islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Мусулмон хонадони – Рамазонда

Аллоҳ таолога ҳамдлар ва Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга, оила аъзоларига ва саҳобаи киромларга саловат ва саломлар бўлсин.

Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло:

أَفَمَنْ أَسَّسَ بُنْيَانَهُ عَلَىٰ تَقْوَىٰ مِنَ اللَّهِ وَرِضْوَانٍ خَيْرٌ أَم مَّنْ أَسَّسَ بُنْيَانَهُ عَلَىٰ شَفَا جُرُفٍ هَارٍ فَانْهَارَ بِهِ فِي نَارِ جَهَنَّمَ ۗ وَاللَّهُ لَا يَهْدِي الْقَوْمَ الظَّالِمِينَ

«Биносини Аллоҳга бўлган тақво ва Унинг розилиги асосида қурган кимса яхшими ёки биносини емирилаётган жар ёқасини асос қилиб қуриб у билан бирга жаҳаннам ўтига қулаган кимса яхшими? Ва Аллоҳ золим қавмларни ҳидоят қилмас», деб марҳамат қилади.

Исломий уй тақво устига қурилган бўлади. Пойдевори тақво, ғиштлари солиҳ амаллар ва ҳовлиси Роббисига итоат бўлади.

Аллоҳ азза ва жалла айтади:

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا قُوا أَنفُسَكُمْ وَأَهْلِيكُمْ نَارًا وَقُودُهَا النَّاسُ وَالْحِجَارَةُ عَلَيْهَا مَلَائِكَةٌ غِلَاظٌ شِدَادٌ لَّا يَعْصُونَ اللَّهَ مَا أَمَرَهُمْ وَيَفْعَلُونَ مَا يُؤْمَرُونَ

«Эй иймон келтирганлар! Ўзингизни ва аҳли аёлингизни ёқилғиси одамлару тошдан бўлган ўтдан сақланг. Унинг тепасида қўпол, дарғазаб фаришталар бўлиб, улар Аллоҳнинг амрига исён қилмаслар ва нимага буюрилсалар, шуни қилурлар.»

Оила омонатдорликни, масъулият ва ғамхўрлик талаб қилади.

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳар бирингиз бошлиқсиз, ҳар бирингиз ўз қўл остидагиларга жавобгардир“, дедилар.

Мусулмон оиласига ғамхўрлик кўрсатиш намоз, рўза ва закот каби ибодатларга буюриш билан адо бўлади.

Аллоҳ таоло ўз китобида:

وَكَانَ يَأْمُرُ أَهْلَهُ بِالصَّلَاةِ وَالزَّكَاةِ وَكَانَ عِندَ رَبِّهِ مَرْضِيًّا

«У аҳлини намозга ва закотга буюрар эди ва Робби наздида рози бўлган эди», деб марҳамат қилади.

Мусулмон хонадони оиладаги тарбияга жавобгар бўлган тўғри йўлни кўрса оладиган ота ва мўмина онага муҳтождир.

Аллоҳ таоло:

إِنَّ اللَّهَ يَأْمُرُكُمْ أَن تُؤَدُّوا الْأَمَانَاتِ إِلَىٰ أَهْلِهَا

«Албатта, Аллоҳ сизларга омонатларни ўз аҳлига топширишни амр қилади.» деб марҳамат қилади.

Энг катта ва муҳим омонатлардан бири оила омонати ва уни ислоҳ қилишдир.

Мусулмон хонадони Рамазонни зикр, Қуръон тиловати, хушуь ва Аллоҳга бўлган тақво билан ўтказади.

Мусулмон хонадони еб-ичишини, кириш-чиқишини, ётиб-туришини, борингки умрининг ҳар бир лаҳзасини Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари билан тўлдиради.

Афсуски, кўплаб хонадонлар турли хил қўшиқлар овозига тўлган. Бундай қўшиқлар хонадон аҳлларининг қалбини вайрон қилади, келажакларини барбод қилади ва ризқларининг баракасини ўчиради.

Баъзи мусулмон хонадонларига шундай бехуда нарсалар кириб, оиладаги Аллоҳнинг зикри, сакинат, ҳаловат ва виқор кетиб қолди.

Аллоҳ таоло:

وَمِنَ النَّاسِ مَن يَشْتَرِي لَهْوَ الْحَدِيثِ لِيُضِلَّ عَن سَبِيلِ اللَّهِ بِغَيْرِ عِلْمٍ وَيَتَّخِذَهَا هُزُوًا ۚ أُولَٰئِكَ لَهُمْ عَذَابٌ مُّهِي

«Одамлар орасида илмсиз равишда Аллоҳнинг йўлидан адаштириш учун ва у(йўл)ни истеҳзо қилиш учун беҳуда сўзни сотиб оладиган кимсалар ҳам бор. Ана ўшаларга ўзларига хорловчи азоб бордир» деб марҳамат қилади.

Уламолар оятдаги «бекорчи сўз» маъносиз қўшиқлар дейишган.

Бундай қўшиқлар қанчалаб тўғри йўлдаги инсонларни адаштириб, қанчалаб ақлларни чалғитиб, ўсиб келаётган ёшларни тарбиясини бузди.

