islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Ибн Асирнинг ҳаёти ва илмий фаолияти

Иззуддин Абул Ҳасан Али ибн Муҳаммад Жазарий Ибн Асир номи билан машҳур тарихчи 1160 йил 12 майда Жазират ибн Умар, ҳозирги Жизра шаҳрида дунёга келган, 1233 йили Мосулда вафот этган. Ироқнинг Мосул ва Бағдод шаҳарлари мадрасаларида таҳсил кўрган, сўнг илм талабида Шомга сафар қилган. У ердан қайтгач, бутун умрини узлатда тарихга доир асарлар ёзиш билан ўтказган. Унинг акалари Мажиддин ва Зиёуддин айюбийлар даврида муҳим лавозимларни эгаллаган.

У ерда дастлаб Мосул, Қуддус ва Дамашқда таҳсил олган, Салоҳиддин Айюбий билан бирга салибчиларга қарши курашган, Бағдод халифалари учун дипломатик топшириқларни бажарган. Арабистон, Сурия ва Фаластинга саёҳат қилган. Ўрта Осиё тарихини ўрганган. У умрининг катта қисмини Мосулда ўтказди. Унинг уйига ўша даврнинг энг яхши олимлари, ёзувчилари йиғилишарди, тарихчи Ибн Халликон унинг дўсти эди.

«Ал-Камил фит тарих» асарида дунё яратилишидан то 1230 йилгача бўлган умумий тарих баён қилинган бўлиб, унинг бир қанча бобларида Ибн Асир хусусан, рус, булғор, қипчоқ, татар каби халқлар ҳақида ҳикоя қилади.

«Ал-Камил фит тарих» – “Тарих бўйича мукаммал асари” 12 жилддан иборат. Унда Ислом оламида инсоният тарихининг илк даврларидан 1230 йилгача бўлган воқеалар, хусусан, Ҳуросон ва Мовароуннаҳрнинг 12-13 асриинг 1-чорагидаги тарихи йилма-йил баён қилинган.

Асарнинг мўғуллар истилосига бағишланган сўнгги жилдлари қимматли манба ҳисобланади. Бу асарнинг матни Лейден (1851-76) ва Миср (1873) да нашр этилган.

Огаҳий уни ўзбек тилига таржима қилган. Ибн Асир «Тарих атабикат ал-Мавсил» («Мосул отабеклари тарихи»), «Усдул ғоба фий маърифат аҳволи саҳоба» («Саҳобалар аҳволини билиш хусусидаги ўрмон шерлари янглиғ қудратли китоб») номли асарлар ҳам яратган.

Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси

Пўлатхон Каттаев

412260cookie-checkИбн Асирнинг ҳаёти ва илмий фаолияти

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: