Саудия Арабистони коронавирус туфайли ҳайит байрами арафасида, 23-27 май кунлари мамлакат бўйлаб 24 соатлик комендантлик соати жорий этади. Ҳукумат ички ишлар вазирлигининг шу ҳақдаги баёноти сешанба куни Саудия Арабистони расмий матбуот агентлиги томонидан эълон қилинди.
Савдо ва тижорат расталари ишлашда давом этади ва одамлар маҳаллий вақт билан соат 9.00 дан 17.00 гача, Макка шаҳридан ташқари, тўлиқ комендантлик соатида бўлади, дейилади баёнотда.
Арабистон минтақасида энг кўп коронавирус ҳолатлари аниқланган Саудия қироллиги хавфли касалликнинг тарқалишини чеклашда шу усулни қўлламоқда.
Сешанба куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги Covid-19 билан боғлиқ ўлим ҳолати 264 тага етганини ва 42 925 та инфекция тасдиқлаганини маълум қилди.
Аввалроқ Саудия Арабистони кўплаб шаҳарларига 24 соатлик комендантлик соати бўйича ҳарбийларини киритган, аммо Рамазон ойи бошланиши билан чекловлар юмшатилган эди.
Савдо марказлари ва чакана савдо дўконларининг очилишига рухсат берилди. Маккада кучли карантин жорий қилинганига қарамай вирус билан чалинганлар сони кўпайиб борди.
Март ойида Саудия Арабистони касаллик тарқалишини олдини олиш мақсадида йил давомида Умра зиёратини тўхтатган эди.
Маъмурлар бу йилги Ҳаж зиёрати июль ойи охирида бўлиши тўғрисида бирор бир хабарни эълон қилгани йўқ, аммо улар мусулмонлардан бу йилги ҳажга тайёргарликни вақтинча кечиктиришга чақиришган.
Ўтган йили Ҳаж маросимида қатнашиш учун Саудия Арабистонига 2,5 миллионга яқин зиёратчилар ташриф буюришди.
Араб дунёсида энг йирик иқтисодиёт соҳалари шунингдек, жамоат жойлари ва ресторанлари ёпиб қўйилган ва вирусни олдини олиш учун парвозлар тўхтаган.
Қирол Салмон Covid-19 борасида “янада қатъий” чоралар қўллаш ҳақида аҳолини огоҳлантирган, чунки қироллик касалланганлар кўпайиши ва нефт нархларининг пасайиши билан икки баравар зиён кўрмоқда.