islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

ИСЛОМ ИНСОНЛАРГА ЁРДАМ ДИНИДИР

Инсон ҳаётнинг энг афзал томонларидан бири яхшилик йўлидаги ўзаро ёрдамдир. Бу инсон ҳаётни юқори даражага кўтариш, жамият аъзоларининг қайғу-аламларини енгиллатиш ва фаровонлигини оширишдан иборатдир. Ҳозирги кунда барча кишилар ўзаро ёрдамни яхши тушунадилар. Шунинг учун ҳам барча жойларда ўзаро ёрдам ва ҳамкорлик ташкилотлари тузилган. Мана шунинг ўзи ҳам ҳар бир шахс ва ҳар бир жамиятнинг бахтиёр бўлиши учун ўзаро ёрдамнинг зарурлигини кўрсатади.

Ислом динида инсонларга ўзаро ёрдамга алоҳида эътибор қаратилган бўлиб, Қуръони каримда “Яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилинг. Гуноҳ ва душманлик йўлида ҳамкорлик қилманг” 1 деб марҳамат қилинади.

Қуръонда яхшилик ва тақводорлик йўлида ҳамкорлик қилишга буюрилмоқда. Яхшилик деганда, бу дунёдаги барча яхшиликларни, ростгўйлик, омонат, тоат-ибодат, сахийлик, шижоат ва ҳакозоларни тушунамиз. Яхшилик сўзи дунёдаги барча фазилатли нарсаларни ўз ичига олади. Тақво эса, Аллоҳдан қўрқиш ва унга итоат қилиб иш олиб боришни англатади.

Яхшилик ва тақводорлик йўлидаги ҳамкорлик эса, бу дунёдами ёки охиратдами саодатга эргаштирувчи яхши нарсаларнинг йўлидаги ҳамкорликдир.

Қуръон фақат яхшилик ва тақводорлик йўлида ҳамкорлик қилишга чақириб қолмай, балки ёмонлик ва душманчилик йўлида ҳамкорлик қилишни бекор ҳам қилади. Ислом назариясидаги ҳамкорлик, кишиларга фақат саодат келтириш йўлидаги ҳамкорликдир. Агар биз инсонлар шу ҳамкорликни амалга оширсак, ўзимиз орзу қилаётган тараққиёт ва бахт-саодатга албатта эришамиз.

Исломни ишончли тарзда ўзаро ёрдам дини деб аташ мумкин. Исломдан олдин ҳеч қандай дин ушбу масалага бунчалик эътибор қаратмаган. Инсонларнинг бир-бирига муҳтожлиги ўзаро ёрдамни талаб қилади. Ўзаро ёрдам — инсоннинг жамиятда яшаши натижасидир.

Ўзаро ёрдам мулкий ва ҳиссий муносабатларни қамраб олади. Ўзаро ёрдам инсон ва жамиятда қуйидаги ўзгаришларни келтириб чиқаради:

– Ўзаро ёрдам камбағалларнинг манфаатларини ҳимоя қилади. Уларга берилган моддий ёрдам уларни ўғирликдан ва бошқа ёмонликлардан халос қилади. Ёрдамдан фойдаланган ҳолда, ердам берувчи ва бу ёрдамга мухтож ўртасида мехр ва окибат пайдо бўлади ва жамият ўзаро нифоқ, душманлик, ҳасад каби шафқатсизликлардан халос бўлади.

– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кийинчиликда мусулмонларнинг ёрдамини, тушунчасини ва севгисини кўрган ҳар бир киши, бу қийинчиликларни енгиб ўтиб, бошқаларга ёрдам берадиган киши бўлади деб таъкидлаганлар.

– Ўзаро ёрдамга эга бўлган жамиятда дўстлик ва қариндошлик алоқалари жуда кучли бўлиб, қашшоқлик ва у билан бирга келадиган тиланчилик йўқолади.

Толибхон МУСАЛЛАМОВ

Наманган шаҳар “Абу Ҳанифа” жоме масжиди имом-ноиби ва Тошкент ислом институти махсус сиртқи бўлим 3-курс талабаси

218390cookie-checkИСЛОМ ИНСОНЛАРГА ЁРДАМ ДИНИДИР

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: