети ва Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Имом Бухорий номидаги ­халқаро илмий-тадқиқот маркази ва бошқа муассасалар ўртасида таълим ҳамда илмий лойиҳаларни ривожлантириш, диний ходимлар малакасини оширишга қаратилган амалий ишлар бошлаб юборилди, – деди мезбон сифатида суҳбатни бошлаган Ал-Азҳар университети ректори Муҳаммад Ал-Маҳрасовий. Дарҳақиқат, Миср ва Ўзбекистоннинг ўртасида имзоланган “йўл харитаси” мамлакатларимизнинг илмий, маданий ҳамда диний таълим соҳасидаги салоҳиятнинг янада юксалиши учун улкан аҳамият касб этади. Қолаверса, икки мамлакат ўртасида амалга оширилаётган ишлар маънавий-маърифий соҳа ривожи, диний бағрикенглик, ўзаро ҳамфикрлик ва диний саводхонликнинг юксалишида катта рол ўйнаши шубҳасиз. Ўзбекистон ҳукумати томонидан амалга оширилаётган ислоҳотлар эса бунинг яққол далилидир. – Ўзбекистон билан алоқаларимиз ривожланиб бораётганидан мамнунмиз. Бу – Ўзбекистон Президенти томонидан олиб борилаётган очиқ ташқи сиёсат, халқ­аро ҳамжамият билан манфаатли ҳамкорлик, ижтимоий барқарорликни мустаҳкамлашни назарда тутувчи оқилона сиёсат самараси, деб ҳисоблайман, – деди учрашувда Ал-Азҳар мажмуаси раҳбарининг ташқи алоқалар бўйича маслаҳатчиси Абдураҳмон Мусо. – Ўзбекистонга амалга оширган ташрифимиз чоғида мамлакатдаги катта ўзгаришлар, турли миллат ва динга мансуб аҳолининг ўзаро аҳил-иноқ яшаётганини кўрдик. Барчамизни қувонтирадиган воқеа ҳақида такрор ва такрор айтсак арзийди. Яъни БМТ Бош Ассамблеясида Ўзбекистон Президенти ташаббуси билан “Маърифат ва диний бағрикенглик” резолюцияси қабул қилингани тарихий воқеадир. Бу Ўзбекистон раҳбариятининг жаҳонда динлараро бағрикенглик, тинчлик-тотувликни таъминлашга қаратилган ҳаракатининг амалий ифодаси саналади. Ўзбекистон Президентининг ушбу ташаббуси Миср халқининг ҳам бош мақсади ҳисобланади. Бу сўзларни тинглар экансиз, Ўзбекистонда содир бўлаётган ҳар-бир ижобий ҳодисалар, ўзгаришлар, ислоҳотлар ва янгиликлар жаҳон ҳамжамияти томонидан диққат билан кузатилаётганига, чуқур таҳлил этилиб, ўзининг муносиб баҳосини олаётганига амин бўласиз. Миср халқига Ўзбекистонни кенгроқ таништириш, юртимизда бўлаётган ўзгаришлар ҳақида маълумот бериш мақсадида Ўзбекистоннинг Қоҳирадаги элчихонасида мисрлик сиёсатчилар, экспертлар, олимлар ва журналистлар иштирокида бўлиб ўтган учрашувда ўз фикр-мулоҳазаларини билдирган Миср...

Шавкат Мирзиёев ўзаро ҳамоҳанг икки илм масканини кўздан кечирди

Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятига ташрифи чоғида дастлаб Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди, хабар берди Президент Матбуот хизмати. Қуръон тиловат қилинди. Маълумки, 2016 йили Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 43-сессияси очилиш маросимида Шавкат Мирзиёев Имом Бухорий ёдгорлик мажмуаси ёнида илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш таклифи билан чиққан эди. Кейинчалик Президентимиз ушбу марказ лойиҳаси ва қурилиши билан бир неча бор танишди. Унинг мазмун-моҳияти, ҳатто, рангининг қандай бўлишигача белгилаб берди. Бугунги кунда қурилиш ва пардозлаш ишлари ниҳоясига етказилди. Давлатимиз раҳбари ушбу марказда яратилган шароитларни кўздан кечирди. Марказ Имом Бухорий ва бошқа мутафаккир алломаларимизнинг бебаҳо илмий-маънавий меросини ўрганиш, улар яратган асарларнинг илмий-изоҳли таржима ва қиёсий матнларини нашр этиш, мамлакатимиз ва хорижий давлатлардаги кутубхоналар, архив фондларида сақланаётган қўлёзмаларнинг электрон нусхаларини тўплаш, уларни халқимиз ва жаҳон жамоатчилигига етказиш билан шуғулланади. Бу ерда аждодларимизнинг бой меросини алоҳида-алоҳида ўрганиш, етук мутахассислар тайёрлаш учун барча керакли шароитлар яратилган. Марказнинг биринчи қаватида музей ташкил этилган. Унда Имом Бухорийнинг ҳаёти, илмий сафарлари акс этган. Музей марказига «Саҳиҳи Бухорий» китобининг қадимий қўлёзма нусхаси қўйилган. Музей билан танишар экан, Президентимиз бу жой зиёратчиларга Имом Бухорий ҳақида тасаввур, билим беришини таъкидлади. – Дунё харитасида яна бир илмий марказ пайдо бўлди. Бу марказ мамлакатимизга илм, барака олиб келади. Ёшларимизга билим, куч беради. Бу ерда ўқиганлар, зиёратган келганлар катта маънавият, маърифат олади, – деди Шавкат Мирзиёев. Марказ томонидан буюк алломаларимиз меросини ўрганиш, кенг тарғиб этиш, нуфузли халқаро марказлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича муайян ишлар амалга оширилди. Европа ва Шарқ мамлакатлари, дунёдаги етакчи ислом тадқиқот марказлари, университетлар билан алоқалар ўрнатилди. Жумладан, Буюк Британиянинг Оксфорд ислом тадқиқотлари маркази, Кембриж университети, “Ал-Фурқон” фонди, Британия музейи, Франциянинг Араб дунёси институти, Франция миллий кутубхонаси ва бошқа илм-фан масканлари билан ҳамкорлик йўлга қўйилди. Марказ илмий ходимлари томонидан “Имом Бухорий таърифи”, “Алоуддин Усмандий Самарқандий ҳаёти ва илмий мероси”, “Лубобул ҳадис асари” каби 17 та китоб нашрга тайёрланди. Хорижий мамлакатларнинг кутубхона фондларида сақланаётган 535 та қўлёзма ва тошбосма асарларнинг электрон нусхалари олинди. Марказда сақланаётган 1 168 та асарнинг каталоги тайёрланди. Давлатимиз раҳбари қўлёзма китобларни авайлаб сақлаш, таржима қилиб, халққа етказиш бўйича кўрсатмалар берди. Имом Бухорий илмий-тадқиқот марказига ҳамоҳанг яна бир олий диний таълим муассасаси – Ҳадис илми мактаби ҳам бунёд этилган. Шавкат Мирзиёев ушбу мактаб билан ҳам танишди. Ҳадис илми мактабида ўқиш муддати беш йил бўлиб, кундузги таълим шаклида олиб борилмоқда. Мактабга араб тилини пухта ўзлаштирган, ҳадисларни ёд олишга салоҳияти бўлган ўрта махсус диний таълим муассасаларининг 10 нафар иқтидорли битирувчилари саралаб олинган. Мактабда ҳадисшунослик фанлари билан бир қаторда Қуръони карим, фиқҳ, ақида, тафсир, ислом тарихи каби фанлар ҳамда хорижий тиллардан чуқур билим берилади. Буюк аждодларимиз асос солган Ҳадис илми мактаби фаолиятини ташкил қилиш мамлакатимиз маънавий тараққиётининг бугунги босқичида муҳим аҳамият касб этади. Ташкил этилган муассаса ўз олдига ҳадис  илмининг илмий-назарий асосларини чуқур ўрганиш, хорижий тилларни чуқур ўргатиш, «Устоз-шогирд» анъаналари асосидаги машғулотларни ташкил этиш, дунёвий давлатда диний қадриятларни асраб-авайлаш, ҳадис илми уламолари асарларининг илмий-изоҳли таржима ва қиёсий матнларини тайёрлаш, ўзбек ва хорижий тилларда нашр этиш, илмий семинарлар, конференциялар ташкил этиш, энг муҳими, «Жаҳолатга қарши – маърифат» шиори асосида муросасизлик, экстремизм ва терроризмнинг ҳар қандай кўринишларига илм-маърифат, юксак одоб-ахлоқ билан қарши туришдек катта...

Аллоҳнинг муҳаббатига эришишни хоҳлайсизми?

Ким тунда бедор бўлувчи мухлис банда бўла олса,  Яратганнинг улуғ марҳаматига ноил бўлади. Қуйида тунда бедор бўлувчиларга етадиган фазилатларни санаб ўтамиз. Гунохларга каффорот бўлиш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳуга шундай деганлар: “Сени яхшилик эшикларига далолат қилмайми?  Рўза сақловчидир, садақа худди сув оловни ўчирганидек хатоларни ўчирувчидир ва кишининг тунги намози ҳам деб, қуйидаги оятни тиловат қилдилар: Уларнинг ёнбошлари (ибодат қилиш учун) ўриндиқлардан ажраб турар (оз ухлайдилар). Улар Парвардигорларига қўрқув ва умидворлик билан дуо қилурлар ва Биз уларга ризқ қилиб берган нарсалардан эҳсон қилурлар. Бас, уларнинг қилиб ўтган амалларига мукофот учун яшириб қўйилган кўзлар қувончини (охират неъматларини) ҳеч ким билмас. (Сажда сураси, 16-17 оятлар).(Термизий ривояти). Аллоҳнинг кечаси қоим бўлувчи бандасига яқин бўлиши. Амр ибн Абаса розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан шундай деганларини эшитганини ривоят қилади: “Роббнинг бандага энг яқин бўладиган вақти туннинг охирги қисмида. Агар сен ўша вақтда Аллоҳ уларни зикр қиладиган бандалардан бўлишга қодир бўлсанг, шу ишни қилгин”, деганлар. (Термизий ривояти). Қалбдан ғафлатни кетказиш. Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: “Кимки тунда ўн оят ила бедор бўлса, ғофиллар деб ёзилмайди. Кимки юз оят ила бедор бўлса, итоатлилардан деб ёзиб қўйилади. Кимки минг оят ила тунда бедор бўлса муқонтиринлардан (жуда кўп амал қилувчи) деб ёзиб қўйилади”.(Абу Довуд ривояти). Жаннат ҳовлиларида яшаш учун меросхўр бўлиш. Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Жаннатда шундай бир уйлар бўлиб, уни усти ичидан, ичи устидан кўриниб туради”, дедилар. Шунда бир аъробий: “Я Расулуллоҳ, у ким учун?” деди. У зот: “Ширин сўз сўзлаган, таом едирган, рўзани давомий тутган ва инсонлар ухлаётган вақтда Аллоҳ учун кечаси намоз ўқиган инсон учун”, дедилар. (Бухорий ва Муслим ривояти). Аллоҳнинг муҳаббатига эришиш. Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:“Уч инсонни Аллоҳ яхши кўради, уларга табассум қилади ва уларга хуш хабар беради”, дедилар ва улар орасида шуни ҳам зикр қилдилар: “Гўзал аёли ва юмшоқ ўрни бўла туриб кечаси қоим бўлган киши ва (Аллоҳ) айтади у шаҳватини ва уйқусини тарк қилиб, Мени зикр қилди”.(Табароний ривояти). Тунни ибодат ила бедор ўтказиш фаришталарга фахрланишга сабабдир. Ибн Масуъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:“Роббимиз таборака ва таоло икки кишидан ажабланди: суюкли аҳли ва кўрпа-тўшаги орасидан намоз учун қўзғаладиган,  шунда Аллоҳ ўз фаришталарига: “Эй фаришталарим, суюкли аҳли ва кўрпа-тўшаги орасидан намозга рағбат қилиб, ҳузуримдаги шафқат учун қўзғалган мана бу бандамга назар солинглар” деб айтади”… (Абу Яло ривояти). Дуонинг ижобат бўлиши. Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:“Ким тунда бедор бўлиб, “Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарика лаҳу лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува аъла кулли шайин қодир, алҳамду лиллаҳ ва субҳаналлоҳ ва ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар ва ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ” деб, сўнг “Аллоҳим мени кечир” деса ёки дуо қилса ижобат қилинур, агар таҳорат қилса намози қабул қилинур”, дедилар. (Бухорий ривояти). Кечаси қоим булувчининг ажри ниятига кўра бўлиши. Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки ётоғига тунда туриб, намоз ўқишни ният қилиб ётса-ю, унга икки кўзи (уйқу) ғолиб келса ва тонгача ухлаб қолса, унга ният қилган нарсаси ёзилади ва унинг уйқуси эса унга Роббисидан туҳфа бўлади”, дедилар. (Насоий ривояти). Тунни бедор ўтказиш солиҳ бандаларнинг...

Ўзбекистонлик имомлар ал-Азҳарда малака оширади

Ўзбекистон делегацияси таркибида Миср давлатида хизмат сафарида бўлиб турган Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари ва ал-Азҳар университети томонидан Шайх Солиҳ Аббос ўртасида “Йўл харитаси” имзоланган эди. Эндиликда, ҳар йили Ўзбекистондаги масжидларда меҳнат қилаётган йигирма нафар имом Миср давлатидаги малака ошириш курсларида таълим олади, деб хабар берди ЎМИ Матбуот хизмати. Миср давлатида имомлар учун икки ойлик малака ошириш курслари ташкил этилади. Имомларга икки ой давомида ал-Азҳар университетининг фазилатли шайхлари, таниқли уламолари ва етук олимлари томонидан диний фанлар бўйича ўқув машғулотлари олиб борилади. Малака ошириш курслари сўнгида имомларга Қуръон қироати, тажвид, тафсир, ҳадис, ақида ва фиқҳ бўйича ижоза (махсус сертификат) олиши белгилаб қўйилган. 1 018

Ёд олган Қуръон оятларини унутиш гуноҳ

عن أبي موسى الأشعري رضي الله عنه عن رسول الله صلي الله عليه وسلم : قال تَعَاهَدُوا هَذَا الْقُرْآنَ فَوَالَّذِي نَفْسُ مُحَمَّدٍ بِيَدِهِ لَهُوَ أَشَدُّ تَفَلُّتًا مِنْ الْإِبِلِ رواه البخاري ومسلم Абу Мусо Ашъарийдан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бу Қуръондан хабар олиб туринглар. Муҳаммаднинг жони қўлида бўлган зотга касамки, у қочиб кетишда тушовда турган туядан ҳам кучлироқдир”, дедилар.(Бухорий ва Муслим ривояти.) وعن ابن عمر رضيالله عنهما أن رسول الله صلي الله عليه وسلم : قال إِنَّمَا مَثَلُ صاحِبِ القُرآنِ كَمَثَلِ الإِبلِ المُعقَّلَةِ إِنْ عاهَدَ عَلَيْها أمْسَكَها، وَإِنْ أطْلَقَها ذَهَبَتْ رواه مسلم والبخاري Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Албатта, Қуръон соҳиби ҳудди тушовланган туя соҳибига ўҳшайди. Агар ундан хабардор бўлиб турса уни тутиб туради. Агар тек қўйса кетиб қолади”, дедилар.(Бухорий ва Муслим ривояти.) وعن أنس بن مالك رضي الله عنه قال قال رسول الله صلي الله عليه وسلم  : عُرِضَتْ عَلَيَّ أُجُورُ أُمَّتِي حتَّى القَذَاةُ يُخْرِجُها الرَّجُلُ مِن المَسْجِدِ، وَعُرِضَتْ عَلَيَّ ذُنُوبُ أُمَّتِي فَلَمْ أَرَ ذَنباً أعْظَمَ مِنْ سُورَةٍ مِنَ القُرآنِ أوْ آيَةٍ أُوتِيهَا رَجُلٌ ثُمَّ نَسِيَها رواه أبو داود والترمذي Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Менга умматимнинг савоблари, ҳаттоки киши масжиддан чиқариб ташлаган чўпнинг савоби ҳам кўрсатилди. Сўнг менга умматимнинг гуноҳлари кўрсатилди. Мен бир кишига Қуръондан бир сура ёки бир оят берилиб, уни унутиб қўйганидан кўра каттароқ гуноҳни кўрмадим”, дедилар. (Абу Довуд ва Термизий ривояти.) وعن سعد بن عبادة عن النبي صلي الله عليه وسلم  : قال مَنْ قَرأ القُرآنَ ثُمَّ نَسِيَهُ لَقِيَ اللَّهَ تَعَالى يَوْمَ القِيامَةِ أجْذَمَ رواه أبو داود والترمذي Саъд ибн Убода[1]розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Қуръонни ўқиб сўнг ёддан чиқарса қиёмат кунида Аллоҳ таолога мохов ҳолатида йўлиқади”, дедилар. (Абу Довуд ва Термизий ривояти.) [1]Саъд ибн Убода  ибн Далий ибн Ҳориса Хазражий Ансорий. Хазраж қабиласининг саййиди.  Абу Собит ва Абу Қайс деган кунялари ҳам мавжуд. Бадр ғазотига борганлиги ҳақида ихтилофлар мавжуд. У, отаси, бобоси ва фарзанди сахийликлари билан машҳур бўлишган. Ундан Абу Довуд, Термизий, Насоий ва ибн Можалар ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 15-йили вафот этган.  «Ҳадис ва ислом тарихи фанлари» кафедраси ўқитувчиси Жалолиддин Ҳамроқулов Манба 1 014
1 1 332 1 333 1 334 1 335 1 336 1 549