islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Имом-хатибларга 3 миллион сўмдан тарқатилмоқда

Президент фармонига кўра, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги “Вақф” хайрия жамоат фондига 150 миллиард сўм маблағ ўтказиб берилган эди.

Фармонга кўра, ушбу маблағлпр жамиятимизда тинчлик, дўстлик, меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик ғояларини кенг тарғиб этиб келаётган диний соҳада хизмат қилаётган вакилларни моддий рағбатлантириш ҳамда жойларда хайру саховат, мурувват борасида амалга оширилаётган ишларни, жаҳолатга қарши маърифат руҳидаги кенг қамровли тадбирларни янги босқичга кўтариш мақсадларида сарфланиши айтилган эди.

Шу муносабат билан бугун 1 августдан бошлаб имом-хатиблар, ноиб-имомлар ва масжид мутаваллиларига республика бўйича нақд пул шаклида моддий кўмак бериш ишлари бошланди. Бу ҳақда ЎМИ масжидлар бўлими бошлиғ Муҳаммадназар Қаюмов фейсбукдаги voiz.uz саҳифасида маълум қилди.

Моддий кўмак имом-хатибларга 3 000 000 сўмдан, ноиб-имомларга 2 500 000 сўм ва масжид мутаваллиларига 2 000 000 сўмдан берилмоқда.

167810cookie-checkИмом-хатибларга 3 миллион сўмдан тарқатилмоқда
2 та фикр мавжуд

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: