Ҳар бир асрнинг етук олими бўлганидек, шайх Аҳмад Шокир ҳам шундай олимлардан эди. Шайх Аҳмад Муҳаммад Шокир ҳижрий ХIV аср (мил. ХIХ аср) бошларида Азҳари шарифнинг йирик кўзга кўринган олимларидан бўлиб, тўлиқ исми шайх Аҳмад ибн Муҳаммад Шокир ибн Аҳмад ибн Абдулқодир Абул Ашбол. Шайх Аҳмад ҳижрий 1309 йилда (мил. 1892 йилда) жумадус соний ойининг йигирма тўққизинчисида жума куни тонг отгандан кейин Қоҳира шаҳрида дунёга келди. У шаҳарнинг шарафли оилаларидан бўлган “Абу Алиа” оиласида дунёга келган, бу оила насл-насаби Имом Ҳусайн ибн Али ибн Абу Толибга бориб тақалади. Отаси унга Аҳмад (Шамсул аимма Абул Ашбол) деб исм қўйган...- Тошкент ислом институти талабаси Абдуллаев Муҳаммадсодиқ