Қадимдан юртимиз давлатчилигида байроқ аждодларимиз учун озодлик, куч-қудрат, жасорат, ғалаба тимсоли бўлган. Соҳибқирон Амир Темур салтанатида давлат туғи адолат, буюк куч-қудрат рамзи ҳисобланган. Жангу жадалларда юксак мардлик ва жасорат белгиси сифатида энг кучли баҳодирларга ҳадя қилинган...-ТИИ Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими ходими Ш.Бадиев
Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи қабул қилинганининг 31 йиллиги муносабати билан Тошкент ислом институти талабалари ўртасида “Муқаддасдир Ватан байроғи” шиори остида иншолар танлови ўтказилди...- ТИИ Матубот хизмати
Тарихда ҳар бир давлат ёки халқларнинг ўз байроқлари мавжуд бўлиб, давлатнинг асосий белгиларидан ҳисобланган. Соҳибқирон Амир Темур ҳам давлат рамзларига, хусусан, байроққа юксак сиёсий аҳамият берган. Амир Темур байроғи дастаси узунлиги тўрт беш метрдан кам бўлмаган ва мовий рангда бўлган. Байроқ қўшин олдида олиб юрилган. Соҳибқирон: “Жанг майдонида бир лашкар омон қолса ҳам байроқни баланд тутсин!”, деб фармон берган...- ТИИ 3-курс талабаси Нодирбек Нишонов