Қайси бандаси амалда энг гўзаллигини синаш учун шариъатни қоим қилган, бандадан қолган мол-мулкни қандай тақсимлашни, ҳалол ва ҳаромни ўргатган Роббимиз ҳақ субҳанаҳу ва таолога ҳамду санолар, бу ҳақида бизга таълим берган ҳабибимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга дуруду саловотлар бўлсин!
Биз ушбу мақолада мерос илми динимизнинг бир қисми бўлганлиги учун бу илмга бевосита амал қилиш ҳақида сўз юритамиз.
Бу масалада аввало аҳли илмга мурожаат қилинади. Яъни Ўзбекистон мусулмонлари учун барча шаръий масалалар юзасидан фатволар чиқариш, бўйича ҳукмларни баён қилиш мақсадида 2022 йилда Ўзбекистон мусулмонлар идораси қошида Фатво маркази ташкил этилган.
Бу ҳақида кўпчилик билиб улгурган бўлса ҳам боғланиш усулларини ҳам келтириб ўтамиз.
Call-марказ: (+998-78) 150-33-44
Манзил: Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Қорасарой кўчаси, 47-уй
Локация: https://goo.gl/maps/NUj4EJ2MdpCZejoz7
Почта: fatvo.uz@mail.ru
Сайт: http://fatvo.uz
Савол йўллаш: http://t.me/savollarmuslimuzbot
Телеграм канал: http://t.me/diniysavollar
Энди мерос масаласига бевосита ўзим маълумотлар ва ҳисоблашларни ўрганаман деган инсон қуйидаги адабиётларга мурожаат қилиши мумкин:
• «Ислом шариатида мерос илми» Муаллиф: Шайх Муҳаммад Алий Собуний, таржимон: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
• “ИСЛОМДА МЕРОС ВА УНИНГ ТАҚСИМОТИ” Мусанниф, Афзал Аброр.
ва бошқа кўплаб мақолалар кўриши мумкин.
Android қурилмалар учун бир қанча мерос ҳисоблаш дастурлари мавжуд. Бу дастурларни Play Market иловаси орқали топиш мумкин.
Дастур манзилларидан бир қанчасини келтириб ўтамиз:
Араб тилида фойдаланиш учун:
1.https://play.google.com/store/apps/details?id=com.mwarith.microSolutions
2.https://play.google.com/store/apps/details?id=com.yadumi.mawareeth3
3.https://play.google.com/store/apps/details?id=com.arabiait.mawareth
4. https://play.google.com/store/apps/details?id=com.moussaoui91.alfaraid
Ўзбек тилида фойдаланиш учун:
https://play.google.com/store/apps/details?id=uz.islom.faroiz “Faroiz (Beta nashr)”
Бу дастурлар бир-биридан катта фарқ қилмаган ҳолда қулайликларга эга. Ҳозир биз бу дастурларнинг ўзбек тилида келтирилгани билан яқиндан танишиб чиқамиз.
Дастур ўрнатилгандан кейин
Бу ойнадан мавжуд меросхўрларни ○ белги билан белгиланади.
Ушбу ойнадан + ва – белгилари орқали сони қўшилади ёки камайтирилади.
Мисолимизда мерос қолдирувчининг 2 ўғли 3 қизи бор.
Меросхўрлар белгиланиб бўлгач,
“Ҳисоблаш” тугмаси босилади.
Натижа улушларда кўринади, сўнгра “сумма” тугмаси орқали мерос қиймати киритилади.
Натижа қуйидагича чиқади.
Масалада 100 000 бирликда мерос қолган.
Меросхўрлар:2 ўғил, 3 қиз.
Тақсимотда қоидага кўра қизларга ўғилникининг ярми яъни ўғилга 28 571 ва қизга 14285 дан мерос тегади.
Бу тақсимот юқорида айтилган шартлар бажарилгандан қолган меросга нисбатан бўлди. Бу дастурда барча инсон ўз меросхўрларини белгилаб ҳисоблаши мумкин бўлади. Албатта бу тақсимот қарз ва васиятдан кейинги холатда бўлади.
Бу қисқа маълумот бўлиб тақсимотларни алохида чуқур ўрганиш лозим. Аллоҳ барчамизни Ўзини пок шариатига мос ҳаёт кечиришимизни насиб қилсин.
Ташкент ислом институти талабаси
Сулаймонов Шамсиддинхўжа