Мусулмон хонадони Аллоҳнинг зикри билан уйғониб, Аллоҳнинг зикри билан уйқуга кетади. Ҳар қандай бекорчи нарсалардан узоқ бўлади.

Аллоҳ таоло мўмин бандаларни сифатларини баён этиб шундай дейди:

وَالَّذِينَ هُمْ عَنِ اللَّغْوِ مُعْرِضُونَ

«Улар беҳуда нарсалардан юз ўгиргувчилардир»

Мусулмон хонадони доимо Аллоҳ таолодан ҳаё қилади.

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ ҳақиқий ҳаё қилинглар. Аллоҳдан ҳақиқий ҳаё қилиш боши, бошидаги аъзолар (кўзи, қулоғи, оғзи)ни, қорни ва унга алоқадор бўлган аъзолари (фаржи, оёқ-қўллари ва қалби)ни сақлашликдир. Ким (бир кун қабрда) чиришини ўйласа, дунё зийнатларни тарк қилади» дедилар.

Солиҳлар хонадони зикрга тўлар,

Шу сабаб, уларни тавфиқ нури ўрар

Қанийди барча мусулмон оиласига шаръий илмлар кириб борса, мана шу сабабидан барча хонадонлар орифлар бўстони, мағфират ва раҳмат боғига айланса.

Ҳар бир хонадон эътибор бериши лозим бўлган масалалар мавжуд. Уларнинг энг муҳимлари беш маҳал намозни ўз вақтида ўқишга қаттиқ эътибор қаратиш, уни Роббиларига ихлос, хушу билан адо этиш, куну тун Қуръон тиловати билан машғул бўлиш, эртаю кеч Аллоҳни эслаш ва умрининг ҳар бир дақиқасида Росулумизнинг суннатига амал қилишдир.

Буларга амал қилиш бирга, ўз хонадонларидан ҳар қандай бекорчи нарсаларни чиқариб ташлаш ва уларни иккинчи бор киритмасликка ҳаракат қилиш лозим.

Аллоҳ таоло:

إِنَّ الَّذِينَ قَالُوا رَبُّنَا اللَّهُ ثُمَّ اسْتَقَامُوا تَتَنَزَّلُ عَلَيْهِمُ الْمَلَائِكَةُ أَلَّا تَخَافُوا وَلَا تَحْزَنُوا وَأَبْشِرُوا بِالْجَنَّةِ الَّتِي كُنتُمْ تُوعَدُونَ

«Албатта «Роббимиз Аллоҳ» деган, сўнгра мустақийм бўлганларнинг устиларидан фаришталар: “Қўрқманглар, маҳзун ҳам бўлманглар, ўзингизга ваъда қилинган жаннат хушхабарини қабул қилинглар.»

Ва бошқа бир оятида эса:

يُثَبِّتُ اللَّهُ الَّذِينَ آمَنُوا بِالْقَوْلِ الثَّابِتِ فِي الْحَيَاةِ الدُّنْيَا وَفِي الْآخِرَةِ ۖ وَيُضِلُّ اللَّهُ الظَّالِمِينَ ۚ وَيَفْعَلُ اللَّهُ مَا يَشَاءُ

«Аллоҳ иймон келтирганларни бу дунё ҳаётида ҳам, охиратда ҳам собит сўз ила собитқадам қилур. Аллоҳ золимларни залолатга кетказур. Аллоҳ хоҳлаганини қилур» деб марҳамат қилади.

Рамазон ойи мусулмон хонадонидаги руҳоният, ҳотиржамлик, фаровонлик ва кенгчиликни зиёда қилади. Хонадон аҳлларини кундузлари рўзадор бўлишга, кечалари эса бедор бўлишга ва доимий равишда Аллоҳни зикр қилишга ундайди.

Аллоҳ таоло:

إِنَّ الَّذِينَ يَتْلُونَ كِتَابَ اللَّهِ وَأَقَامُوا الصَّلَاةَ وَأَنفَقُوا مِمَّا رَزَقْنَاهُمْ سِرًّا وَعَلَانِيَةً يَرْجُونَ تِجَارَةً لَّن تَبُورَ

«Албатта, Аллоҳнинг китобини тиловат қиладиганлар, намозни тўкис адо этиб, Биз уларга ризқ қилиб берган нарсалардан махфий ва ошкора инфоқ қилганлар, ҳаргиз касодга учрамайдиган тижоратдан умидвор бўлурлар.»

لِيُوَفِّيَهُمْ أُجُورَهُمْ وَيَزِيدَهُم مِّن فَضْلِهِ ۚ إِنَّهُ غَفُورٌ شَكُورٌ

«Чунки У зот уларга ажрларини тўлиқ қилиб берур ва Ўз фазлидан зиёда ҳам қилур. Албатта, У ўта мағфиратли ва ўта шукр қилгувчидир», деб марҳамат қилади.

Эй марҳамати барча нарсадан кенг бўлган Аллоҳим, сендан хонадонларимизни иймон, ҳикмат, сакинат ва ҳотиржамликка тўлдиришингни сўраб қоламиз.

Муҳаммад Али Маҳкамов,

Тошкент ислом институти 4-курс талабаси

225200cookie-checkМусулмон хонадони – Рамазонда

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: