islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Султон ва қози

1403 йилда Усмонийлардан Боязид биринчи вафот этди. Французлар уни “Чақмоқ” дейишар эди. Инглизлар эса уни “йиртқич жангчи” дейишар эди. Боязид биринчи Босния ва Албанияни фатҳ қилди. Никопол жангида салбчилар қўшинини қақшатқич мағлубиятга учратиб бу жангни тарихга муҳрлади. У жангда Европадаги ўн бешта давлат иттифоқ тузиб киришган эди. Жумладан Англия ва Франция ҳам иттифоқда бор эди.
Кунларнинг бирида бир боғга эгалик масаласида ўша пайтдаги бош қози Шамсиддин Фанорий ҳазратларига даъво келиб тушди. Хусуматчилардан бири қозидан султоннинг гувоҳлигини талаб қилди. Султон маҳкамага келди. Қозининг ҳузурида туриб гувоҳлик берди. Қози қоғозларнинг уёқ-буёққа ағдариб султонга қараб деди:
– Султоним! Мен сизни ёлғончи дея олмайман. Аммо гувоҳлигингизни қабул ҳам қила олмайман. Чунки сиз намозингизни жамоат билан ўқимайсиз. Шаръий узрсиз намозини жамоат билан ўқимайдиган кишининг гувоҳлиги қабул қилинмайди. Бу тўғрисида фиқҳ китобларимизда зикр қилинган.

Қозининг гапи султонга ҳам, мажлис аҳлига ҳам чақмоқдек тегди. Улар ҳозир султон қозини ўлимга ҳукм қилади деб ўйлашди. Аммо султон ҳеч нарса демасдан орқага ўгирилиб маҳкамадан чиқиб кетди.
Ўша куннинг ўзида султон Боязид муҳандисларни чақириб қасрда масжид қуришни амр қилиб деди:
“Шундай қилсак сиёсат бизни масжидда намоз ўқишимиздан тўса олмайди!”.

Инсон буларнинг қайси биридан ажабланишини ҳам билмайди. Ер юзининг ярмини забт қилган султонга худди оддий фуқарога татбиқ қилгани каби қонунни татбиқ қилган қозиданми, ёки ўша пайтда Европа буйсуниб турган султоннинг қозига ҳеч бир эътирозсиз оддий фуқаро каби буйсунишиданми?!
Аллоҳга қасамки, султон фақатгина олимлар султондан кўра Аллоҳдан кўпроқ қўрқишсагина инсофли ва солиҳ бўлади.
Олимлар агар Аллоҳдан кўра султондан кўпроқ қўрқишса султонни бузишади!

Адҳам Шарқовий

Абдулқодир Полвонов таржимаси

157390cookie-checkСултон ва қози

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: