islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Ҳанафий улуғлар наздида ҳадис илмлари қоидалари-35

Муҳаддислар наздидаги шоззга берилган таърифларнинг рожиҳи 

Ибн Салоҳ раҳматуллоҳи алайҳ аҳли ҳадислар наздидаги муттафақун алайҳ бўлган саҳиҳ ҳадисга таъриф берган чоғида шозздан мақсад нима эканини очиқ айтиб ўтмаган. Лекин шоззнинг баҳсида уч имом − Шофеъий, Ҳоким ва Халилийларни зикр қилган ҳамда Халилий юрган мазҳабни рад этган.

Суютий раҳматуллоҳи алайҳ айтади: “Тўғриси шуки, Ибн Салоҳ раҳматуллоҳи алайҳ биринчисини ирода қилган” , яъни Имом Шофеъий раҳматуллоҳи алайҳ ва у кишининг тарафдорлари бўлмиш Ҳижоз муҳаққиқлариникини ихтиёр этган.

Ибн Ҳажар раҳматуллоҳи алайҳ Имом Муслимнинг “Мункар ҳадис белгилари” тўғрисида айтган гаплари билан ушбу гап Ибн Салоҳнинг ирода қилгани эканига ҳужжатланган . Яъни у (мункар ҳадис) жамоа ҳадиси кўп шайхдан бир ҳадисни ривоят қилади. Ровий ҳам ундан ўша ҳадисни жамоадан ажраб бошқача ривоят қилади.

Шунинг учун Ибн Ҳажар раҳматуллоҳи алайҳ шоззнинг таърифида истилоҳ эътиборидан суянса бўладигани шуки: “(Шозз) мақбул ровий ўзидан кўра афзалроқ ровийга хилоф тарзда ривоят қилган ҳадисдир”, деб очиқ айтган .

Бу таъриф имом Шофеъий ва Ҳижоз аҳлининг муҳаққиқлари танлаган йўлга мувофиқдир.

Рожиҳ мазҳабнинг далиллари:

Ибн Салоҳ раҳматуллоҳи алайҳ имом Ҳоким ва Абу Яъло Халилийнинг гапларини рад этиш жараёнида далиллар келтирди:

Биринчиси: Тахриж қилинган саҳиҳ ҳадисларнинг сиқа ровийлари билан далилланди. Зеро бу тўпламлардаги саҳиҳ ҳадисда адад эмас, балки шозликдан саломат бўлиш шарт қилинган .

Иккинчиси: Имом Муслим ибн Ҳажжож раҳматуллоҳи алайҳ ўз “Саҳиҳ”ида “Ал-Айман ван нузур” бобида айтган гаплари билан далилланди: Имом Зуҳрий тўқсонга яқин ҳадисни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилган. Лекин у кишига шу ҳадисларда яхши санадлар воситасида ҳеч бир киши шерик бўлмаган .

5. Ҳадис муъаллал бўлмаслиги. Бу ривоят қилинган матн иллатдан саломат бўлиши керак, деганидир. “Иллат – ўта махфий сабаб бўлиб, ҳадисга айб етказади” . Мавсулни мурсал, мунқатиъни мавсул, мавқуфни эса марфуъ ривоят қилиш ва шу кабилар бунга мисол бўлади.

Иллатнинг қисмлари:

1. Зоҳир кўриниб турган иллат. Очиқ ойдин мурсал қилиш бунга мисолдир. Бунда ровий бир шахсдан ривоят қилади, лекин одамлар ўртасида ўша ровий шу шахс билан учрашмагани ва ундан ҳадис эшитмагани маълум ва машҳур бўлади.

2. Зоҳир бўлмаган махфий иллат. Махфий мурсал қилиш бунга мисолдир. Бунда ровий ўзи ҳамаср бўлган шахсдан عن [ъан] лафзи билан ривоят қилган, лекин ундан умуман ҳадис эшитмаган бўлади.

Агар шу бешта шартдан бирортаси йўқ бўлса, ҳадис бу пайтда муҳаддислар наздида саҳиҳ деб номланмайди.

Муҳаддислар оҳод хабарни қабул қилиш учун шу бешта шартдан бошқасини шарт қилмаганлар. Бир ҳадисда мазкур беш шарт жамланса, унинг мақбул эканлиги ва унга амал қилиниш вожиблигига ҳукм қилганлар. Саҳиҳ ҳадис айнан ўзи аслдир. Унга амал қилиш учун бошқа нарсага муҳтож бўлинмайди .

Фақиҳлар ва усул уламолари эса олдинроқ айтиб ўтганимдек, аҳли ҳадис наздида истилоҳ бўлиб қарор топган “Шозз” ва “Иллат”ни эътиборга олмайдилар.

Саҳиҳ ҳадиснинг ҳукми:

Аллома муҳаддис Абдулҳақ Деҳлавий раҳматуллоҳи алайҳ айтади: Аҳкомларда саҳиҳ ҳадисни далил қилиб келтиришга ижмо қилинган . У билан ҳужжатланиш уламолар ўртасидаги иттифоқ ила жоиздир. Саҳиҳ ҳадис оҳод хабарлардан бўлса ҳам, унинг маъносига амал қилиш вожибдир. Бу гаплар “Усули фиқҳ”да очиқ айтиб ўтилган.

Ибн Дақиқул Ийд айтади: “Адолатли ровийлар воситасида бир ҳадис собит бўлса, унинг зоҳирига амал қилиш вожибдир. Унда ваҳм ва эҳтимол бўлиши мумкинлиги эътиборидан бу ҳадис тарк этилмайди” .

Таржимон: Тошкент ислом институти ўқитувчиси А.Ғиёс ов

207050cookie-checkҲанафий улуғлар наздида ҳадис илмлари қоидалари-35

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: