Тошкент ислом институти ректори, сиёсий фанлар доктори Муҳаммадолим домла Муҳаммадсидиқов Ақоид ва фиқхий фанлар кафедраси фаолиятини ўрганди. Ақоид ва фиқҳий фанлар кафедраси ақоид ва фиқҳга оид фанлар бўйича талабаларни етук мутахассис қилиб тайёрлаш мақсадида 2018 йилда ташкил этилди. Бунгача институтда Диний фанлар кафедраси фаолият юритган бўлиб, фанларни ихтисослаштириш мақсадида кафедра негизида Ақоид ва фиқҳий фанлар ҳамда Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедралари вужудга келди...- ТИИ Матбуот хизмати
XIII асрнинг машҳур араб тарихчиси Иззуддин Ибн Асирнинг "Ал-Камил фит тарих" ("Мукаммал тарих") асари мусулмон олами тарихига бағишланган бўлиб, исломгача бўлган даврдан то мўғуллар истилоси давригача бўлган даврни қамраб олади...- Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси Пўлатхон Каттаев
“Шоҳи зинда” масжиди Самарқанд шаҳрининг энг тарихий обидаларидан бўлган “Шоҳи зинда” меъморий мажмуаси таркибидаги жомедир. Шарқ меъморчилик санъатининг дурдонаси, тарихий обидалар гултожиси бўлган “Шоҳи зинда” мажмуасида 40 дан ортиқ мақбаралар мавжуд. Юқори қисм мақбаралари Соҳибқирон Амир Темур ҳазратлари томонидан XIV аср ва XV асрнинг бошларида барпо қилинган. Пастки қисм мақбаралари асосан Соҳибқирон набиралари Улуғбек Муҳаммад Мирзо томонидан XV асрда қурилган. Масжид-мажмуа – “Шоҳи зинда” (Қусам ибн Аббос) номи билан номланган. Бу зот Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг амакизодалари, хулқлари ва шакл-шамойил жиҳатдан у зотга жуда ўхшаган қариндошларидир. Ҳазрати Қусам ибн Аббосни “Шоҳи зинда” (“Тирик шоҳ”) деб аташади...- “Тиллар”кафедраси катта ўқитувчиси Ерназаров Фахриддин