islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Болажонлар саҳифаси. Пайғамбарлар қиссаси – Исмоил алайҳиссалом-2

Кунларнинг бирида Иброҳим алайҳиссалом тушида ўғли Исмоил алайҳиссаломни сўйиб, қурбонлик қилаётганини кўрдилар. Бу тушни такрор-такрор кўравергач, уни Аллоҳнинг буйруғи эканини англаб, бу ҳақда Исмоил алайҳиссаломга хабар бердилар. Бу хабарни Аллоҳнинг буйруғи эканини англаган доно ўғил Исмоил отасига: «Отажон, Роббингизни буйруғини бажаринг! Мен розиман», деб айтдилар.

Бу буйруқдан Аллоҳ таолонинг мақсади икки пайғамбар — ота-ўғилни имтиҳон қилиш эди. Иккилари ҳам имтиҳондан мувафаққиятли ўтдилар, яъни ота: «Бу Аллоҳнинг буйруғи!» – деб ўз жигаргўшаси ўғлини сўймоқчи бўлди. Ўғил эса: “Роббимнинг буйруғи“ деб бунга розилик берди.

Натижада Аллоҳ таоло фаришта Жибрийл алайҳиссалом орқали осмондан бир қўчқорни тушириб, Иброҳим алайҳиссаломга Исмоил алайҳиссаломнинг ўрнига ўзи юборган қўчқорни қурбонлик қилишини буюрди. Роббисининг буйруғига лаббай дея жавоб берганларининг мукофоти ўлароқ Исмоил алайҳиссалом омон қолдилар.

Исмоил алайҳиссалом вояга етгач бир ахлоқсиз аёлга уйландилар, лекин унинг ахлоқсизлиги сабабли отаси Иброҳим алайҳиссаломнинг буйруқлари билан уни талоқ қилиб, у билан ажрашдилар. Сўнг яхши, солиҳа бир аёлга уйландилар.

Кунларнинг бирида Иброҳим алайҳиссалом Аллоҳ таоло унга Каъбани қуришни буюрганини ўғли Исмоил алайҳиссаломга етказдилар. Ва икковлари биргалашиб Каъбани қуриб битказдилар. Сўнг одамларга тавоф, ибодат қилиш қонун-қоидаларини ўргатдилар. Исмоил алайҳиссалом «Зам-зам» қудуғи атрофида яшайдиган қабилаларга пайғамбар эдилар.

У зот вафот этгач Каъбанинг бижири яъни Каъбанинг шимолий-ғарбий томонининг бир четига дафн этилдилар.

148880cookie-checkБолажонлар саҳифаси. Пайғамбарлар қиссаси – Исмоил алайҳиссалом-2

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: