islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Ҳанафий улуғлар наздида ҳадис илмлари қоидалари-27

ТЎРТИНЧИ БОБ

Қабул ва рад этилиши эътиборидан хабарнинг қисмлари

(саҳиҳ, ҳасан ва заиф ҳадислар)

Бу боб учта бўлимни ўзида жамлайди:

Биринчи бўлим: Саҳиҳ ҳадис;

Иккинчи бўлим: Ҳасан ҳадис;

Учинчи бўлим: Заиф ҳадис;

БИРИНЧИ БЎЛИМ

Саҳиҳ ҳадис

Саҳиҳ ҳадиснинг таърифи: У ¬‒ бошидан охиригача зобтли ва адолатли шахснинг ўзи каби зобтли ва адолатли шахсдан нақл қилиши ила муттасил бўлган, шозз ва иллати бўлмаган муснад ҳадис .

Фақиҳлар наздида саҳиҳ ҳадис тушунчаси:

Билингки, фақиҳлар ва усул уламолари саҳиҳ ҳадис тушунчасида муҳаддислардан бошқача фикрдалар. Ибн Дақиқил Ийд раҳимаҳуллоҳ айтади: “Саҳиҳ хабар фақиҳлар ва усул уламоларнинг қоидаларига кўра, ровий амалларида адолатли, диққатли бўлишига таянади. Шу ўринда шарт қилинган адолат деганда, фиқҳ китобларида баён этилган гувоҳликни қабул қилишда шарт қилинган адолат керак бўлади. Мурсал ҳадисни қабул қилмайдиганлар шу ўринда ровий адолатли бўлишидан ташқари ҳадис муснад бўлиши керак, деган гапни зиёда қиладилар. Аҳли ҳадислар эса шозз ва иллатли бўлмаслигини қўшимча қилиб киритганлар. Мана шу икки шартда фақиҳларнинг мазҳабларига кўра мулоҳаза бор. Чунки, муҳаддислар ҳадисни иллатлига чиқаришда айтган иллатлари фақиҳларнинг қоидаларига тўғри келмайди” .

Фақиҳлар саҳиҳда шоззликни йўқлигини муҳаддислар наздидаги суратга кўра шарт қилмайдилар. Имом Ҳоким раҳматуллоҳи алайҳ саҳиҳлигида ихтилоф қилинган ҳадиснинг қисмларидан бирини келтириб айтади: “Бир ҳадис бор. Уни сиқалардан бири мусулмонларнинг имомларидан қайсидир биридан ривоят қилиб, муснад ҳолда келтирган. Сўнгра, бу сиқа кишидан бошқа сиқалар жамоаси ривоят қилиб, уни мурсал қилиб келтирганлар”. Имом Ҳоким раҳимаҳуллоҳ гапида давом этиб айтади: “Бу фақиҳлар мазҳабига биноан саҳиҳдир. Бу борада улар наздидаги тўхтам гап башарти сиқа бўлса, иснод ёки матнда зиёдалик киритганнинг гапидир .

Шундай иллатлар борки, муҳаддислар у сабабли ҳадисни маълул дейишади. Мана шу иллатлардан кўпи фақиҳларнинг қоидаларига тўғри келмайди. Бунинг сабаби кейинроқ баён қилинади.

Юқоридагиларга кўра, хабарни саҳиҳ ва заиф дейишда фақиҳлар ва усул уламолар мактабининг манҳажи муҳаддислар мактабининг манҳажидан бошқачадир.

Таржимон: Тошкент ислом институти ўқитувчиси А.Ғиёс ов

177740cookie-checkҲанафий улуғлар наздида ҳадис илмлари қоидалари-27

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: