islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Oliy ma'had

Муаллиф:

Юсуф Ҳамадоний (қуддуса сирруҳу)

Юсуф Ҳамадоний раҳматуллоҳи алайҳи Ҳамадон шаҳрида 440 ҳижрий санада туғилганлар. У зотнинг тўлиқ исмлари Абу Яъқуб Юсуф ибн Ҳусайн ибн Айюб Ҳамадонийдир. Юсуф Ҳамадоний раҳматуллоҳи алайҳи тасаввуфнинг йирик намояндаси, буюк олим эди. Боғдодда Абу Исҳоқ Шерозийдан таҳсил олган. Исфаҳон, Самарқанд, Бухорода илмларини оширганлар. Тасаввуфни Абу Али Формадий, Абдуллоҳ Жувайний ва Ҳасан Симнонийлардан оладилар. Замонасининг буюк алломалари Абдул Қодир Гилоний, Ғаззолий, Ҳамидуддин Мултонийлар билан мулоқатда бўлганлар. 30 маротаба Ҳаж зиёратига борганлар. Юсуф Ҳамадоний раҳматуллоҳи алайҳи Бухорода узоқ муддат яшаб, Аҳмад Яссавий ва Абдул Қодир Ғиждувоний ва бошқа машойихларга устозлик қилганлар ва кейинчалик Хожагон Нақшбандийя тариқатининг айрим қоидаларини ишлаб чиққанлар. Хожа Абдуллоҳ Барроқий Хоразмий, Хожа Ҳасан Андоқий Бухорий, Аҳмад Яссавий, Абдул Холиқ Ғиждувоний Юсуф Ҳамадоний раҳматуллоҳи алайҳидан сўнг унинг халифалари сифатида муридларнинг тарбияси билан шуғулланганлар. “Рутбатул ҳаёт” (“Ҳаёт мезони”), “Кашф”, “Рисола дар одоби тариқат”, “Рисола дар ахлоқ ва муножот” каби асарлар ёзганлар. “Ҳаёт мезони” рисоласи ўзбек тилида нашр қилинган (Тошкент, 2003). Юсуф Ҳамадоний раҳматуллоҳи алайҳи 18 ёшларида Ҳамадондан Бағдодга келадилар. У ерда Абу Жаъфар ибн Маслама, Абдус Сомад ибн Маьмун, Ибнул Муҳтадий биллаҳ, Хатиб Абу Бакр, Ибн Ҳизормард, Ибн Нуқуд, Абу Ҳаттоб Муҳаммад ибн Иброҳим Тобарий, Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Фазл Форсий ва бошқа бир неча уламолардан илм олганлар. Юсуф Ҳамадоний раҳматиллоҳи алайҳи силсила омонатини Абу Али Фармоний раҳматуллоҳи алайҳдан олганлар. Абу Саъд Самъоний айтадилар: “У зот тақводор, парҳезкор, ибодатгўй, илмига амал қилувчи, ҳол ва мақомлар соҳиби эди. Унинг карвонсаройида Аллоҳ таолога яқинлик ҳосил қилиш учун дунё ишларидан узилган муридлар яшаганлар”. 506 йили боғдодга келадилар. Кейинчалик Марвда яшаганлар. Сўнг Ҳиротга  сафар қилганлар. У ерда бир неча йил яшаганлар. Шундан сўнг Марвга қайтадилар. Сўнг яна Ҳиротга иккинчи бор сафар қиладилар. Йўлда кетаётиб “Бағшур” яқинига етганларида вафот этадилар. Юсуф Ҳамадоний раҳматуллоҳи алайҳ ўз суҳбатларида машойиҳларнинг ҳикматли сўларини ҳам кўп ишлатар эдилар. У кишининг ҳимматлари олий эди. Юсуф Ҳамадоний раҳматуллоҳи алайҳ Ҳирот билан Марвнинг орасида бориб келиб турар ва ваъзу насиҳатда давом этар эдилар. У кишидан истифода этганлардан беш одам буюк шайҳ ва тариқат намояндалари бўлиб етишдилар. Улар: Хожи Убайдуллоҳ Баркий, Хожа Ҳасан Антокий, Хожа Аҳмад Яссавий, Хожа Абдулхолиқ Ғиждувоний ва Хожа Ҳаким Санўийлардир. Ҳазрати Хожа Баҳоуддин Нақшбанднинг бош халифалари Муҳаммад Порсо ҳазратлари ўзларининг “Фаслул Хитоб” номли китобларида Юсуф Ҳамадоний раҳматуллоҳи алайҳининг ҳар бири бир китобга тенг келадиган ҳикматли сўзларидан бир қисмини тўплаганлар. Ҳижрий 535 санада Марвда вафот этганлар. Хоки Бомиёндан Марв шаҳрига олиб келиниб, қайта дафн этилганлар. Абдул Холиқ Ғиждувоний, Фаридуддин Атттор, Абдур Раҳмон Жомий, Алишер Навоий асарларида Юсуф Ҳамадоний раҳматуллоҳи алайҳи ҳақида маълумотлар учратиш мумкин. Тошкент ислом институти битирувчиси, Мир араб ўрта махус ислом билим юрти мударриси Абдусамад Тожиддинов 978

Саҳобийнинг Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан сўраган саволи

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят: “Ақраъ ибн Ҳобис Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан сўради: – Ё Расулуллоҳ! Ҳаж қилиш ҳар йили фарзми ёки фақат бир марта? – Бир маротаба, – деб жавоб бердилар Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам – қурби етган киши ихтиёрий равишда яна ҳаж қилиши мумкин“. (Ибн Можа ривоятлари). Бошқа ривоятларда зикр этилишича, Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизга хутба қилиб, дедилар: – Эй одамлар! Аллоҳ таоло сизларга ҳажни фарз этди. Ҳаж қилингиз! Бир киши сўради: – Ё Расулуллоҳ! Ҳар йилими? – Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам жавоб бермадилар. Ҳалиги киши юқоридаги саволини уч маротаба берди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: – Агар “Ҳа!“ деганимда ҳар йили ҳаж қилиш фарз бўлиб қоларди. Сизларнинг эса бунга кучларингиз етмасди. Модомики, тўхтаган эканман, мени тинч қўйингиз. Сизлардан олдингилар кўп савол беришлари ва пайғамбарларига қарши чиқишлари сабабли ҳалок бўлганлар. Агар бир нарсага буюрсам, имкониятингиз даражасида уни бажаринглар. Нимадан қайтарсам, уни тарк этинглар“. (Муслим ривоятлари). Абу Довуд ва Ҳоким ривоятида ҳам иккинчи марта ҳаж қилиш ихтиёрий эканлиги айтилган. Баъзи олимлар баҳсимиз мавзуси бўлган ҳадисни видолашув ҳажида айтилган дейишган. Демак, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам одамларга Исломнинг фарз ва рукнларини ўргатиб хутба қилишлари асносида мазкур ҳадисни айтганлар. Валлоҳу аълам. «Кўкалдош» ўрта махсус ислом билим юрти талабаси Шамсиддинхўжа Сулаймонов 840

Талабаларнинг Бухоро мадрасаларидаги педагогик амалиёти қандай ўтмоқда?

Ҳар йили ноябрь ойи бошида Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг буйруғига биноан Тошкент ислом институти битирувчи курс талабалари юртимизнинг турли ҳудудларида жойлашган ислом билим юртлари (мадрасалар)да педагогик амалиёт ўташ учун йўл оладилар. Шундай талабалардан бир гуруҳи айни пайтда Бухорои шарифда жойлашган нуфузли ислом билим юртларида таълим бериш йўлидаги илк қадамларини қўймоқдалар. Нурбаев Ҳурмуҳаммад, Маткаримов Турсунбой ва Жамбилов Мансур Мир Араб Олий мадрасасида, Раҳимов Неъматуллоҳ, Холназаров Азизбек, Нажмиддинов Ҳамидуллоҳ, Неъматов Сулаймон, Асатуллаев Фарҳоджон, Ғуломов Зарифжон ва Баҳодиров Ҳожакбар Мир Араб ислом билим юртида ҳамда Жўйбори Калон аёл-қизлар ислом билим юртида эса Нажмиддинова Робия ўзларининг педагогик амалиётларини ўтамоқдалар. Ушбу амалиётчи талабаларга Тошкент ислом институти Таҳфизул Қуръон кафедраси ўқитувчиси Зафар Маҳмудов раҳбарлик қилмоқда. 2018 йилнинг 4-6 декабрь кунлари Зафар Маҳмудов талабаларнинг амалиётдаги фаолиятларини назорат қилиш ва улар ўтказадиган очиқ дарсларни таҳлил қилиш мақсадида юқорида айтиб ўтилган Бухородаги таълим муассасаларига ташриф буюрди. З.Маҳмудов, сафар давомида амалиётчи талабаларининг Қуръон қироати ва тажвид, тафсир, фиқҳ, ақоид ва араб тили каби мутахассислик фанларидан ўтган очиқ дарсларини кузатди. Дарслардан сўнг мадраса мударрислари билан ўқув жараёнининг таҳлили ўтказилиб, амалиётчиларнинг ютуқ ва камчиликлари ўзаро муҳокама қилинди. Шунингдек, Зафар қори Маҳмудов Мир Араб Олий мадрасаси, Мир Араб ислом билим юрти ва Жўйбори калон аёл-қизлар ислом билим юртларининг 1–2 курс талабалари иштирокида “Қуръон ёдлаш фазилатлари” тўғрисида давра суҳбати ўтказди. 1 052

Олий диний таълим муассасаси рўйхатдан ўтди

Муҳтарам Президентимизнинг 2018 йил 16 апрелдаги “Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг ижросини таъминлаш мақсадида, шу йил 1 ноябрь куни Вазирлар Маҳкамасининг «Ҳадис илми мактаби фаолиятини ташкил этиш ва қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори эълон қилинган эди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси муассислигида Ҳадис илми мактаби олий диний таълим муассасаси шаклида ташкил этилди ва 5 ноябрь куни Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилиб, 23-сонли гувоҳномага эга бўлди, дея хабар берди ЎМИ Матбуот хизмати. Ушбу олий диний таълим муассасасини Бош қомусимизнинг 26 йиллиги арафасида давлат рўйхатидан ўтказилишида ҳам ўзи хос рамзий маъно бор. Ҳадис илми мактабининг ташкил этилиши Конституциямизда ва “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонунда белгиланган диний таълим олишга бўлган фуқароларимиз ҳуқуқларини амалга оширишлари учун яна бир катта имконият бўлди. Гувоҳномани топшириш жараёнида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Шайх Абдулазиз Мансур ҳазратлари Ҳадис илми мактаби улуғ алломаларимиз, муҳаддис аждодларимиз ишларини давом эттириш имкониятини тақдим этиши, бу даргоҳда таълим олган ёшларимиз келажакда малакали мутахассислар сифатида аждодларимизнинг давомчиси бўлишга ва динимизнинг эзгу таълимотларини одамлар онгу шуурига сингдиришга хизмат қилишларини алоҳида қайд этдилар. Ҳадис илми мактаби фаолиятига улкан муваффақиятлар тилаб, эзгу дуолар қилинди. 882

Қандай миллат бўлишимиздан қатъий назар Ватанимизни асрайлик!

Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло яратган жамики мавжудотлар туғилишиданоқ ўз маконларини биладилар, ҳаттоки ҳавода учувчи қушлар ҳам, денгиздаги балиқлар-у, асалари ҳам ўз уяларини ҳимоя қиладилар. Шунингдек, инсонлар ҳам қаерда туғилиб-улғайсалар ўша киндик қони тўкилган жойга меҳр қўядилар. Демак, Ватанни севиш ҳам Аллоҳ томонидан бандаларига берган неъматлардан биридир. Ушбу неъмат орқали инсон ватанпарвар бўлиб, ундаги бор нарсаларни ардоқлаб ва узоқлашса туғма-табиий равишда яшаш жойини соғиниб, ошиқади. Шунинг учун ҳам инсон ўз ихтиёри билан ватанидан узоқлашиб, сафарга чиқса албатта сафар давомида ўз ватанини қумсайди, она тупроғига талпинади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам ўз ватанларига жуда муҳаббатли бўлганлар. Мадинаи мунавварага ҳижрат қилаётганларида туғилиб ўсган ватанлари Маккаи мукаррамага юзланиб, қалблари эзилиб, кўзлари ёшга тўлиб шундай хитоб қилганлар: “Қандай ҳам яхши шаҳарсан! Қандай ҳам мен учун севимлисан! Агар қавминг мени сендан қувмаганида, сендан бошқа жойда яшамас эдим!” (Имом Термизий ривояти). Ватанпарварлик – ватанга меҳр қўйишдангина иборат эмас, балки Ватан билан ўзини бир бутун деб билиш, унинг тинчлигини сақлаш ҳар қандай вазиятда Ватанни, унинг манфаатларини ҳимоя қилиш, қадрлаш, меҳр муҳаббат қўйишдир. Унинг тинчлик ва осудалигини сақлаш барча касб эгаларининг, эркак ва аёлнинг, ёшу-қарининг бирдек бурчи ва вазифасидир. Доим ҳушёр ва огоҳ яшаш-бугунги кун талаби. Она Ватанда миллатлараро тотувлик, динлараро бағрикенглик муҳитини сақлаш ва ўзаро меҳр-муҳаббат, ҳақ-ҳуқуқ риоясини қилиш, тинчлик ва барқарорликни сақлашда ғоят аҳамиятлидир. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу: «Аллоҳ таоло юртларни Ватан муҳаббати билан обод қилади», дейди. Яна бир ўринда: «Агар Ватан муҳаббати бўлмаганда, юртлар хароб бўлар эди», дейди. Демак, Ватанни севиш-элни севиш, элни севиш-Ватанни севишдир. Бу икки туйғу бир-бирига чамбарчас боғлиқдир. Муқаддас юртимизда инсон, унинг ҳаёти, ҳуқуқ ва эркинлиги энг олий қадрият сифатида эъзозланиши, ҳаётимиздаги барча янгиланиш ва ўзгаришлар, турли соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар, авваламбор, инсон манфаатларини таъминлашга қаратилганлигининг яна бир амалий ифодасидир. Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг Моида сурасида шундай хитоб қилади: «Бас, хайрли (савобли) ишларда бир-бирингиздан ўзишга ошиқингиз!». Зероки, жамиятдаги барча инсонлар наф келтиришга, зарарни даф қилишга саъй-ҳаракат қилмоқлари лозим. Албатта, иймон-эътиқодли инсон учун одамларга яхшилик қилиш иймондан кейинги энг улуғ ибодатлардан биридир. ​ Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ таолога инсонларнинг яхшиси инсонларга манфаати энг кўпидир», дедилар» (Имом Тобароний ривояти). Хайрли ва савобли ишларда мусобақалашган инсонлар бир-бирига муҳаббатли бўлиб, бошқаларнинг муҳаббатига эга бўлдилар ва шу тариқа Ватан равнақига ўз ҳиссаларини қўшадилар. Улар  мукофоти дунё ва охиратда берилади. Аллоҳ таоло айтганидек: «Иймон келтирган ва солиҳ амалларини қилган зотлар эга (билиб қўйсинларки) албатта, Биз яхши амалларни қилган кишининг мукофотини зое қилмасмиз” (Каҳф сураси, 30). Халқнинг манфаати учун фидоий бўлиш, инсонларга наф етказиш Аллоҳ таолога энг маҳбуб амалдир. Ҳар бир яхшилик самарасиз қолмайди. Банданинг ихлоси, ниятига қараб, зарра миқдоридаги амалига ҳам Аллоҳ таоло ажр беради. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бир мўминнинг дунёдаги ғам-ташвишларидан бир ғам-ташвишни енгиллатади. Ким бир қийналиб қолган кишига осон қилса, Аллоҳ таоло дунё-ю-охиратда осон қилади. Ким бир мусулмоннинг айбини беркитса, Аллоҳ таоло унинг дунё-ю-охиратда айбини беркитади. Модомики, банда ўз ота-онасига кўмак бериш пайида бўлар экан, Аллоҳ таоло унга кўмак бериш пайида бўлади», дедилар» (Имом Муслим ривояти). Яхшиликлар, саволи ишлар бардавом бўлган эл-юрт ҳар жиҳатдан мустаҳкам бўлиб, тараққий этади ва ривожланади. Миллатлар ўзаро бир-бири билан тотув, меҳр муҳаббатда ва яхшиликларни бир-бирларидан аямай яшасалар албатта, эл-юрт ҳимоясида асосий пойдеворни қўйган ҳисобланадилар. Чунки юртинг тинч-уйинг тинч. Тинчлик ва тотувлик билан нимагаки эришилса унда барака файз бўлади. Шу сабаб барчамизни доимо эзгу ишлар, яхши амалларга муяссар айлаб, юртимиз, маҳалламиз, хонадонларимизга файз-барака тинчлик-омонлик ато этишини Яратгандан сўраб қоламиз! «Тиллар» кафедраси ўқитувчиси Озода Маҳкамова 978
1 1 356 1 357 1 358 1 359 1 360 1 549