Муҳим маълумотларни, махфий сирларни бошқаларнинг кўзидан қандай асраш мумкин? Буни, махсус шифрлаш технологиялари орқали амалга оширса бўлади. Хабарларни сифатли шифрлашнинг ёрқин мисолларидан бири, немисларнинг Иккинчи Жаҳон уруши пайтида фойдаланган махсус машинаси – Энигма, хабарларни кодлаш тизимидир. Ҳарбийлар радио орқали маълумот жўнатишдан олдин хабарларни шифрлашган.
Бироқ, ушбу кодлаш усулини улар кашф қилмаганлар. Шифрлаш усулларини 9-асрда яшаган мусулмон кашфиётчиси томонидан жорий қилинган амалиёт асосида кашф қилганлар.
Гап Ал-Киндий ҳақида кетмоқда. Маълумки, Ал-Киндий, почта хабарлари, одатда қушлар томонидан етказиб бериладиган даврда яшаган. Шунинг учун, хабарлар иложи борича енгил ҳамда бошқа одамларнинг қўлига тушиб қолса, мактубда нима ёзилганини била олмаслиги учун хат ёзувлари шифрланган бўлиши керак эди. Ахборот ҳамма даврларда ҳам қимматли бўлган, шундай экан мусулмонлар ахборот хавфсизлигини таъминлаш чораларини ўйлаб топганлар.
Ал-Киндий криптографияда инқилоб қилди. Унинг асосий иши криптографик хабарларни пароллаш, шифрлаш бўйича қўлёзма ёзди.
Унинг таъкидлашича, агар оддий ҳарф бошқа ҳарф ёки белги билан алмаштирилса, ўша янги белги асл ҳарфнинг барча хусусиятларини ўзига олиши керак. Ушбу усул унинг кашфиётида акс этган.
Келинг, инглиз тилига мурожаат қилайлик. Маълумки, инглиз алифбосидаги энг кўп ишлатиладиган ҳарф “E” бўлиб, у барча сўзларнинг таркибида 13 фоизни ташкил қилади. Агар биз “E” ни # белгисига алмаштирсак, у ҳолда бу белги ҳозирги инглиз тилида энг оммабоп ҳарфга айланган бўлар эди.
Қуръон матнларини синчковлик билан ўрганиб чиққан ал-Киндий, ҳарфларнинг характерли, математик ўлчовлар асосида тизимли такрорланиши, унинг диққатини тортди, бу эса, унга криптография асосларини яратишга имкон берди.
Ал-Киндийнинг бу иши Европа Уйғониш даврида кодланган хабарларга қарши “уруш очиш” учун кўплаб криптографларини шифрлаш схемаларини ишлаб чиқишга ундади. Аслида шифрлаш усулларини ишлаб чиққан Ал-Киндий (ва бу тахминан 1100 йил олдин) бўлишига қарамай, “криптанализ” тушунчаси кундалик ҳаётда, илм-фанда 1920 йилга келиб пайдо бўлган. “Криптанализ” тушунчаси Уильям Фридман томонидан муомалага киритилган.
Бугунги кунда оддий алифбо ёрдамида тузилган классик шифрлар ёки кодларни бузиш учун асосий восита ҳарф ва белгиларнинг тизимли такрорланишини таҳлил қилиш усулидир. Биз кўп эшитган хакерлик усули эса, оддий матн тилини лингвистик ва статистик жиҳатдан билишга асосланган.
Агар Иккинчи Жаҳон уруши даврига қайтадиган бўлсак, қизиқ бир маълумотга эга бўламиз. Ўша даврда Буюк Британия ва Америка йирик тиражли газеталарда кроссвордларни босиб чиқариб, уларни энг тез ҳал қилганларни “шифрловчи мутахассислар” сифатида танлаб, ишга жалб қилди.
Бугунги кунда, ахборот технологияларининг инқилобий ривожланиши даврида криптография илмий тадқиқотларнинг асосий йўналиши ҳисобланади. Маълумотларни шифрлаш ва пароллаш технологияларининг қийматини криптографиянинг қўлланиш соҳаларининг кенглиги билан баҳоласа бўлади.
Мусулмонлар томонидан шифрлаш бўйича илк қўйилган қадамлар натижасида кашф қилинган усуллар банк, корпоратив тармоқлар, мессенжерлар (Whatsup, Telegram, Viber ва бошқалар), видео алоқа хизматлари, электрон рақамли имзолар, крипто-валюта операциялари ва бошқа кўплаб тармоқларда жадал фойдаланилмоқда.
Элмира Гафиятуллина
Манба