Византия, яъни Шарқий Рим империясининг пойтахти Константинопол, ҳозирги Истанбулдаги Аё София черкови ҳали Ислом бу ерларга келишидан аввал милодий 532-537 йилларда император Юстинианус томонидан қурилган ва деярли минг йил давомида дунёнинг энг катта черкови бўлиб келган.
Ўз ҳайбати билан асрлар давомида инсонларни лол қолдириб келган Константинопол шаҳри ва Аё София черковининг христиан дунёсида аҳамияти шунчалик каттаки: Ватикан Kатолик христианларининг пойтахти бўлса, Константинопол Проваслав-Ортодокс христианларининг пойтахти ва Аё София черкови уларнинг дунёдаги марказий ибодатхонаси бўлган. Бутун дунёдаги Проваслав-Ортодокс христианлари шу черковдан бошқарилган.
Константинопол 1453 йилда фотиҳ Султон Маҳмуд томонидан фатҳ этилгач, шаҳар номи Исломбўлга ўзгартирилади ва кейинчалик Истамбул дея атала бошланди. Шундан сўнг Аё София масжидга айлантирилади. Ўшанда шаҳар аҳолиси мусулмонлардан қўрқиб ҳаммалари Аё Софияга кириб, беркиниб олишган эди. Султон Маҳмуд эса исломнинг бағрикенглигини кўрсатиб, уларнинг ҳаммасини кечирган ва моли-жонини омон қолдирган эди.
Шундан кейин Аё София 481 йил мусулмонларнинг масжиди бўлиб хизмат қилади. 1934 йил эса Мустафо Камол Отатурк қарори билан музейга айлантирилади ва ҳозирги кунгача туристлар зиёрат қиладиган музей ҳолида эди.
2020 йил 10 июлда Туркия Олий суди Отатуркнинг бу қарорини бекор қилди ва энди Аё София яна қайтадан масжидга айлантирилади.
Истанбул шаҳрида Аё София рўпарасида унга ўхшатиб Султон Аҳмад масжиди қурилган.