Иззуддин Абул Ҳасан Али ибн Муҳаммад Жазарий Ибн Асир номи билан машҳур тарихчи 1160 йил 12 майда Жазират ибн Умар, ҳозирги Жизра шаҳрида дунёга келган, 1233 йили Мосулда вафот этган. Ироқнинг Мосул ва Бағдод шаҳарлари мадрасаларида таҳсил кўрган, сўнг илм талабида Шомга сафар қилган. У ердан қайтгач, бутун умрини узлатда тарихга доир асарлар ёзиш билан ўтказган. Унинг акалари Мажиддин ва Зиёуддин айюбийлар даврида муҳим лавозимларни эгаллаган...- Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси Пўлатхон Каттаев
XIII асрнинг машҳур араб тарихчиси Иззуддин Ибн Асирнинг "Ал-Камил фит тарих" ("Мукаммал тарих") асари мусулмон олами тарихига бағишланган бўлиб, исломгача бўлган даврдан то мўғуллар истилоси давригача бўлган даврни қамраб олади...- Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси Пўлатхон Каттаев