Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф “Тафсири Ҳилол” китобида Фурқон сурасининг 38-оятини қуйидагича шарҳлаган. “Қудуқ” деб таржима қилган сўз ояти каримада «расс» ибораси билан ифодаланган бўлиб, ичи маҳкамланмаган, нураб турган қудуққа айтилади. Ривоятларда келишича, ўша жиноятчи қавм қудуқ атрофида ўтирганларида, у қулаб, ҳаммалари ичига тушиб ҳалок бўлган эканлар. Баъзи тафсирчилар, бу қавм Солиҳ алайҳиссалом қавми, десалар, бошқалари Шуайб алайҳиссалом қавмидир, дейдилар. Ибн Жарир Табарий эса, улар Ухдуд эгаларидир, деганлар. Ухдуд ҳақида Буруж сурасида сўз юритилган.
Қуръон мўжизалари ва унинг илмлари асрлар оша бутун инсониятни ҳайратга солиб келмоқда. Олим зотлар уни ўрганиб Қуръон илмларини жуда кўп қисмларга бўлиб беришган. Ана ўшалардан бири ҳозир биз баҳс қиладиган усулут тафсир илми ҳисобланади...-Тошкент ислом институти талабаси Мухаммадодилова Сахоба
Умар ибн Хаттоб (розияллоҳу анҳу) айтдилар: “… Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Менга ўнта оят нозил бўлди. Ким унга амал қилса жаннатга киради деб, Муъминун сурасининг “Мўминлар нажот топдилар” оятидан ўнинчи оятининг охиригача ўқидилар” (Имом Аҳмад)...-Қуртибий, Розий ва Ибн Касир тафсирлари асосида «Қуръони карим ва тажвид» курси ўқитувчиси Баҳриддин Жўрабек ўғли тайёрлади