islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Машҳур муфассир саҳобийлар

Саҳобаларнинг орасида Қуръонни тафсир қилганлар кўп бўлмаган. Имом Ас-Суютий “Ал-Итқон” номли китобида муфассир саҳобаларнинг номларини санаб ўтган[1]. Аввалги ўнталикка тўрт халифа Абу Бакр Сиддиқ, Умар ибн Хаттоб, Усмон ибн Аффон, Али ибн Абу Толиб, Абдуллоҳ ибн Масъуд, Абдуллоҳ ибн Аббос, Убай ибн Каъб, Зайд ибн Собит, Абу Мусо Ал-Ашъарий ва Абдуллоҳ ибн Зубайр розияллоҳу анҳумлар киритилган. Улардан кейин Анас ибн Молик, Абу Ҳурайра, Абдуллоҳ ибн Умар, Жобир ибн Абдуллоҳ, Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос, Оиша розияллоҳу анҳумлар қайд этилган. Улар халқ орасида Қуръонни яхши билиш ва яхши тафсир қилишлари билан шуҳрат топганлар. Абу Бакр Сиддиқ, Умар ибн Хаттоб ва Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳулар халифалик ишлари билан кўпроқ банд бўлганлари, вафотлари ҳам бошқаларга нисбатан олдин бўлганлиги, у даврда олим ва муфассир саҳобалар кўп бўлиб, мусулмонларнинг илмга бўлган эҳтиёжи улар билан қондириб турилганлиги сабабидан, халифалардан жуда кам тафсир нақл қилинган. Аммо Али ибн Абу Толибдан жуда кўп тафсир нақл қилинган. Бунинг сабаби эса, У зотнинг халифалик ишидан кўп вақт фориғ бўлганлари, бошқа халифалардан умрлари узоқ бўлганлиги, турли миллат кишилари ҳам исломни қабул қилган бўлиб, бу даврда Қуръон тафсирига эқтиёж катта бўлганлигидадир.

[1] Муҳаммад Ҳусайн Заҳабий. Ат-Тафсир вал-Муфассирун. – Қоҳира, Ваҳба. – Ж. 1, Б. 49.

ТИИ сиртқи бўлим 3-курс талабаси

Абдураҳманов Муҳаммад

144650cookie-checkМашҳур муфассир саҳобийлар

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: